DUNYO XABARLARI
رفتن به کانال در Telegram
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН ХАБАРЛАРИ. Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama @Dunyo_Xabarlari
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

54 545
مشترکین
-6624 ساعت
-5827 روز
-2 61830 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
“Исроил мустақил қурол саноатини ривожлантириш учун 110 млрд доллар сарфлайди” — Нетаньяху
Яҳудий бош вазири келгуси 10 йилликка мўлжалланаётган лойиҳадан бошқа давлатларга, хусусан, иттифоқчиларга қарамликни камайтиришни мақсад қилинганини айтди.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 13🤬 9
Photo unavailableShow in Telegram
Жазоир парламенти Франция мустамлакачилик даврини жиноят деб эълон қилди
Франция мамлакатда 1830 йилдан 1962 йилгача ҳукмронлик қилган. Жазоир расмийлари эндиликда содир этилган жиноятлар учун товон талаб қилмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
👏 11❤ 8
Photo unavailableShow in Telegram
Наманганда 7 ёшар қариндошини зўрлаган педофил 18 йилга қамалди
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жорий йилнинг 14 октябрь куни 7 ёшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрланган эди. Бугун, 24 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида мазкур ҳолатга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди.
👉 @dunyo_xabarlari
🤬 26❤ 6😢 5⚡ 2
01:35
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда болалар ва ўсмирларга қаратилган хавфли кибержиноят тури тарқалмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
4.06 MB
❤ 5🤬 3💯 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Олтин ва кумуш нархи янги рекорд ўрнатди
Сўнгги маълумотларга кўра:
💰 Олтин – бир унцияси 4500 доллардан ошди;
💰 Кумуш – бир унцияси 72,27 долларга етди.
📊 Йил давомида нарх ўзгариши:
➖ Олтин: +72%;
➖ Кумуш: деярли +150%.
Бу кўтарилиш қимматбаҳо металлар бозорида рекордга айланди ва инвесторлар эътиборини янада жалб қилмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 14
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ Лукашенкога вазн йўқотадиган дори етказиб бермоқчи — WSJ
Беларусь президенти Трампнинг элчиси билан суҳбатда унинг озиб кетганига эътибор қаратди. Элчи қабул қилаётган дориси ҳақида Лукашенкога маълумот берди.
👉 @dunyo_xabarlari
🤣 10
Photo unavailableShow in Telegram
Полша ҳудудида қўлга олинган шахс Ўзбекистонга олиб келинди
Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида оғир турдаги жиноят содир этиб, Полшада яшириниб юрган шахс аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистонга депортация қилинди.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 8👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Хитой ва Ҳиндистон Россия нефти ортилган 20 та танкерни ўз портларига киритмади
Россия нефтига харидор топиш тобора қийинлашмоқда. Денгиздаги танкерларда қолиб кетган нефть ҳажми август ойи охиридан бери 48 фоизга ошган.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 16😱 6🤣 1
00:13
Video unavailableShow in Telegram
🎄🇰🇿 Қозоғистонлик йигит дрифт қиламан деб Янги йил арчасини ағдариб юборди
Қилар ишни қилиб бўлгач, у воқеа жойидан қочиб кетган.
Кўп ўтмай полиция шоввозни топиб, унга арчани жойига ўрнаттирган. Йигит эса бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.
👉 @dunyo_xabarlari
video_2025-12-24_09-08-46.mp41.57 MB
🤣 30❤ 2
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Ҳайдарободдаги улкан Янги йил арчаси сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган Nasr Boys School бу йилги Янги йил байрамини ўзгача форматда нишонлайди: мактаб кампусидаги 50 фут (15,3 метр) баландликдаги арча безатилди.
Мазкур арча мактабнинг анъанавий байрам маданиятини намоён қилибгина қолмай, Ҳайдарободнинг янги туристик масканига айланмоқда.
