Huquqiy axborot
رفتن به کانال در Telegram
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

333 814
مشترکین
-91324 ساعت
-1 4707 روز
-17730 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:
▫️ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
▫️ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;
▫️ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;
▫️ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;
▫️ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлиятв #Эслатма
✅ "Алимент тўламаганлар чет элга чиқа олмайдими?” мавзусида жонли эфир бошланди.
🔴 Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин: https://www.youtube.com/live/ByA72leI6Gk?si=0xykRBIed1_Rp6uS
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма
❗️ "Умуммиллий Конституция имтиҳони" учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг. ❗️Танловда иштирок этиш учун талабгорлар https://8-dekabr.adliya.uz платформасида рўйхатдан ўтиши лозим (22 ноябр 23:59 га қадар). Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг! Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
01:17
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Аҳоли озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминланадиМанба: ПҚ-322-сон, 31.10.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
322-ru_1.mp410.15 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари
❗️ Бугун 6 ойлик курсларга қабулнинг охирги куни➡️ Анъанавий таълим шаклида ташкил этиладиган Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди. ✅Курсларга барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топширишлари мумкин. ⏰Ҳужжатларни қабул қилиш qabul.centertsul.uz сайти орқали амалга оширилади. 📩Талабгорлар ҳужжат топширишда ID-карта (паспорт), олий маълумот тўғрисидаги дипломни электрон шаклда илова қиладилар. ♻️Қабул квотаси: 100 нафар (фақат ўзбек гуруҳи учун); тўлов-контракт миқдори: 16 713 604 сўм. ❗️Битирувчиларга диплом берилиб, юридик хизмат, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади. 📱 Мурожаат учун: (98) 125-73-92, (99) 937-04-33 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Давлат корхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади“Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармойиши (Ф–59-сон, 18.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармойишни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад 2026 йилда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш этиб белгиланди. ✅ Фармойишга кўра, давлат корхоналарида маҳсулот таннархини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди, жумладан: 🔹 харажатларни ҳар чоракда қайта таҳлил қилиш (spending review) орқали келгуси даврдаги ҳар бир йўналиш устуворлигидан келиб чиқиб, бюджетни тўлиқ “нолдан” қайта кўриб чиқиш; 🔹 тежамкор ишлаб чиқариш ва меъёрлаш тамойилларини жорий этиш. 🏛 Шунингдек, давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилади ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔸 давлат корхоналарига харажатларни мақбуллаштириш ва самарадорликни ошириш бўйича дастурлар тайёрлашда методологик ёрдам бериш; 🔸 тўлов тизимини такомиллаштириш орқали дебитор ва кредитор қарздорликларни камайтириш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Жамоатчилик аҳоли пунктлари ерларини олиб қўйишга тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш мумкин бўлади📝 Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан озод қилиш тарзида имтиёз бериш билан боғлиқ барча қонунчилик ҳужжатлари ва кўрсатмалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади. 📜 Ушбу масалада имтиёз бериш фақат қонун орқали амалга оширилади. ✔️ Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди камералар ўрнатилади. 📑 2026 йил 1 апрелдан ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади. 🖇 Бунда фуқаро давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади. ⛔️ Ер майдони жойлашган маҳалла аҳолисининг камида 10 фоизи тақиқ қўйишга рози бўлганда, Экология қўмитаси томонидан ушбу майдонни олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга тақиқ қўйилади. ✅ Кадастр агентлиги тегишли ер майдони хусусий мулк ҳисобланмаслиги ёки бошқа ер тоифасига кирмаслигини ўрганиб, ижобий ҳолларда ушбу майдонга қўйилган тақиқни рўйхатдан ўтказади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади“Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–343-сон, 18.11.2025 й.) қабул қилинди. 🏛 Қарорга кўра, Экология қўмитасининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази" давлат муассасаси негизида “Экологик мониторинг миллий маркази” давлат муассасаси ташкил этилади. ✅ Экология қўмитаси ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир. ⛔️ Қўмита ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади ҳамда унинг фаолиятига ушбу мансабдор шахсларнинг аралашуви тақиқланади. 🖇 Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрга қадар Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади. ✔️ 2026 йил 1 мартдан белгиланган муддатда фон мониторинг станцияларини ўрнатмаган ва уларни Экология қўмитасининг Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилмаган I ва II тоифадаги корхоналарга нисбатан компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Экополиция ташкил этилади🏢 Фармонга кўра, Экология қўмитаси ҳузурида “Эколойиҳалар фабрикаси” ташкил этилади. 📑 2026 йил 1 апрелдан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга молиявий санкцияларни қўллаш тартиби жорий этилади, бунда: 🔹 молиявий санкциялар пул ундириш (жарималар) тарзида фақат юридик шахсларга қўлланади; 🔹 бир хил ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар қўлланган юридик шахсларнинг ходимларига маъмурий жазо чорасини қўллашга йўл қўйилмайди; 🔹 ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш олиш ҳамда жаримани тўлаш қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйган шахсни Экология қўмитасининг қарорини (тақдимномасини, кўрсатмасини) бажариш мажбуриятидан озод этмайди. 