fa
Feedback
Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

رفتن به کانال در Telegram

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
200 741
مشترکین
-97924 ساعت
-1 9607 روز
-16330 روز
آرشیو پست ها
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Қорақалпоғистон Республикасининг Қорақалпоғистон посёлкаси 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
6.11 MB
👍 242🔥 28👏 5😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Прокурорлар учун 4,5 миллиард сўмга автотураргоҳ қурилади Тошкент вилояти прокуратураси учун қарийб 1 гектар майдонда автотураргоҳ барпо этиш мақсадида 4,5 млрд сўм маблағ ажратилгани маълум бўлди. Қизиғи шундаки, айрим манбаларга кўра, Бош прокуратуранинг ўзида ҳам бунчалик катта автотураргоҳ йўқ экан. Мазкур қарор жамоатчиликда мухокамаларга сабаб бўлмоқда. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👎 747🤯 86😢 20👍 16😱 13👏 9🔥 8
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Тошкентда ҳаво сифати яна яхшиланди 7 декабрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавосидаги ПМ10 ва ПМ2,5 дисперсли заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрлардан ошмади. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 261😢 26👎 18👏 11😱 8🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шаҳрихонда бузилган тандир пулини ҳоким ўз ҳамёнидан тўлаб берди Андижон вилояти Шаҳрихон туманида экологик рейдлар вақтида умумий овқатланиш шохобчаларидаги айрим тандирлар ҳавони ифлослантириши мумкинлиги боис бузиб ташланганди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рахматилло Раззақовнинг айтишича, рейд вақтида битта тандир бузилган. Яна иккита тандир ичкаридан жой ажратилиб, ишлатишга рухсат берилган, чунки улар йўл четида ноқонуний ўрнатилган эди. Бузилган тандирнинг қиймати туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов томонидан ўз ҳисобидан қоплаб берилган. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 417👎 100🤯 28👏 22😱 9👌 4🙏 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️O‘zbekistonning oltin-valyuta zaxiralari 61,23 mlrd dollarga yetdi Bu yangi tarixiy rekord hisoblanadi. Noyabrda zaxiralar yana 1,9 mlrd dollarga (+3,2%) o‘sdi. Yil boshidan buyon esa 20 mlrd (+48,7%) dollarga oshdi. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 172👎 53🔥 9👏 5🤯 3👌 3😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Илон Маск Европа Иттифоқини тугатишга чақирди Илон Маск X ижтимоий тармоғида ЕИ ҳақида кескин фикр билдириб, Европа Иттифоқини тугатиш, суверенитетни эса алоҳида давлатларга қайтариш лозимлигини таъкидлади. “Шунда ҳукуматлар ўз халқларининг манфаатларини янада самарали ҳимоя қила олади”, — деб ёзди у. Шунингдек, Маск Европа бюрократиясини танқид қилиб: “У секин-аста, лекин муқаррар равишда Европани бўғиб қўяпти”, — дея фикр билдирди. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 190👎 130🔥 7😱 6👏 3👌 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Мексика ва АҚШнинг иккита шаҳрида ўйнайди Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинлари саналари ва стадионлар номи маълум (АҚШ вақти билан кўрсатилган). 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 206🔥 22👏 17🤯 7👌 4😱 3🙏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар қилиш давом эттирилади ➖ Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шохкўчаси билан кесишмасидан Миробод кўчаси билан кесишмасигача бўлган 3 километр қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилади. Муддати — 2026 йил сентябрь. ➖ Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан (Учқарҳамон айланмаси) Кичик ҳалқа айланма йўлигача (Шимолий вокзал) бўлган 11 километр қисми ва Янги Сергели кўчасининг Чоштепа кўчаси билан кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган 5,5 километр қисми ҳамда ушбу кўчалар йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилинган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш режалаштирилган. Муддати — 2026 йил ноябрь. ➖ Махтумқули, Мирзо Улуғбек – Феруза – Юнусобод, Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Қоратош – Чиғатой Дарвоза ва КҲАЙ – Паркент кўчаларининг жами 38 километр қисми ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш кўзда тутилган. Муддати — 2026–2029 йиллар. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 113👎 52🔥 9👌 3😢 1