50 футлик арча Ҳайдарободдаги энг баланд Янги йил арчаларидан бири саналади.
Байрам арафасида мактаб талабалари устозлари раҳбарлигида эҳтиёжмандларга хайрия уюштирадилар. Бу байрамнинг муҳим жиҳатларидан.
Ҳайдарободнинг тарихий обидалари қаторида Nasr School арчаси сайёҳларга шаҳарнинг анъанавий ва замонавий маданиятини ҳис қилиш имконини бермоқда.
Қайд этилишича, бундай маданий хилма-хиллик ҳамда ташаббуслар маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ўртасида хамжиҳатликни кучайтиради. Бу эса шаҳарнинг туристик обрўсини оширади.
👉 @dunyo_xabarlari
Spreading_joy,_love,_and_the_true_spirit_of_Christmas_🎄Together.mp421.17 MB
❤ 11🤣 2🤬 1🤩 1🥴 1
00:15
Video unavailableShow in Telegram
🇮🇹 Италияда газ ташувчи транспорт воситаси аварияга учраши натижасида кучли портлаш юз берди — ОАВ
Хабар берилишича, Милан—Неапол автомагистралида икки юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Улардан бири суюлтирилган газ ташиган. Тўқнашувдан кейин кучли портлаш юз берган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
👉 @dunyo_xabarlari
IMG_2043.MP42.89 MB
❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
Япония фуқаролигини олиш учун мамлакатда яшаш муддати 5 йилдан 10 йилга узайтирилади
Резидентликни олмоқчи бўлганларга мажбурий тил билиш талабини қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
Сербия ва Россия газ бўйича янги битим тузди
Икки мамлакат ўртасидаги мавжуд шартнома яна 3 ойга узайтирилди.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 5
Туркияда Ливия генерали бўлган самолёт қулаб тушди
Авиаҳодиса оқибатида Ливия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад ал-Ҳаддад ҳалок бўлди. У Анқарадаги расмий ташрифдан қайтаётган бўлган.
👉 @dunyo_xabarlari
IMG_7151.MP44.44 MB
video_2025-12-24_00-50-45.mp41.64 MB
❤ 4💯 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
🇬🇪 Грузияда янги йил арчаси бутунлай ёниб кетди
Ҳодиса байрам чироқларини ёқиш маросими вақтида содир бўлган. Олов қисқа фурсатда бутун конструкцияни қамраб олган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
👉 @dunyo_xabarlari
IMG_0743.MP45.48 MB
❤ 9👏 6🤣 2🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Россияда доллар қулади, курс бугун 77 рублга тушиб кетибди😳
Россияга бориб ишлайдиганлар учун бу жуда ва жуда ажойиб хабар!!
Россиядаги яқинларга тезда юбориб қўямиз.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 13👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
🇳🇱 Амстердамда дипфейк билан 46 та банк ҳисоби очиб, фирибгарлик қилган шахс қўлга тушди
Нидерландия полицияси фирибгарлик схемасини ишлаб чиққан 34 ёшли эркакни ҳибсга олди.
У ижарага квартира излаётган одамлардан паспорт нусхаларини олиб, сунъий интеллект ёрдамида ўз юзига жабрланувчининг кўз, бурун ва оғиз қисмларини “қўшиб”, банкнинг селфи-биометрия текширувини алдаб ўтган.
Гумонланувчи ҳозир ҳибсда, жиноий иш қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 11💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇶 Ироқда Янги йил бозори очилди
Якшанба куни Ироқнинг Эрбил шаҳридаги Grand Majdi Mall савдо марказида 100 нафар маҳаллий тадбиркор иштирокида Янги йил бозори очилди. У шаҳарда Янги йил байрамига тайёргарлик бошланиши муносабати билан байрамона муҳитни юзага келтирди.
