fa
Feedback
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил 👇 @xtx_admin

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
8 666
مشترکین
-224 ساعت
-187 روز
-17630 روز
آرشیو پست ها
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади Қироллик Олий Маҳкамаси Зулҳижжа ҳилоли кўрингани муносабати билан 28 майдан Зулҳижжа ойи бошланганини, 5 июнь куни эса ҳожилар Арафотда туришини маълум қилди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳам Зулҳижжа ойи — 2025 йил 28 майдан бошланишини тасдиқлади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 2
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди Бунга газ билан тўлдирилган шарларнинг портлаши сабаб бўлган. Мазкур ҳолатдан кейин мактаб директори ишдан олинди. 👉 https://kun.uz/kr/20585978 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
Мои видео.mp43.57 MB
👎 8👍 4
HAM ARZON 😳😳 XAM SIFATLI 👍👍 LIBOSLAR 🛍 QIDIRYAPSIZMI ‼️ UNDA HOZIROQ BIZGA QOSHILIHG                 🛍 L E D Y ❤️ BETAKROR AYOLLAR TANLOVI 🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰 😍😍 kanalga qòshilish uchun👇
نمایش همه...
👍 8👎 1
Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 24 май куни ўтказилади Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 24 май куни ўтказилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда ушбу тадбир ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида тарқалаётган хабарлар нотўғри эканини маълум қилди. Ўзбекистон мактабларига «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 24 май, шанба куни ўтказилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди. Вазирликка кўра, ижтимоий тармоқларда ушбу тадбир ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида турли нотўғри хабарлар тарқалмоқда. Жорий ўқув йилининг охирги куни 25 май, якшанба – дам олиш кунига тўғри келгани сабабли «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 24 май, шанба куни ўтказилиши белгиланган. «„Сўнгги қўнғироқ“ ҳар бир инсон ҳаётида унутилмас таассуротларга бой бўлади. Айниқса, катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган 11-синф битирувчилари учун бу куннинг аҳамияти ва қадри ўзгача. Бир томондан, кўп йиллик қадрдон синфдошлар, меҳрибон устозлар, жонажон мактаб билан умрбод хайрлашиш осон эмас. Иккинчи томондан, мустақил ҳаётга қадам қўйиш завқи, янги марралар чорлови, талабалик сурури. Бу энди чинакам байрам», – дейилади хабарда. Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этиши таъкидланган. «Фақат мактабларимиз жамоаларини, битирувчиларимизни, ҳурматли ота-оналаримизни тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраймиз», – дея таъкидланади вазирлик хабарида. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Азамат Камолов барча таълим ташкилотларига «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ҳамда намунавий сценарийлар етказилганини маълум қилганди. Мазкур тавсияларга мувофиқ, турли дабдабозликларга йўл қўймаслик, ўқувчилар ёки уларнинг ота-оналаридан пул маблағларини йиғишга қатъий чек қўйиш, битирув оқшомларини турли ресторанлар ва тўйхоналарда нишонламаслик, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ўқувчилар автомобилларда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиши ёки чўмилиш ҳавзаларига боришининг олдини олиш белгиланган. Бундан аввалроқ, Ўзбекистон мактабларида 25 май куни бўлиб ўтадиган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида валс тушишни тақиқланиши ҳақида хабар тарқалганди. Вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га берган изоҳида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида валс тушиш тақиқланиши борасида ҳеч қандай ҳужжат йўқлиги, бироқ фарзандлари дарсдан сўнг қолиб рақс тушишни ўрганиши, тадбир учун қиммат кийимлар тиктириш, бунинг учун пул йиғиш ҳолатлари ота-оналарнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганини билдириб ўтганди. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 18
Мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудиралари иш ҳақи 7-10 млн сўмдан ошади — президент Шавкат Мирзиёев 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошишини маълум қилди.
“Дунёда исбот талаб қилмайдиган бир ҳақиқат бор: ҳар қандай мамлакат тараққиёти соғлом ва билимли авлодга боғлиқ. Шу боис, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида соғлом, билимли, теран фикрли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш учун барча шароитларни яратишимиз шарт ва зарур”, деди давлат раҳбари.
