DUNYO XABARLARI
رفتن به کانال در Telegram
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН ХАБАРЛАРИ. Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama @Dunyo_Xabarlari
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

54 545
مشترکین
-6424 ساعت
-5267 روز
-2 61530 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇮🇳 2026 йилда Ҳиндистондан Россияга камида 40 минг нафар меҳнат мигрантлари жалб этилади
Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакил Борис Титов маълум қилди.
Титов Ҳиндистон ишчи кучи Россия иқтисодиётидаги кадрлар танқислигини тўлдириш учун асосий ресурслардан бири сифатида кўрилаётганини билдирган. Унинг келтиришича, сўнгги йилларда ҳиндистонлик мутахассисларга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошган: 2022 йилда Ҳиндистон фуқароларига Россияда ишлаш учун қарийб 8 мингта рухсатнома берилган бўлса, 2024 йилда эса 36 мингга етган. 2025 йил учун Россия ҳукумати визали давлатлар учун умумий квотани қарийб 235 минг иш ўрнига белгилаган, шундан тахминан 30 фоизи – 71,8 минг ўрин айнан Ҳиндистон фуқаролари учун ажратилган.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 10👎 10🥱 5🤣 3
00:24
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇸🇻🇪 АҚШ Венесуэла соҳилларида қўлга киритилган нефт танкерларини ўзида сақлаб қолади — Доналд Трамп
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу танкерлардаги нефт сотувга чиқарилади ёки стратегик захирага ўтказилади.
Маълумот учун, АҚШ ҳарбийлари сўнгги икки ҳафта ичида Венесуэла соҳиллари яқинида 3 та нефт танкерини қўлга олган.
👉 @dunyo_xabarlari
оставим.mp42.85 MB
🤬 13❤ 2👍 1👎 1
Мексика ҳарбий-денгиз кучлари самолёти АҚШ қирғоқлари яқинида қулаб тушди
Оқибатда беш киши ҳалок бўлди, улар орасида икки ёшли бола ҳам бор. Самолёт тиббий миссияни бажараётган бўлган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
At least 5 killed in Mexican Navy plane crash in Texas.mp46.26 MB
ssstwitter.com_1766449176128 (1).mp42.35 MB
❤ 4🤣 1
00:33
Video unavailableShow in Telegram
Call of Duty ўйини яратувчиси автоҳалокатда вафот этди
Машҳур видеоўйин яратувчиси ва Респаwн Энтертаинмент компаниясининг ҳамкор асосчиларидан бири Винс Зампелла АҚШда йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган. Унинг ёши 55 эди.
👉 @dunyo_xabarlari
video.mp411.83 MB
❤ 5👏 3😱 2💔 1
Трамп Тоқаевга Оқ уйнинг калитин совға қилди
АҚШ президенти рамзий калитдан ташқари, имзоси қўйилган бейсбол кепкасини ҳам юборган, деб хабар беради Тоқаевнинг матбуот котиби Руслан Желдибай.
Трамп совғаларни ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан кейин республиканинг АҚШдаги элчиси билан учрашувда топширган.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 9👍 7🔥 1
00:55
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇦🇷🇺 Украина махсус хизматлари Россиянинг 100 млн долларлик иккита қирувчи самолётини ёқиб юборди
Украиналик диверсант Липецк шаҳри яқинидаги ҳарбий аэродромда Россиянинг иккита қирувчи самолётига ўт қўйди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (ГУР) хабар бермоқда.
ГУР диверсант томонидан олингани айтилган видеони тақдим этган. Видеода у учиш майдончасига кириши, шундан кейин самолётларга ўт қўйиши акс этган.
"Мазкур амалиёт икки ҳафта давомида режалаштирилган. Диверсант аэродром ҳудудини хавфсиз тарзда тарк этишга муваффақ бўлган. Самолётлар сафдан чиқарилган, булар умумий қиймати 100 миллион долларгача етадиган Су-27 қирувчиларидир", дейилади Украина Бош разведка бошқармаси баёнотида.
Россия Мудофаа вазирлиги ГУРнинг ушбу хабарига ҳозирча расман изоҳ бергани йўқ.
👉 @dunyo_xabarlari
7.25 MB
❤ 20👎 8👍 5
01:07
Video unavailableShow in Telegram
🇹🇯🇷🇺 «Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
Россия президенти Қобилжоннинг ўлдирилишида айбдор бўлганлар жазоланишига ваъда берган.
Юқорида айтганимдек, бу каби жиноятлар умуман тушуниш чегарасидан чиқади, агар бундай терактлар болаларга нисбатан содир этилса, бу бошқача ҳис-туйғуларни уйғотади.Ҳалок бўлган боланинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишингизни сўрайман, — дея Путиннинг сўзларини келтиради Кремл сайти. 👉 @dunyo_xabarlari
Встреча_Владимира_Путина_с_Президентом_Таджикистана_Эмомали_Рахмоном.mp48.51 MB
❤ 17🥱 6🤬 3🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸 АҚШ ўзининг 29 та давлатдаги элчиларини чақириб олмоқда
The Associated Press ёзишича, ушбу дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ўз лавозимларига Жо Байден даврида тайинланган.
