Асанов формати
رفتن به کانال در Telegram
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

12 830
مشترکین
-824 ساعت
-527 روز
-19230 روز
آرشیو پست ها
Дуо қандай ишлайди? Дин эмас, антропология, психология нуқтаи назаридан қарасак, буни тушунтирадиган қизиқ фикрлар айтилган илмий адабиётда.
Қадимги Мисрни олайлик. У ерда ибодат жуда функционал, ҳар бир табақа учун ўзгача — коҳинлар ибодатхонада каттакон ибодат маросимлари ўтказса, меҳнаткашларнинг меҳнати ибодат ҳисобланган: балиқчи балиқ овламаса, деҳқон деҳқончилик қилмаса, дунёнинг мувозанати бузилиб кетади, бир кун келиб Қуёш чиқмай қўяди деб ишонилган. Яъни дунё қандайдир универсал тизимга бўйсунади, инсон бу тизимнинг бир бўлаги, у ҳам тизимли яшаши керак.
Олдинроқ ёзгандим: динларнинг асоси — инсонлар ва илоҳлар ўртасидаги келишув, аҳд. Бу аҳдга амал қилинмаса, оқибатлари бўлади — алоҳида одамда ҳам (шахсий муаммолар), жамиятда ҳам (Нуҳ тўфони каби). Бу жиҳатдан бир нарсани тушуниш муҳим: дуо ўқилгани учун ёмғир ёғиб юбормайди, аксинча, дуо ўқилмай қўйгани учун ёмғир ёғмаяпти. Ҳамма доимий ибодатда бўлса, ёмғир вақтида ёғади, қўшимча, шошилинч коллектив ибодатга ҳожат қолмайди.
Бу жудаям қизиқ мавзу аслида. Қадимги одамлар онгсиз равишда дунёда маълум тартиб, уйғунлик борлигини тушунган, тартибли ҳаёт кўпроқ муваффақият келтиришини тушунган (мунтазам машғулот одамни бақувват қилишини, масалан), лекин буни англаш, талқин қилиш учун илоҳий категорияларга мурожаат қилган — юқоридан бари шундай ўрнатилган ва шу тартиб асосида яшасак, ўзимизам соғлом бўламиз, табиат вақтида неъматларини ато этади, турмушимиз фаровон бўлади, нариги дунёмиз ҳам обод бўлади. Ниҳоятда гўзал, мукаммал, ҳамма соҳани қамраб, уларда умумий тасмим (русча "замысел"ни шундай таржима қилдим) кўрувчи универсалистик ҳаёт модели.
👍 78❤ 14🔥 14👎 10
01:19
Video unavailableShow in Telegram
"Бошланғич дастурчилар учун сунъий интеллектнинг фойдаси жуда кўп, деярли ҳамма нарсани у ўргатади, ҳамма нарсани ўзи қилади, сиз текшириб турсангиз бўлди, текшириш учун эса албатта ўқиш керак"
Асосчи дастурчи Аваз Алимов билан Қўштирноқ подкастда суҳбат.
▶️ https://youtu.be/9mFFeJK_LzI
IMG_1788.MP46.64 MB
👍 12❤ 4🤔 1
Яна бир қизиқ факт — фильм Болливудда эмас, Толливудда олинган. Толливуд деб Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган киносаноат ва у ишлаб чиқарадиган телугу тилидаги фильмлар тушунилади. У Ҳиндистонда Болливуд (Мумбай, ҳиндий тили) ва Колливуддан (Ченнаи, тамил тили) кейин учинчи ўринда туради.
Тамил ва телугу тилларидаги фильмлар Болливуд фильмларига нисбатан бироз маҳаллий, кичик миқёсда машҳур — фильмлар арзонроқ, бутун мамлакатни қамраб олмайди, актёрлар камроқ гонорар олади ва ҳ.к. Айни пайтда улар Болливуд фильмларига нисбатан бруталроқ, реалистикроқ — ўткир триллерлар кўп олинади, ваҳший, қонхўр саҳналар кўп кўрсатилади, хоррор фильмлар кўп олинади ва ҳ.к.
