fa
Feedback
Юрист блогер /расмий канал

Юрист блогер /расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
63 935
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
-80330 روز
آرشیو پست ها
❗️ҲАДЯ, МЕРОС ТАРИҚАСИДА ОЛИНГАН МОЛ-МУЛКЛАР ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДА БЎЛИНМАЙДИ 📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан, ➖ Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади. ✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
31👍 8🕊 2
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА 2 542 000 СЎМ НОРМАТИВ ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ ⚡️САВОЛ; Мен ижтимоий нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ? ⚡️ЖАВОБ; Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, ➖ ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг икки баравари (2 542 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган. ✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 542 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади. Бу миқдор 1 августдан кейин шундай кўринишга эга. 1 августгача меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм эди. Бепул савол-жавоб 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
40👍 6
⚡️МУҲИМ ❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 131 840 000 СЎМГАЧА ФОИЗСИЗ ҚАРЗ БЕРИЛАДИ 📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон Фармонига асосан, ➖ хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади. ✅ Фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇               @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
32👍 5😁 1
❗️СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТОПШИРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!!! 📄 Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан, ➖ Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
31👍 2😁 2👏 1
❗️Ногиронлик пенсиясини фуқаронинг мурожаатисиз тайинлаш тартиби белгиланганлигидан ҳабардормисиз? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йил кунги 398-сон “Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, ➖ Қарор билан “Ногиронлик пенсиясини мурожаат талаб қилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” схемаси тасдиқланган. ✅ Қарорга кўра, проактив шаклда пенсия тайинланган ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади. ➖ Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади. ✅ 2025 йил 1 октябргача “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
40👍 17💯 2🎉 1
❗️НИКОҲИДАН АЖРАЛГАН АЁЛ ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚАЙТИШИ МУМКИН ? ⚡️САВОЛ: Биз яқинда турмуш ўртоғим билан суд тартибида ажралишамиз. Мен турмушга чиқаётганимда турмуш ўртоғимнинг фамилиясига ўтган эдим. Саволим шуки, мен энди ўзимни қизлик фамилиямга қандай тартибда қайтишим мумкин ? ⚡️ЖАВОБ: Оила кодексининг 46-моддасига асосан, ➖ Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги белгиланган. ✏️ Демак, Сиз турмуш қураётган вақтингизда фамилиянгизни турмуш ўртоғингизни фамилиясига ўзгартирган бўлсангиз, энди никоҳдан ажратилаётган вақтингизда ўз қизлик фамилиянгизга қайтишингиз ёки ҳозирги фамилиянгизда қолишингиз мумкин бўлади. Қонуний никоҳ бекор қилинганидан кейин қайси фамилияда бўлиш ўзингизни хоҳишингизга кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётган пайда суд томонидан ҳал этилади Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
34👍 13
❗️"ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" ЁКИ "ЯГОНА РЕЕСТР" АТ НИМА ДЕГАНИ ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 654-сон қарорига 1-илова қилиб келтирилган низомга асосан, ➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (Қисқартмаси "Ягона реестр" АТ) — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими хисобланади. ✏️ Бу бир тизим. Ҳозирги кунда давлат томонидан аҳолига қандайдир ижтимоий ёрдамлар кўрсатиладиган бўлса асосан шу каби тизимларга киритилганларга кўрсатилмоқда. Бундан кейин хам катта эҳтимол билан шундай бўлади. Оилангиз қандайдир ижтимоий ёрдамга муҳтожми, демак энди ишни нимадан бошлаш кераклигини биласиз.. Савол юбориш 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
31👍 11🤪 2👎 1💯 1
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИНИ ЧЕКЛАНИШИ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР: 📄 258-II-сон Қонун билан, давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин. ❓Қандай қилиб чекловни олиб ташлаш мумкин ? ✅ Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади. ❓Чекловдан қутилиш учун алиментни олдиндан қанча муддат учун тўлаш керак ? ✅ Ҳукуматнинг 06.10.2018 йилдаги 808-сон қарорига асосан, алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак. Агар болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади. ❓Алимент тўловчи гаров эвазига чекловдан қутилиши учун ўша гаровнинг қиймати қанча бўлиши керак ? ✅ Гаров қиймати БҲМнинг баравари (103 000 000 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим. ❓Қандай нарсалар гаров бўлиши мумкин ? ✅ Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин. ❓Гаров эвазига человдан чиқиш учун ариза қаерга берилади ? Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади. Савол юбориш  👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
32👎 10👍 4😱 3🥰 1