Қайд этилишича, чақириб олинаётган дипломатлар хизматдан четлатилмайди. Улар Вашингтонга қайтиб, бошқа лавозимларда ишини давом эттиради.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 12🤣 3🔥 1
00:31
Video unavailableShow in Telegram
Дубайда Янги йил етти марта кутиб олинади
Global Village кўп маданиятли боғи Янги йил байрамини оламшумул тарзда ўтказишга тайёрланмоқда.
Дубай аҳолиси ва меҳмонларининг машҳур дам олиш маскани бўлган Global Village боғи Янги йил кечасида 2026 йил кириб келиши шарафига еттита байрам шоусини ўтказади. Мажмуа 31 декабрь куни соат 16:00 да ўз эшикларини очади ва соат 2:00 гача ишлайди.
Ташриф буюрувчилар Янги йилни бирданига етти мамлакат вақти билан кутиб олишлари мумкин: Хитой бўйича соат 20:00 да, Таиланд бўйича соат 21:00 да, Бангладеш бўйича соат 22:00 да, Ҳиндистон бўйича соат 22:30 да, Покистон бўйича соат 23:00 да, Дубай бўйича ярим тунда ва Туркияда тунги соат бирда. Уларнинг ҳар бирида ажойиб мушакбозлик ва кўзни қамаштирувчи дрон шоулари ташкил этилади.
Меҳмонлар бош саҳнада дижейнинг жонли ижросидан баҳраманд бўлишлари, шунингдек, 90 дан ортиқ жаҳон маданиятини намойиш этувчи 30 та павилион ва 3500 та савдо нуқталарига ташриф буюришлари мумкин бўлади. 250 дан ортиқ ресторан меҳмонларга хизмат қилади.
👉 @dunyo_xabarlari
SaveTwitter.Net_aLH7FqgrwW5RgHro_(720p).mp46.95 MB
❤ 17👎 8🤬 3
00:29
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇮🇳 Россия армиясига ҳиндистонликлар ҳам ёллангани маълум бўлди
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Кирти Вардхан Сингх мамлакат парламентига тақдим этган ёзма жавобида Россия Қуролли кучлари сафига 202 нафар Ҳиндистон фуқароси ёлланганини маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, ҳукуматнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари натижасида 119 нафар фуқаро муддатидан олдин бўшатилган. Россия томони берган маълумотларга кўра, 26 киши ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро бедарак йўқолган. Ҳозирда яна 50 нафар ҳиндистонликни муддатидан олдин хизматдан озод этиш бўйича ишлар давом этмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
7.mp45.66 KB
❤ 13🤣 11😁 6
00:38
Video unavailableShow in Telegram
✅ Ювилган курткани бузилган жойини ўз ҳолатига қайтариш
Яқинларга ҳам улашиб қўямиз
👉 @dunyo_xabarlari
3.55 MB
❤ 8👍 5🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇦🇷🇺 NATO бош котиби Россия тинчлик келишувини бузган тақдирда, Европа давлатлари Украинага қўшин юборишга тайёрлигини билдирди
Марк Рютте бу ҳақда Bild нашрига берган интервюсида маълум қилди.
"Албатта, ҳозирча биз тафсилотларни очиқчасига муҳокама қилмаяпмиз. Аммо шуни айта оламанки, бир қатор Европа давлатлари зарурат туғилса, қўшин ажратишга тайёр эканини маълум қилди", — деди Рютте.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозир “Кўнгиллилар коалицияси”нинг аниқ тузилмасини белгилаш устида иш олиб борилмоқда. Кучларни қуруқликда, денгизда ва ҳавода қандай жойлаштириш масаласи ҳал қилиниши лозим.
Қўшма Штатларнинг Европадан қўшинларини олиб чиқиш режалари ҳақидаги саволга жавобан Рютте европаликлар Вашингтонга “мудофаа соҳасини кучайтиришга ҳаракат қилаётганини” аниқ кўрсатганини таъкидлади.
"АҚШ ҳам ҳарбий масалаларда Европа билан бирдамликни сақлаб қолишини очиқ-ойдин билдирди. Европадан америкалик ҳарбийларни олиб чиқиш масаласи муҳокама қилинмаяпти", — деди алянс бош котиби.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 18🤣 5👍 3
🇷🇺🇺🇦 DW: Москвада автомобил портлаши натижасида Россия армияси генерали ҳалок бўлди, у Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни бошқараётган қўмондонлардан бири бўлган
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 22 декабр куни эрталаб Москвада автомобилга ўрнатилган портловчи мослама ишга туширилган. Портлаш натижасида Россия Қуролли кучларининг оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи 56 ёшли генерал Фанил Сарваров олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Россия Тергов қўмитаси “ҳарбий хизматчини ўлдириш” бўйича жиноят иши қўзғатди. Идора хабарига кўра, генералнинг ўлдирилишига оид асосий версия Украина махсус хизматлари билан боғлиқ.
