ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил 👇 @xtx_admin
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

8 664
مشترکین
-724 ساعت
-207 روز
-17130 روز
آرشیو پست ها
#Биласизми
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар:🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. 🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади. 🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади. 🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади. 🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади. 🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади. 🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади. 🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади. 🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади. 🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади. 🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади. 🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади. 🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди. 🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади. 🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади. 🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади. 🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади. 🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор. 👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кўшилинг.👇 http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 19
Вазирлардан фақат Ҳилола Умарова ва Озодбек Назарбеков депутат бўлади
Эндиликда Ўзбекистоннинг 5 нафар вазиридан фақат икки нафари депутатликка ўтишга розилик берган. Булар, ЎзЛиДеП дан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбеков.
Қолган 3 нафар вазир, яъни Экопартиядан номзод - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, ХДП номзоди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов , «Адолат» партиясидан номзод - Адлия вазири Акбар Тошқуловлар ўз ўрнида, вазир лавозимида ишни давом эттиришади.
👏 4👎 3
Дунё таълим тизимидаги ўзига хос қоидаларни биласизми?
Ҳар бир давлат таълим тизимининг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Улар мамлакат анъаналари, одамларнинг дунёқараши, таълимга бўлган муносабат ва бошқа сабабларга кўра шаклланади. Қуйида шулардан айримларини келтириб ўтамиз.
✅Хитойда ўқувчиларга уйга вазифа кўп берилади. Масалан, ўқувчилар ҳафтада 14 соат вақтини уйга берилган вазифаларни бажаришга сарфлайди.
✅Россияда ўқув йили «Билимлар куни» билан бошланади, байрам ва дам олиш кунларига тўғри келса ҳам 1 сентябрь шу тариқа нишонланади.
✅Кундалик овқатланиш масаласига Францияда катта эътибор берилади, ўқувчилар таом тайёрлаш ва овқатланиш режими ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлиши керак.
✅Эронда ўғил ва қиз болалар алоҳида ўқитилади, қизларга аёл, ўғил болаларга эркак ўқитувчи дарс ўтиши шарт.
✅Австралияда узоқ минтақаларда яшайдиган талабаларга радио орқали дарс ўтиш тажрибаси бор.
✅Чилида ёзги таътил биз учун ғайриоддий муддатда, яъни декабрнинг ўрталаридан мартнинг бошигача давом этади.
✅Нидерландияда болалар жуда эрта — 4 ёшидаёқ мактабга чиқишади.
✅Исландияда мактаб ўқувчиларига тикиш-бичишдан ҳам сабоқ беришади.
✅Бразилияда тушликка катта эътибор қаратилади, кўп мактабларда дарслар жуда эрта, яъни эрталаб соат еттидан бошланади, тушликни эса ўқувчилар уйларига бориб оила даврасида қилишлари мумкин.
✅Финландияда болалар етти ёшга тўлгачгина мактабга қабул қилинади. Бундан ташқари, ушбу давлат таълим тизими самарадорлиги бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Ҳукумат тасдиқлайдиган таълим ҳужжатлари фақат йўриқнома ҳисобланиб, ўқитувчи ўзи маъқул топган услубда дарс бериши мумкин. Ўқувчиларга тўққиз ёшидан швед тили (икинчи тил сифатида), ўн бир ёшидан инглиз тили ўқитила бошлайди. Мактаб ўқувчилари камида тўртта тилни ўрганадилар.
👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кўшилинг.👇
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 20
Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади.
Реклама ва таклифлар еки админга боғланиш хамда тадбирлар ёритиш учун манзил
👇
@xtx_admin
👍 5
Партия рўйхатлари бўйича депутатликка номзоди кўрсатилган вазирлар депутатликдан воз кечишгани ҳамда вазирликда қолишга қарор қилишгани айтилмоқда.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👎 7👍 1
Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Мактаб ўқувчилари учун чоракнинг сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябр кузги таътилнинг илк куни ҳисобланади ва 10 ноябргача давом этади.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 5👏 1
Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? (Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн*);
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм);
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм);
4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм);
5. Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм);
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм);
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм);
8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм);
9. Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм);
10. Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм);
11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм);
12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм);
13. Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм);
14. Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм);
15. Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм);
16. Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм);
17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм);
18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн);
19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн);
20. Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн);
22. Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм);
23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм);
24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм);
25. Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн);
26. Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн (фонд алоҳида);
27. Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн);
28. Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм);
29. Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн);
30. Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн);
31. Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн);
32. Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн);
33. МТРК — 881,4 млрд сўм (559 млрд 913,6 млн);
34. ЎзА — 40,7 млрд сўм (36 млрд 721,3 млн);
35. Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм);
36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм);
37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);
38. Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн);
39. Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн);
40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн);
41. Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд);
42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн);
43. Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн);
44. Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн);
45. Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн);
46. Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм);
47. Олий Мажлис ҳузуридаги фонд — 1 трлн 277 млрд сўм;
48. Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;
49. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;
50. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;
51. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;
52. Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;
53. Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;
54. Энергоинспекция —28,1 млрд сўм;
55. Агроинспекция — 9,3 млрд сўм;
56. Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм).
*ўтган йилги харажатлар
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 15
Photo unavailableShow in Telegram
Президент қарори билан Каримов Шерзод Абдурасулович мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ш.Каримов 2006-2012 йилларда халқ таълими тизимида, 2012-2018 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишлаган.