Телугу тилида кинолар олувчи режиссёр Ражамули ижоди Толливудни мамлакат миқёсига олиб чиқди. Биринчидан, Ражамули "Баҳубали 1-2" сингари жуда қиммат, кенг кўламли фильмлар суратга олди; иккинчидан, умумҳинд мавзуларини кўтарди (ҳинд эпоси, ҳинд тарихи каби); учинчидан, Болливуд қонуниятларига қисман мослашди — драма ва мусиқий саҳналарни кўпайтирди (лекин қон саҳналарини сақлаб қолди). RRR фильми билан эса Ражамули жаҳон миқёсига чиқди.
Фильмнинг сири шунда: у умумҳинд мавзусини кўтаради — ҳиндларнинг Британия мустамлакачиларига қарши курашини тасвирлайди (шу туфайли Ҳиндистон кинотеатрларида томошабинлар экстазга тушиб, шовқин-сурон солиб фильмни томоша қилди); бу курашда ҳиндларни фантастик даражада олийжаноб ва қудратли қилиб кўрсатади — бу ҳам маҳаллий томошабинлар учун улкан қониқиш манбаи, зеро қаҳрамонлар шунчаки осмонда учиб юриб, физика қонунларини бузиб британияликларни енгмайди — улар ҳинд эпослари руҳида жанг қилади (ҳатто қаҳрамонлардан бири Рам образида кийиниб чиқиб, британияликларни камон билан енгиб ташлайди). Бизга кулгили туюлган фантастик жанг саҳналари — ҳиндлар учун Рамаяна ва Маҳабҳаратадан илҳомланган улуғвор муҳорабалардир.
Фильм умумҳинд кўламига даъво қилишини фақат сюжетидан эмас, тилидан ҳам билса бўлади — у телугу ва ҳиндий тилларида бирдан чиқарилди.
Жаҳон кино соҳаси нега фильмни эътироф этди? Биринчидан, RRR — антиколониал фильм; ҳиндлар колониал ўтмишига ўз нигоҳи билан қараяпти ва буни ҳурмат қилиш керак; иккинчидан, жанг саҳналари, махсус эффектлар, CGI графика юксак даражада — Голливуддан қолишмайди; учинчидан, ўзи Голливудда ҳам сўнгги йилларда ҳинд киноларига ўхшаш жанр — комиксларга асосланган фильмлар модада, фақат Голливудда фантазия тугади, Marvel ва DC'нинг янги фильмлари нооригиналлиги билан томошабинни зериктириб юборди, RRR эса худди шу жанрни янги босқичга кўтаряпти мундай олиб қараганда.
Тўртинчидан, фантастик жанг саҳналари номига қилинмаган — "бир тепиб учириб юборсин, зўр чиқади" деб ишланмаган: ҳар бир саҳна жуда чуқур, деталларигача ўйланган, юксак креативлик билан ёндашилган, бир сўз билан айтганда, фильм ижодкорлари онгли равишда ҳинд эпосларидаги пафос ва илоҳий муҳорабаларни тиклаган. Бешинчидан, сюжет соддалиги ҳам режиссёрнинг бир приёми — бу орқали актёрлар ижросига, жанг саҳналаридаги креативга эътибор қаратилган ("Аватар"да ҳам шундай қилинган — у ерда сюжет иккиламчи ва жудаям содда). Ниҳоят, ҳар бир жанг саҳнасининг, ҳар бир мусиқий саҳнанинг ички сюжети бор, улар доирасида қаҳрамонлар ўсиб боради, уларнинг драмаси кучайиб боради; умуман, образлар жуда ёрқин ва самимий чиққан, кино тилидан унумли фойдаланилган.
Энг муҳими эса, менимча, RRR Голливудга тақлид қилмай, ҳинд киноси бўлиб қолган ҳолда кенг кўламга даъво қилади, бу ҳам кинотанқидчиларнинг симпатиясини қозонишга ёрдам бергандир.
Фильмни бир кўринг ва ўзингиз хулоса қилиб кўринг — шунча таҳлилга, эътирофга, мақтовга арзийдими ёки бир оддий бемаъни ҳинд киносими?
Бу ерда — IMDB, бу ерда — рейтинглар (ниҳоятда юқори), бу ерда — трейлер.
