DUNYO XABARLARI
Kanalga Telegram’da o‘tish
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН ХАБАРЛАРИ. Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama @Dunyo_Xabarlari
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

54 476
Obunachilar
-6424 soatlar
-5267 kunlar
-2 61530 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Хитой ва Ҳиндистон Россия нефти ортилган 20 та танкерни ўз портларига киритмади
Россия нефтига харидор топиш тобора қийинлашмоқда. Денгиздаги танкерларда қолиб кетган нефть ҳажми август ойи охиридан бери 48 фоизга ошган.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 16😱 6🤣 1
00:13
Video unavailableShow in Telegram
🎄🇰🇿 Қозоғистонлик йигит дрифт қиламан деб Янги йил арчасини ағдариб юборди
Қилар ишни қилиб бўлгач, у воқеа жойидан қочиб кетган.
Кўп ўтмай полиция шоввозни топиб, унга арчани жойига ўрнаттирган. Йигит эса бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.
👉 @dunyo_xabarlari
video_2025-12-24_09-08-46.mp41.57 MB
🤣 30❤ 2
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Ҳайдарободдаги улкан Янги йил арчаси сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган Nasr Boys School бу йилги Янги йил байрамини ўзгача форматда нишонлайди: мактаб кампусидаги 50 фут (15,3 метр) баландликдаги арча безатилди.
Мазкур арча мактабнинг анъанавий байрам маданиятини намоён қилибгина қолмай, Ҳайдарободнинг янги туристик масканига айланмоқда.
50 футлик арча Ҳайдарободдаги энг баланд Янги йил арчаларидан бири саналади.
Байрам арафасида мактаб талабалари устозлари раҳбарлигида эҳтиёжмандларга хайрия уюштирадилар. Бу байрамнинг муҳим жиҳатларидан.
Ҳайдарободнинг тарихий обидалари қаторида Nasr School арчаси сайёҳларга шаҳарнинг анъанавий ва замонавий маданиятини ҳис қилиш имконини бермоқда.
Қайд этилишича, бундай маданий хилма-хиллик ҳамда ташаббуслар маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ўртасида хамжиҳатликни кучайтиради. Бу эса шаҳарнинг туристик обрўсини оширади.
👉 @dunyo_xabarlari
Spreading_joy,_love,_and_the_true_spirit_of_Christmas_🎄Together.mp421.17 MB
❤ 11🤣 2🤬 1🤩 1🥴 1
00:15
Video unavailableShow in Telegram
🇮🇹 Италияда газ ташувчи транспорт воситаси аварияга учраши натижасида кучли портлаш юз берди — ОАВ
Хабар берилишича, Милан—Неапол автомагистралида икки юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Улардан бири суюлтирилган газ ташиган. Тўқнашувдан кейин кучли портлаш юз берган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
👉 @dunyo_xabarlari
IMG_2043.MP42.89 MB
❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
Япония фуқаролигини олиш учун мамлакатда яшаш муддати 5 йилдан 10 йилга узайтирилади
Резидентликни олмоқчи бўлганларга мажбурий тил билиш талабини қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
Сербия ва Россия газ бўйича янги битим тузди
Икки мамлакат ўртасидаги мавжуд шартнома яна 3 ойга узайтирилди.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 5
Туркияда Ливия генерали бўлган самолёт қулаб тушди
Авиаҳодиса оқибатида Ливия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад ал-Ҳаддад ҳалок бўлди. У Анқарадаги расмий ташрифдан қайтаётган бўлган.
👉 @dunyo_xabarlari
IMG_7151.MP44.44 MB
video_2025-12-24_00-50-45.mp41.64 MB
❤ 4💯 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
🇬🇪 Грузияда янги йил арчаси бутунлай ёниб кетди
Ҳодиса байрам чироқларини ёқиш маросими вақтида содир бўлган. Олов қисқа фурсатда бутун конструкцияни қамраб олган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
👉 @dunyo_xabarlari
IMG_0743.MP45.48 MB
❤ 9👏 6🤣 2🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Россияда доллар қулади, курс бугун 77 рублга тушиб кетибди😳
Россияга бориб ишлайдиганлар учун бу жуда ва жуда ажойиб хабар!!
