fa
Feedback
Асанов формати

Асанов формати

رفتن به کانال در Telegram

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
12 830
مشترکین
-824 ساعت
-527 روز
-19230 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент шаҳридан икки хонали хонадонлар 🏢 Xon Saroy компаниясининг Яшнобод туманида жойлашган Муҳаббат шаҳри лойиҳасида Бош тўлов 90 млн сўмдан Ойлик тўлов 7 млн сўмдан бошлаб ✨ Лойиҳа ҳудудида ✅ Хусусий боғча ✅ Эко ҳудуд ✅ Спорт майдончаси ✅ Болалар ўйингоҳи ✅ 24/7 кузатув камералари режалаштирилган. Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот 71 200 74 00 | Телеграм
نمایش همه...
👍 11👎 7 3🤔 2
"Ўзи киноларга камситилган озчиликларни тиқиш шартми?" деган савол туғилади. Жавоб — ҳа; турли қатламлар қанча кўп кўринса, уларга кўз шунчалик ўрганади, уларга муносабат ҳам ўзгариб боради. Кино — таъсирчан санъат тури, унда қанча кўп тоифа намойиш этилса, жамиятнинг хилма-хиллиги шунчалик одатий қабул қилина бошлайди. Кейинги савол: "Унда нега тескари натижа беряпти?" Бу саволга иккита жавоб бор: - ўз махсус тушунча бор — деконструкция; у кескин равишда ўранишб қолган қарашларни рад этиб, муқобил кўришни таклиф қилади. Бу маълум маънода провокация бўлиб, кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлади, лекин бу мағлубият эмас — провокациядан мақсад шу ўзи; баъзи санъат асарлари атайлаб аудиторияни провокация қилиб, баҳс келтириб чиқаришга уринади; - чунки бу иш уқувсизлик билан амалга оширилмоқда: киночилар, сериал шоураннерлари тайёр бир сюжетни олиб, унга афроамерикалик ёки аёл персонажларни қўшиб қўймоқда, лекин уларнинг ирқи, жинси сюжетга мутлақо таъсир кўрсатмайди. Бундай сюжетга таъсирсиз образларнинг қўшилиши — Ўзбекистон киноси ҳақидаги постда айтилганидек, тайёр синопсисларга озроқ инклюзивлик қўшиб, лойиҳани сунъий долзарблаштириб, бюджет ундириш ёки аудиторияни жалб қилиш туфайли; қаердадир шунчаки ижодкорларнинг уқувсизлиги сабаб. Лекин ишининг устаси бўлган санъаткорлар инклюзивликни шу қадар моҳирона етказадики, бу томошабиннинг ғашига тегмайди, аксинча, санъат сифатида баҳоланади. Бир мисол келтирмоқчиман. Америкалик қўшиқчи ва драматург Лин-Мануэль Миранда 2015 йилда "Гамильтон" номли саҳна асарини Бродвэйда намойиш этган эди. Мюзикл улкан шуҳратга эргашиб, 2020 йилда саҳна ёзуви кинофильм сифатида катта экранларда намойиш этилди. Бу кино/спектаклнинг ўзига хослиги шундаки, унда АҚШ мустақиллик уруши воқеалари баён этилади, ролларнинг 90 фоизини афроамерикалик ва лотин актёрлар ижро этган. АҚШнинг илк йилларини, мустақиллик урушини эсласак, у ерда бирорта афроамерикалик ёки лотин шахс йўқ — бари оқ европаликлар. Шунга қарамай, Миранда тарихни бузиб кўрсатишда айбланмади, аксинча, унинг ижоди эътироф этилди. Сабаби — актёрлар шунчаки инклюзивлик учун қўшиб қўйилмаган; ёки бошқа фильмлардай, номига тарихан оқ танли бўлган персонажлар ўрнига афроамерикалик актёрлар қўшилиб, қолганлар ўзгаришсиз қолмаган — бутун каст асосан шундай актёрлардан иборат ва бу атайдан қилинган. Фильмнинг бу борада ўзига хос фалсафаси бор, унда ўзлик билан боғлиқ саволлар қўйилган. Афроамерикаликлар, Лотин Америкасидан кўчиб келган бугун америкаликлардир, яъни шу миллатнинг бир қисми. Ягона миллат ўлароқ улар АҚШнинг умумий тарихини ўз тарихи деб қабул қилган. Шунда улар ўзини ким билан ассоциация қилиши керак — улар америкаликлар ўлароқ АҚШнинг шонли ўтмиши билан фахрлансинми ёки боболари шунчаки қул бўлиб, бу ўтмишда иштирок этмаган деб бефарқ бўлсинми? Мюзикл бу саволларга қуйидагича жавоб беради: биз, қора танлилар, лотинлар, АҚШнинг умумий тарихини қабул қиламиз ва у билан фахрланамиз; АҚШнинг асосчи оталарини ўз оталаримиз деб қабул қиламиз, уларнинг образларини саҳнада жонлантирамиз ва бу жараёнда уларга озгина ўз нигоҳимиз билан, ўз маданиятимиз призмаси орқали қараймиз; уларни ўзимизникига айлантирамиз. "Гамильтон"да қаҳрамонлар XVIII—XIX аср модаси бўйича кийинган, ўша давр аслзодаларининг либосларида, лекин актёрлар афроамерикаликлар маданиятида қолган: саҳнада ижро этилган куйлар асосан хип-хоп жанрида, қаҳрамонлар бир-бири билан афроамерикаликлар шевасида, кўча услубида гаплашади (яъни киборлар тилидан воз кечилган). Бу тарихни қайта англашдир. Ана шундай деконструкция, ана шундай ёндашув ҳақиқатан озчиликлар тақдимотини ошириш вазифасини муваффақиятли бажаради. Афсуски, бундай асарлар жуда кам учрайди. "Гамильтон"ни бир кўришни тавсия қиламан. Мюзиклга қизиқмасангиз ҳам, унинг ёрқинлиги олдида бефарқ қолмайсиз. Албатта, инглиз тилини яхши билиш ва таржимасиз кўриш мақсадга мувофиқ. @AsanovEldar
نمایش همه...