Бундан ташқари, охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилгани, жорий йилда бунга 60 триллион сўм йўналтирилаётгани таъкидланди. Мактабларда 1 миллионга яқин, боғчаларда 1,5 миллион янги ўринлар яратилди. Боғча билан қамров 3 карра ошиб, 78 фоизга етди. Қайд этилишича, малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош оляпти. Боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 15👎 10
Умуман, айтилган топшириқ ва тадбирлар ижросини назорат қилиш учун штаб тузилиши, бу масала шахсан Президент назоратида бўлиши таъкидланди. Туман ҳокимларига ҳар ойда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлари, мактаб директорлари ва боғча мудиралари билан учрашиб, муаммоларни жойида ҳал қилиш вазифаси юкланди. Мутасаддилар бундан буён туман бўлими раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган бирорта йиғилишга жалб қилиб бўлмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантирилди. Йиғилиш давомида мактабгача ва мактаб таълими тизими мутасаддиларининг фикр ва таклифлари, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 4
Йиғилишда саноқли кунлардан кейин 6 миллиондан зиёд ўқувчи ва 1 миллиондан ортиқ талаба таътилга чиқиши таъкидланди. Ёз ойларида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эга экани кўрсатиб ўтилди. Барча ҳокимлар ва таълим соҳаси раҳбарларига ёзги таътил вақтида барча таълим муассасаларининг спорт майдончаси ва ўқув хоналарида ёшлар учун спорт, фан ва касб тўгаракларини очиш топширилди. Масалан, ўзлаштириш даражаси паст мактабларга оқсаётган фанлар бўйича энг яхши мутахассислар жалб қилиниб, ўқувчилар учун ҳафтасига олти соатлик ўқув курслари ташкил қилинади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 8
Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бугунги кунда туманларда “Баркамол авлод” мактаблари, 14 та ҳудудда “Ёшлик” спорт жамияти ва Республика ўқувчи ёшлар маркази бор. Лекин 219 та “Баркамол авлод” мактаби 350 минг болани қамраб олган, холос. Эндиликда “Баркамол авлод” мактаблари, “Ёшлик” спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлашиши белгиланди. Бу марказлар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий, креатив йўналишлар асосида жиҳозланади. Уларда хорижий тилларни ўқитиш, сунъий интеллект, дастурлаш ва анимация каби янги тўгараклар очилади. Ўқувчилар ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича ҳам янги тизим бўлади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва пойтахтдаги “Баркамол авлод” марказларида камида 100 ўринли “Болалар сайёҳлик базаси” ташкил қилинади. Мутасаддиларга қизиқарли туризм тўпламларини қилиб, ҳар йили 1 миллион ўқувчини Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилиш топширилди. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 2
Бундан буён барча педагогика олийгоҳлари фаолияти тубдан ўзгариши белгиланди. Президентимиз буни Термиз педагогика институти мисолида тушунтириб берди. Бу олийгоҳга Янги Ўзбекистон университетидаги каби халқаро бошқарув тизими татбиқ этилади. “Топ” хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида факультетлар ўрнида аниқ, табиий, ижтимоий, филология, амалий фанлар, мактабгача ва бошланғич таълим бўйича 6 та олий мактаб ташкил қилинади. Аниқ фанлар мактабида Мюнхен техника университети таълим дастурлари жорий этилади. Қолганлари эса Кембриж университети талаблари асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Олийгоҳдаги фанлар сони ҳам мақбуллашиб, 20 тадан 15 тага, таълим йўналишлари 31 тадан 17 тага туширилади, ўқув юкламаси 20 фоизга қисқаради. Термиз шаҳри ва туманидаги 47 та мактаб олийгоҳнинг амалиёт базасига айлантирилади. 3 та ихтисослашган ҳамда янги баҳолаш тизимига ўтган 12 та мактаб эса методик база бўлиб, олийгоҳ уларни замонавий лаборатория билан таъминлайди. Олийгоҳни хорижий тил сертификати бор 20 нафар ўқитувчиси шу йил Буюк Британия, Германия ва Сингапур каби давлатларга малака оширишга юборилади. Келгуси уч йилда институтнинг барча профессор-ўқитувчилари хорижий тил сертификатини олиб, чет элда ўқиб келади. Бу тизим барча педагогика олийгоҳларида жорий этилади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 6👎 1
Таълимда сифат бўлиши учун энг аввало педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши керак”,
- деди Президент йиғилишда. Бу борада Авлоний малака ошириш институти трансформация қилиниб, унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилиши белгиланди. Низомий олийгоҳи – Миллий педагогика университети сифатида таянч олийгоҳ, унинг ректори эса бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари ҳисобланади. Ҳудудлардаги 12 та педагогика олийгоҳи ҳам ММТВ тизимига ўтказилди. Педагог, талаба ва ўқувчилар билим ва кўникмасини баҳолашнинг ягона тизими яратилиб, мустақил бўлган Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил қилинди. Эндиликда мутасаддилар яратилган имкониятлар асосида кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни баҳолаш бўйича мутлақо янги тизимни жорий қилиши белгиланди. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 2
Ҳозирда 7-11 синф ўқувчилари кунига 8 соатгача вақтини телефонда ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани мактаб директори ва муаллимни ҳам, ота-оналарни ҳам ўйлантириши зарурлиги қайд этилди. Ёки вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаяпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп. Ички ишлар бошлиқлари, вилоят, туман прокурорлари қонун устуворлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.
