ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил 👇 @xtx_admin
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

8 674
مشترکین
+1224 ساعت
-257 روز
-17930 روز
آرشیو پست ها
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
Қирғизистонда 2026 йил 1 апрелдан ўқитувчи ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 100 фоизга оширилади. Натижада қирғиз педагогларининг ўртача маоши 26 минг сомдан (3,6 млн сўм) 52 минг сомга (7,2 млн сўм) кўтарилади. Шифокорларники эса 31 минг 500 сомдан (4,3 млн сўм) 62 минг 500 сомга (8,6 млн) етади.
👍 23
2026 йил – Ўзбекистонда маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили деб эълон қилинди
Расман. Президент фармони билан қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
(а) 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;
(б) 2026 йилда:
(i) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума, 28 май – пайшанба, 29 май – жума, 31 август – душанба;
(ii) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба, 30 май – шанба, 31 декабрь – пайшанба.
2. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
(а) ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 8 март – Хотин-қизлар куни байрами 2026 йилда якшанба – дам олиш кунига ва 21 март – Наврўз байрами ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамлари беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026 йил 9 март, 23 март ва 11 май – душанба кунларига кўчирилади;
3. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига кўчирилсин.
👎 4
31 декабрдан 4 январга қадар кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда — қарор лойиҳаси
👍 17👎 1
Мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI асосида ҳар ойлик устама жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига мувофиқ, умумтаълим мактаби директори ва унинг ўринбосарларини фаолият самарадорлиги (KPI) бўйича баҳолаб, ҳар ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилди. Устама миқдори йиғилган балларга боғлиқ тарзда белгиланади; молиялаштириш жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қарорга кўра, раҳбар ходимлар фаолияти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасдиқлаган методика асосида баҳоланади. Баллар диапазонига қараб устамалар қуйидагича белгиланади:
директорлар учун:
61–70 балл — 3 фоиз;
71–80 балл — 10 фоиз;
81–90 балл — 15 фоиз;
91–100 балл — 20 фоиз;
директор ўринбосарлари учун:
61–70 балл — 2,5 фоиз;
71–80 балл — 5 фоиз;
81–90 балл — 7,5 фоиз;
91–100 балл — 10 фоиз.
Устамалар жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади. Директор ёки ўринбосар камида 9 ой асосий лавозимида ишлаган бўлиши шарт.
Истиcно ҳолат: халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолиб бўлган мактаб директорларига юқори чеклар бўйича чекловлар татбиқ этилмайди.
KPI баҳолаш методикаси ва ҳисоб-китоб тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Устама фақат белгиланган мезонлар бўйича якка тартибдаги балл натижаларига асосан тайинланади.
❗️Pedagoglar uchun imtiyozlar e’lon qilindi! Ipoteka kreditidan tortib, farzandining kontraktiga chegirmagacha!
Shavkat Mirziyoyev pedagoglarni yanada qo‘llab-quvvatlashga qaratilgan yangi tashabbuslarni ilgari surdi:
➖ yangi yildan boshlab kamida 15 yil stajga ega bo‘lgan oliy toifali pedagoglarga ipoteka krediti boshlang‘ich badalining 25 foizi qoplab beriladi;
➖ kelgusi o‘quv yilida davlat oliygohlariga o‘qishga kirgan pedagoglar farzandlarining kontrakt summasiga 30 foiz chegirma beriladi;
➖ o‘qituvchilar yangi ta’lim texnologiyalarini keng qo‘llashi uchun kompyuter xaridiga 10 million so‘mgacha imtiyozli kredit ajratiladi;
➖ kelasi yildan pedagoglar uchun davlat xizmatlari to‘lovi 2 karra kamaytiriladi;
➖ fan o‘qituvchilari kabi boshlang‘ich ta’lim o‘qituvchilari uchun ham milliy sertifikat berish tizimi joriy qilinadi. Sertifikat olganlarga har oyda 15 foiz ustama to‘lanadi;
➖bakalavr bosqichini imtiyozli diplom bilan bitirib, maktabga ishga kirganlarga avtomatik ravishda 2-malaka toifasi, magistrlarga esa 1-malaka toifasi beriladi;
➖ dunyodagi TOP-300 talik oliygohlarga o‘qishga kirgan pedagoglarga 20 ming dollargacha imtiyozli ta’lim krediti ajratiladi;
➖ reytingda 100 talikka kirgan maktab va bog‘cha, 20 talikdagi texnikum, TOP-10 ta oliygoh pedagoglariga yiliga bir marta O‘zbekiston bo‘ylab sayohat qilish uchun samolyot va poyezdlar chipta narxlariga 15-20 foiz chegirma beriladi.
