Rost24 | Расмий канал
رفتن به کانال در Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

39 369
مشترکین
-3724 ساعت
-2307 روز
-85230 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Комил Алламжонов яна бир лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил — Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, у Президент Администрацияси раҳбарининг маслахатчиси сифатидаги лавозимини ҳам сақлаб қолди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 68🔥 47❤ 26💯 17👎 12👏 12🤣 12😁 8🤪 4🥴 2
Photo unavailableShow in Telegram
“Сизларнинг сусткашлигингиздан миллионлаб тирик одамлар азият чекяпти”
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани кенгаши депутати, хонанда Шоҳрух Шодмонов масъулларни ҳаво ифлосланишига қарши реал ҳаракатлар бошлашга чақирди.
«Юртимизда ҳаво бузилишини очиқча айтайлик: бу “мавсумийлик” ёки “табиий жараёнлар” эмас, бу — бефарқлик натижасидир. Болаларимиз заҳарли ҳаводан нафас олмоқда. Одамлар ниқоб ва тозалагичлар билан ўз соғлиғини ҳимоя қилишга уринмоқда. Бироқ, ҳамманинг ҳам бундай нарсаларни сотиб олишга имкони йўқ. Аҳоли қўлидан келганини қилмоқда, лекин масъул тузилмалар ҳануз фақат ҳисобот ва изоҳлар билан чекланмоқда», — дея қайд этди депутат.
Унинг таъкидлашича, экология масъуллари бу масалани тез, қатъий ва кескин тарзда ҳал қилиши керак.
«Сизларнинг сусткашлигингиздан миллионлаб тирик одамлар азият чекяпти. Шу кунларда сизларга кенгайтирилган ваколатлар ва реал воситалар берилди. Бу сизлар учун қаҳрамонларга айланиш имконияти!» — дея ёзади у.
«Агар шундан кейин ҳам ҳеч нима қила олмасангиз, унда билмадим сизларни нима деб аташни. Шунинг учун кўп гапирмасдан амалий жасорат кўрсатинг!» — деб постини якунлаган Шоҳрух Шодмонов.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🔥 20👏 16👍 8❤ 7😢 6😁 4🤣 3🥰 2🤔 1🤡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонда олинган дипломлар 38 та давлатда тан олиниши мумкин
Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Агентликка кўра, ҳозирда Ўзбекистонда олинган дипломлар ЮНЕСКО ҳомийлигида қабул қилинган Глобал конвенцияга аъзо 38 та давлат томонидан тўғридан-тўғри тан олиниши мумкин. Ушбу ҳужжат олий таълим соҳасидаги биринчи халқаро миқёсдаги мажбурий нормаларни белгилайдиган конвенция ҳисобланади.
Конвенция иштирокчилари бўлган давлатлар ўзаро дипломларни тан олиш мажбуриятини олади. Европa, Осиё, Африка, Америка ва Океанияни қамраб олган ушбу рўйхатда Франция, Британия, Финляндия, Норвегия, Швеция, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Корея, Грузия, Литва, Эквадор, ЖАР, Тунис каби мамлакатлар бор.
Агентлик таъкидлашича, халқаро конвенция фақат унга аъзо давлатлар ўртасида амал қилади. Шу боис Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳозирча конвенция иштирокчилари рўйхатида йўқ. Мазкур давлатларда олинган дипломлар Ўзбекистонда аввалгидай — нострификация жараёни орқали тан олинади.
Дипломларни тан олиш тартиби ҳозирда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 620-сон қарори билан тартибга солинади. Агентликка кўра, айрим ҳоллардагина хорижий дипломлар махсус синовларсиз тан олиниши мумкин.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 9❤ 8😁 3🤔 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Олий таълимда контракт тўловлари муддатлари янгиланди
Адлия вазирлиги олий таълим муассасаларида контракт тўлови тартибини белгилайдиган низомга ўзгартишлар киритди.
Янги тартибга кўра:
абитуриентлар контракт тўловининг камида 25 фоизини 15 сентябргача, юқори курс талабалари эса 1 октябргача тўлаши керак;
тўловнинг 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача, 100 фоизи эса 1 майгача амалга оширилиши шарт.
