ru
Feedback
DUNYO XABARLARI

DUNYO XABARLARI

Открыть в Telegram

ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН ХАБАРЛАРИ. Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama @Dunyo_Xabarlari

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
54 519
Подписчики
-6424 часа
-5267 дней
-2 61530 день
Архив постов
🇰🇵 Шимолий Кореяда қурилаётган янги 8 700 тоннали атом сувости кемаси намойиш этилди У стратегик бошқариладиган ракеталар билан қуроллантирилиши режалаштирилган, деб хабар қилди Корея Марказий телеграф агентлиги. Унинг қурилиши ҳақида 2025 йил март ойида эълон қилинган, ўшанда корпуснинг қуйи қисмига оид суратлар ҳам эълон қилинган эди. Бу сафар эса сувости кемасининг бутун корпуси тўлиқ ҳолда кўрсатилди. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
17👍 6🤬 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди Манбаларга кўра, Москва Киев томонидан тақдим этилган ҳужжатга ўзгартиришлар киритишга ва қарши талабларни шакллантиришга эришмоқчи. Шу билан бирга, Россия режани бутунлай рад этишга тайёр эмас. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
6👍 1👎 1👏 1
01:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Толибон ҳокимиятни олишидан олдин Афғон аёллари бемалол ўқиб, ишлаб вазир даражасигача чиқа оларди”, — Ўзбекистоннинг Афғонистондаги собиқ элчиси Ёдгорҳўжа Шодмонов Даракчига берган интервьюсида фаолиятида кўрган-кечирганлари ҳақида сўзлабди. Унинг айтишича, Толибондан олдин Афғонистон аста бўлсада ривожланиш йўлида кетаётган эди. Ҳозир эса тинимсиз равишда чекловлар ва ёпилиш юз бермоқда. Айниқса, аёлларнинг ҳуқуқлари қаттиқ чекланди, уларга ўқиш, ишлаш ва ҳатто кўчада ёлғиз юриш ҳам тақиқланган дейди собиқ элчи. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
IMG_0841.MP48.49 MB
15🤬 8
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Исроил мустақил қурол саноатини ривожлантириш учун 110 млрд доллар сарфлайди” — Нетаньяху Яҳудий бош вазири келгуси 10 йилликка мўлжалланаётган лойиҳадан бошқа давлатларга, хусусан, иттифоқчиларга қарамликни камайтиришни мақсад қилинганини айтди. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
13🤬 9
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жазоир парламенти Франция мустамлакачилик даврини жиноят деб эълон қилди Франция мамлакатда 1830 йилдан 1962 йилгача ҳукмронлик қилган. Жазоир расмийлари эндиликда содир этилган жиноятлар учун товон талаб қилмоқда. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
👏 11 8
Фото недоступноПоказать в Telegram
Наманганда 7 ёшар қариндошини зўрлаган педофил 18 йилга қамалди Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жорий йилнинг 14 октябрь куни 7 ёшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрланган эди. Бугун, 24 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида мазкур ҳолатга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
🤬 26 6😢 5 2
01:35
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда болалар ва ўсмирларга қаратилган хавфли кибержиноят тури тарқалмоқда. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
4.06 MB
5🤬 3💯 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Олтин ва кумуш нархи янги рекорд ўрнатди Сўнгги маълумотларга кўра: 💰 Олтин – бир унцияси 4500 доллардан ошди; 💰 Кумуш – бир унцияси 72,27 долларга етди. 📊 Йил давомида нарх ўзгариши: ➖ Олтин: +72%; ➖ Кумуш: деярли +150%. Бу кўтарилиш қимматбаҳо металлар бозорида рекордга айланди ва инвесторлар эътиборини янада жалб қилмоқда. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
14
Фото недоступноПоказать в Telegram
АҚШ Лукашенкога вазн йўқотадиган дори етказиб бермоқчи — WSJ Беларусь президенти Трампнинг элчиси билан суҳбатда унинг озиб кетганига эътибор қаратди. Элчи қабул қилаётган дориси ҳақида Лукашенкога маълумот берди. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
🤣 10
Фото недоступноПоказать в Telegram
Полша ҳудудида қўлга олинган шахс Ўзбекистонга олиб келинди Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида оғир турдаги жиноят содир этиб, Полшада яшириниб юрган шахс аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистонга депортация қилинди. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
