Rost24 | Расмий канал
Відкрити в Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Показати більше2025 рік у цифрах

39 376
Підписники
-3724 години
-2307 днів
-85230 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Пулли ва тез: Тошкентдан Чорвоққа борадиган йўл қисқартирилади
Тошкент ва Чорвоқ ўртасида пулли автомобиль йўли узунлиги 56 километр бўлади. Бу ҳақда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Чорвоқ-Чимён дам олиш зонаси барча мавсумлар учун туризмни ташкил этиш имкониятига эга. Транспорт вазирлиги сайёҳларга “тез ва муаммосиз” етиб бориш имконини берадиган зарур йўл инфратузилмасини яратиш ниятида.
“Баъзан йўлларда катта тирбандликларга дуч келамиз. Бу, айниқса талаб ошаётган пайтда, хурсанд қиладиган ҳолат эмас. Шу боисдан биз (Тошкентдан Чорвоққа борувчи) муқобил йўлни қурдик. Ҳозирча бир соатда 5 мингтагача автомобиль ҳаракатланмоқда, аммо энг юқори мавсумда бу кўрсаткич 10 бараваргача ошади. Шу муносабат билан пулли, муқобил йўл лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда ва у ҳозирча умумий муҳокама учун очиқ”, деган Жасурбек Чориев.
Айни пайтда лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши кутилмоқда. Техник-иқтисодий асос 2026 йил ўрталарига қадар ишлаб чиқилиши мумкин. Шундан сўнг тендер ғолиби бўлган компания лойиҳани амалга ошириш бўйича техник ва молиявий таклифларни тақдим этиши керак.
Тошкент ва Чорвоқ ўртасида пулли йўл қурилишини келгуси йил охирида бошлаш режалаштирилган. Янги трасса узунлиги 56 километр бўлиши кутилмоқда, бу эса узунлиги 82 километр бўлган мавжуд йўлдан анча қисқа. Цемент-бетон қопламали автомобиль йўли 1А тоифага киради ва 6 қаторли бўлади.
Трассадаги максимал тезлик 150 км/соатни ташкил этади, йиллик транспорт оқими эса 250 минг автомобиль даражасида прогноз қилинмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати инвестор томонидан белгиланади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 13👎 9😁 3👍 1🤔 1🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Экоқўмита барча қурилиш ташкилотларига рaсмий равишда хатлар юборганини маълум қилди
Ваниҳоят, деярли бир ҳафтадан бери давом этаётган заҳарли ҳаво шу ҳафта охиригача ҳам яхшиланмаслиги маълум бўлгач, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча қурилиш ташкилотлари ва саноат корхоналарига мурожаат қилиб, қурилиш майдонларида ҳавони муҳофаза қилиш қоидаларига сўзсиз риоя қилиши шарт эканлиги борасида тегишли хатлар юборибди. Хатда маълум талаблар белгиланган бўлиб, агар талаблар бузилса, ташкилотларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъкидланган.
Атмосфера ҳавоси ифлосланишини бартараф этиш мақсадида саноат корхоналари зиммасига бир қатор кечиктириб бўлмас мажбуриятлар юклатилган. Унга кўра, саноат корхоналари 2025 йил 1 декабргача атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни 2 бараварга камайтиришлари лозим.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, 2026 йил 1 январга қадар атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага, 2026 йил 1 июлга қадар эса II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт: — атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва экология органларига интеграция қилиш; — юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш; — санитар ҳимоя зоналарини автоматик стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш. Ушбу мажбуриятларни бажармаган субъектларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши белгиланган.Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча корхоналардан жорий йил 1 декабрга қадар атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини 2 баробар камайтиришни сўраган ва ушбу мажбуриятни бажармаган корхоналар фаолияти, Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қарори билан 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатилиши ёки белгиланган тартибда тугатилиши маълум қилинган. Шунингдек, экологик мажбуриятини бажармаган корхоналар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкинлиги айтилган. Экология қўмитаси бу сафар ҳам фақат қатъий огоҳлантириш билан чекланадими ёки кўпининг ортида қудратли шахслар турган қурилиш ва саноат корхоналарига қарши белгиланган чораларни кўра оладими, буни келажак кўрсатади. Агар мазкур талаблар бажарилса, мамлакат экологияси ва хусусан аҳоли соғлиги учун сезиларли даражадаги манфаатли иш амалга оширилган бўлар эди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👏 8🤮 6❤ 5👍 3😁 3🤣 1🤨 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ҳакамлик суди судьяси пора билан қўлга тушди
Андижонда ҳакамлик суди судьясига нисбатан пора талаби билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълумотларга кўра, у ўзининг юқори лавозимдаги танишлари орқали икки фуқарони Жанубий Кореяга мавсумий ишга юбориб беришни ваъда қилган. Бу хизмат эвазига судья 15 минг доллар талаб қилган ва шундан 4 100 долларни аванс сифатида олган.