Аввалроқ “Проект” нашри Фанил Сарваровни Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини бошқараётган қўмондонлар базасига киритган эди.
👉 @dunyo_xabarlari
2.10 MB
❤ 20👍 9👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇸🇦🇵🇰Саудия ҳукумати 24 минг покистонлик тиланчини мамлакатдан чиқариб юборди
Ушбу шахслар Умра ва бошқа визалар орқали мамлакатга кириб, ноқонуний тиланчилик тармоқларига қўшилгани тахмин қилинмоқда. БАА ҳам шунга ўхшаш сабаблар билан 6 минг покистонликни ортга қайтарган, Озарбайжон эса 2,5 мингга яқин кишини депортация қилган.
Покистон томонига кўра, тиланчилик оддий муҳтожлик эмас, балки уюшган жиноий тармоқ шаклини олган ва бу ҳолат мамлакатнинг халқаро обрўйига зарар етказмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 9👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 19 та янги посёлкани маъқуллади
Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида яҳудийлар посёлкаларини кенгайтириш Фаластин давлатини тузишнинг олдини олиши керак, деди Исроилнинг ўта ўнг қарашли молия вазири Бецалел Смотрич.
👉 @dunyo_xabarlari
👎 19🤬 9❤ 4
Photo unavailableShow in Telegram
Россия Хитойга рекорд миқдорда олтин сотди
Россия ноябрь ойида Хитойга тарихдаги энг йирик ҳажмда — 961 миллион долларлик олтин етказиб берди. Октябрь ойида етказиб берилган олтин ҳажми бир оз камроқ бўлиб, унинг умумий қиймати 930 миллион долларни ташкил этган. Умуман олганда, 2025 йилнинг 11 ойи давомида Хитойнинг Россиядан импорт қилган олтини 1,9 миллиард долларга тенг бўлган. Январь–сентябрь ойларида етказиб бериш ҳажми атиги 9 миллион доллар эди.
Расмий ҳисоб-китобларга кўра, Хитой 2025-йилнинг январь–сентябрь ойларида 23,95 тонна олтин харид қилган. Таҳлилчилар мамлакатнинг олтинга бўлган юқори қизиқишини захираларни долларда сақлашдан воз кечиш сиёсати билан изоҳламоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 14🤣 2😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
Дубайда Янги йил қандай нишонланади?
Сўнгги бир неча ўн йилликда Дубай шаҳри мутлақо янгича қиёфа касб этиб, дунё халқлари орзу қиладиган маданият ва туризм марказларидан бирига айланди.
Айниқса, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Дубай ўзининг “орзулар шаҳри” эканини исботлаш ва бутун дунёни ҳайратлантириш учун алоҳида аҳамият касб этади. Дубайда Янги йил — қорсиз қиш, илиқ денгиз, осмонни ёритган дронлар, мушакбозликлар, ёрқин осмонўпар бинолар ва бутун дунё томоша қиладиган улкан шоу демакдир.
Бирлашган Араб Амирликларининг ушбу ҳудуди Янги йил байрамини энг дабдабали нишонлайдиган шаҳарлардан бири. Бу ерда:
• Бурж Халифа фасади турли рангларга бурканади ва лазер шоу ўтказилади,
• минглаб дронлар осмонда 3D-манзаралар ясайди,
• денгиз устида ва шаҳарнинг турли нуқталарида бир вақтда салютлар отилади.
Бурж Халифа ва Downtown Dubai даги шоу худди спектаклга ўхшайди: ёруғлик, мусиқа, дронлар, машҳур Дубай фавворалари ва якунда — улкан мушакбозлик.
Янги йилни денгиз бўйида кутиб оладиганлар ҳам ўзгача манзара гувоҳи бўлишади. Бу ерда салютлар сокин денгиз сатҳида акс этади, пляжда эса байрамона кайфият ҳукм суради. Bluewaters оролида жойлашган Ain Dubai чархпалаги Янги йил оқшомида улкан соатга айланади.
Дубайда Янги йил байрами бир кунда ўтиб кетмайди. Декабр бошидан январ ўртасигача шаҳар устида дронлар спектакли бўлиб ўтади. Минглаб дронлар “Happy New Year”, қум соатлари, осмонўпар бинолар шаклини ясайди. Шоу ҳар куни бир неча марта мутлақо бепул намойиш этилади.
Шаҳарда гала-кечалар, жонли концертлар, юлдузлар чиқиши ҳам уйғунлашиб, Янги йил чин маънода хурсандчилик кечасига айланади.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 18👎 6🤬 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 🇷🇺 Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади
Айни пайтга қадар 31 та давлат билан тегишли протоколлар имзоланган.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йил баҳорида аъзо бўлишни режалаштирмоқда, деб хабар берди президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Урунов.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 4🥱 1
