fa
Feedback
Huquqiy axborot

Huquqiy axborot

رفتن به کانال در Telegram

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
332 200
مشترکین
-91324 ساعت
-1 4707 روز
-17730 روز
آرشیو پست ها
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Назорат ва мониторинг механизмлари такомиллаштирилади
🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан: 🔹 миллий норматив ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш бўйича махсус техник шартлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш фақатгина “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” давлат муассасаси томонидан амалга оширилади; 🔹 объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича илмий ҳамда лойиҳа ҳужжатларининг смета қисмидан ташқари шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси хулосаларини тавсиявий мазмунда бериш амалиёти тугатилади; 🔹 объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича берилган салбий хулосалар лойиҳа ташкилотининг “Шаффоф қурилиш” МАТдаги рейтинг балларини камайтиришга асос ҳисобланади. 🔹 қурилиши бошланган кўп квартирали уй-жойларга қўшимча қават қўшиш, баландлигини ошириш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тегишли архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқиш, экспертизадан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади; 🔹 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ноқонуний қурилмаларни буздириш ишлари нархлари ҳар йил учун алоҳида белгилаб борилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги таъминланади
“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–236-сон, 01.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш; 🔹 қурилиш-пудрат ташкилотларининг объектлар қурилишида зилзилабардошликни таъминлаш бўйича жавобгарлигини кучайтириш. 2026 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади: 🔸 2 ва ундан юқори қаватли барча кўп квартирали уй-жойларни инструментал-техник текширувдан ўтказишга ихтисослашган лойиҳа ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш ва “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида уларнинг рейтингини юритиш; 🔸 “Шаффоф қурилиш” МАТда инструментал-техник текширув хулосалари асосида бино ва иншоотларнинг техник ҳолати мониторингини юритиш; 🔸 инструментал-техник текширув хулосаларини тавсиявий мазмунда бериш амалиётини тугатиш ҳамда ушбу хулосалар фақат ижобий бўлган тақдирда, кўп квартирали уй-жойлардан келгусида фойдаланишга рухсат бериш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича индикаторлар тасдиқланди
Адлия вазирлиги “Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3717, 2025 йил 1 декабрь). 🔰 Мазкур идоравий ҳужжат билан 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича касбий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 163 та индикатор белгилаб берилмоқда. ✅ Унга кўра, 8 та (4.9 %) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 155 та (95.1 %) умумий индикаторлар (фан мазмунига мос (хорижий) адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, спорт зали (спорт майдончалар) мавжудлиги ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади. ⏭️ Бунда: ▪️ 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»; ▪️ 50 % дан 60 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»; ▪️ 60 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади. ⛔️ Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар тасдиқланди
Адлия вазирлиги “Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3716, 01.12.2025 й.). 🔰 Унга кўра, 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича олий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 190 та индикатор белгилаб берилди. ✅ Бунда 8 та (4.2 %) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 182 та (95.8 %) умумий индикаторлар (фан мазмунига мос хорижий адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, қабул параметрларини белгилашда ахборот-ресурс марказининг имкониятларини ҳисобга олиш ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади. ▶️ Бунда: ▪️ 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»; ▪️ 50 % дан 70 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»; ▪️ 70 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади. ⛔️ Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади. Подписаться на канал 👇👇👇 https://t.me/pravoinf
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби белгиланди
Адлия вазирлиги Стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами 3715, 2025 йил 29 ноябрь). 🔰 Низомга кўра, беморларга зарур ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ўз вақтида тўлиқ кўрсатишни таъминлаш мақсадида улар бир тиббиёт муассасасидан бошқа тиббиёт муассасасига ўтказилади. ✔️ Беморлар бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш жараёнида тиббиёт муассасасини зарур тиббий ёрдамни кўрсатиш имкониятига эга бўлган тиббиёт муассасалари орасидан эркин танлаш ҳуқуқига эга. 📝 Беморларни бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш шифокор томонидан берилган тиббий кўрсатмага асосан амалга оширилади. ✅ Беморлар учун зарур тиббий ускуналар ёки мутахассислар бўлмаганда, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бошқа тиббиёт муассасасида кўрсатилса, тиббий кўрсатма берилади. 📜 Беморларни бошқа тиббиёт муассасасига ўтказишдан олдин қабул қилувчи тиббиёт муассасасасининг бўш ўринлари, зарур тиббий ускуналар, мутахассислар мавжудлиги аниқланади. 🗒 Беморлар ҳаётий кўрсаткичлари барқарор ҳолда, шифокор кузатувида бошқа тиббиёт муассасасига бепул ўтказилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#LexAI_жавоб_беради 📝 Жавоб: Ҳа, фойдаланилмаган меҳнат таътилини пулли компенсацияга алмаштириш мумкин. Бу Меҳнат кодексининг 234-моддасида белгиланган. 📙 Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан: ▪️ Меҳнат шартномаси бекор қилинганда - ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. ▪️ Иш даврида - ходимларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътилининг энг кам давомийлигидан (21 календарь кун, 217-моддада белгиланган) ташқари қисми учун пулли компенсация тўланиши мумкин. ✅ Тартиб: 📑 Компенсация тўлови Меҳнат кодексининг 286-моддасига мувофиқ амалга оширилади. ❌ Пулли компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди. https://ai.lex.uz/
نمایش همه...