@AsanovEldar
👍 23❤ 11⚡ 5🥴 3
Беш-ўн йил олдин энди-энди ҳинд киноси билан танишаётган россиялик, европалик ёки америкалик синефиллар ва кинотанқидчилар у ердаги мантиқсиз саҳналар, киноштамплар, физика қонунларини бузиб юборувчи жанг саҳналарини танқид қилиб, масхаралаб, мемлар яратиб ўтирарди. Охирги пайтларда уларда ҳинд киносига муносабат ўзгарганини кўряпман — ҳинд киносини тушуниш/га ҳаракат қилиш босқичи кетяпти.
Таҳлилларда, видеотақризларда бир нарса таъкидланади — ҳиндлар кино олишни билмагани, физикани тушунмагани учун бундай фильмлар олмайди: бу — конкрет мақсад йўлида ўйлаб топилган форматдир; Ҳиндистонда унинг номи бор — masala movie.
Масала — ҳинд зиравори, у турли зираворларни қўшиб ясалади ва жуда ўткир ҳидга, таъмга эга бўлади. Ҳинд масала-фильмлари ҳам шундай — унда драма, экшн, комедия, мюзикл бор. Бундай фильмлар бирдан ҳаммага ёқишга, каттароқ аудиторияни қамраб олишга ҳаракат қилади. Мусиқий саҳналар, фантастик саҳналар махсус комиссия томонидан сони қатъиян белгилаб қўйилади (ўша ҳужжатни фильм бошида кўрсатиб қўйишади, эътибор берган бўлсангиз).
Интернет, айниқса стриминг-сервислар замонида ҳинд киноси шиддат билан дунёга ёйилди. Бошида Ғарб томошабинида шок келтириб чиқарди. Ҳинд киноижодкорлари янги аудиторияга мослашишга ҳаракат қилди — маълум жанр қоидаларига тушадиган, реалистик фильмлар кўпайди ("Менинг исмим Хон" каби). Лекин ҳинд кинематографи ўзини бутунлай қайта кўриб чиқмади. Биринчидан, 1,5 миллиардлик тайёр аудитория турибди — ҳинд киноси Ғарб аудиториясисиз ҳам яшай олади, қолаверса, бу аудиториянинг шаклланиб қолган диди ва талаблари бор; иккинчидан, масала-фильмлар ҳинд маданиятининг кашфиёти, ўзига хос қадриятига айланиб қолган, ундан воз кечиш Ғарб стандартлари олдида бош эгишга тенг. Юқорида айтилганидек, Ғарб аудиторияси ҳам шокдан сўнг ўнгланиб, ҳинд киносини тушуна бошлади, унга қизиқадиган аудитория шакллана бошлади.
2022 йилда катта экранларга чиққан RRR фильми ҳинд киносининг жаҳонда муваффақият қозонганини тасдиқлади: ўша йили энг қиммат ҳинд фильми бўлган (70 млн доллар) RRR дунёда 176,5 млн доллар тўплади. Фильмда янграган қўшиқ Оскар мукофотига сазовор бўлди.
Фильмни кўрсангиз, у — типик ҳинд фильми: мусиқий саҳналар, фантастик жанг саҳналари, содда сюжет ва ҳ.к. Шунга қарамай, кинотанқидчилар, мухлислар, Спилберг, Кэмерон сингари буюк режиссёрлар фильмни эътироф этди.
👍 23
01:10
Video unavailableShow in Telegram
Жўралар билан бир гурунглашдик. Турли мавзулар ичида — Фаластиндаги вазият.
▶ https://youtu.be/m9OQZ2mOLLw
IMG_3125.MP45.90 MB
👍 16👎 6👏 5🎉 1
Qurultoy'нинг ўтган сонларидан бирида Асхат Бийқўзиев билан кушонлар ҳақида гаплашгандик. Бу сафар эса хуннлар ҳақида суҳбатлашдик.
Хуннлар тарихда маълум илк турклардир. Бундан ташқари, улар бутун дашт давлатчилигига асос солган, қанчадан-қанча халқларни ҳаракатга келтирган, кейинги дашт империяларига илҳом берган, Чингизхонгача бўлган ҳукмдорлар легитимлик йўлида хуннлар яратган тизим ва ҳокимият рамзларидан фойдаланган.
Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=fPtNh1ysjAw&t
@AsanovEldar
👍 26❤🔥 2🔥 2⚡ 1
Photo unavailableShow in Telegram
Марк Бернессдан сўнг америкалик атоқли диншунос ва тарихчи Стивен Протеронинг God is Not One: the Eight Rival Religions That Run the World номли аудиокитобини эшитдим. Ўзи ChatGPT'ни диний саволлар билан қийнаб юрганим бежизмас эди.
Очиғи, китобнинг номидан бошқа нарса кутгандим. Гап шундаки, охирги бир-икки йилда ўқиган инглизча илмий-оммабоп китобларимнинг жуда катта қисми моҳиятан Wikipedia бўлиб ётибди: қандайдир мавзу бўйича жудаям бошланғич, интернетдан осонлик билан топиш мумкин бўлган маълумотлар берилган. Бундай китобларни ўқиш вақтни бекор йўқотишдир.
Бу китоб ҳам саккизта энг катта диннинг энциклопедик таърифидан иборат деб ўйлагандим. Аммо кириш қисмидаёқ муаллиф википедиячи эмас, олим экани сезилди: масалан, у динларга муносабат XX асрдан XXI асрга қараб ўзгариб борганини, эски қарашлар ўзини оқламаганини тавсифлайди. Унинг айтишича, XX асрда динларни тенглаштириш ва диний камситишнинг олдини олиш учун "барча динлар бир" деган қараш илгари сурилган. Аслида бу динларнинг нотўғри тушунилишига, ўзига хосликлари четга суриб қўйилишига, пировардида турли дин вакиллари бир-бирини тушуна олмаганига олиб келган.
Протеро ҳар бир диннинг ўзига хослиги борлигини, уларни тенглаштиришга уриниш зарарга ишлашини, қолаверса, динларни бугунги умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан таҳлил қилиш нотўғрилигини таъкидлайди. Китоб номи ҳам шунга — Худо битта эмас, яъни олдинлари диний бағрикенглик сиёсати доирасида ишлаб чиқилган "ҳамма дин бир, ўзаро тенг, ҳамма Худога ҳар хил йўл билан боради, ҳамма диндаги Худо аслида ягона" каби концептлар ўзини оқламаганига, динлар жуда ҳар хиллигига ишора.
Китобда энг кенг тарқалган саккиз дин — христианлик, ислом, даосизм, конфуцийлик, ҳиндавийлик, буддизм, яҳудийлик ва йоруба дини ҳақида сўз юритилади. Фақатгина йоруба дини ҳақида энциклопедикка яқин маълумот берилади (бу дин кўпчиликка нотанишлиги учун бўлса керак); қолган динлар бўйича муаллиф ўз шахсий қарашларини, шахсий тажрибасини, конкрет диннинг бугунги кундаги аҳволи ва тарихдаги ўрни, ўзига хосликлари ҳақида сўз юритади. Мана шу жиҳат менга маъқул келди — янги маълумотга эга бўлдим.
Ҳаммага тавсия қиламан.
@AsanovEldar
👍 32👏 15❤ 9🗿 6
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Одамлар рокни шунчаки "қаттиқ мусиқа" деб ўйлайди, аслида-чи?
Ploss подкастнинг навбатдаги сонида меҳмон бўлган "Бадом" рок-гуруҳи аъзолари рок мусиқачиларидаги профессионаллик, йиллаб йиғилган тажриба ва рокдаги эмоционал тўлқин ҳақида ажойиб фикрлар билан бўлишибди.
Тўлиқ подкаст:https://youtu.be/qFIW8gAyDOY?si=piOLSvv0Y6WkQ8qv
video.mp45.96 MB
👎 9👍 7🥰 3❤ 2
02:00
Video unavailableShow in Telegram
🎬 Бен Кингсли Ўзбекистон ҳақида сўзлайди
Euronews, BBC ва CNNда махсус роликлар намойиш этиляпти. Уларда машҳур актёр Бен Кингсли юртимиздан чиққан буюк зотлар — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида ҳикоя қилади.
“Маърифат акс-садоси” лойиҳаси Шарқнинг илмий ва маданий меросини жаҳонга янада ёрқин намоён этмоқда. Махатма Ганди ва Ибн Сино образларини жонлантирган актёр бу сафар ҳам тарихнинг ҳақиқий овозига айланди.