ОТМ ректорлари ушбу муддатларни узайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Давлат комиссияси ҳам тўлов муддатларини узайтиришни маъқуллаши мумкин.
Контрактдан тушган маблағлар ёш ўқитувчилар ва илмий ходимларни хорижий таълим муассасаларида малака оширишга йўналтирилиши мумкин.
Бундан ташқари, ОТМлар йилиga бир талабага энг кам иш ҳақининг 6 бараваригача моддий ёрдам бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бу маблағ ҳам контракт тушумларидан ажратилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 8😁 4👎 1🤔 1
⚡️Рақобат қўмитаси пулли парковка бўйича ўрганиш бошлади
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 11 та товар бозорида устун мавқега эга бўлмаган, лекин битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган 66 та корхонани аниқлади.
Улар устун музокара кучи деб эътироф этилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи автотураргоҳ операторларининг устун музокара кучини эътироф этиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб бориляпти, — Рақобат қўмитаси.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 8👏 8🤣 5😁 3👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Пулли ва тез: Тошкентдан Чорвоққа борадиган йўл қисқартирилади
Тошкент ва Чорвоқ ўртасида пулли автомобиль йўли узунлиги 56 километр бўлади. Бу ҳақда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Чорвоқ-Чимён дам олиш зонаси барча мавсумлар учун туризмни ташкил этиш имкониятига эга. Транспорт вазирлиги сайёҳларга “тез ва муаммосиз” етиб бориш имконини берадиган зарур йўл инфратузилмасини яратиш ниятида.
“Баъзан йўлларда катта тирбандликларга дуч келамиз. Бу, айниқса талаб ошаётган пайтда, хурсанд қиладиган ҳолат эмас. Шу боисдан биз (Тошкентдан Чорвоққа борувчи) муқобил йўлни қурдик. Ҳозирча бир соатда 5 мингтагача автомобиль ҳаракатланмоқда, аммо энг юқори мавсумда бу кўрсаткич 10 бараваргача ошади. Шу муносабат билан пулли, муқобил йўл лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда ва у ҳозирча умумий муҳокама учун очиқ”, деган Жасурбек Чориев.
Айни пайтда лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши кутилмоқда. Техник-иқтисодий асос 2026 йил ўрталарига қадар ишлаб чиқилиши мумкин. Шундан сўнг тендер ғолиби бўлган компания лойиҳани амалга ошириш бўйича техник ва молиявий таклифларни тақдим этиши керак.
Тошкент ва Чорвоқ ўртасида пулли йўл қурилишини келгуси йил охирида бошлаш режалаштирилган. Янги трасса узунлиги 56 километр бўлиши кутилмоқда, бу эса узунлиги 82 километр бўлган мавжуд йўлдан анча қисқа. Цемент-бетон қопламали автомобиль йўли 1А тоифага киради ва 6 қаторли бўлади.
Трассадаги максимал тезлик 150 км/соатни ташкил этади, йиллик транспорт оқими эса 250 минг автомобиль даражасида прогноз қилинмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати инвестор томонидан белгиланади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 13👎 9😁 3👍 1🤔 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Экоқўмита барча қурилиш ташкилотларига рaсмий равишда хатлар юборганини маълум қилди
Ваниҳоят, деярли бир ҳафтадан бери давом этаётган заҳарли ҳаво шу ҳафта охиригача ҳам яхшиланмаслиги маълум бўлгач, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча қурилиш ташкилотлари ва саноат корхоналарига мурожаат қилиб, қурилиш майдонларида ҳавони муҳофаза қилиш қоидаларига сўзсиз риоя қилиши шарт эканлиги борасида тегишли хатлар юборибди. Хатда маълум талаблар белгиланган бўлиб, агар талаблар бузилса, ташкилотларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъкидланган.