Биз мактабгача ва мактаб таълими тизимида катта ўзгариш қила олдик. Лекин, ҳали ечимини кутаётган кўплаб муаммолар бор”,
- деди давлатимиз раҳбари. Мактабгача ва мактаб таълими вазрилигига бутун тизими билан “фавқулодда тўқсон кунлик” тартибида ишлашга ўтиш топширилди. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 8
Ўтган йили 1,5 мингта мактабда Президент ва ихтисослашган мактабларнинг таълим дастури жорий қилинди. Шундан 300 тасида замонавий лаборатория ва ўқув жиҳозлари йўқлиги қайд этилди. Икки йил олдин тармоқлар талаби асосида 289 та мактабнинг 10-синф ўқувчиларига 60 турдаги касбларни ўргатиш бошланди. Шундан 114 та мактабга тадбиркорлар бириктирилиб, 4 минг ўқувчи 2 миллиондан 5 миллион сўмгача ойлик олаяпти. Деҳқонобод, Ғузор, Косонсой, Мингбулоқ, Уйчи, Гулистон, Сардоба, Ховос, Бойсун, Денов, Шўрчи, Музработ, Бувайда, Данғара, Ҳазорасп, Хонқа туманлари ҳокимларига  биттадан мактабни ушбу тизимга мослаштириш топшириғи берилган эди. Лекин, улар касбга ўқитиш учун на зарур жиҳоз, на хом ашё олиб бергани танқид қилинди. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
Президент соҳада мавжуд муаммоларга тўхталди. Таълим дастурлари энг илғор мамлакатлар тажрибасига мослаштирилмоқда, дарсликлар янгиланмоқда, мактабларга замонавий жиҳозлар олиб берилаяпти. Лекин тизимдаги муаллимларнинг янги методикаларни ўзлаштириши, таълим сифатини таъминлаши қай даражада экани савол остида. Масалан, икки йил олдин тоифа бериш тизими шаффоф, рақамлашган платформага ўтгани ҳақиқий аҳволни кўрсатди. Жумладан, ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди. Ишга олишда дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилди. Бу янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмади. Ёки 61 та хусусий олийгоҳда педагог-кадрлар ўқитилаётгани билан бирортасида кимё, биология ва физика бўйича муаллим тайёрланмайди. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 3
Дунёда исбот талаб қилмайдиган бир ҳақиқат бор: ҳар қандай мамлакат тараққиёти соғлом ва билимли авлодга боғлиқ. Шу боис, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида соғлом, билимли, теран фикрли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш учун барча шароитларни яратишимиз шарт ва зарур”,
- деди давлатимиз раҳбари. Охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилгани, жорий йилда бунга 60 триллион сўм йўналтирилаётгани таъкидланди. Мактабларда 1 миллионга яқин, боғчаларда 1,5 миллион янги ўринлар яратилди. Боғча билан қамров 3 карра ошиб, 78 фоизга етди. Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош олаяпти. Боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 2
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади 2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади. Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 11
Сиртқи таълимга қабул тўхтатилади 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади. Ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқида давом эттираверади. «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилиб, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади. Шунингдек: олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди; магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади; олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модуль тизимига асосланган мақубллаштирилган кундузги таълим шакли (парт-тиме эдуcатион) бўйича ўқитишни йўлга қўйишга рухсат берилад; муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади. Идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ҳар бир таълим ташкилоти таркибида умумий штатлар доирасида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 16👏 2👎 1
✅Танлов голибларига 525 млн сўм! Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
7500938.pdf1.42 MB
👍 4
02:46
Video unavailableShow in Telegram
"O‘qituvchi qadri" kitobining taqdimoti bo‘lib o‘tdi Bundan bir necha yillar avval Davlatimiz rahbari Shavkat Mirziyoyevning siyosiy irodasi va chinakam xalqparvarligi tufayli ta’lim tizimini isloh etish jarayonida o‘qituvchining qadri va nufuzini yuksaltirish, jamiyatdagi obro‘sini ko‘tarishga alohida e’tibor qaratilib, amaliy ishlar boshlangan edi. Ushbu islohotlar jarayoniga bag‘ishlab Feruza Madraximova muallifligida yozilgan "O‘qituvchi qadri" kitobining taqdimoti bo‘lib o‘tdi. Kitob o‘qituvchilarning faoliyati, qadri va obro‘si hamda pedagoglik maqomiga bag‘ishlanadi. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
11.04 MB
👍 9👎 1