2018-2024 йилларда Вазирлар Маҳкамаси таълим, ижтимоий ривожланиш масалалари департаменти, котибияти бўлимида етакчи, бош мутахассис, шўъба мудири, котибияти мудирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У 2024 йил 28 февралдан бугунгача Вазирлар Маҳкамаси “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 10👎 3
Мактаб дарсликлари ижараси учун тўловни қайта жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун тўловларни тиклаш таклиф қилинди. Бу ҳақда 2025-2027 йилларга мўлжалланган бюджетнома лойиҳасида келтирилган.
Бюджетномага кўра, бу мактабларни дарсликлар билан таъминлашда ота-оналарнинг фаоллигини оширишга қаратилган. 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб 2-11 синф ўқувчилари учун дарслик ва машқ дафтарлари тўплами учун ижара тўлови ундириш тизимини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, 2024 йилда бир ўқувчи учун битта дарслик ва иш дафтарларининг ўртача нархи 450−500 минг сўмни (шундан машқ дафтарлари – 100-150 минг сўм) ташкил этган.
Ҳужжатни ишлаб чиққанлар битта дарслик тўплами учун 80 минг сўм, яъни унинг нархининг 16−18 фоизини ташкил этадиган миқдорда тўлов жорий этишни таклиф қилмоқда.
Йиғилган 376,6 миллард сўм маблағ ҳар йили ўқувчиларни машқ дафтарлари билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.
“Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда”, дейилади бюджетнома лойиҳасида.
Бундай тизим давлат бюджети юкини камайтириш, ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўқув материалларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишини кучайтириши кутилмоқда, бу эса мутасаддиларнинг фикрича, ўқув жараёни самарадорлигини оширади.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👎 27👍 17
2025-yil 1-yanvardan boshlab umumta’lim maktablarida milliy sertifikatga ega bo‘lgan o‘zbek tili o‘qituvchilariga maoshining 50 foizi miqdorida oylik ustama haq to‘lanadi.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 13👏 3
Айрим ўқитувчиларга кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади
Мактаблардаги лаборант лавозими тугатилиб, физика ва кимё фани ўқитувчиларидан бир нафарига кабинет мудирлиги учун ҳар ой 525 минг сўм қўшимча ҳақ тўланади.
Ўзбекистонда физика ва кимё фани ўқитувчиларига кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мактаблардаги лаборант лавозими тугатилиб, физика ва кимё фани ўқитувчиларидан бир нафарига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоиз миқдорида (525 минг сўм) кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.
👍 36👎 11
#Таълим #Биласизми
📘 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйиш белгиланган.
👇👇
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 6
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодлар кўрсатишнинг янги тартиби жорий қилинади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларига ўқитиш, уларга менежерлик сертификатини бериш ва номзодларни лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган ташкилот директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устамалар тўланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан ташкилот директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади. Бунда ташкилот директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.
Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодлар учун тарбия жараёнларини самарали бошқариш бўйича контент материалларини ишлаб чиқишда кўмаклашади.
Ушбу қарор билан Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг тузилмаси ҳам тасдиқланди.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 29
نمایش همه...
👍 1
Pedagoglarni bepul tibbiy ko‘rikdan o‘tkazish lozimligi haqida uchta vazirlik birgalikda topshiriq xati chiqardi.
Iqtisodiyot va moliya, Sog‘liqni saqlash hamda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan chiqarilgan ushbu xatda "Pedagog maqomi to‘g‘risida"gi qonunga binoan, pedagoglar uchun tibbiy ko‘rikdan bepul o‘tish huquqi berilgani, majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tish xarajatlari uchun joriy yilda Davlat byudjetidan 71,4 mlrd so‘m ajratilgani ma’lum qilingan.
Barcha quyi bo‘g‘in rahbarlariga majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tish chog‘ida pedagoglardan haq olmaslikni qat’iy ta’minlash topshirig‘i berilgan.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 20
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари
Шарифходжаев Усман Улфатович «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди. Табриклаймиз 👏👏👏
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 38👎 9👏 5
❓Mustaqillik bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam oladi?
💠 JAVOB: Prezident farmoniga binoan, Mustaqillik bayramida ketma-ket 4 kun dam olish kuni bo‘ladi. Bunda:
✅ 31-avgust, shanba — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun odatiy dam olish kuni;
✅ 1-sentyabr, yakshanba — Mustaqillik bayrami;
✅ 2-sentyabr, dushanba — barcha uchun dam olish kuni (Mehnat kodeksining 208-moddasiga binoan bayram yakshanbaga to‘g‘ri kelsa, dam olish kuni dushanbaga ko‘chiriladi);
✅ 3-sentyabr, seshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni.
📋 Asos: Prezidentning 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli farmoni. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 9👎 1
❗️Oliy ta’lim muassasalarida yangi o‘quv yili 9-sentyabr, dushanba kunidan boshlanadi
Bu haqda oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirining 2024-yil 21-avgustdagi 321-sonli buyrug‘ida belgilangan.
Akademik litseylarda esa yangi o‘quv yili 4-sentyabr, chorshanba kunidan boshlanadi.
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 9👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бизларга тушмасакан а?😁
#Zafarbek_Solijonov
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👍 44👏 3🔥 1
Ўзбекистонда 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади - ҳукумат фармойиши
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
👎 22👍 6