12🤔 8🔥 5👏 2
АҚШда woke agenda тушунчаси узоқ йиллардан буён муҳокама қилинади. Билмайдиганлар бўлса, бу жумла остида камситилган озчиликлар — ЛГБТ, қора танлилар, Лотин Америкаси вакиллари, баъзида аёллар ва мусулмонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга имтиёзлар бериш, уларнинг жамиятдаги тақдимотини кўпайтириш, уларнинг овозини эшиттириш тушунилади. Woke agenda'нинг агрессив тарғиботи АҚШда турли аҳоли қатламларининг норозилигига сабаб бўлиб, бунинг натижасида Трамп ва унинг атрофида бирлашган ўнг кучлар ҳокимиятга келди. Бугун давлат даражасида woke agenda'га қарши чоралар кўрилмоқда, лекин сўл кучлар, университетлар, прогрессив жамоат тузилмалари курашни давом эттирмоқда. Woke agenda'да консерватор тоифаларнинг энг кўп ғашига теккан бандлардан бири юқорида тилга олинган "камситилган озчиликларнинг жамиятдаги тақдимотини ошириш"дир. Бунинг доирасида, масалан, ўқиш ёки ишда уларга алоҳида квоталар ажратилади (тескари дискриминация); кинематографда шу қатламларга мансуб ишчилар (актёрлар, режиссёрлар, каскадёрлар, гримчилар ва ҳ.к.) қатнашиши тавсия қилинади ва ҳ.к. Голливуд фильмларида, АҚШ стриминг-сервислари сериалларида ростданам охирги йилларда бу тавсияларга амал қилинмоқда — қайси бир киностудия ёки телеканал мукофотларга номзодликдан тушиб қолмаслик учун, қайси бирлари сўл қарашдаги аудиторияни жалб қилиш учун; алоҳида ижодкорлар самимий, ғоя учун ҳам бу йўлдан бормоқда. Аммо машҳур қаҳрамонларнинг (Сув париси, Оппоқой каби) ирқи ёки жинси ўзгартирилиши, тарихий киноларга, Ғарб фольклорига асосланган фэнтезига қора танли қаҳрамонларнинг зўрма-зўраки тиқиштирилиши кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда ва баҳсларни келтириб чиқармоқда. Бунга жавобан кино ижодкорлари "томошабин қолоқ, муҳофазакор, янгиликни қабул қила олмаяпти" деб жавоб бермоқда. Кинога қизиқадиган, кинога озми-кўпми алоқадор инсон сифатида мана шу ҳолат ҳақида бир-икки фикрни ўртага ташламоқчи эдим. Аслида шунга ўхшашроқ ҳолат Ўзбекистонда ҳам бор — бу ҳақда олдинроқ ёзгандим; лекин бизда муаммолар бошқачароқ, унақа кескин баҳсларни келтириб чиқарадиган woke agenda'миз йўқ. Қуйидаги фикрларимни ўқишдан олдин ўша постимни ўқиб чиқишни тавсия қиламан.
نمایش همه...
🔥 12 8👍 2👎 2
00:36
Video unavailableShow in Telegram
Миллатлараро муносабатлар ҳамиша долзарб, ва Ўзбекистонда жамиятнинг тотувлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга эътибор қилиняпти. Масалан, ХДП томонидан ташкил қилиб келинаётган “Мунозара майдони” лойиҳасининг навбатдаги сонида турли миллат вакили ўз фикрини эркин баён қилиш имкониятига эга бўлибди. Лойиҳанинг миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликка бағишланган бу сонида Ўзбекистон украин миллий маданий маркази фаоли Олена Кулак ажойиб шеърий мисраларни ўқиб берди: “Соҳибқирон қўрғонидай, ‘Хазойин ул-маоний’дай, Асли буюк шавкат тилим, Ўзбек тилим, давлат тилим!” 14–17 ноябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари еттинчи бор Маслаҳат учрашуви учун йиғилади. Бу йўналишдаги ишлар фаоллашиб бораётгани қувонарли, чунки минтақавий бирдамлик минтақанинг келажагини белгилаб берадиган масаладир. @asanoveldar
نمایش همه...