Атмосфера ҳавоси ифлосланишини бартараф этиш мақсадида саноат корхоналари зиммасига бир қатор кечиктириб бўлмас мажбуриятлар юклатилган. Унга кўра, саноат корхоналари 2025 йил 1 декабргача атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни 2 бараварга камайтиришлари лозим.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, 2026 йил 1 январга қадар атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага, 2026 йил 1 июлга қадар эса II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт: — атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва экология органларига интеграция қилиш; — юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш; — санитар ҳимоя зоналарини автоматик стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш. Ушбу мажбуриятларни бажармаган субъектларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши белгиланган.Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча корхоналардан жорий йил 1 декабрга қадар атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини 2 баробар камайтиришни сўраган ва ушбу мажбуриятни бажармаган корхоналар фаолияти, Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қарори билан 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатилиши ёки белгиланган тартибда тугатилиши маълум қилинган. Шунингдек, экологик мажбуриятини бажармаган корхоналар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкинлиги айтилган. Экология қўмитаси бу сафар ҳам фақат қатъий огоҳлантириш билан чекланадими ёки кўпининг ортида қудратли шахслар турган қурилиш ва саноат корхоналарига қарши белгиланган чораларни кўра оладими, буни келажак кўрсатади. Агар мазкур талаблар бажарилса, мамлакат экологияси ва хусусан аҳоли соғлиги учун сезиларли даражадаги манфаатли иш амалга оширилган бўлар эди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👏 8🤮 6❤ 5👍 3😁 3🤣 1🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ҳакамлик суди судьяси пора билан қўлга тушди
Андижонда ҳакамлик суди судьясига нисбатан пора талаби билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълумотларга кўра, у ўзининг юқори лавозимдаги танишлари орқали икки фуқарони Жанубий Кореяга мавсумий ишга юбориб беришни ваъда қилган. Бу хизмат эвазига судья 15 минг доллар талаб қилган ва шундан 4 100 долларни аванс сифатида олган.
Ваъдасини бажаролмагач, у пулнинг бир қисмини қайтариш пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Айбланувчига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 7😁 2🔥 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Зарарли ҳаводан кейинги ҳафта охиригача нафас олишга мажбурмиз
Ўзгидрометга кўра, мазкур ҳафта учун қилинган прогнозга мувофиқ, об-ҳаводаги инверсия ҳолати 24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган эди, бироқ янгиланган синоптик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача сақланиб туради.
Янгиланган прогнозларга кўра, ҳаво қатламларининг аралашишига тўсқинлик қилаётган об-ҳаво шароити келаётган ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши мумкин.
Бу даврда ҳаво сифати нобарқарор бўлиши табиий ҳол бўлиб, кўрсаткичлар кун давомида ўзгариб туради.
Ҳаво сифатининг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамолнинг кучайиши ёки ёғингарчилик тушиши билан боғлиқ бўлади.
Ўзгидромет ҳар куни эрталаб ва кечқурун атмосфера ҳавосининг асосий кўрсаткичларини расмий каналлар орқали эълон қилиб боришини маълум қилган.
Шунингдек, кузатилаётган ҳолат - табиий, вақтинчалик ва мавсумий жараёнлиги айтиб, ваколатли давлат органлари вазиятни доимий кузатиб бораётганлигини билдирган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 41🔥 16😡 16❤ 9👎 2😱 2🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонда дафн этиш ишлари босқичма-босқич рақамлаштирилади
Ҳукуматнинг 21 ноябрдаги 735-сонли қарори билан дафн этиш соҳасида рақамлаштириш жараёнлари йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш, рўйхатга олиш ва ҳисоб юритиш тизими электрон шаклга ўтказилади. Бу жараёнлар ягона ахборот тизими орқали автоматлаштирилади.
2026 йил 1 июнгача ФҲДЁнинг электрон архиви асосида дафн этиш ишларини рўйхатга олишнинг ягона электрон дафтари ва унинг мобиль иловаси яратилади.
2026 йил 1 мартдан ўлим қайд этилганидан сўнг марҳумнинг яқинлари my.gov.uz орқали QR-кодли электрон маълумотномани бепул қабул қилади. У гербли гувоҳнома билан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
2026 йил июл–декабр ойларида Тошкент шаҳрида эксперимент ўтказилади:
Дафнга рухсат бериш фақат электрон модул орқали амалга оширилади;
Қоғозда юритиладиган рўйхатлар бекор қилинади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10👍 6👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар
✅Инсон доим ҳамма ишни тескари бажаради. Катта бўлишга шошилади, кейин эса болалигини соғинади. Пул учун соғлигини йўқотиб, яна соғлиги учун пул сарфлайди. Худди ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва худди ҳеч қанча яшамагандек ўлади.
