fa
Feedback
Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

رفتن به کانال در Telegram

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
200 741
مشترکین
-97924 ساعت
-1 9607 روز
-16330 روز
آرشیو پست ها
00:25
Video unavailableShow in Telegram
❗️“Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда Ҳозирда довонда йўлни қордан тозалаш, музламаларнинг олдини олиш мақсадида қум-туз аралашмаси сепиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳаракат хавфсизлиги эса ЙПХ ходимлари томонидан назорат қилиняпти. Ҳайдовчилардан йўлларда янада эҳтиёткор бўлишлари қатъий сўралади. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
IMG_1832.MP44.95 MB
👍 158👏 14🔥 6
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Туман ҳокими ва ўринбосарлари бошқа вилоятлaрга ротация қилинади 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомига киритилган 33 та туман ва шаҳарда давлат органлари раҳбарлари учун янги ротация тизими амалга киритилади. Жумладан: ▪️ Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман/шаҳар бўлинма раҳбарлари, шунингдек туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда — Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри доирасида бошқа туманга ротация қилинади; ▪️ кимлар ротация қилиниши Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади; ▪️ янги мансабга ўтган раҳбарлар ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив ўқув курсларидан ўтказилади; ▪️ ротация қилинган раҳбарларнинг фаолияти Агентлик томонидан онлайн мониторинг орқали кузатиб борилади. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 158👎 26😱 10👏 7🔥 6🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Бугун ёмғир сабаб Тошкентда ҳаво мусаффолашди Тошкент шаҳри ҳавосидаги асосий ифлослантирувчи заррачалар миқдори белгиланган меъёрлар доирасида бўлди. PM10 туридаги майда дисперс заррачалар миқдори 47 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич рўхсат этилган максимал меъёр — 300 мкг/м³ дан ошмаган. PM2.5 туридаги майда заррачалар миқдори 29 мкг/м³ бўлиб, белгиланган 60 мкг/м³ меъёридан паст эканлиги қайд этилди. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 227🔥 24👏 13😢 4👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Тадқиқот: Ҳаво ифлосланиши жисмоний машғулотлар фойдасини икки баробаргача камайтириши мумкин Лондон Қироллик коллежи олимлари иштирокида ўтказилган халқаро тадқиқотга кўра, ҳаводаги заҳарли моддалар, айниқса PM2.5 майда заррачаларнинг юқори концентрацияси жисмоний машқларнинг саломатликка таъсирини сезиларли даражада пасайтиради.
Ҳафтасига камида 2,5 соат машқ қилган одамларда барча сабабларга кўра ўлим хавфи ўртача 30% камайган. Бироқ ҳаво ифлосланиши юқори ҳудудларда бу таъсир яримгача пасайган. PM2.5 йиллик ўртача концентрацияси 25 мкг/м³ дан ошганда, жисмоний машқларнинг ҳимоя фойдаси 12–15% гача тушган. Ифлосланиш 35 мкг/м³ дан юқори бўлган ҳудудларда фойда янада камайган. Олимларнинг қайд этишича, дунё аҳолисининг учдан бир қисми шундай даражадаги юқори ифлосланиш шарт-шароитларида яшайди.