1.MP418.94 MB
👍 20 7🔥 6💯 3
01:52
Video unavailableShow in Telegram
Нега вилоятлар ичида Бухоронинг гўзаллиги ўзгача? Туристлар, шаҳар меҳмонларининг ҳаммаси нега шу фикрда? Санъатшунос Шуҳрат Абдуллаев Қўштирноқ подкастида шуни тушунтириб берибди. Подкастни кўринг, афсусланмайсиз. ▶️ https://youtu.be/hiO3qdndFsM
نمایش همه...
IMG_3057.MP49.57 MB
🔥 16👍 7👏 2🥴 2
Ижтимоий тармоқлар ривожланиб, кичик видеоформатлар (рилз, шортс) оммалашгани катта матнга — таҳлилий мақоладан тортиб китобгача зарар келтираётгани, уларни сиқиб чиқараётгани ҳақида кўп гапирамиз. Китобхонлик даражаси тушиб кетаётгани таҳлил қилинар экан, албатта клипча фикрлаш, диққатни узоқ вақт бир ерда жамлаб тура олмаслик, матндан зерикиш каби сабаблар келтирилади. Аслида ижтимоий тармоқлар китобгагина эмас, кинога ҳам жиддий рақобат туғдирмоқда. Фильм — катта жанр, бир ярим-икки соат давом этади, диққатни жамлашни ва баъзи ҳолларда таҳлилни, чуқурлашишни талаб қилади. Голливуддаги инқироз — одамлар кинотеатрга бормай қўяётгани, фильмлар пулини оқламаётгани кўпинча фильмлар сифати тушиб кетгани, сони (демакки танлов) кўпайгани, сериаллар фильмларни сиқиб чиқараётгани билан тушунтирилади; айни пайтда сабаблар ичида оддий рилз ва шортслар билан рақобат ҳам бор. Катта матннинг сиқиб чиқарилиши ўқиш ва кўриш ўртасидаги рақобат натижаси бўлса, кино соҳасидаги тушиш кўриш ичидаги рақобат натижасидир. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 44🔥 6 4💯 2
ChatGPT'нинг методик фикрлашини синаб кўряпман. Турли мавзуларда саволлар бераман — чуқур муҳокама бошланиб кетади. Қай даражада ишонарли фактларга таянади, қай даражада ўз фикрида туради, қай даражада чуқур таҳлил қилади — синаяпман. Яҳудийлар тарихи ҳақида гаплашиб туриб (у баҳсга алоҳида тўхталаман), гап диндан кетди. Саволни қуйидагича қўйдим: яҳудийларнинг аҳд идеологияси қарашларида нима умумсемит илдизларига бориб тақалади, нима мустақил кашфиёт? ChatGPT қуйидагича жавоб берди: яҳудийларнинг аҳд идеологияси умумсемит шартнома анъанасидан келиб чиққан. Бу жавоб мени ҳайратлантирди. Чунки Google'да қидириб, бу жавобни топиш қийин — одатда бу мавзу тадқиқотларда чуқурроқ ёритилади. Дин сўзининг семит тилларидаги энг эски маъноларидан бири "шартнома"дир. Жамиятлар мураккаблашиб борган сари одамларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солишга эҳтиёж туғилган. Бир киши биттасидан қарз олди, у қарзини қайтаришини ким кафолатлайди? Ўртада шартнома тузиш керак, бунга кимдир гувоҳ бўлиши керак, шартнома риоя этилишини назорат қиладиган шахс бўлиши керак; ва, табиийки, шартнома онт билан мустаҳкамланиши керак, онт эса илоҳий кучлар номига келтирилади, акс ҳолда у ишонарсиздир. Мана шу жамият ичидаги муносабатларни тартибга келтириш ҳаракати ортидан дин келиб чиққан; у жамиятда тартибни сақлаши, одамлар ўртасида адолатни таъминлаши керак бўлган. Иброҳимий динларда майда-чуйда маиший масалаларга (ниманинг гўштини ейиш, нима кийим кийиш, кестириш, соқол қўйиш ва ҳ.к.) эътибор қаратилишининг сабаби — дин ҳуқуқий кодекс вазифасини бажарган ва ҳар қандай ҳаётий деталга жавоб бериши лозим бўлган. Бу жамиятдаги одамлар ўртасидаги бир шартномадир — улар ўзаро келишиб, ихтилофларсиз яшаши, қарзини вақтида қайтариши, бир-бирини ўлдириб қўймаслиги — ҳамма-ҳамма нарса бўйича келишилиб, ўзаро аҳд қилинган; "бу аҳдга нега амал қилишим керак, ким ўйлаб топган буни?" дегувчиларга жавобан "Худо(лар) ўйлаб топган ва бизга туширган, амал қилмасанг, бу дунёда ҳам, нариги дунёда ҳам жазоланасан" деб жавоб беришган. Аҳд идеологияси, умумсемит шартнома анъанаси — буларнинг бари қадимги ҳуқуқий тизимлардир. Модерн асрда динлар ҳуқуқ монополиясини йўқотиб, дунёвий қонунлар вужудга келгач, динлардаги юқорида айтилган регламентация қатъий қонунга эмас, ахлоқий тамойилга айланган: бугун ҳеч ким сени кийиминг учун жазолай олмайди, лекин фалон кийимни кийсанг, ахлоқ кўрсатасан, одобли бўласан, ҳаёли бўласан, деб тушунтиришади; хуллас, актуаллигини йўқотган ҳуқуқий меъёрларга янги функция юкланган. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 75 20🤔 17🔥 10