Россиядаги яқинларга тезда юбориб қўямиз.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 13👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
🇳🇱 Амстердамда дипфейк билан 46 та банк ҳисоби очиб, фирибгарлик қилган шахс қўлга тушди
Нидерландия полицияси фирибгарлик схемасини ишлаб чиққан 34 ёшли эркакни ҳибсга олди.
У ижарага квартира излаётган одамлардан паспорт нусхаларини олиб, сунъий интеллект ёрдамида ўз юзига жабрланувчининг кўз, бурун ва оғиз қисмларини “қўшиб”, банкнинг селфи-биометрия текширувини алдаб ўтган.
Гумонланувчи ҳозир ҳибсда, жиноий иш қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 11💯 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇶 Ироқда Янги йил бозори очилди
Якшанба куни Ироқнинг Эрбил шаҳридаги Grand Majdi Mall савдо марказида 100 нафар маҳаллий тадбиркор иштирокида Янги йил бозори очилди. У шаҳарда Янги йил байрамига тайёргарлик бошланиши муносабати билан байрамона муҳитни юзага келтирди.
Шаҳарда ҳар йили кенг нишонланадиган байрам арафасида бозорда турли хил озиқ-овқат, ширинликлар сотилади ва қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилади. Жонли мусиқа ва оқшом томошалари байрамона кайфият бағишлайди.
Ташкилотчилар бозор Янги йилгача давом этишини айтишди. «Бу ҳақиқатан ҳам яхши муҳит. Ҳар йили бу фестиваллар декабрь ойида ўтказилади, гўзал, ажойиб ва ўзига хос нарсаларни кўриш ёқимли», — деди меҳмон Карзан Разақ.Ташриф буюрувчилар тадбирни қизиқарли ва ўзига хос деб таърифлашади. «Бу жуда ёқимли ва ўзига хос байрам», — деди Шоҳан Умар. — «Умид қиламизки, бундай фестиваллар тез-тез ўтказилади, чунки улар ёшлар учун ҳам, биз учун ҳам муҳим». Бозор, шунингдек, тадбиркорларга турли хил таомларни оммага таништириш имкониятини беради.
Тадбиркор Шилер Аҳмеднинг айтишича, унинг марҳум бувиси собиқ Иттифоқ ҳудудидан бўлган. «Бу сафар мен меҳмонларга чебурек деб номланган таомни таништирмоқчи эдим, у жуда мазали», — деди у.Эрбил аллақачон Янги йил безаклари билан безатилган. Байрам тантаналарини кўришга шаҳарга Ироқ ва ундан ташқаридан кўплаб меҳмонлар ташриф буюришади. Шу орқали Курдистон минтақаси ҳукумати 2030 йилгача ҳар йили 20 миллион сайёҳни жалб қилишни мақсад қилган. 👉 @dunyo_xabarlari
❤ 10
Photo unavailableShow in Telegram
🇸🇾🇷🇺 Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Башар Асад ва унинг оиласи Россияда ҳашаматли ҳаёт кечирмоқда — Тhe New York Times
"Суриядан қочиб кетгач, ағдарилган президентнинг қариндошлари аввал Москвадаги Four Seasons меҳмонхонасида яшаган, кейин “Федерация” минорасидаги пентҳаусга, ундан сўнг эса Рублёвкадаги уйга кўчиб ўтган. Меҳмонхонадаги номерларни ижарага олиш нархи ҳафтасига 13 минг долларгача етган", дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.
NYT маълумотларига кўра, Башар Асад Москвадаги элита муассасаларига VIP меҳмон сифатида ташриф буюради. Асадлар оиласи Россия махсус хизматлари ҳимояси остида бўлиб, улар собиқ президент ва унинг яқинлари ҳаракатларини ҳам назорат қилади.