✍️Пауло Коэльо
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 34❤ 13💯 5😁 4😢 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АИ-80 бензинининг сотуви тўхтатилади
Мамлакатимиздаги, шунингдек пойтахтдаги оғир экологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, бир қатор чора-тадбирлар кўрилиши белгиланмоқда.
Хусусан, президентнинг 18 ноябрдаги қарорига биноан, жорий йил 1 декабрдан аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда, АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
Мазкур қарор асосида, яна бир қатор чоралар белгиланмоқда. Унга кўра, 1 декабрдан:
📌республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;
📌қурилиш учун ажратилган объектларда қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади;
Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади;
📌пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
📌 тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади;
📌 биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиш талаби қўйилади;
📌 дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик ҳақидаги қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.
Юқоридаги чора-тадбирлар асосида республикадаги экологик вазият босқичма-босқич яхшилаб борилиши назорат қилиниши кўзда тутилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 123🔥 81❤ 23👏 13😁 9👌 9💯 9🤣 7🤡 4🕊 2🤮 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Терроризм индекси: Ўзбекистон АҚШ, Канада, Германия каби давлатларни ортда қолдирди
Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири деб топилди ва террорчилик хавфи бўйича дунёда 90-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Австралиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан эълон қилинадиган 2025 йилги “Глобал терроризм индекси”да келтирилган.
Хавфсизлик даражаси бўйича Ўзбекистон бир қатор ғарб давлатларини – АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Испанияни, шунингдек, Россия, Хитой, Тожикистон, БАА ва Туркияни ортда қолдирган.
Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон биргаликда 100-поғонадан жой олган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 17👍 15👏 5🤪 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Кластер ва фермерларнинг имтиёзли кредит қарзлари суғурта билан қопланмайди
Президентнинг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ–223-сонли фармони билан Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилди.
Фармонга кўра, янги тизимнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган:
✅табиий ва техноген офатлар, ёнғин, касалликлар ва зараркунандалар сабаб етказилган зарарларни қоплаб бериш;
✅2030 йилгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич 20 фоизга ошириш;
✅хўжалик юритувчи субъектлар хавфини камайтириш.
2026 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари имтиёзли кредитлардан фойдаланганда, маҳсулотнинг йўқотилиши хавфини олдиндан суғурта қилиш босқичма-босқич жорий этилади.
Шу билан бирга, кластер ва фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликлари суғурта шартномаси орқали қопланмаслиги белгиланди.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил якунигача Қишлоқ хўжалиги суғуртаси ахборот тизими ишга туширилиши режалаштирилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 7👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️«Хonsaroy» раҳбари қамалгани ҳақида хабарлар тарқалди
Сўнгги кунларда «Хonsaroy» қурилиш компанияси бош директори Фарида Қулматова 190 миллиард сўм маблағни ноқонуний ўзлаштиргани ва қамоққа олингани ҳақида ахборотлар тарқалди.
Rost24.uz Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов билан боғланиб, ушбу маълумотга изоҳ сўради, бироқ матбуот котиби саволга жавоб беришдан бош тортди.
Мустақил манбаларга кўра, Қулматова ҳозир қамоқда эмас, унга тегишли бўлган Инстаграм саҳифасида сторис ва постлар жойлаштиришда давом этмоқда.
Шунингдек, аввалроқ ҳам худди шундай хабар тарқалган, аммо ўшанда ҳам маълумот расман тасдиқланмаганди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 16❤ 8🤔 5🤣 1
00:32
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Тошкентда йўл четидаги пулли парковкалар аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда
Тошкент шаҳар ичида йўл четидаги пулли парковкалар аҳоли орасида норозиликка сабаб бўлишда давом этмоқда. Ҳозиргача бирор мутасадди бу масала бўйича расмий баёнот бермади.