Photo unavailableShow in Telegram
Кеча атоқли турколог олим, устозим Насимхон Раҳмонов 73 ёшида оламдан ўтиб қолди. Устоз ҳали жуда бақувват, чаққон, фаол эди, аммо кутилмаганда шундай бўлиб қолди. Устоз Ўзбекистоннинг оз сонли кўзга кўринган туркологларидан эди. Унинг бу соҳадаги асосий тадқиқот ишларидан турк-рун хатидаги матнларнинг ўзбек тилига таржимаси, уйғур хатидаги "Олтин ёруғ"нинг таржимаси, Турк хоқонлиги тарихи бўйича тадқиқотларни айтиш мумкин. Исломгача бўлган давр адабиётини ўқиган бўлсангиз, Насимхон Раҳмонов таржимасидаги матнларга албатта дуч келгансиз. Мен талабалигимда у кишининг Боқижон Матбобоев билан ҳаммуаллифликда ёзган "Ўзбекистоннинг кўҳна турк-рун ёзувлари" номли китобчасини топиб олганман. Хазина топгандай бўлганман — Ўзбекистон топилмалари бўйича манба жуда кам. Китобнинг бир қисмини русчага ўгириб, интернетга жойлаганман (у пайти муаллифлик ҳуқуқини сўраш ҳам эсга келмаган экан қаранг). Кейин муаллиф ўзимизнинг Филология факультетида ишлашини билиб, бориб танишганман. Насимхон ака туркологияга қизиқар экансан, билиминг бор экан деб шогирдликка олган. Мавзуим ҳам кам ўрганилган Ўрта Осиё турк-рун битиклари бўйича бўлган. Шу-шу туркология соҳасида ишлаб келаман. Насимхон, олимликдан ташқари, ниҳоятда камтарин, самимий инсон эди, шогирд ва ҳамкасбларига жуда кўп ёрдам берарди. У кишининг суҳбатларини кўп соғинамиз. Насимхон акани Qurultoy'га чақира олмаганим катта армонларимдан бири бўлиб қолса керак. Бир вақт тўғри келмай, бир бошқа нарса бўлиб, ана ташкиллаймиз, мана ташкиллаймиз деб, афсус, улгура олмай қолдик. Устознинг яқинларига сабр тилайман. @AsanovEldar
نمایش همه...
😢 83🙏 60😭 11👍 7
00:43
Video unavailableShow in Telegram
1945 йил 26 июнь куни 50 та давлат вакиллари Сан-Францискода тўпланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомини имзолади — бу ҳужжат халқаро муносабатларнинг янги даврига асос солди. БМТ инсониятнинг тинчлик, хавфсизлик ва ҳамкорликка бўлган интилишининг рамзига айланди. Барчаси ҳақида видеода билиб оласиз: https://youtu.be/SJ756mD3d8Ehttps://youtu.be/SJ756mD3d8E
نمایش همه...
1945- G'alaba narxi - Tarix - Xuddi shunday_18.mp44.99 MB
👍 12 6🆒 2
Qurultoy'да ниҳоят тасвирий санъат мавзусини кўтариб чиқдик. Бу мавзу бўйича мутахассисларни топиш қийин, мавзунинг ўзи ҳам, қизиқ бўлишига қарамай, жуда қийин. Аммо Азизхон Имомов касбининг устаси экан — умуман тасвирий санъат моҳиятини ҳам, тор мавзуни ҳам зўр тушунтириб берди. Тор мавзуимиз эса Туркистон авангарди эди. Нукусдаги Савицкий музейи туфайли машҳур бўлган ушбу йўналиш қандай келиб чиққан, унинг ўзига хослиги нимада, атаманинг ўзи тўғрими ёки турли услубларни аралаштириб юборишганми — шу саволларга жавоб қидирдик. Хулоса: Ўзбекистонда 100—150 йиллар муқаддам ўз замонаси учун жуда илғор тасвирий санъат йўналишлари вужудга келган, ҳатто СССР марказидан ҳам тўпланиб келиб, бу ерда тасвирий санъатнинг турли-туман йўналишларини ривожлантиришган; бу меросни биз умумий қилиб Туркистон авангарди эмас, Ўзбекистон авангарди десак ҳам бўлади. Савицкий музейи очилиши билан бир асрча унутилган бу санъат асарлари яна дунёга очилди, мутахассислар "шундай узоқ ўлкада шунақа илғор санъат бўлган экан" деб ҳайратга тушди; бу ҳайрат, бир томондан, туристик ва санъатий қизиқишни кучайтирди, лекин, бошқа томондан, турли-туман услуб намуналари "авангард" деб умумлаштириб юборилишига ва чуқур ўрганилмай қолаётганига, ўзига хосликлари очилмай қолаётганига олиб келди. Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=IvQE8K5cFHM @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 20 9😁 3👏 2