👉 @xushnudbek 👈
👍 6
Сентябрдан мактаб директорларининг маоши оширилади
1 сентябрдан эътиборан, мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга, директор ўринбосарларининг ойлиги 15 фоизга оширилади. 1 январдан бошлаб юқори самардорлик кўрсатган мактаб директорлари 20 фоиз, ўринбосарлари эса 10 фоиз устама олиши мумкин бўлади.
👎 22👍 10
Ўзбекистондаги барча мактабларда дарслар 2 сентябрдан бошланади — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
👎 18👍 11
Бандлик вазирлигининг расмий хабари
1 сентябрь — “Мустақиллик куни” байрам муносабати билан:
➖5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари;
➖6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.
Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.
2025/2026-ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул бошланди
Бугун, 20 июнь куни соат 09:00 дан бошлаб 2025/2026-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига онлайн қабул бошланди.
Электрон аризаларни қуйидаги платформалар орқали юбориш мумкин:
▪️ my.maktab.uz — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон платформаси;
▪️ my.gov.uz — Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
Батафсил
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 3
01:05
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда давлат мактабларининг биринчи синфига қабул 20 июндан бошланади.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
5.56 MB
👍 1
2025–2026 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланди
2024 йилдан бошлаб, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилиши белгиланган.
Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балига асосан дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.
Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади.
Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини, шунингдек, кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди.
Иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайдилар.
Олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танламаган абитуриентлар якуний танловга қўйилмайди.
Профессионал таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар профессионал таълим муассасасини, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларга қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
❗️ Бугун ходимлар иш вақти 1 соатга қисқартирилади.
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Эртага 6 июнь, жума — Қурбон ҳайитининг биринчи куни, яъни ишланмайдиган байрам.
Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.Дам олиш кунлари: ▪️6 июнь (жума) — Қурбон ҳайити, барча учун дам олиш куни; ▪️7 июнь (шанба) — 5 кунликларга одатий, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни; ▪️8 июнь (якшанба) — барча учун одатдаги дам олиш куни;
9 июнь (душанба) — барча учун иш куни.http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 2
2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади.
2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 471 000 сўм этиб белгиланади.
2025 йил 1 августдан бошлаб:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланади.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 5
2025 йил 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланди — президент фармони
Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади
Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармони имзоланди.
Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасидаги ҳисоботида мазкур ҳужжат яқин соатларда эълон қилинишини маълум қилди.
Ўзбекистонда таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистонда таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
2025/26-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига 470 та мактаб киритилди. Бундай мактабларнинг энг кўпи — 99 таси Қашқадарё вилоятида жойлашган.
Қолган ҳудудларда таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар сони қуйидагича:
Самарқанд вилоятида — 86 та;
Сурхондарё вилоятида — 70 та;
Жиззах вилоятида — 36 та;
Наманган вилоятида — 34 та;
Сирдарё вилоятида — 32 та;
Фарғона вилоятида — 29 та;
Қорақалпоғистонда — 24 та;
Андижон вилоятида — 23 та;
Навоий вилоятида — 16 та;
Хоразм вилоятида — 9 та;
Бухоро вилоятида — 5 та.
2023 йилда шундай мактаблар рўйхатда 642 та, 2024 йилда 545 та эди. Бу йил таълим сифати паст бўлган мактаблар сони 75 тага қисқарган.
Таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчиларга устама тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги қарори билан тасдиқланган низомга кўра, олий маълумотга ва биринчи ёки олий малака тоифали, камида 1 йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилар таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган тақдирда уларга 50 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.
Бунда бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчиларга қуйидагича миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:
бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритадиган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз устама.
Агар педагог амалда ишлаётган иш жойида директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган бўлса, бу устамалар таълим сифати паст бўлган мактабда иш бошлаган тақдирда ҳам бир ўқув йили давомида сақланиб қолади.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар — Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда шакллантириладиган рўйхатга киритилган умумтаълим мактабларидир. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш мезонлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва инспекция томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.
Бунда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш натижалари, мактабнинг рейтинги, “Замонавий мактаблар”га қўйилган талаблар асосида баҳолаш натижалари инобатга олинади.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👎 2
❗️Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь – жума кунига тўғри келади. 2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди — президент қарори
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 13
❓ Qurbon hayitida necha kun dam olinadi?
6-iyun (juma) — Qurbon hayiti, barcha uchun dam olish kuni;
7-iyun (shanba) — 5 kunliklarga dam, 6 kunliklarga ish;
8-iyun (yakshanba) — barcha uchun dam olish kuni;
9-iyun (dushanba) — barcha uchun ish kuni.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👎 3👍 1