Шаҳарда ҳар йили кенг нишонланадиган байрам арафасида бозорда турли хил озиқ-овқат, ширинликлар сотилади ва қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилади. Жонли мусиқа ва оқшом томошалари байрамона кайфият бағишлайди.
Ташкилотчилар бозор Янги йилгача давом этишини айтишди. «Бу ҳақиқатан ҳам яхши муҳит. Ҳар йили бу фестиваллар декабрь ойида ўтказилади, гўзал, ажойиб ва ўзига хос нарсаларни кўриш ёқимли», — деди меҳмон Карзан Разақ.Ташриф буюрувчилар тадбирни қизиқарли ва ўзига хос деб таърифлашади. «Бу жуда ёқимли ва ўзига хос байрам», — деди Шоҳан Умар. — «Умид қиламизки, бундай фестиваллар тез-тез ўтказилади, чунки улар ёшлар учун ҳам, биз учун ҳам муҳим». Бозор, шунингдек, тадбиркорларга турли хил таомларни оммага таништириш имкониятини беради.
Тадбиркор Шилер Аҳмеднинг айтишича, унинг марҳум бувиси собиқ Иттифоқ ҳудудидан бўлган. «Бу сафар мен меҳмонларга чебурек деб номланган таомни таништирмоқчи эдим, у жуда мазали», — деди у.Эрбил аллақачон Янги йил безаклари билан безатилган. Байрам тантаналарини кўришга шаҳарга Ироқ ва ундан ташқаридан кўплаб меҳмонлар ташриф буюришади. Шу орқали Курдистон минтақаси ҳукумати 2030 йилгача ҳар йили 20 миллион сайёҳни жалб қилишни мақсад қилган. 👉 @dunyo_xabarlari
❤ 10
Photo unavailableShow in Telegram
🇸🇾🇷🇺 Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Башар Асад ва унинг оиласи Россияда ҳашаматли ҳаёт кечирмоқда — Тhe New York Times
"Суриядан қочиб кетгач, ағдарилган президентнинг қариндошлари аввал Москвадаги Four Seasons меҳмонхонасида яшаган, кейин “Федерация” минорасидаги пентҳаусга, ундан сўнг эса Рублёвкадаги уйга кўчиб ўтган. Меҳмонхонадаги номерларни ижарага олиш нархи ҳафтасига 13 минг долларгача етган", дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.
NYT маълумотларига кўра, Башар Асад Москвадаги элита муассасаларига VIP меҳмон сифатида ташриф буюради. Асадлар оиласи Россия махсус хизматлари ҳимояси остида бўлиб, улар собиқ президент ва унинг яқинлари ҳаракатларини ҳам назорат қилади.
Маълумотларга кўра, Асадлар оиласи “Москва-Сити”да бир нечта квартирага эга, шунингдек, Рублёвкада ҳам уйлари бор. Башар Асад Суриядан камида 250 миллион доллар нақд пул олиб чиқиб кетган.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 12🤬 11👍 4🥴 2🥱 1
00:49
Video unavailableShow in Telegram
🇰🇷🇧🇷 Жанубий Кореянинг илк тижорат ракетаси парвози муваффақиятсизликка учради — OAВ
Хабарларга кўра, Innospace компаниясининг биринчи Hanbit-Nano тижорат ракета ташувчиси Бразилиянинг Алкантара космодромидан учирилганидан 30 сония ўтиб ёниб кетди ва қулаб тушди. Бунга сабаб сифатида парвоз вақтидаги аномалия кўрсатилган. Ракета хавфсиз ҳудудга қулаган, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.
Мазкур парвоз илгари бир неча марта кечиктирилганди. Бортда бразилиялик ва ҳиндистонлик мижозларнинг бешта сунъий йўлдоши бор эди. Ракета қулаши ортидан қўшилиб, Innospace компаниясининг акциялари қиймати ҳам 22 фоизга пасайди.
👉 @dunyo_xabarlari
NANO lite.mp413.28 MB
❤ 12🤬 2🤣 2