Ўзи Чингизхоннинг тарихдаги ролини талқин қилишда бизнинг тарихчилар қандай хатоларга йўл қўяди? Бир қанча асосийсини келтираман. - бегоналик — ўзбек фанида тарихий макон одатда ё замонавий чегаралар, ё советча тушунчадаги Ўрта Осиё (тўрт жумҳурият плюс Қозоғистоннинг жануби) билан чекланади, олис Мўғулистон эса бегона юрт, ўзга муҳитдай туюлади. Шунинг учун Мўғулистондан келган мўғуллар бегона, босқинчи ҳисобланади; лекин Хоразмдан келиб, Самарқандни босиб олган Муҳаммад II Хоразмшоҳ ёки, аксинча, Самарқанддан бориб, Хоразмни босиб олган Темур бегона ҳисобланмайди. Ваҳоланки, тарихий ва сиёсий чегаралар ўтмишда бошқачароқ бўлган — бизга жуда узоқ туюладиган айрим минтақалар бизнинг ҳудуд билан географик, иқтисодий ва сиёсий боғлиқ бўлган, у ердан бу ерга кўчиб ўтиш одатий бўлган ва бир муҳитдаги ҳаракат дея баҳоланган. Ҳатто Марказий Осиёнинг бугунги географик таърифига қарасак ҳам, у биз ўрганганимиздан жуда кенг — Сибирь ва Олтойдан Қримгача, Евросиё даштларидан Афғонистон жанубигача. Бундай қарасак, мўғул истилоси бир минтақа ичидаги жараёндир (аслида бу йўлдан Чингизхондан олдин юэчжилар, усунлар, эфталийлар, кўктурклар, қорахитойлар ва яна бошқалар юрган); - ваҳшийлик — бунинг устида юқоридаги "бегоналик" ҳам қўшилади, яъни гўёки бегона халқ келиб, маҳаллий халқни қирган; бугунги ахлоқий принциплардан келиб чиқсак, ваҳший бўлмаган ҳукмдор ўтмишда деярли бўлмаган: Жалолиддин Гуржистонда, Темур Хуросонда ўзини Чингизхондан шафқатлироқ тутмаган. "Бегона" ва "ўзимизники" деб ажратиб, юмшоқроқ ёки қаттиққўлроқ бўлишни ҳам кузатмаймиз: боя тилга олинган Муҳаммад Хоразмшоҳ Самарқандда куёви Усмоннинг исёнини бостиришда бемалол тинч аҳолини қирғин қилган. Ваҳшийлик у замонларда институтлашган — ушлаб турувчи механизмлар, инсон ҳуқуқи каби мезонлар бўлмаган, қолаверса, жанг пайтида ваҳшийлик мажбурий омиллардан ҳисобланган: қаердадир душманни қўрқитиш керак, қаердадир кучини (қурол кўтаришга яроқли аҳолини) камайтириш керак, қаердадир хоннинг аскарлар олдидаги мажбурияти — қон тўкиб шаҳарни эгаллаган жангчига уч кун давомида шаҳарни талаб, меҳнатини қоплайдиган мол-мулкни талон қилишга рухсат бермаса (хони яғмо одати), аскарлар ундай ҳукмдорнинг ўзини ағдариб ташлаши мумкин эди; - юқоридаги постларда айтилган ҳиссий ёндашув — Чингизхонни қаҳрамонлаштириш ҳам илмий ёндашув эмас, аммо уни ёмонлаш ҳам илмий эмас; илм-фанда "яхши-ёмон" категориялари йўқ, сабаб ва оқибатлар таҳлил қилинади; - комплекс манбалар билан ишламаслик — Чингизхон даврида ёзилган манбаларда унинг душманлари томонидан ёзилган манбаларда мўғуллар истилоси жуда қора бўёқларда тасвирланади — юз минглаб одам қирилган, шаҳарлар вайрон бўлган; бу қисман ўша даврда ислом оламида кўтарилган ваҳимани акс эттиради. Археологик манбалар ва демографик тадқиқотлар бу маълумотлар ортиқ даражада кўпиртирилганини кўрсатади: у замонларда шаҳарларда юз минглаб одам яшамаган, борини ҳам тутиб туриш, қирғин қилиш имкони бўлмаган, шаҳарлар таг-туги билан йўқ бўлиб кетмаган, аҳоли бутунлай йўқолиб, тил ва маданият алмашиб қолмаган. Кейинги давр манбалари, аксинча, Чингизхонни улуғлайди. Икки турдаги манбаларни ҳам текстологик ўрганиб, муболаға ва ноаниқликларни топиш, олтин ўрталиқни топиш керак. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 65🔥 12 11👏 9
01:11
Video unavailableShow in Telegram
Нима учун антибиотик ичишда эҳтиёт бўлиши керак? Сигма подкастнинг тиббиётга бағишланган рукнида турли соҳадаги шифокорлар аҳолини қизиқтирган саволларга жавоблар ва исботланган тиббий тавсиялар бериб боради. Томоша қилинг: https://youtu.be/n6tXZsnBb3Q?si=b23n9W8YmOPtapMS
نمایش همه...
