fa
Feedback
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил 👇 @xtx_admin

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
8 663
مشترکین
-724 ساعت
-207 روز
-17130 روز
آرشیو پست ها
Ўзбекистонда педагогларни касбий ривожлантиришнинг янгича тизими йўлга қўйилади Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Узлуксиз касбий ривожлантириш тизими — ходимларнинг касбий компетентлигини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш, мунтазам равишда ривожлантириб бориш имкониятини берувчи тизим. Президентнинг 2024 йил 21 июндаги қарорига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб узлуксиз касбий ривожланиш вертикал тизими (вазирлик—малака ошириш муассасаси—таълим ташкилоти) жорий этилиши белгиланган. У мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг касбий эҳтиёжлари ва малака тоифасидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган таълим дастурларига асосланган. Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимлари учун ишдан ажралган ҳолда ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган малака ошириш курслари ташкил этилади. Раҳбар кадрлар учун малака ошириш курслари менежерлик ўқув курслари асосида, педагог кадрлар ва мутахассислар учун эса уларда замонавий малакаларни шакллантиришга қаратилган вариатив (танлов) ва инвариант (мажбурий) модуллардан иборат таълим дастурлари бўйича ташкил этилади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 19👎 7
Энгиликда истеъмолчига чиқинди хизмати учун қарздорликни бартараф этиш учун имконият яратиш мақсадида чиқинди хизматлари учун тўловлардан қарздорлиги юзасидан қисқа хабар (SMS) орқали истеъмолчи хабардор қилингандан кейин беш кунлик муддат берилиши белгиланмоқда. Шундан сўнг қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар татбиқ этилмоқда. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 8👎 3
“Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (836-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди ⚡️ Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш амалиёти жорий қилинади. Мазкур қарорга кўра педагогика йўналишидаги олий таьлим муассасалари битирувчилари якуний давлат аттестацияси умумтаьлим мактабларида ташкил этилади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 6👎 1
Туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан 2025 йил 1 январдан Мактабгача ва мактаб таьлими бўлими туман (шаҳар) бўлимлари мудирларини Мактабгача ва мактаб таьлими вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш тартиби жорий қилинмоқда. Бугунги кунгача мудирларни лавозимга тайинлаш ва интизомий жазо чораси қўллаш ёки рагбатлантириш ваколати Мактабгача ва мактаб таьлими вазири ваколатига кирган. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 16👎 4
Photo unavailableShow in Telegram
Президент “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарор қабул қилинди. Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди. Шу тариқа: ➖28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни; ➖29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни; ➖30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни; ➖31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни; ➖1 январь, чоршанба — Янги йил байрами; 2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 22👏 3
Навоийда бир мактабдан кетма-кет уч ўқувчи вафот этди. Кармана туманидаги 30-умумтаълим мактабининг икки ўқувчиси кетма-кет ўз жонига қасд қилди. Олдинроқ эса ушбу мактабнинг ўқувчиси дарс пайтида синф раҳбари жавоб бериб юбориши ортидан чўмилишга бориб, чўкиб кетганди. Ижтимоий тармоқлар Кармана туманидаги 30-умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида кетма-кет ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилмоқда. 18 декабр куни мактабнинг 9-синфида таҳсил олувчи ўқувчи (ўғил бола) ўзини осиб, жонига қасд қилган. Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил икки манбаси тасдиқлади. Айни шу мактабда бир ой олдин, 18 ноябр куни ҳам шундай ҳолат кузатилган: 11-синфда ўқийдиган ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилган. У ҳам яшаш уйида ўзини осган. Қизнинг ота-онаси шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 24 май куни эса ушбу мактабнинг 6-синф ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири сувга чўкиб ҳалок бўлганди. Ўшанда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини, натижаси бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирган эди. Бироқ ҳозирча ушбу ҳолатлар бўйича расмий муносабат берилмади.  http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 19👎 3🔥 1
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак кузатилади http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 9
2025 йилда дарслик ижараси бепул бўлиб қолади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги баёнотига кўра, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 13👎 1
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади. Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 22👏 1
Ўзгидромет прогнозларига кўра, ҳафта охирида мамлакатнинг водийдан ташқари барча ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин. 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси тунда ҳудудларда ҳаво ҳарорати ноль даража ва ундан пасайиши мумкин. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 10👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.11.2024 йилдаги ПФ-185-сон. Фармон билан 2025 йил 1 январдан кам таъминланган оила фарзандлари меҳрибонлик уйларига қабул қилиш тартиби вақтинча бекор қилинади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
#Infografika ✅ Joriy yilning oktabr-noyabr oylarida maktabgacha, umumta'lim va maktabdan tashqari ta'lim muassasalari pedagog kadrlari malaka sinovlaridan o‘tkazildi. Mazkur jarayonlar raqamlarda.
نمایش همه...