Ваъдасини бажаролмагач, у пулнинг бир қисмини қайтариш пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Айбланувчига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 7😁 2🔥 1🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Зарарли ҳаводан кейинги ҳафта охиригача нафас олишга мажбурмиз
Ўзгидрометга кўра, мазкур ҳафта учун қилинган прогнозга мувофиқ, об-ҳаводаги инверсия ҳолати 24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган эди, бироқ янгиланган синоптик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача сақланиб туради.
Янгиланган прогнозларга кўра, ҳаво қатламларининг аралашишига тўсқинлик қилаётган об-ҳаво шароити келаётган ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши мумкин.
Бу даврда ҳаво сифати нобарқарор бўлиши табиий ҳол бўлиб, кўрсаткичлар кун давомида ўзгариб туради.
Ҳаво сифатининг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамолнинг кучайиши ёки ёғингарчилик тушиши билан боғлиқ бўлади.
Ўзгидромет ҳар куни эрталаб ва кечқурун атмосфера ҳавосининг асосий кўрсаткичларини расмий каналлар орқали эълон қилиб боришини маълум қилган.
Шунингдек, кузатилаётган ҳолат - табиий, вақтинчалик ва мавсумий жараёнлиги айтиб, ваколатли давлат органлари вазиятни доимий кузатиб бораётганлигини билдирган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 41🔥 16😡 16❤ 9👎 2😱 2🤨 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистонда дафн этиш ишлари босқичма-босқич рақамлаштирилади
Ҳукуматнинг 21 ноябрдаги 735-сонли қарори билан дафн этиш соҳасида рақамлаштириш жараёнлари йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш, рўйхатга олиш ва ҳисоб юритиш тизими электрон шаклга ўтказилади. Бу жараёнлар ягона ахборот тизими орқали автоматлаштирилади.
2026 йил 1 июнгача ФҲДЁнинг электрон архиви асосида дафн этиш ишларини рўйхатга олишнинг ягона электрон дафтари ва унинг мобиль иловаси яратилади.
2026 йил 1 мартдан ўлим қайд этилганидан сўнг марҳумнинг яқинлари my.gov.uz орқали QR-кодли электрон маълумотномани бепул қабул қилади. У гербли гувоҳнома билан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
2026 йил июл–декабр ойларида Тошкент шаҳрида эксперимент ўтказилади:
Дафнга рухсат бериш фақат электрон модул орқали амалга оширилади;
Қоғозда юритиладиган рўйхатлар бекор қилинади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10👍 6👎 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Рост_ҳикматлар
✅Инсон доим ҳамма ишни тескари бажаради. Катта бўлишга шошилади, кейин эса болалигини соғинади. Пул учун соғлигини йўқотиб, яна соғлиги учун пул сарфлайди. Худди ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва худди ҳеч қанча яшамагандек ўлади.
✍️Пауло Коэльо
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 34❤ 13💯 5😁 4😢 1🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️АИ-80 бензинининг сотуви тўхтатилади
Мамлакатимиздаги, шунингдек пойтахтдаги оғир экологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, бир қатор чора-тадбирлар кўрилиши белгиланмоқда.
Хусусан, президентнинг 18 ноябрдаги қарорига биноан, жорий йил 1 декабрдан аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда, АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
Мазкур қарор асосида, яна бир қатор чоралар белгиланмоқда. Унга кўра, 1 декабрдан:
📌республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;
📌қурилиш учун ажратилган объектларда қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади;
Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади;
📌пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
📌 тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади;
📌 биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиш талаби қўйилади;
📌 дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик ҳақидаги қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.
Юқоридаги чора-тадбирлар асосида республикадаги экологик вазият босқичма-босқич яхшилаб борилиши назорат қилиниши кўзда тутилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 123🔥 81❤ 23👏 13😁 9👌 9💯 9🤣 7🤡 4🕊 2🤮 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Терроризм индекси: Ўзбекистон АҚШ, Канада, Германия каби давлатларни ортда қолдирди
Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири деб топилди ва террорчилик хавфи бўйича дунёда 90-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Австралиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан эълон қилинадиган 2025 йилги “Глобал терроризм индекси”да келтирилган.
Хавфсизлик даражаси бўйича Ўзбекистон бир қатор ғарб давлатларини – АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Испанияни, шунингдек, Россия, Хитой, Тожикистон, БАА ва Туркияни ортда қолдирган.
Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон биргаликда 100-поғонадан жой олган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 17👍 15👏 5🤪 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Кластер ва фермерларнинг имтиёзли кредит қарзлари суғурта билан қопланмайди
Президентнинг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ–223-сонли фармони билан Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилди.
Фармонга кўра, янги тизимнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган:
✅табиий ва техноген офатлар, ёнғин, касалликлар ва зараркунандалар сабаб етказилган зарарларни қоплаб бериш;
✅2030 йилгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич 20 фоизга ошириш;
✅хўжалик юритувчи субъектлар хавфини камайтириш.
2026 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари имтиёзли кредитлардан фойдаланганда, маҳсулотнинг йўқотилиши хавфини олдиндан суғурта қилиш босқичма-босқич жорий этилади.
Шу билан бирга, кластер ва фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликлари суғурта шартномаси орқали қопланмаслиги белгиланди.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил якунигача Қишлоқ хўжалиги суғуртаси ахборот тизими ишга туширилиши режалаштирилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 7👍 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️«Хonsaroy» раҳбари қамалгани ҳақида хабарлар тарқалди
Сўнгги кунларда «Хonsaroy» қурилиш компанияси бош директори Фарида Қулматова 190 миллиард сўм маблағни ноқонуний ўзлаштиргани ва қамоққа олингани ҳақида ахборотлар тарқалди.
Rost24.uz Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов билан боғланиб, ушбу маълумотга изоҳ сўради, бироқ матбуот котиби саволга жавоб беришдан бош тортди.
Мустақил манбаларга кўра, Қулматова ҳозир қамоқда эмас, унга тегишли бўлган Инстаграм саҳифасида сторис ва постлар жойлаштиришда давом этмоқда.
Шунингдек, аввалроқ ҳам худди шундай хабар тарқалган, аммо ўшанда ҳам маълумот расман тасдиқланмаганди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 16❤ 8🤔 5🤣 1
00:32
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Тошкентда йўл четидаги пулли парковкалар аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда
Тошкент шаҳар ичида йўл четидаги пулли парковкалар аҳоли орасида норозиликка сабаб бўлишда давом этмоқда. Ҳозиргача бирор мутасадди бу масала бўйича расмий баёнот бермади.
ХДП партияси нархларни қайта кўриб чиқиш таклифи билан чиққан бўлса-да, ҳозирги вақтда тўлов нархлари ва тўхтаб туриш жойлари бўйича амалдаги тизимда ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
Тўлов нархлари қайта кўриб чиқилгунча, пулли қилиб белгиланган жойларда аҳоли тўловсиз тўхтаб туриши мумкин бўлиши керак. Фақат аниқ ва қулай ҳудудлар пулли қилиб белгиланса, бу ҳам йўл ҳаракатидаги муаммоларни камайтиради, ҳам аҳоли норозилигини қисқартиради.
Қуйидаги видеода ҳам йўл четидаги парковкалар билан боғлиқ яна бир ноқулайликни кузатиш мумкин.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
5.76 MB
👍 27🤣 9❤ 8😢 3😁 2🤔 1🤨 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️2025 йилда дунёдаги энг камбағал давлатлар рўйхатида Ўзбекистон 70-ўринда
Global Finance журнали 2025 йил учун дунёдаги энг камбағал давлатлар рейтингини эълон қилди. Рейтинг харид қобилияти паритети (PPP) асосида киши бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот миқдорига қараб тузилган.
Маълумотларга кўра, Жанубий Судан энг кам иқтисодий имкониятга эга бўлиб, ҳар бир киши йил давомида 716 АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот ва хизмат харид қилиш имкониятига эга. Шунинг учун у дунёда энг камбағал давлатлар рўйхатида биринчи ўринда турибди.
Энг камбағал 10 та давлатда киши бошига PPP 716 доллардан 2 043 долларгача дея кўрсатилган. Булар: Жанубий Судан, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Яман, Мозамбик, Малави, Демократик Конго, Сомали, Либерия ва Мадагаскар.
Марказий Осиё давлатлари эса рўйхатда қуйидаги ўринларни эгаллаган:
Тожикистон — 41-ўрин
Қирғизистон — 57-ўрин
Ўзбекистон — 70-ўрин
Туркманистон — 112-ўрин
Қозоғистон — 137-ўрин
Таҳлилчиларнинг фикрича, қашшоқлик сабаблари асосан узоқ йиллик урушлар, коррупция, заиф давлат бошқаруви, таълим ва инфратузилманинг камлиги ҳамда иқлим ва иқтисодий қийинчиликлар билан боғлиқ. Global Finance экспертлари шундай хулосага келишича, дунёдаги бой ва камбағал мамлакатлар ўртасидаги фарқ йилдан-йилга янада кенгаймоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 16❤ 13😢 3🤣 2🔥 1🤔 1😡 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️АҚШ Россия туфайли Ўзбекистон IT компаниясига санкция киритди
АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг “Datavice” МЧЖ компаниясига қарши иккиламчи санксиялар киритганини маълум қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистон компанияси Россиянинг Aeza Group компанияси билан алоқада бўлиб, биргаликда бошқа давлатларга киберҳужум қилишда ёрдам берганликда гумонланмоқда.