ХДП партияси нархларни қайта кўриб чиқиш таклифи билан чиққан бўлса-да, ҳозирги вақтда тўлов нархлари ва тўхтаб туриш жойлари бўйича амалдаги тизимда ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
Тўлов нархлари қайта кўриб чиқилгунча, пулли қилиб белгиланган жойларда аҳоли тўловсиз тўхтаб туриши мумкин бўлиши керак. Фақат аниқ ва қулай ҳудудлар пулли қилиб белгиланса, бу ҳам йўл ҳаракатидаги муаммоларни камайтиради, ҳам аҳоли норозилигини қисқартиради.
Қуйидаги видеода ҳам йўл четидаги парковкалар билан боғлиқ яна бир ноқулайликни кузатиш мумкин.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
5.76 MB
👍 27🤣 9❤ 8😢 3😁 2🤔 1🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️2025 йилда дунёдаги энг камбағал давлатлар рўйхатида Ўзбекистон 70-ўринда
Global Finance журнали 2025 йил учун дунёдаги энг камбағал давлатлар рейтингини эълон қилди. Рейтинг харид қобилияти паритети (PPP) асосида киши бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот миқдорига қараб тузилган.
Маълумотларга кўра, Жанубий Судан энг кам иқтисодий имкониятга эга бўлиб, ҳар бир киши йил давомида 716 АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот ва хизмат харид қилиш имкониятига эга. Шунинг учун у дунёда энг камбағал давлатлар рўйхатида биринчи ўринда турибди.
Энг камбағал 10 та давлатда киши бошига PPP 716 доллардан 2 043 долларгача дея кўрсатилган. Булар: Жанубий Судан, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Яман, Мозамбик, Малави, Демократик Конго, Сомали, Либерия ва Мадагаскар.
Марказий Осиё давлатлари эса рўйхатда қуйидаги ўринларни эгаллаган:
Тожикистон — 41-ўрин
Қирғизистон — 57-ўрин
Ўзбекистон — 70-ўрин
Туркманистон — 112-ўрин
Қозоғистон — 137-ўрин
Таҳлилчиларнинг фикрича, қашшоқлик сабаблари асосан узоқ йиллик урушлар, коррупция, заиф давлат бошқаруви, таълим ва инфратузилманинг камлиги ҳамда иқлим ва иқтисодий қийинчиликлар билан боғлиқ. Global Finance экспертлари шундай хулосага келишича, дунёдаги бой ва камбағал мамлакатлар ўртасидаги фарқ йилдан-йилга янада кенгаймоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 16❤ 13😢 3🤣 2🔥 1🤔 1😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АҚШ Россия туфайли Ўзбекистон IT компаниясига санкция киритди
АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг “Datavice” МЧЖ компаниясига қарши иккиламчи санксиялар киритганини маълум қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистон компанияси Россиянинг Aeza Group компанияси билан алоқада бўлиб, биргаликда бошқа давлатларга киберҳужум қилишда ёрдам берганликда гумонланмоқда.
АҚШ мутасаддиларининг фикрича, Aeza Group АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун кибержиноятчиларга ҳостинг хизматлари кўрсатади. АҚШ Молия вазирлиги ушбу компанияни БианЛиан номли товламачи дастурларни яратишда ҳам гумон қилган.
Ўзбекистон компанияси - Datavice 2023 йил июль ойида Ягона давлат реестри рўйхатидан ўтган бўлиб, Тошкентда ташкил этилган. Компания маълумотларни қайта ишлаш соҳасида хизмат кўрсатиши белгиланган.
Компаниянинг устав жамғармаси 24 миллион сўмни ташкил этади. Унинг раҳбари ва асосчиси Максим Макаров.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 17❤ 10😡 6🤔 3😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар
✅Ҳамватанларимиз мулкини сотиб тўй қилғонидек, сиз-да, ҳатто, лозим бўлганда мулкингизни сотсангиз-да, ўғлингизни замонча ўқумоқиға саъй қилсангиз. Тўйга исроф қилинатургон оқчаларни ўқумоқ йўлиға сарф қилсангиз!..
✍️Маҳмудхўжа Беҳбудий
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 34❤ 7🥰 1😢 1💯 1