01:18
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Уй-жой ва ипотека бозори барқарор ривожлантирилади
Манба: ПФ–219-сон, 18.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
219.mp452.85 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
❗️ Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади
Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Қуйидагилардан қайси бири яқин қариндошлар ҳисобланмайди?Anonymous voting
  • Эр-хотиннинг ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари
  • Неваралар
  • Фарзандликка олинганлар
  • Эр-хотиннинг тоға ва амакилари
0 votes
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари #Эслатма
❗️ Ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган "Huquqiy axborot|Plus" телеграм каналини кузатиб боринг
✔️ Телеграм каналда қуйидагилар тақдим этиб борилади: 🔹 қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида аудио форматдаги тушунтиришлар; 🔹 имо-ишора мулоқоти шаклидаги ҳуқуқий видео материаллар; 🔹 ногиронлиги бўлган шахслар учун фойдали ахборотлар. 🔗 Каналга ушбу манзил орқали обуна бўлиш мумкин: https://t.me/huquqiyaxborot_plus
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
❗️ Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм; 🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм; 🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм; 🔹ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм; 🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм; 🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм; 🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм; 🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм; 🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Солиқ муносабатларини ташкил этишда янгича ёндашув қўлланади
🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи “Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар” модули ишга туширилади. 📝 Бунда қуйидагилар доимий равишда эълон қилиб борилади: 🔹 жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот; 🔹 тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар. 📑 2026 йил 1 январдан Наманганда янги солиқ бошқаруви моделини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутган ҳолда эксперимент ўтказилади: ▪️ жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва (ёки) ер солиғи бўйича 1 млн сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланишни жорий этиш; ▪️ солиқ органлари фаолиятини баҳолашда инсон омили таъсирисиз автоматик шаклланадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини жорий этишни тизимли давом эттириш. ⏭️ 2026 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкларни ижарага беришдан олинган даромад бўйича тўланган солиқ тўлиқ миқдорда мулк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига йўналтирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади
“Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январданЭнг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар: ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори; ▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси. 💸 “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади: 🔹 ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди; 🔹 лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади; 🔹 белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Диққат_танлов
❗️ Умуммиллий Конституция имтиҳонининг финал босқичи иштирокчилари аниқланди
☑️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилмоқда. 📌 Танловнинг 1-босқичида тест саволларига энг тез ва энг кўп тўғри жавоб берган жами 20 нафар иштирокчининг ижодий саволга жавоблари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, шундан 10 нафари финал босқичига йўл олди. 📝 Рўйхат билан танишинг: https://8-dekabr.adliya.uz/page/results 🗓 Финал босқичи (суҳбат) 2 декабрь куни соат 15:00 да бошланиб, видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади. 📍Мазкур босқичда иштирокчилар бевосита ўзлари яшаб турган ҳудуддаги адлия бошқармаси биносида қатнашади. 🎁 Эслатиб ўтамиз, ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. ➡️ Имтиҳон жараёнларини youtube.com/adliya ҳаволаси орқали кузатиб боришингиз мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Автотранспортларга экологик стикерларни бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (750-сон, 28.11.2025 й.) билан “Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, транспорт воситасининг экологик тоифаси унинг ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган экологик синфига мувофиқ белгиланади. ❇️ Бунда транспорт воситалари қуйидаги мезонларга кўра экологик тоифаларга ажратилади: 🔹 бензин, сиқилган ва суюлтирилган газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи: ▪️ “Евро-2” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага; ▪️ “Евро-0” ва “Евро-1” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага; 🔹 дизель ёқилғи тури билан ҳаракатланувчи: ▪️ “Евро-4” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага; ▪️ “Евро-3” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага; ▪️ “Евро-0”, “Евро-1” ва “Евро-2” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “зарарли” экологик тоифага; 🔹 гибрид автомобиллар, муқобил ёқилғи турларида харакатланувчи транспорт воситалари ҳамда ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага. 