Сценарий муаллифи ва режиссёр Шоҳрух Расулов, продюсерлар Гайрат Муминов, Аҳмад Салим (Буюк Британия), бош операторлар Иззат Лутфуллаев, Макс Тсю (Германия).
euro1.mp442.92 MB
👍 22👏 12❤ 4😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
Китобда ҳашаматли тўйлар ҳақида қизиқ маълумот келтирилган.
XX аср бошида Бухоронинг энг катта бойи Жўрабек Арабов бўлган. У қоракўл савдоси бўйича жаҳонда биринчи ўринда турган.
Жўрабек ўғлининг суннат тўйини қилганида 40 кеча-кундуз зиёфат берган экан. Саройдан ташқари, бутун империя ҳудудидан меҳмонлар келган экан. Ўз даврининг энг катта тўйларидан бирига Арабов 250 минг рубль сарфлаган экан.
Банклар тарихи билан шуғулланадиган ҳамкасбдан ўша йиллардаги рубль курсини ўрганиб, ҳисоблаб кўрсам, фантастик рақам чиқди: 10 млн доллар!
Бухоро аҳли қашшоқликда яшаб юрганида бир бойвачча битта тўйга шунча пулни бемалол сарфлаб юборгани мени шокка туширди тўғриси. Кенг аҳоли қатламлари қашшоқ бўлганини билардим, лекин амирликда ўзи бугунги тушунчадаги бойлар йўқ, амирларам анча камтар яшаган, ўнг миллионлаб доллар пулга эга бўлмаган деб ўйларканман негадир.
Жўрабек бунча пулни қаердан топган десангиз, унинг йиллик пул айланмаси 18 млн рублни ташкил қилган экан! Курсни қай даражада тўғри ҳисобладим, билмадим, балки адашгандирман, лекин ўн баравар адашсамам — 10 млн эмас, 1 млн доллар чиқсаям жуда ваҳимали рақам.
Бу рақамлардан ўзимга келмай турганимда, ўша йиллардаги Бухоро қозиси Бурхониддиннинг харажатларини билиб қолдим — 900 минг рубль! Ўзингиз ҳисоблаб олинг, менинг калькуляторимнинг томи кетиб қолди.
Амирнинг ўзи тўйларни қисқартириш ҳақида фармон чиқаришининг, жадидлар ҳашаматли тўйларни танқид қилишининг сабабини тушунгандай бўлдим. У тўйлар олдида бугунги 5-15 минг доллар кетадиган тўйларимиз ҳеч нарса эмас экан. Лекин ким билсин, элита орасида тўйга миллионларни сочворадиганлари ҳозир ҳам бордир, билмадим.
Суратда — Жўрабек Арабов қурдирган карвонсарой.
👍 39👏 27❤ 11😁 10
Repost from TgId: 1212108397
Амирлар Музаффар ва Абдулаҳадхон даврида Бухоро шаҳрида Аркка нон етказувчи энг катта новвой Исмоил исмли шахс экан. Ҳар куни 20 мингта нон етказаркан.
Амирлик лашкарбошиси ундан бир йил давомида нон олиб, пулини тўламай, қарз бўлиб кетган экан. Исмоил новвой у билан қарз устида жанжал қилиб, калтаклаган экан. Лашкарбошини.
Шундан сўнг Исмоил новвойни 150 дарра уриб, мол-мулкини мусодара қилишган экан.
😁 58👍 10🤔 9🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
Ремпелнинг "Бухарские записки" китобидан. Унда амирликнинг ўн йилликларида пойтахт Бухоронинг ҳаёти тасвирланади. Шаҳар ичкариси тор, гавжум, гигиена бир аҳвол.
Ремпель балки бироз кўпиртириб юборгандир. Лекин, умуман олганда, бундай вазият деярли барча шаҳарларда кузатилган. Энг қадим замондан XIX асргача. Шаҳарларнинг девор билан ўралиши бунга сабаб бўлган.
Шаҳарни ҳар қанча девор билан ўраманг, ичкари тезда торайиб қолади: аҳоли туғилиш ва миграция ҳисобига кўпаяверади, деворни ҳар 30 йилда кенгайтириш имкони йўқ, бунинг натижасида бир-икки авлод ўтиб, шаҳарда яшаб бўлмай қолади. Ўрта аср шаҳарликлари торликдан қийналиб, қишда лойга ботиб, ёзда эпидемия тарқалиб, ҳамиша азият чекиб яшаган.