01:44
Video unavailableShow in Telegram
Тотувлик мактабдан бошланади: Конимехдаги кўп тилли ҳаёт Миллатларо тотувлик ҳақида гап кетганда кўпинча сиёсат, дипломатия, қонунчиликни айтамиз. Лекин Қонунчилик палатасида юртимизда умуммиллий тотувликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотдан кейин сўзга чиққан қозоқ миллати вакили, Навоий вилоятидаги кўпмиллатли Конимех туманида туғилган Наризова Иба эса масалани таълим орқали очиб берди. Бугун Ўзбекистонда таълим 7 тилда олиб бориляпти, телевидение ва радио 12 тилда, газета-журналлар 14 тилда эфирга чиқаётгани – ҳар бир миллат ўз она тилида билим олиш, ахборот олиш имконига эга эканини кўрсатади. Наризова хоним Навоий вилояти мисолида рақамни янада конкретлаштирди: вилоятдаги 303 та мактабнинг 209 таси ўзбек, 64 таси қозоқ, қолганлари рус, тожик, қорақалпоқ мактаблари. Бу дегани, “Ўзбекистон ягона Ватан” шиори реал тарзда ўқув дарсларида, мактаб байрамларида, адабий кечаларда ишлаяпти. Бу ерда яна Президент сиёсатининг тамал тоши кўринади: “инсон қадри” дегани – унинг тили, маданияти, хотирасига бўлган ҳурмат. Агар ҳар бир бола ўз она тилида ўқиб, бир вақтнинг ўзида бошқа миллатлар маданияти билан танишса, эртага у нафрат ёки ишончсизлик билан эмас, табиий қизиқиш ва ҳурмат билан яшайди. Шу маънода, бугун Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик масаласида бирорта муаммо йўқ, аксинча, барқарор таълим тизими орқали келажакка ишонч билан ўтаётган модел бор. Масала шундаки, шу йўлни изчил давом эттириш керак, холос. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
+IBA .mp421.04 MB
👍 273🔥 109👏 24👌 14👎 4😢 3
«BUXORO MAKTABI» Toshkent viloyati xususiy maktablari ichida tengsiz! ✅ Yaqinda o‘tkazilgan Asosiy fan olimpiadasida ‘‘BUXORO MAKTABI’’ning 6 nafar o‘quvchisi g‘olib deb topildi va respublika bosiqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritishdi: 🥇 Risqulov Fozil (9-sinf) - kimyo fanidan (1-o’rin) 🥇 Jonsaitov Sardorbek (10-sinf) - huquq asoslari fanidan (1-o’rin) 🥇 Ne’matullayev Po’lat (10-sinf) - kimyo fanidan (1-o’rin) 🥈 Nishonova Diyora (10-sinf) - ingliz tili fanidan (2-o’rin) 🥈Ziyoda Abdurasulova (11-sinf) - ingliz tili fanidan (2-o’rin) 🥉 Abdusalomov Jahvar (9-sinf) - fizika fanidan (3-o’rin) Shuni ta’kidlash joizki, Toshkent viloyatidagi xususiy maktablari ichida fan olimpiadasi natijalari bo‘yicha ‘‘BUXORO MAKTABI’’ yagona bo‘lib turibdi. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
star reaction 2👍 224🔥 109👏 80👎 6🤯 4😱 3👌 3🙏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Булунғурда 498 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Килдон маҳалласи ҳудудидаги Оқтепа канали ички қисми ва қирғоқ бўйида эрозияга қарши экилган ўсиш ҳолатидаги 498 туп турли дарахтлар(327 туп терак, 161 туп тол, 5 туп тут, 3 туп жийда, 2 туп ёнғоқ) мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани аниқланди. Бунинг натижасида табиатга 2 млрд 220 млн 62 минг сўм зарар етказилган. Экология миллий қўмитаси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилди. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👎 130🤯 65😱 32👍 27😢 13🔥 6👏 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Когонда портлаш: 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди Бухоро вилояти Когон туманидaги «Shams LTD» МЧЖ портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида 6 декабрь куни кучли чақнаш рўй берган. Соат 09:40 да содир бўлган портлашдан кейин келиб чиққан ёнғин ФВБнинг 7 та бўлинмаси томонидан 10:27 да ўчирилди. Чақнаш пайтида цехда 30 нафар ишчи бўлган, 4 нафари ҳалок бўлган. 4 нафар ходим жароҳат олган (2 нафари уйига жавоб берилган). Президент топшириғи билан ҳукумат комиссияси тузилиб, сабаблар ўрганилмоқда ва жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 167😢 89🔥 38😱 17👏 16👎 3🤯 2
00:15
Video unavailableShow in Telegram