IMG_0241.MP414.03 MB
👍 11💯 4💅 2🤔 1
Катта пост бўлиб кетди, шунга иккига бўлдим. Давом этамиз. Ҳақиқий илмий ёндашув қандай бўлишини тушуниш учун Кристофер Этвуд ёки Михаль Бираннинг тадқиқотларини ўқиш керак. Улар "войдод, босқинчи, қонга ботирди" демайди, "шафқатсиз агрессия ортидан мана бу соҳа орқага кетди, аммо мана бу соҳа ривожланди" деб ёзади. Қани Чингизхонга шунақа ёндашган профессионал ўзбек тарихчиси? Кейинги фикрлар. Эксперт подкастда "булар манба ўқимаган, манба сифатида фақат "Мўғулларнинг сирли тарихи"ни келтиришяпти, лекин Рашидиддинни, Жувайнийни келтиришмаяпти" деди. Шу жойи менга ғалати туюлди. Чунки тилга олинган барча манбаларни ўқиган инсон сифатида улар, аксинча, "Чингизхон — босқинчи" деган қарашни инкор этишини биламан. Эксперт ўзи ўқимаганми бу манбаларни ёки томошабиннинг соддалигидан умид қилиб, оғзига келган гапни айтиб юборяптими? Мен ҳам мактаб дарсликлари ва совет адабиёти (Яннинг машҳур трилогияси, Миркарим Осимнинг "Ўтрор"и ва ҳ.к.) таъсирида мўғул истилосига анъанавий муносабатда бўлиб юрган кезларим айнан манбаларни ўқиб, фикрим ўзгарган. Мирзо Улуғбекнинг "Тўрт улус тарихи"да Чингизхонга берилган таърифларни кўриб ҳайрон қолганман. Кейинчалик барча манбаларда шу ҳолатни кузатганман. Хуллас, манбалардан шаклланадиган фикр — Чингизхон янги даврни бошлаб берган буюк соҳибқирон деб билинган, унинг фаолиятига алоҳида боблар бағишланган, кейинги давлатлар унинг мероси ҳисобланган. 1920 йилгача бундай ёндашув давом этган. Юқорида хоразмлик тарихчилар дедик; хоразмлик тарихчи Абулғози Баҳодирхоннинг "Шажараи турк"ида ҳам худди шу ҳолатни кузатамиз: иккинчи боб Чингизхонга бағишланган, Чингизхон буюк саркарда ва давлат арбоби сифатида тавсифланган. Яъни Хоразмда ҳам қандайдир алоҳида анъана, Чингизхонга салбий муносабат бўлмаган. "Агар Чингизхонни босқинчи деб ҳисоблаш совет даври пропагандаси маҳсули бўлса, унда нега совет ҳукми остида бўлмаган Туркияда ҳам Чингизхонга муносабат салбий?" деган аргументга келсак. Жавоб жуда оддий: мўғул истилоси бугунги Туркия ҳудудини тўлиқ қамраб олмаган, унинг чегараларигача келган, шу боис улар душман образида қолган. Салжуқийлар Хулагуийларга қарши курашган ва уларни душман деб билган. Лекин турк тарихчилигида жуда қизиқ ҳолат бор: Хулагуийларни "мўғул" деб душман сифатида кўришади, Хулагуийларга қариндош бўлган Олтин Ўрдани эса яқин дўст ва турк давлати деб билишади. Бунинг сабаби — маълум даврларда Олтин Ўрда билан Хулагуийларга қарши иттифоқлар тузишгани. Ҳаммаси сиёсатга боғлиқ. Хуллас, Туркиядаги ёндашувлар мамлакатнинг сиёсий тарихи билан шаклланган. "Совет давридан олдин ҳам Жалолиддин Мангуберди қаҳрамон ва озодлик курашчиси сифатида кўрилган" деган аргумент ҳам томошабинларни чалғитиш учун айтилгандай туюлди. Манбаларни ўқиган одам бундай эмаслигини билади: барча эски манбаларнинг бош қаҳрамони Чингизхондир, унинг душманлари ичида Жалолиддинга муносабат ижобий — у қийин вазиятда Чингизхонга муносиб қаршилик кўрсатган олийжаноб образда гавдалантирилади. Лекин уни "ўзимизники" деб билиш ҳам, уни яхшилаб, Чингизхонни ёмонлаш ҳам манбаларда йўқ. Жалолиддин 1940-йилларда, Иккинчи жаҳон уруши чоғида миллий пантеонга киритилган тарихий қаҳрамон эканини мутахассислар жуда яхши билади. Қолаверса, узоқ ўтмиш ҳақида гапирганда икки тарихий шахсни қарама-қарши қўйиш унча тўғри эмас. Ўтмишда сиёсий кураш кўп бўлган, бугунги симпатияларимизга қараб у ёки бу томонни қаҳрамон, бошқа томонни босқинчи қилиб кўрсатишимиз Бобур—Шайбонийхон масаласини эслатиб юборади. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 74💯 13 8👏 4