Шаҳар четига кўчиб ўтиб, рабодлар ҳосил қилиш шундан. Бунинг салбий тарафи — девордан ташқаридаги аҳоли тез-тез бўлиб турадиган урушларда ҳимоясиз қолиб кетган. Девор ичига сиққанича одам қабул қилинган, аммо ичкарида яна эпидемия ва очлик бошланиб кетган, бир неча ой давом этган қамал шаҳарни дўзахга айлантириб юборган.
Девор ичига қўшинни имкон қадар киритмасликка ҳаракат қилишган — минглаб от, аскар ҳам сув ва овқатнинг саноқли кунларда тугаб қолишига, ҳам эпидемиялар авж олишига олиб келган. Шунга қўшинлар ташқарида мудофаа иншоотлари барпо этиб, ҳужумни шаҳардан узоқроқда ушлаб туришга ҳаракат қилган.
👍 39❤ 9🔥 7😢 3
02:23
Video unavailableShow in Telegram
Бу челленжга алоқадор эмас-у, лекин бу ҳам яхши, таъсирчан чиқибди. Бугунги байрам — Миллий байроқ кунига бағишланган яна бир видео.
Видео Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан ишланган. Унда одамлар миллий байроққа қандай муносабатда бўлиши кераклиги кўрсатилган.
@AsanovEldar
ROLIK_18_11.mp4353.55 MB
❤ 9👍 9🔥 9⚡ 2
Шу китобда келтирилган икки сурат ёрдамида санъат тарихининг баъзи ўзига хосликларини тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Экранингизнинг чап томонида — антик санъат мезонлари бўйича ишланган ҳайкал. Парфия пойтахти Нисодан топилган, милоддан аввалги II асрга оид. Китобда у Родогунанинг ҳайкали деб берилган (ва Туркманистонда шу ном остида машҳур бўлиб, миллий санъат мероси сифатида кўрилади). Родогуна — Парфиянинг буюк подшоси Митридат I нинг (171—132) қизи, кейинги подшо — Фраат II нинг (132—127) синглиси, Селевкийлар ҳукмдори Деметрий II Никаторнинг (146—139, 129—126) хотини. Мен лекин буни кўпроқ Афродитага ўхшатаман — юнон ҳайкалтарошлигидаги Афродита образига яқин, қолаверса, Родогуна одатда сочлари ёйилган, тўзғиган ҳолда тасвирланган (бунинг ўз тарихи бор, аммо постга сиғмайди).
Ўнг томонда — қандайдир маъбуданинг ҳайкали. Тахминлар — Ардви Сура Анаҳита, Ардохшу, Ҳванинда.
Родогуна/Афродита антик давр ҳайкалтарошлигининг фалсафасини — мимесисни акс эттиради. Мимесис инсонларни, жониворларни максимал даражада реалликка яқин тасвирлаш, ҳис-туйғуларни акс эттириш фалсафасидир. Реалликка максимал яқинлик учун ҳам одамлар яланғоч тасвирлангандир — инсон танаси табиий ва чиройли ҳисобланган. Эътибор қилсангиз, чапдаги аёлнинг юзида ғазаб аралаш бир туйғу ифода топган, қўллари ҳаракатда, танаси динамикада.
Маъбуда ҳайкали эса бунинг тескариси — динамикада эмас, статикада тасвирланган, қўл-оёқ ҳаракатсиз, нигоҳи ҳиссиз, оғир-босиқ, тўғрига қараб турибди. Бу — Марказий Осиё санъатига хос фалсафа; у қадимда апатейя деб аталган, ҳозир кўпроқ иератизм деб номланади.
Кушон даврида бу икки фалсафа қўшилиб, ноёб, ўзига хос санъат вужудга келган. Марказий Осиё антик даврининг ўзига хос жиҳатларидан бири шунда.
@AsanovEldar
❤ 23👍 18🔥 6
00:28
Video unavailableShow in Telegram
"Келажак соати" лойиҳаси томонидан бошланган байроқ чорловига атаб тайёрланган видео. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тайёрлаган бу видеода ёшлар Ўзбекистон байроғи ранглари ва Ўзбекистоннинг харитадаги шаклидан креатив фойдаланишибди.