Маълумотларга кўра, Асадлар оиласи “Москва-Сити”да бир нечта квартирага эга, шунингдек, Рублёвкада ҳам уйлари бор. Башар Асад Суриядан камида 250 миллион доллар нақд пул олиб чиқиб кетган.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 13🤬 12👍 4🥴 2🥱 1
00:49
Video unavailableShow in Telegram
🇰🇷🇧🇷 Жанубий Кореянинг илк тижорат ракетаси парвози муваффақиятсизликка учради — OAВ
Хабарларга кўра, Innospace компаниясининг биринчи Hanbit-Nano тижорат ракета ташувчиси Бразилиянинг Алкантара космодромидан учирилганидан 30 сония ўтиб ёниб кетди ва қулаб тушди. Бунга сабаб сифатида парвоз вақтидаги аномалия кўрсатилган. Ракета хавфсиз ҳудудга қулаган, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.
Мазкур парвоз илгари бир неча марта кечиктирилганди. Бортда бразилиялик ва ҳиндистонлик мижозларнинг бешта сунъий йўлдоши бор эди. Ракета қулаши ортидан қўшилиб, Innospace компаниясининг акциялари қиймати ҳам 22 фоизга пасайди.
👉 @dunyo_xabarlari
NANO lite.mp413.28 MB
❤ 12🤬 2🤣 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇮🇳 2026 йилда Ҳиндистондан Россияга камида 40 минг нафар меҳнат мигрантлари жалб этилади
Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакил Борис Титов маълум қилди.
Титов Ҳиндистон ишчи кучи Россия иқтисодиётидаги кадрлар танқислигини тўлдириш учун асосий ресурслардан бири сифатида кўрилаётганини билдирган. Унинг келтиришича, сўнгги йилларда ҳиндистонлик мутахассисларга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошган: 2022 йилда Ҳиндистон фуқароларига Россияда ишлаш учун қарийб 8 мингта рухсатнома берилган бўлса, 2024 йилда эса 36 мингга етган. 2025 йил учун Россия ҳукумати визали давлатлар учун умумий квотани қарийб 235 минг иш ўрнига белгилаган, шундан тахминан 30 фоизи – 71,8 минг ўрин айнан Ҳиндистон фуқаролари учун ажратилган.
👉 @dunyo_xabarlari
👎 11❤ 10🥱 5🤣 3
00:24
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇸🇻🇪 АҚШ Венесуэла соҳилларида қўлга киритилган нефт танкерларини ўзида сақлаб қолади — Доналд Трамп
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу танкерлардаги нефт сотувга чиқарилади ёки стратегик захирага ўтказилади.
Маълумот учун, АҚШ ҳарбийлари сўнгги икки ҳафта ичида Венесуэла соҳиллари яқинида 3 та нефт танкерини қўлга олган.
👉 @dunyo_xabarlari
оставим.mp42.85 MB
🤬 13❤ 2👍 1👎 1
Мексика ҳарбий-денгиз кучлари самолёти АҚШ қирғоқлари яқинида қулаб тушди
Оқибатда беш киши ҳалок бўлди, улар орасида икки ёшли бола ҳам бор. Самолёт тиббий миссияни бажараётган бўлган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
At least 5 killed in Mexican Navy plane crash in Texas.mp46.26 MB
ssstwitter.com_1766449176128 (1).mp42.35 MB
❤ 4🤣 1
00:33
Video unavailableShow in Telegram
Call of Duty ўйини яратувчиси автоҳалокатда вафот этди
Машҳур видеоўйин яратувчиси ва Респаwн Энтертаинмент компаниясининг ҳамкор асосчиларидан бири Винс Зампелла АҚШда йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган. Унинг ёши 55 эди.
👉 @dunyo_xabarlari
video.mp411.83 MB
❤ 5👏 3😱 3💔 1
Трамп Тоқаевга Оқ уйнинг калитин совға қилди
АҚШ президенти рамзий калитдан ташқари, имзоси қўйилган бейсбол кепкасини ҳам юборган, деб хабар беради Тоқаевнинг матбуот котиби Руслан Желдибай.
Трамп совғаларни ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан кейин республиканинг АҚШдаги элчиси билан учрашувда топширган.
👉 @dunyo_xabarlari
👍 3❤ 1🔥 1