Чингизхон шахсиятига ва умуман турк-мўғул даври меросига муносабат ўзгариб бораётган бир пайтда бу ҳаракатга реакция ҳам рўй бермоқда. Ўзи бу мавзуда эски нуқтаи назарда турувчилар кўпчилик, лекин уларни камроқ эшитамиз — ҳарқалай, ҳозирча ўзбек тарихчилигида "Чингизхон — босқинчи" деган қараш расмий мақомга эга, дарсликларда, давлат ташкилотларин маъқуллаган медиаконтентда фақат у акс этади. Аммо тескари фикр тарафдорлари ҳам чиқиб келаётгани "расмий" қараш вакилларининг ғашига тегмоқда. "Чингизхонни улуғлашга қарши" бир подкаст кўргандим анча олдин, кеча шунинг мантиқий давоми бўлмиш яна бир подкастга кўзим тушди. Мен ўзи тарихчилар ёки умуман ҳар қандай подкаст иштирокичларининг келиб чиқиш манзилига эътибор қаратмайман, лекин бу подкастнинг изоҳида муаллифларнинг ўзи шунга урғу беришибди, шунга менам тўхталиб ўтай. Изоҳда айтилишича, "Ўзбек медиа оламида Туркистонни қонга ботирган Чингизхонни улуғлаш, уни қаҳрамон сифатида кўрсатиш тенденцияси кучаймоқда. Хоразмлик тарихчилар бунга жавоб берди". Бунга ҳайрон бўлмадим — Хоразмнинг ўзига хос тарихий нарративи бор, Чингизхонга муносабат ўзгаришини хоразмлик тарихчилар бу нарративга таҳдид деб билади. Чингизхон хоразмшоҳларга қарши уруш олиб борган, Хоразмнинг гегемониясига чек қўйган, шу боис улар бу масалага ҳиссиёт билан ёндашишини тушунса бўлади. Подкастнинг 17 дақиқасини кўрдим, давомига вақт ва кайфият бўлмади, шу 17 дақиқада айтилган баъзи фикрларга тўхталиб ўтмоқчиман. Аввало, айтиб ўтишим керакки, мен ҳар қандай олим, тадқиқотчини ҳурмат қиламан, унинг нуқтаи назари меникидан фарқ қилса ҳам, гапиришини, ёзишини ёқлайман. Яъни "античингиз" кайфиятлар айтилишига қарши эмасман, кимнингдир овозини ўчириш тарафдори эмасман. Ҳар хил нуқтаи назарлар, баҳслар бўлиши нормал. Афсуски, подкастда чиққан меҳмон — Бекзод Абдиримов бундай фикрда эмас экан: унинг айтишича, Чингизхонни улуғлашга ҳаракат "жамиятимиз учун хавфли" экан; ўзига ёқмаган қарашни "жамият учун хавфли" деб эълон қилиш жуда эски ва ноҳалол приёмдир — жиддий контраргументлар йўқлигида шунчаки "сен жамиятимизга хавфлисан" деб овоз ўчирилади. Кейинги фикр. Подкаст иштирокчиларининг айтишича, Чингизхонни улуғлаш тенденцияси "тарихчилар орасида учрамайди, ҳаваскорлар кўтариб чиқяпти"; юқорида айтганимдек, расмий тарихчилик ростдан ҳам, совет давридагидек, Чингизхонни босқинчи деб билади, кўпчилик тадқиқотчи шундай фикрда. Лекин Чингизхонга хайрихоҳ бўлган, унга ижобий баҳо берадиган профессионал тарихчилар ҳам тиқилиб ётибди, кўп учратганман — улар илмий давраларда бу мавзуда эҳтиётроқ бўлиб гапиради, шунингдек, бу қарашлар тадқиқот шаклида олиб чиқилмаяпти. Энди "расмий" ёндашувнинг "профессионаллигини" ижозатингиз билан шубҳа остига олсам. Тарихчининг вазифаси "у ёмон эди, бу босқинчи эди, буниси фаришта" эди деб ҳукм ўқиш эмас; илмий дискурсда ҳиссий баҳо берилмайди. Чингизхон босқинининг сабаблари, оқибатлари, натижалари ўрганилади. Шу нуқтаи назардан, бугун ўзбек тарихчилиги ўз вазифасини бажармай, ўтмишдаги шамол тегирмонлари билан олишиб юрибди, деб ўйлайман.
نمایش همه...
👍 32🔥 32 6👎 4
Qurultoy'нинг охирги сонлари кам кўрилди, лекин мавзулар жуда қизиқ бўлди. Муслимбек Алижонов Элбекнинг шеър ва мақолаларини тўплаб чоп этди. Бу янги нашр ҳақида тўпловчи, шунингдек, муқаддима муаллиф Баҳром ака Ирзаев билан суҳбатлашдик. Баҳонада Элбек шахсиятини яхшироқ ўргандик. Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=cvVO5orkdQc @AsanovEldar
نمایش همه...