АҚШ мутасаддиларининг фикрича, Aeza Group АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун кибержиноятчиларга ҳостинг хизматлари кўрсатади. АҚШ Молия вазирлиги ушбу компанияни БианЛиан номли товламачи дастурларни яратишда ҳам гумон қилган.
Ўзбекистон компанияси - Datavice 2023 йил июль ойида Ягона давлат реестри рўйхатидан ўтган бўлиб, Тошкентда ташкил этилган. Компания маълумотларни қайта ишлаш соҳасида хизмат кўрсатиши белгиланган.
Компаниянинг устав жамғармаси 24 миллион сўмни ташкил этади. Унинг раҳбари ва асосчиси Максим Макаров.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 17❤ 10😡 6🤔 3😱 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Рост_ҳикматлар
✅Ҳамватанларимиз мулкини сотиб тўй қилғонидек, сиз-да, ҳатто, лозим бўлганда мулкингизни сотсангиз-да, ўғлингизни замонча ўқумоқиға саъй қилсангиз. Тўйга исроф қилинатургон оқчаларни ўқумоқ йўлиға сарф қилсангиз!..
✍️Маҳмудхўжа Беҳбудий
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 34❤ 7🥰 1😢 1💯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистонда дафн этиш ишлари босқичма-босқич рақамлаштирилади
Ҳукуматнинг 21 ноябрдаги 735-сонли қарори билан дафн этиш соҳасида рақамлаштириш жараёнлари йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш, рўйхатга олиш ва ҳисоб юритиш тизими электрон шаклга ўтказилади. Бу жараёнлар ягона ахборот тизими орқали автоматлаштирилади.
2026 йил 1 июнгача ФҲДЁнинг электрон архиви асосида дафн этиш ишларини рўйхатга олишнинг ягона электрон дафтари ва унинг мобиль иловаси яратилади.
2026 йил 1 мартдан ўлим қайд этилганидан сўнг марҳумнинг яқинлари my.gov.uz орқали QR-кодли электрон маълумотномани бепул қабул қилади. У гербли гувоҳнома билан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
2026 йил июл–декабр ойларида Тошкент шаҳрида эксперимент ўтказилади:
Дафнга рухсат бериш фақат электрон модул орқали амалга оширилади;
Қоғозда юритиладиган рўйхатлар бекор қилинади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 8👍 8👎 4🤔 4🙏 1
02:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️«Ўзгидромет»: Қиш илиқ бошланиб, январда кучли совуқ кутилмоқда
«Ўзгидромет»нинг мавсумий прогнозига кўра, декабр ойи меъёрдан бироз илиқроқ кечади, ёғингарчилик нормада бўлади.
Январда айрим ҳудудларда совуқлар кучайиб, ойнинг охирида аномал паст ҳароратлар — кечаси –12…–17°, шимолий ҳудудларда –20…–25° гача тушиши мумкин.
Февраль бошида совуқлар сақланади, ой ўртаси ва охирида ҳаво сезиларли илийди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
video_2025-11-21_17-08-47.mp428.13 MB
🤔 7👎 4❤ 3😁 3😱 2👍 1
01:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Франция Қуролли кучлари вазирлиги генерали Эмерик Винанже бу масканни “Ўзбекистоннинг ўтмиши ва келажагини бирлаштирган улкан тарихий лойиҳа” деб атади. Унинг айтишича, марказдаги бой экспонатлар, ёритилган “Ренессанс даврлари” ва мамлакат тараққиёт босқичлари Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги маданий ўрнини яққол намойиш этади.📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Emerik Vinenje TG.mp47.84 MB
👏 12👍 5🤮 5🔥 3🤔 2❤ 1😁 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ, ҳайдовчиликка ўқиш харажатларини қоплаш, шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт суммасининг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади, ушбу мақсад учун алоҳида субсидия ажратиш амалиёти эса бекор қилинади;
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
автомототранспорт ҳайдовчиларини tayёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг A, B, D ва DE тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда бу миқдор 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдам турларидан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.
Мазкур тартиб ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, олий ва касбий таълимга қўшилганлик даражасини ошириш, шу билан бирга, ижтимоий ёрдамни манзилли ва шарти аниқ бўлган механизмлар орқали тақдим этишга хизмат қилиши белгиланмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10👎 3👏 1🤔 1