 Профессор Эндрю Стептоу таъкидлаганидек, ифлос ҳаво машғулотлар фойдасини сусайтирса-да, уларнинг ижобий таъсирини бутунлай йўққа чиқармайди. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 76🔥 7👏 4👎 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Кўплаб карталардан оммавий пул ечиш ҳолатлари кузатилмоқда. Марказий банк ва ИИВ нега жим? Сўнгги кунларда фуқаролардан бир хил шикоят – пластик карталаридан ўзи хоҳламаган ҳолда пул ечилиб кетмоқда. Энг хавфлиси — жабрланувчилар ҳеч қандай шубҳали файл юкламаган, SMS-кодни киритмаган, маълумотларини ҳеч кимга бермаган. Шундай бўлса-да, маблағлар турли сервислар номидан автоматик тарзда ечиб олинмоқда. Жамоатчилик орасида эса бир савол: нима учун Марказий банк ва ИИВнинг киберхавфсизлик бўлими бу ҳолат юзасидан ҳалигача расмий изоҳ бермаяпти? 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 565😱 219👎 27😢 23🔥 18👏 5🤯 4🙏 3👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️АҚШда ноқонуний мигрантлар учун янги жарима жорий этилди Дональд Трамп 14 ёшдан катта бўлган ноқонуний мигрантлар учун янги тартиб ўрнатди. Эндиликда мамлакатга ноқонуний кирган ёки рухсатсиз бўлиб турган шахсларга 5 минг доллар миқдорида жарима (“apprehension fee”) қўлланади. Бу жарима мигрант ҳибсга олинган пайтдаёқ расмийлаштирилади ва кейинги юридик жараёнлардан қатъий назар тўланиши шарт. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👎 106🔥 51👍 22😱 17😢 8👏 2
Repost from TgId: 2742371621
00:13
Video unavailableShow in Telegram
🏡 Do‘mbirobod City’da yangi imkoniyat! Endi Gibrid to’lov orqali orzuingizdagi xonadonga ega bo‘ling! Toshkent shahrida joylashgan, 44,5 m² qulay uylar sizni kutmoqda. ✨ Afzalliklar: - Boshlang‘ich to‘lov – 44,5 mln so‘m - Oylik to‘lov – 6 mln so‘m - To‘lov muddati – 20 oy - Ta’mir – sovg‘a sifatida! Hayotingizni qulay qiling – Do‘mbirobod City’da yangi bosqichni boshlang! 📞 95 172 00 00 📞 95 173 00 00 📞 55 517 44 44
نمایش همه...
DC 6 mln Reels.mp410.78 MB
👎 39👌 17🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Кучли магнит бўрони кутилмоқда Эртага 7 баллик тўқ қизил даражадаги магнит бўрони кузатилиши мумкин. Қўзғалишлар чоршанба куни ҳам давом этиши кутилмоқда. Одатда бундай фаоллик пайтида алоқа, навигация ва электр тизимларида қисқа муддатли ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Бундай бўронлар инсон организмига таъсир қилиши мумкин. Айримларда бош оғриғи, уйқусизлик, асабийлик ёки холсизлик кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Бу даврда кўпроқ сув истеъмол қилиш, ортиқча стрессдан сақланиш ва тўлиқ дам олишни тавсия этилади. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 53🤯 12🔥 11😢 7👎 2😱 2
❗️Тошкент ҳавоси сезиларли даражада тозаланди Айни пайтда ҳаво сифатини мониторинг қилувчи халқаро IQAir порталида Тошкент шаҳри 80-ўринда қайд этилди. “Ўзгидромет” маълумотига кўра, 8 декабрь куни эрталаб пойтахт ҳавосидаги PM10 ва PM2.5 майда дисперсли заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрдан ошмаган. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 244🔥 38👏 24👎 12😢 2👌 2
02:04
Video unavailableShow in Telegram
❗️Ер муносабатларига оид ноқонуний ҳолатлар фош этилди Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида бир нечта жиноий ҳаракатлар олди олинди.
1️⃣ Оҳангарон тумани Унитар корхона юристи, муқаддам судланган шахс Нурафшон шаҳридаги хусусий корхонага ажратилган 90 сотих бўш ер майдонини 250 минг долларга сотишни таклиф қилади. Шунингдек, кадастрдаги “танишлари” орқали ерда коттежлар қуришга рухсат олиб беришини ваъда қилиб, ўз хизмати учун 30 минг доллар талаб қилади. Тезкор тадбирда у аванс сифатида 40 минг доллар олган пайтда қўлга олинди. 2️⃣ Қашқадарё вилояти Туман газ таъминоти бўлими ходими давлат захирасидаги 1 гектар ер майдонини 500 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтда ушланди. 3️⃣ Бухоро вилояти Муқаддам судланган, маклерлик билан шуғулланувчи шахс фуқаронинг 1 250 кв.м кўчмас мулки тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 14 минг доллар талаб қилади. Тезкор тадбирда сўралган пулни олган вақтда ушланди.