❗️КИМНИДИР КРЕДИТИГА КАФИЛ БЎЛАМАН ДЕСАНГИЗ БУНИ ЯХШИЛАБ ЎҚИБ ОЛИНГ! 📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади. ❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк ёки микромолиялаш ташкилотлари) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур. ✏️ Оддий манашу нормани билмаслигингиз жойи келганида Сизга йиллаб ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агар асосий қарздор нимадир бўлиб қарзини тўламай қўйса, муаммони зўри ўшандан кейин бошланади. Лекин унда кеч бўлган бўлади.. Бепул маслаҳат олиш👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
40👍 17😁 2😢 2
❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР! ⚡️САВОЛ; Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра, ➖ шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (20 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган. ✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатларида юқоридаги модданинг талаблари бузилганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланилиши мумкин. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
32👍 10🤣 2🎉 1
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ? ⚡️САВОЛ; Бола пули тайинланиши учун оиланинг неча ойлик даромади хисобланиши керак ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ➖ оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойГАЧА бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади. ✏️ Яъни, болалар нафақаси тайинланиши учун даромад хисоблашда Сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан 4 ой орқага қайтилади ва ўша 4 ойдан биринчи уч ой олинади. Масалан, Сиз шу август ойида ариза берсангиз июль ойи хисобланмайдида ундан олдинги 3 ой, яъни июнь, май хамда апрель ойларидаги даромадингиз хисобланади. Шу тартибда ҳисобланган даромадингиз киши бошига юқоридаги низомда белгиланган мезондан ошиб кетмаса Сизга болалар нафақаси тайинланиши мумкин. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇               @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
36👍 5🎉 1🙏 1
⚡️Муҳим ❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ 📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан, ➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган. ✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. 📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра, ➖ ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда. Қўшимча саволлар учун👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
32👍 10
⚡️МУҲИМ ❗️18 ДАН 30 ЁШГАЧА БЎЛГАН АЙРИМ ЁШЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ 📄 Президентнинг 14.02.2025 йилдаги ПҚ-62-сон қарорига асосан, ➖ «Бизнесга биринчи қадам» лойиҳасига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда асосий қарздан 2 йилгача ва фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача маблағлар қуйидаги кредит маҳсулотлари бўйича имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади: ✅ томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш, чорвачилик, паррандачилик ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларидаги фаолиятни амалга ошириш учун; ✅ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, шу жумладан, ҳунармандчилик жиҳозларини сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдиришга; ✅ фан, санъат ва спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун. ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
43👍 5👎 5
❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛИШИ УЧУН МУМКИН БЎЛГАН ҲАЖМ ҚАНЧА ? 📄 05.08.2024 йил кунги ЎРҚ-937-сон “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунга кўра,якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади: ✅ 1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача; ✅ 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда. ❗️Ушбу ҳажмдан ортиқча ерлар, агар низо бўлмаса, деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учун расмийлаштириб берилади. Бепул савол-жавоб 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
17👍 8👎 1🔥 1😭 1
⚡️ МУҲИМ ❗️АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР БИЛАН АРЗОН УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН! 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган. ⚡️ Қарорга кўра, ❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг; ➖ 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига; 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади. ✏️ Агар орангизда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва имтиёзли шартлар асосида уй олишда ҳуқуқий томонлама қийналаётган хотин-қизлар бўлса қуйида бизга муаммоли саволларингизни ёзиб қолдиришларинг мумкин! Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
52😢 10👎 1
⚡️ДИҚҚАТ ❗️ҚОНУНЧИЛИК БЎЙИЧА ЎҚИТУВЧИЛАРГА ДАРС СОАТЛАРИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНИШИ КЕРАК ? 📄 30.06.2020 йилдаги 3271-сон билан рўйхатдан ўтган қўшма қарор асосида тасдиқланган низомга кўра, ➖ Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади: ✅ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ✅ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари; ✅ чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар); ✅ TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар; ✅ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ✅ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари; ✅ республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар; ✅ олий малака тоифасига эга ўқитувчилар; ✅ биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар; ✅ асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари; ✅ иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар; ✅ педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар; ✅ белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар; ✅ олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар; ✅ қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар; ✅ олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари; ✅ педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар; ✅ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар; ✅ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари. ❗️Ўқитувчилар мазкур кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади. ➖ Шунингдек, юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади. ❗️Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши хам мумкин. ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