Жуда қисқа видеода кўп маъно берса бўлади аслида, чунки гап видеонинг хронометражида эмас, унга бағишланган меҳнат ва ижодкорликдадир.
Мактаб, боғча ва бошқа таълим муассасаларидан ҳам 18 ноябрь — миллий байроқ кунига аталган креатив видеолар кутиб қоламиз.
@AsanovEldar
IMG_8274.MP410.27 MB
👍 14❤ 8
Qurultoy'нинг яна бир сони. Халқ дипломатиясига бағишланган сон. Бу алоҳида тадқиқот ва фаолият йўналишига айланиб, ҳатто тегишли ташкилот ва тузилмалар ҳам борлигини билмас эканман. Шу суҳбат баҳона билиб олдим.
Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=9NosUkK2z8o&t
@AsanovEldar
👍 14❤ 2👏 2🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ремпель ва Пугаченкованинг ажойиб китоби. 1982 йилда чоп этилган, лекин бугунги кунга қадар аҳамиятини йўқотмаган. Бу даражадаги илмий ишлар ҳозир ҳам жуда кам.
Мен бу китобни юқори синфларимда Самарқанд шаҳрида, Поворот деган жойдаги букинистикада сотиб олганман. Жуда зўр жой эди — ерга китоб ёйиб сотишарди; ҳозир борми, йўқми, билмадим. У ердан жуда кўп китоб топганман.
Шу китоб орқали Марказий Осиёнинг исломгача бўлган даври санъати билан яқиндан танишганман. Танишгандаям тўлиқ тасаввур ҳосил бўлган — турли даврларнинг услубларидаги фарқ, хом ашёсидаги фарқ, суратлари билан. Ислом даври ҳам бор — озроқ, масалан, миниатюра санъати, лекин асосий урғу исломгача бўлган даврга. Зотан ислом даври санъат ёдгорликлари ниҳоятда кўп, уни бир китобга сиғдириб бўлмайди.
Кеча китоб жавонимни кўриб туриб топиб олдим ва яна бир варақлаб чиқдим. Табиийки, маза қилдим.
🔥 31👍 17❤ 13⚡ 2
Photo unavailableShow in Telegram
Устоз Бахтиёр Бобожоновдан совға. Оқбешим қазишмалари ҳақидаги мақолалар бир ерга тўпланиб, қайта чоп этилган.
Маълумот учун, Оқбешим — Қирғизистоннинг Чу вилоятидаги қишлоқ. Шу қишлоқ ҳудудидан Ғарбий турк хоқонлигининг пойтахти — Суёб харобалари топилган.
Ғарбий турк хоқонлиги ҳақида охирги йилларда кўп гапиряпмиз (бу ердан ташқари, Qurultoy'да), унинг тўлақонли кучли давлат бўлганини таъкидлаяпмиз. Хоқонликнинг миқёси Суёб харобаларида кўринади: 30 гектар ҳудуддан шаҳристон, некрополь, мудофаа иншоотлари, қаср, арк, ҳарбий темирчилик комплекси, кўплаб диний иншоотлар топилган. Хоқонлик пойтахтида турли дин вакиллари яшаганидан далолат берувчи будда ибодатхонаси, несториан черкови ва бошқаларни айтиш мумкин. Бундан ташқари, пойтахт ва унинг атрофидан сўғд ва турк хатларида битиклар ва тангалар топилган.
648—719 йилларда Суёб Тан империясига тегишли бўлган. Бу ерда шу йилларда энг буюк хитой шоирларидан бири Ли Бо туғилган.
719 йилдан эътиборан Суёб тургашларга, 766 йилдан қарлуқларга тегишли бўлган. VIII аср охирида шаҳар тушкунликка учраб, кўп иншоотлар бузилиб кетган; 982 йилда у ерда 20 минг киши яшаган ("Ҳудуд ул-олам"га кўра).
Тахминан ўша кезларда шаҳар яқинида Қорахонийларнинг пойтахти Болосўғун бош кўтариб, Суёбда аҳоли қолмаган.
@AsanovEldar
👍 36❤ 11🤔 2