⚖️ Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жиноятларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш чоралари ҳам кўрилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
Ер_сотиш тг.mp421.09 MB
👍 45🤯 8🔥 6👎 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги билан муборакбод этамиз! Умид қиламизки, мамлакатимизда Конституцияни байрам қилиш билан бирга унга тўлиқ амал қиладиган авлод ва кунлар ҳам келади. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👏 200👍 94👎 18😢 10👌 7🔥 6🙏 3
02:12
Video unavailableShow in Telegram
❗️Яшнободда талаба “наркокурьерлар” қўлга олинди “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири доирасида Яшнобод туманида икки нафар 1-босқич талаба қўлга олинди. Текширувда улардан 520 грамм (2600 доза) Alpha PVP моддаси топилди. Маълум бўлишича, улар моддани геолокация орқали қабул қилиб, ётоқхонада қадоқлаб тарқатиб келган. ⚖️ Ушбу ҳолат юзасидан талабаларга 10–20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган моддалар билан жиноят иши қўзғатилди. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
IMG_6688.MP411.64 MB
👍 154😢 89😱 28👏 8🤯 7👎 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️615 нафар шахс афв этилди Президент Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қадам қўйган 615 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 548👎 38🔥 32👏 26🤯 7😱 2
❗️Актобеда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши ҳалок бўлди, уларнинг 2 нафари ўзбекистонлик Бугун, 7 декабрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида «Перм — Тошкент» йўналишида ҳаракатланган Yutong русумли йўловчи автобуси йўл ёқасидаги ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида автобусдаги 49 нафар йўловчидан 5 нафари вафот этган бўлиб, уларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган. Вафот этганлар ва жабрланганларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
11.20 MB
😢 205😱 16👎 4🔥 1
❗️Самарқанддаги “Қорасув” сув омбори бутунлай қуриб қолди Пайариқ туманида жойлашган “Қорасув” сув омборининг сунъий йўлдошдан олинган кадрлари суғориш учун муҳим бўлган ушбу манба йиллар давомида қандай тезликда қуриб борганини яққол кўрсатмоқда. 📉 Сув омбори қуйидаги кўрсаткичларга эга эди: – Лойиҳавий сиғими: 26,9 млн м³; – Суғориш майдони: 8100 гектар; ➖ 2019 йил майида омборда 42,1 млн м³ сув мавжуд бўлган. Ҳозир эса омбор деярли тубигача қуриб қолган. Мутахассислар бу ҳолатни ҳаво ҳароратининг ортиши, ёмғир камайиши ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш билан боғламоқда. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
😢 326😱 16👍 15👎 7🔥 5🤯 5👏 3
00:41
Video unavailableShow in Telegram
Қамчиқ довонида ҳам қор ёғмоқда 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
16.35 MB
👍 324🔥 26👏 13🙏 5👌 3😱 2
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Қорақалпоғистон Республикасининг Қорақалпоғистон посёлкаси 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
6.11 MB
👍 242🔥 28👏 5😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Прокурорлар учун 4,5 миллиард сўмга автотураргоҳ қурилади Тошкент вилояти прокуратураси учун қарийб 1 гектар майдонда автотураргоҳ барпо этиш мақсадида 4,5 млрд сўм маблағ ажратилгани маълум бўлди. Қизиғи шундаки, айрим манбаларга кўра, Бош прокуратуранинг ўзида ҳам бунчалик катта автотураргоҳ йўқ экан. Мазкур қарор жамоатчиликда мухокамаларга сабаб бўлмоқда. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👎 747🤯 86😢 20👍 16😱 13👏 9🔥 8
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Тошкентда ҳаво сифати яна яхшиланди 7 декабрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавосидаги ПМ10 ва ПМ2,5 дисперсли заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрлардан ошмади. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 261😢 26👎 18👏 11😱 8🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шаҳрихонда бузилган тандир пулини ҳоким ўз ҳамёнидан тўлаб берди Андижон вилояти Шаҳрихон туманида экологик рейдлар вақтида умумий овқатланиш шохобчаларидаги айрим тандирлар ҳавони ифлослантириши мумкинлиги боис бузиб ташланганди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рахматилло Раззақовнинг айтишича, рейд вақтида битта тандир бузилган. Яна иккита тандир ичкаридан жой ажратилиб, ишлатишга рухсат берилган, чунки улар йўл четида ноқонуний ўрнатилган эди. Бузилган тандирнинг қиймати туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов томонидан ўз ҳисобидан қоплаб берилган. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 417👎 100🤯 28👏 22😱 9👌 4🙏 2