37👍 2👎 1👏 1🥱 1
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ? 📃 Ҳукуматнинг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади: ✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар; ✅ Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар; ✅ Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар; ✅ Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар; ✅ Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар; ✅ Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар. ❗️«Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
39👍 6🔥 5👎 1
❗️ЮҚОРИ ЛАВОЗИМЛАРГА ЁШ КАДРЛАРНИ ЖОЙЛАШ КЕРАК ✏️ Охирги йилларда кадрлар масаласи бўйича хам кўп ишлар қилинди, лекин етарли даражадами йўқми деган масала ҳали хам очиқ қолмоқда. Кўплаб давлат органларида ҳодимлар ёшартирилди. Гўёки бир йўналишда қотиб қолган ҳодимлар ўрнига эгилувчан, букилувчан, изланувчан ва ўрганувчан ёш кадрлар жойланди. Юқорироқ мансабларда хам ёш кадрларни кўриш мумкин, аммо асосий ҳал қилувчи лавозимлар ҳали хам ёш кадрларга текканича йўқ. ➖ Ҳа деса тажриба деймиз, ҳа деса малака деймиз. Ҳал қилувчи лавозимларда ёш кадрлар хато қилиб қўйиши мумкин деймиз. Хош, ўша малакаси йиртаман дейдиган даражада кўп бўлган ҳодимлар хозир хато қилмаяптими ? Юқори лавозимларда оддий бир матбуот билан гаплашишни билмайдиган, кеча битириб келган журналистни саволига жавоб топиб беролмайдиган раҳбарлар қанча. Ёш кадрлар хато қилса ўзгариб хатосини тўғрилай олади, лекин ўзгармас ёшдаги кадрлар кейинги сафар хатоси ошкор бўлмаслигини йўлини излайди. ✏️ Тажриба, малака, маҳорат деймизу лекин, ўша тажриба ва маҳорат деганлари хам турлича бўлиши мумкин. Масалан, кимдир пора олишда тажрибали бўлиши мумкин. Яна кимдир воситачилик қилиш бўйича маҳоратли бўлиши мумкин. Кимдир эса, қилмаган ишини қилдим деб кўрсатишда малакали бўлиши хам мумкин. Бошқа бири бўлса бюджетдан маълум бир йўналиш учун ажратилган пулларни ўзига сақлаб, бошқача йўллар билан ишни битиришда уддабурон бўлиши мумкин. Жойи келганида тажрибалилардан эҳтиёт бўлиш хам керак. Тажрибани тўғри йўналишдагиси бўлса яхши. Ундай бўлмаса шунча йиллик тажрибага эга одамни ўзгартириш деярли имконсиз. ✏️ Яна айтамиз, кадрлар ёшартирилмади эмас ёшартирилди, лекин, асосан тизимни ичидаги ҳодимлар ёшартирилди. Асосий раҳбар лавозимларда эса ёш кадрлар жуда кам. Университетни қизил диплом билан битириб ўзбек, рус ва инглиз тилларига қўшиб яна 1-2 та тилни биладиган ёш кадр бир тизимга ишга кираётганида, — "мен бу тизимни ўзгартириб юбораман, энди хаммаси бошқача бўлади, дунёдаги энг ривожланган давлат тизими билан мен ишлайдиган тизимни тарозига қўйишга нариги тараф қўрққанидан рози бўлмайди" деган иштиёқ билан иш бошлаган ҳодим асосий лавозимдаги ҳалиги тажрибали раҳбарини олдига икки марта кириб чиқса томом. Қайтишда армон қўшиғини куйлаб чиқади. Балки кулгилидур, лекин бу айни ҳақиқат ўртоқлар. Тизимлардаги асосий раҳбарлар ёшартирилмаса қуйи бўғиндаги ҳодимлар сафига ўлиб кетган олимларни тирилтириб келиб қўшиб қўйсангиз хам вазият ўзгармайди. ✏️ Бу билан ёши катта ва улкан тажрибали раҳбар ҳодимларга хурматсизлик билдирмоқчи эмасмиз. Шахсан мен давлатимизни энг ривожланган давлатлар сафида кўришни хоҳлайман. Бор гап шу... Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 123 49💯 18👎 10👏 10🔥 4😢 3😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️КЎК ПАСПОРТНИ ID-КАРТАГА АЛМАШТИРИШ ҚАНЧАГА ТУШАДИ ? 📄 Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон "Давлат божи тўғрисида"ги қонунига асосан, ➖ янги туғилган болага, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун, —БҲМнинг 89 фоизи (Бугунги кундаги ҳисоб бўйича 366 680 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади. ✏️ Бу маълумотни ҳали хам кўк паспортда юрган ва ID-карта олиш учун қанча пул билан боришим керак экан деб юрганларга юбориб қўйинглар демасак хам улашиб турорилар а бундай маълумотларни таниш-билишларга.. ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
😁 22 19👍 13😢 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ (ЗАГРАНПАСПОРТ) ОЛИШ УЧУН ҚАНЧА ТЎЛОВ ҚИЛИНАДИ ? 📄 Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон қонунига асосан, ➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун, — БҲМ (Ҳозирги кунда 412 000 сўм)нинг 1 баравари; ➖ Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун, — БҲМнинг 80 фоизи (Бўлади 329 600 сўм); ➖ Республикамиз ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун, — БҲМнинг 1 баравари (412 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади. ✏️ Каналимизда асосан 16 ёшдан катта Ўзбек фуқаролар бўлса керак. Демак Сизлар учун "Загранпаспорт" олиш нархи 412 000 сўм. 15 кунда тўласак ярмини тўлаймизми деб бошқа томонга кетиб қолманглар а яна? Бу жарима эмас)) ❗️САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇           @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
33😁 27🤣 4👍 2