🟢 Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади. 📝 Транспорт эгаси ихтиёрий равишда экологик стикер олиш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига унинг расмий веб-сайти ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади. 📋 Ариза белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, траспорт воситасига унинг экологик тоифасига мос бўлган экологик стикерлардан бири тақдим этилади. ☑️ Экологик стикерлар муддатсиз даврга берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Хавфсиз таълим” концепцияси жорий этилади
📙 Қарорга кўра, Департаментга қўриқланадиган объектларга ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларига хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади. 📁 Маҳаллаларда қўриқлаш бўлинмаларига юклатилган вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари тузилмасига қўриқлаш хизмати инспектори лавозими киритилади. 🏛 Криминоген вазияти оғир ҳудудларда, туристик инфратузилма объектларида ҳамда оммавий дам олиш жойларида Департаментнинг қўриқлаш-патруль хизмати нарядлари ташкил этилади. 📜 Қуйидагиларни назарда тутувчи “Хавфсиз таълим” концепцияси жорий этилади: 🔹 давлат таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари ва хорижий давлатлар таълим ташкилотлари филиалларининг хавфсизлигини шартнома асосида жисмоний ва техник қўриқлаш тизимлари орқали таъминлаш; 🔹 Департамент томонидан шартнома асосида таълим муассасаларига қўриқлаш сигнализациялари, ташвиш тугмалари, видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ва уларга техник хизматлар кўрсатиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолияти самарали ташкил этилади
“Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини амарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–360-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди. 🏛 Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилган. ✅ Қарорга кўра, Департамент ва унинг бўлинмалари зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади, жумладан: 🔹 шартнома асосида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар, таълим муассасалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва қурилиш объектларини замонавий усуллар орқали қўриқлаш; 🔹 қўриқланаётган объектларда ички тартиб ва назорат ўтказиш режимларини таъминлаш; 🔹 қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш. 📲 2026 йил 1 январдан қўриқловга олинган банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг фуқаролар кириш ва чиқиш жойларига босқичма-босқич шахснинг юзини таниб олиш имкониятига эга техник воситалар ўрнатилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади
“Давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармойиши (Ф–68-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди. 📝 Фармойишга кўра, 2026 йил 1 январдан давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади. ✅ Дастурнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш; 🔹 ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш ва жараёнларнинг шаффофлигини ошириш орқали суиистеъмолчилик хавфини камайтириш. 🏛 Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш мақсадида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил этилади. 📲 Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, бу борада амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини баҳолаш “Zero Bureaucracy” рақамли платформаси орқали амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўзбекистон яна бир Конвенцияга қўшилди
“Халқаро метрик Конвенцияга (Париж, 1875 йил 20 май, 1907 йил 17 октябрдаги, 1913 йил 11 октябрдаги ва 1921 йил 6 октябрдаги ўзгартириш ва қўшимчалар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–1100-сон, 27.11.2025 й.) қабул қилинди. 📝 Қонун билан Халқаро метрик Конвенцияга қўшилинди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (749-сон, 27.11.2025 й.) билан “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талабларни белгилайди. ✅ Ҳисобга олиш тизими қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: 🔹 актив ва реактив энергия миқдорини ҳисобга оладиган ҳисоблагич ва унга қўшимча равишда ўрнатилган импульсни қайд этиш мосламаси, вақт манбаи ва батареяси; 🔹 аниқлик синфи ва юкламасини ҳисоблаш аниқлигига мос бўлган ўлчов трансформаторлари; 🔹 иккиламчи занжирлар, улаш симлари, синов блоки ёки ўчириб-ёқиш қурилмаси, юклама резисторлари, ҳисоблагич шкафи, хавфсизлик муҳрлари ва қулфлари. 🖇 Электр энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш жараёнида ҳисобга олиш тизимининг умумий нисбий хатолиги баҳоланиши ва уни минималлаштириш бўйича чоралар кўрилиши лозим. 📝 Шунингдек, ҳар бир ҳисобга олиш нуқтаси бўйича автоматик тарзда маълумотлар журналини юритиш мажбурий ҳисобланади. ⏳ Ушбу журналлар камида 5 йил муддатда сақланиши ва ахборот хавфсизлиги талабларига мос равишда архивланиши лозим. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...