8👏 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Хитой ва Ҳиндистон Россия нефти ортилган 20 та танкерни ўз портларига киритмади Россия нефтига харидор топиш тобора қийинлашмоқда. Денгиздаги танкерларда қолиб кетган нефть ҳажми август ойи охиридан бери 48 фоизга ошган. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
16😱 6🤣 1
00:13
Видео недоступноПоказать в Telegram
🎄🇰🇿 Қозоғистонлик йигит дрифт қиламан деб Янги йил арчасини ағдариб юборди Қилар ишни қилиб бўлгач, у воқеа жойидан қочиб кетган. Кўп ўтмай полиция шоввозни топиб, унга арчани жойига ўрнаттирган. Йигит эса бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
video_2025-12-24_09-08-46.mp41.57 MB
🤣 30 2
00:38
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ҳайдарободдаги улкан Янги йил арчаси сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган Nasr Boys School бу йилги Янги йил байрамини ўзгача форматда нишонлайди: мактаб кампусидаги 50 фут (15,3 метр) баландликдаги арча безатилди. Мазкур арча мактабнинг анъанавий байрам маданиятини намоён қилибгина қолмай, Ҳайдарободнинг янги туристик масканига айланмоқда. 50 футлик арча Ҳайдарободдаги энг баланд Янги йил арчаларидан бири саналади. Байрам арафасида мактаб талабалари устозлари раҳбарлигида эҳтиёжмандларга хайрия уюштирадилар. Бу байрамнинг муҳим жиҳатларидан. Ҳайдарободнинг тарихий обидалари қаторида Nasr School арчаси сайёҳларга шаҳарнинг анъанавий ва замонавий маданиятини ҳис қилиш имконини бермоқда. Қайд этилишича, бундай маданий хилма-хиллик ҳамда ташаббуслар маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ўртасида хамжиҳатликни кучайтиради. Бу эса шаҳарнинг туристик обрўсини оширади. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
Spreading_joy,_love,_and_the_true_spirit_of_Christmas_🎄Together.mp421.17 MB
11🤣 2🤬 1🤩 1🥴 1
00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇮🇹 Италияда газ ташувчи транспорт воситаси аварияга учраши натижасида кучли портлаш юз берди — ОАВ Хабар берилишича, Милан—Неапол автомагистралида икки юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Улардан бири суюлтирилган газ ташиган. Тўқнашувдан кейин кучли портлаш юз берган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
IMG_2043.MP42.89 MB
3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Япония фуқаролигини олиш учун мамлакатда яшаш муддати 5 йилдан 10 йилга узайтирилади Резидентликни олмоқчи бўлганларга мажбурий тил билиш талабини қўйиш ҳам режалаштирилмоқда. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сербия ва Россия газ бўйича янги битим тузди Икки мамлакат ўртасидаги мавжуд шартнома яна 3 ойга узайтирилди. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
5
Туркияда Ливия генерали бўлган самолёт қулаб тушди Авиаҳодиса оқибатида Ливия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад ал-Ҳаддад ҳалок бўлди. У Анқарадаги расмий ташрифдан қайтаётган бўлган. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
IMG_7151.MP44.44 MB
video_2025-12-24_00-50-45.mp41.64 MB
4💯 1
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇬🇪 Грузияда янги йил арчаси бутунлай ёниб кетди Ҳодиса байрам чироқларини ёқиш маросими вақтида содир бўлган. Олов қисқа фурсатда бутун конструкцияни қамраб олган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
IMG_0743.MP45.48 MB
9👏 6🤣 2🕊 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Россияда доллар қулади, курс бугун 77 рублга тушиб кетибди😳 Россияга бориб ишлайдиганлар учун бу жуда ва жуда ажойиб хабар!! Россиядаги яқинларга тезда юбориб қўямиз. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
13👍 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇳🇱 Амстердамда дипфейк билан 46 та банк ҳисоби очиб, фирибгарлик қилган шахс қўлга тушди Нидерландия полицияси фирибгарлик схемасини ишлаб чиққан 34 ёшли эркакни ҳибсга олди. У ижарага квартира излаётган одамлардан паспорт нусхаларини олиб, сунъий интеллект ёрдамида ўз юзига жабрланувчининг кўз, бурун ва оғиз қисмларини “қўшиб”, банкнинг селфи-биометрия текширувини алдаб ўтган. Гумонланувчи ҳозир ҳибсда, жиноий иш қўзғатилган ва тергов давом этмоқда. 👉 @dunyo_xabarlari
Показать все...
11💯 1