👍 1
Белоруссия давлат педагогика университетида "Ўзбек маданияти маркази" очилди. 2024 йил 19 ноябрь куни Минск шаҳрида М.Танк номидаги Белоруссия давлат педагогика университетининг 110 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу халқаро конференция арафасида таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Белоруссия давлат педагогика университетида  Ўзбек маданият марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказ очилишида Белоруссияда Ўзбекистоннинг фавқулодда мухтор элчиси Р.Назаров, БДПУ ректори А.Жук ва жамоаси, ТДПУ проректори М.Шарипов ва Ўзбек-Беларус қўшма факультет декани О.Исмаилов, Беларусда истиқомат қилувчи ватандошлар, хорижий меҳмонлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Ушбу Маданият марказининг ташкил этилиши Белоруссия давлат педагогика университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг таълим соҳасидаги кўп йиллик ҳамкорлиги натижасидир.
نمایش همه...
👍 6
Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари: ➖барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади; ➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди. 2025 йил 1 январдан бошлаб: ➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади; ➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.
نمایش همه...
👍 8
Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 13👎 1
Prezident maktablarda musiqa, jismoniy tarbiya va harbiy vatanparvarlik fanlari sifatini oshirish boʻyicha taqdimot bilan tanishdi Maktablarda saboqlar sifatini oshirish boʻyicha qator chora-tadbirlar taklif etilmoqda. Xususan, musiqa madaniyati fani oʻqituvchilarining bilim darajasi va kasbiy mahorati baholanib, malaka oshirish tizimi yoʻlga qoʻyiladi. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 5👎 5
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади “Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади. 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади. Ўқ отиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тренерлари, селекционерлари, ҳакамлари ва бошқа мутахассислари касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказиб борилади. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили:: ➖ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича “Мерган” кубоги; ➖ўқ отиш спорт турлари бўйича белгиланган ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилади. Туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт гуруҳлари ташкил этилади. 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида: ✅чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади; ✅амалий машғулотларни ташкил этишда ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 7
❓11-noyabr dam olish kunimi? ❌ Qisqa javob: yo’q, ish kuni. ℹ️ Batafsil javob: Ko’pchilik shu haqida so’rayapti. O’tgan yili may oyida bir loyiha ko’rib chiqilayotgani xabar berilgandi, loyihada 11-noyabr – Oʻzbekiston kasaba uyushmalari kunini ishlanmaydigan bayram kuni sifatida e’lon qilish to’g’risidagi masala aks etgandi. Ammo keyinchalik bu loyiha kun tartibidan olindi, shekilli, boshqa xabar chiqmadi. Hozircha bunday qonun qabul qilingani yo’q. Shu sababli 11-noyabr ish kuni hisoblanadi, dam olish kuni emas. Joriy yilda 11-noyabr dushanba kuniga to’g’ri keladi va barcha xodimlar uchun esa ish kuni hisoblanadi. Mehnat kodeksiga ko’ra, hozirda yurtimizda 9 ta ishlanmaydigan bayram kunlari mavjud: 1-yanvar – Yangi yil; ➖ 8-mart – Xotin-qizlar kuni; ➖ 21-mart – Navroʻz bayrami; ➖ 9-may – Xotira va qadrlash kuni; ➖ 1-sentyabr – Mustaqillik kuni; ➖ 1-oktyabr – Oʻqituvchi va murabbiylar kuni; ➖ 8-dekabr – Konstitutsiya kuni; ➖ Ramazon hayitining birinchi kuni; ➖ Qurbon hayitining birinchi kuni. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 18
Қирғизистонда 12 йиллик мактаб таълими жорий этилади Қирғизистонда 2025 йил бошидан 12 йиллик таълим тизими жорий этилади. “Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республиканинг 12 йиллик умумий таълим тизимига ўтиш концепцияси тасдиқланди, дастурни амалга ошириш 2025 йилдан бошланади”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 12 йиллик мактабни тамомлаганлик ҳақидаги гувоҳнома 2027—2028-ўқув йилидан бошлаб берилади. Шу пайтгача Қирғизистон мактабларида 11 йиллик мактаб таълим тизими мавжуд эди. Аввалроқ Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача маоши 26 минг 400 сом (20 октябрдаги курс бўйича 3 миллион 941 минг сўмдан зиёд) экани маълум қилинганди.  “2022 йилда ўқитувчиларнинг ўртача маоши мамлакат бўйича ўртача иш ҳақи билан тенглашди, бу эса ҳатто университет устозлари учун ҳам мактабда ишлашни жозибадор қилди”, деган  мамлакат таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбаев. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 17
❗️Navoiy davlat universiteti tashkil etiladi Bu bo‘yicha Prezident qarori qabul qilindi. ✅ Unga ko‘ra, universitet Navoiy davlat pedagogika instituti negizida tashkil etiladi. ✅ Navoiy davlat pedagogika institutida tahsil olayotgan barcha talabalar oʻqishlarini universitetda davom ettiradi hamda 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab bitiruvchi kurs talabalariga Universitet diplomi beriladi; ✅ Universitetda 2025/2026-oʻquv yilidan boshlab hududiy rivojlanish dasturlariga muvofiq, ehtiyoj yuqori boʻlgan aniq va tabiiy fanlar, axborot texnologiyalari, sunʼiy intellekt, iqtisodiyot, biznes va turizm, investitsiyalarni boshqarish, qishloq xoʻjaligi, ekologiya va atrof-muhit muhofazasi, logistika kabi yoʻnalishlar boʻyicha kadrlar tayyorlash yoʻlga qoʻyiladi. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
نمایش همه...
👍 8