❗️Руминияда ноодатий ЙТҲ содир бўлди ОАВнинг хабар беришича, ҳайдовчи рулда кетаётиб қандли диабет хуружига учраган. Натижада у машинани бошқара олмай қолган ва автоулов юқори тезликда “учиб кетиб”, йўл-транспорт ҳодисасига учраган. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
1.69 MB
😢 156😱 78👍 9👏 2🔥 1
01:16
Video unavailableShow in Telegram
❗️“TEXNOPARK” МЧЖ раҳбарига ҳавони ифлослантираётганлиги сабабли чора кўрилди Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи I ва II тоифага кирувчи объектларда экологик назорат тадбирлари давом этмоқда. Мониторинг жараёнида Яшнобод туманидаги “TEXNOPARK” МЧЖ га қарашли чўян қуйиш цехи текширилди. Teкширувда, корхонада чанг-газ тозалаш ускунаси бўлса-да, у меъёрдан ортиқ чиқиндиларни ҳавога чиқараётгани, экологик экспертиза хулосаси олинмагани аниқланди. Аниқланган қонунбузарликлар учун корхона раҳбарига белгиланган тартибда чора кўрилди ва қўшимча тўловлар ҳисобланди. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
IMG_2676.MP426.70 MB
👍 118🔥 7👎 5😱 4👏 3
00:24
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент метрополитенининг 16 та бекатидаги кассалар ёпилади 2025 йил 9 декабрдан бошлаб нақд пул билан амалга оширилаётган тўлов кўрсаткичлари паст бўлган “Ер усти халқа йўли” йўналишидаги барча 14 та бекатда шунингдек “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида кассалар ёпилади. Бу бекатларда кассалар ўрнига замонавий QR-кодли чипталар берувчи инфокиоскалар ишга туширилган. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
2.36 MB
👍 115👎 41🔥 8👏 7😢 4👌 4
02:26
Video unavailableShow in Telegram
❗️Қашқадарёда ЙПХ ходимини обрўсизлантиришга уринганларга жазо тайинланди Қашқадарёда ЙПХ инспекторини обрўсизлантириш мақсадида видео тарқатган икки нафар фуқарога маъмурий жазо қўлланди. 🔹 Улардан бирига — 10 сутка; 🔹 иккинчисига — 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Ҳодиса ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилиб, қонун доирасида чора кўрилди. Унутманг: бирор бир шахсни обрўсизлантириш қонун олдида жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
15.28 MB
👍 228👎 62👌 8👏 7🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ёмғирдан кейин пойтахтда ҳаводаги РМ—2.5 заррачалар камайди Ва ниҳоят пойтахт шарқи ва шимоли—шарқида РМ—2.5 майда заррачаси суткалик миллий рухсат этилган меъёрдан пастлади. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
star reaction 2👍 145🔥 15👏 9😢 4😱 1🙏 1👌 1
02:04
Video unavailableShow in Telegram
❗️Фарғонада иккита фирибгарлик ва коррупция ҳолати фош этилди 1️⃣ Кадастр инспектори пора билан ушланди. Риштон тумани кадастр бўлими бош инспектори фуқарога 84 млн сўмлик жаримани қўлламаслик ва ерни қонунийлаштириб бериш эвазига 400 доллар пора талаб қилган. ДХХ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган тезкор тадбирда инспектор маблағни хизмат жойи олдида олган вақтда ушланган. 2️⃣ Давлат объекти таъмирида пора талаб қилинди. “Фарғона сув қурилиш инвест” маъмурий биносини таъмирлаш бўйича 850 млн сўмлик тендерда ғолиб чиққан хусусий корхонадан бош муҳандис ва бошқалар таъмирлашни бошлаш учун 5500 доллар пора талаб қилган. Тезкор тадбирда улар 5 минг доллар олган вақтда қўлга олинди. ⚖️ Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
_Фарғона_кадастр.mp419.97 MB
👍 73👏 9
Photo unavailableShow in Telegram
Kia Sportage’ни ҳозир Davr Bank орқали қулай бўлиб тўлаш шарти билан фойдали сотиб олишингиз мумкин: | Йиллик фоиз 0% | Муддат 60 ойгача | бошланғич тўлов 25% дан бошлаб | Даромад ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди ➡️ Тўлов ҳисоб-китоби ва тест-драйв бугун керакми? Қўнғироқ қилинг ва тест-драйвга ёзилинг: +998555008998 🚩 Kia Кўкча Реклама
نمایش همه...
👎 39👍 9🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келмоқда Ўзгидрометнинг ахборотига кўра, 8—10 декабр кунлари мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 8—9 декабрь бир қатор вилоятларда ёмғир, тоғли ва тоғолди ҳудудларда ёмғир-қор бўлиб, айрим пайтларда кучайиши кутилмоқда. 9—10 декабрь шимолий ва чўл ҳудудларида шамол кучайиб, айрим жойларда 20–22 м/сгача етиши мумкин. 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 130🔥 9😱 3👏 1