🏛 Шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади. ☑️ Экополиция Экология қўмитасининг экологик хавфсизликни таъминлаш ва бу борадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир айрим вазифаларга эга бўлган махсус бўлинмасидир. 📁 Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилади“Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–217-сон, 18.11.2025 й.) қабул қилинди. 🏛 Фармонга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади. ✔️ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилади. ▶️ Президент Администрацияси ташкилий тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси ташкил этилади. ✳️ Экология қўмитаси қуйидаги умуммиллий лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади, жумладан: ▪️ “Чиқиндидан ҳоли ҳудуд”; ▪️ “Тоза ҳаво”; ▪️ “Яшил макон”; ▪️ “Эко-маданият”; ▪️ “Био мерос”. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Президент томонидан Қонун (ЎРҚ–1096-сон, 14.11.2025 й.) имзоланган.✅ Қонун билан Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома (Хўжанд, 2025 йил 31 март) ратификация қилинди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
01:21
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси "проактив шаклда" тайинланадиМанба: ПФ-206-сон, 03.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
206-ru.mp410.48 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиландиҲукумат қарори (729-сон, 17.11.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди. ✅ Низомга кўра, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан тадбиркорларга молиявий ёрдам қуйидаги харажатларни тўлаб бериш учун кўрсатилади, жумладан: 🔹 халқаро брендларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида: ▪️ халқаро брендларни жалб қилиш, уларнинг эгалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, бу йўналишдаги сорсинг компанияси хизмати харажатлари; ▪️ транспорт харажати – эконом класс учун; ▪️ Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона харажати; ▪️ таржимонлик хизмати; 🔹 мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида: ▪️ ўқув-тренингларида қатнашиш тўлови; ▪️ транспорт харажати; ▪️ меҳмонхона харажати. ⌛️ Молиявий ёрдам олиш учун ариза ва белгиланган ҳужжатлар ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади. 📝 Агентлик 1 иш куни давомида қабул қилинган қарор тўғрисида тадбиркорларга хабарнома юборади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Аутстаффинг шартномаси орқали ходимларни қабул қилувчи ташкилотга юбориш муддати 1 календарь йил давомида қанча муддатдан ошмаслиги керак?Anonymous voting
- 3 ой
- 5 ой
- 7 ой
- 9 ой
01:25
Video unavailableShow in Telegram
#Эслатма
❗️ "Умуммиллий Конституция имтиҳони" учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг. ❗️Танловда иштирок этиш учун талабгорлар https://8-dekabr.adliya.uz платформасида рўйхатдан ўтиши лозим (22 ноябр 23:59 га қадар). Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг! Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
8-DEKABR TANLOV TG.mp411.15 MB
02:11
Video unavailableShow in Telegram
#Биласизми
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг.
✅ Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир, ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
BAYROQ_18_11_2025 (BezLogo) TG.mp419.07 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#адлиятв #жонлиэфир
Алимент тўламаганлар чет элга чиқа олмайдими?
Aлимeнт қачон тўланади? Қанча миқдорда? Қандай тартибда? Суд орқали қандай ундирилади? Алиментлар калькульятори нима? Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқиш тартиби қандай бўлади?
🔴 Шу ва бошқа барча саволларга жонли эфирда аниқ ва тушунарли жавоб оласиз!
🗓 Сана: 20 ноябрь
⏰ Вақт: 15-00
📍 Жой: YouTube — Адлия ТВ Жонли эфир
📢 Қўшимча ҳуқуқий маслаҳатлар, амалиётдан мисоллар ва реал вазиятлар муҳокамаси — ҳаммаси шу эфирда!
📩 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Бундан ташқари эфир давомида ўзингизни қизиқтирган саволларни бевосита беришингиз мумкин!
🔴 Шу куни айнан Сиз учун муҳим саволларга жавоблар берилиши мумкин, эфирни ўтказиб юборманг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Байроқ_тест
Давлат байроғи ҳақида 10 тест
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.
🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.
➡️ Тест саволларини ишлаш учун: ҳавола
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (727-сон, 17.11.2025 й.) қабул қилинди. 📑 Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш амалиёти йўлга қўйилади. ✅ 2027 йил 1 октябрга қадар MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналарда махсус сейсмик ҳимоялаш ускуналари ёрдамида лойиҳалаштиришга устуворлик бериладиган объектлар турлари тасдиқланади. 🗒 2026 йил 1 февралдан: 🔹 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори асосида бериладиган зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса учун ундириладиган тўлов миқдори 50 фоизга қисқартирилади; 🔹 бир хил серияли объектларга илмий хулосалар фақат 1 маротаба тўлов асосида берилади, қолган шу турдаги объектларнинг лойиҳаларига илмий хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди. 📝 Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига интеграция қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
00:17
Video unavailableShow in Telegram
#Кун_тарихи
🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.
18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.
Адлия вазирлиги барчангизни ушбу кун билан чин дилдан табриклайди.Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
40 1920.mp438.28 MB