👏 14🔥 4👍 2
Шу #этимология масаласида йиғилиб қолган саволларни ёпай ва бошқа мавзуларга ўтай. Тошкентда гумма деган емак жуда кенг тарқалган (бошқа жойда кўрмаганман). Хоразмда ҳам шу сўз бор — гўмма шаклида. Аммо Хоразмда гўмма деб чийбўрак (чебурек) айтилади, Тошкентда — калла-поча солинган пирожки (ҳасипнинг советча пирожки билан аралашмаси хуллас). Орада шунақа катта географик узилиш бўлиб, Ўзбекистоннинг икки нуқтасида бир хил емак номи сақланган деб олсак ҳам, емакларнинг моҳияти, кўриниши фарқ қилади. Ким кимдан олган. Катта эҳтимол Тошкентга бу сўз Хоразмдан келган бўлса керак — одатда пойтахт модаси биттагина узоқ вилоятга етиб бормайди, орадаги вилоятларга ҳам тарқалади. Лекин бир вилоятдаги емак (ёки унинг номи — емакнинг ўзи ўзгариб кетиши мумкин) бошқа жойга тарқалмай, фақат пойтахтга етиб бориши мумкин. Сўзнинг этимологияси масалага бироз ойдинлик киритади. Гўмманинг этимологияси тайин — кўмма, ёғ ичига кўмиб (фритюрда) пишириладиган таом. Сўзнинг шакли ўғузча — сўз бошида к ўрнига г турибди. Ўғузча шевада эса Хоразм жанубида гапиришади. Яна манзил Хоразм бўлиб чиқяпти. Агар орада мен билмаган бирор ерларда бу сўз сақланмаган бўлса. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 81 6🔥 5👎 3
Ўзбек интернетида охирги икки-йилда подкастдан кўпи йўқ, лекин уларнинг кўпи ё ижтимоий-сиёсий масалаларга, ё енгилроқ мавзуларга бағишланади. Илм, тиббиёт, санъат билан боғлиқ мавзулар камроқ кўтарилади. Тиббиёт йўналишидаги суҳбатлар аслида йўқ эмас — баъзи бирларини кўрганман. Бундай контентнинг асосий камчилиги — ё шовшув кўтариш учун, ё яхши мутахассисларни саралашдаги муаммолар туфайли юзаки, ваҳима тўла суҳбатлар келиб чиқади. Бирор "психолог" ёки "уролог" чиқиб, энг оммабоп, шовшув кўтарадиган, қизиқиш уйғотадиган мавзулар ҳақида ваҳима билан гапиради, илмий тасдиқланмаган эртакнамо фактлар қўшиб кетади, аллақандай нореал воқеалар айтиб беради (50 йил олдин сунъий уруғлантиришдан туғилган ака-сингил инцести каби). Натижада бир қарашда мавзуга қизиқиш уйғонади, лекин томошабин/тингловчи сифатли, текширилган илмий маълумотга эга бўлмайди, эртак ва уйдирмалар билан тўйинтирилади. Repost'да чиққан мана бу подкаст шу жиҳатдан менга маъқул тушди. Тўғри, ўзим ҳам тиббиётдан узоқроқман, ҳар бир маълумотни текшириб чиқмадим, лекин ҳарқалай хайпчиларни кўравериб, уларнинг услубини билиб олганман; бу ерда услуб бошқачароқ — суҳбатнинг боришидан, экспертнинг мулоҳазаларидан, ёндашувидан профессионални суҳбат ҳиди келиб турибди. Аксинча, интернетда кўп тарқалган мифлар инкор этилибди. Энг камида урология ичидаги йўналишлар, унга яқин соҳалар ҳақида, асосий касалликлар ва ўзини даволашнинг хавфлари ҳақида тушунчага эга бўласиз. Фойдали суҳбат. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 18 8 5🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
#этимология Узоқ ва нотаниш тилдан қолиб кетган яна бир сўз бор, уни ҳар куни бозорда, дўконда, уйда эшитамиз/ишлатамиз. Кашнич сўзини эшитганимда доим уни сўғдча деб ўйлардим. Ўзбек, тожик тилларидаги сўғдча сўзлар одатда ғ товушидан билинади — ғишт, тоғора, ғунча, ғунда, ғулба ва ҳ.к. Лекин сўғдчанинг бошқа белгиси ҳам борки, у бизга таниш сўзларда кам учрайди — сўз охиридаги +ч товуши (Диваштич, Гушнаспич каби исмлардаги каби). Кашнич бу жиҳатдан ноёб сўздир ва шундай эшитилишидан сўғдчалиги билинади. Хуллас, сўраб-суриштирсам, ростдан сўғдча сўз, лекин ўзаги олис праэронча асосга бориб тақалади. Бу дегани — жуда қадимий ўт, 4 минг йил олдин ҳам билишган ва тахминан шунақа ном билан аташган. Сўғдча шакл (кашнич) фақат Марказий Осиё форсчасида (тожикчада) сақланган; Эронда эса сўзнинг соф форсча шаклини ишлатишади — гишниз (گشنیز). Бу икки шаклда эроний тилларга хос бир қонуниятни кўрамиз — шарқий эронийда сўз ўртаси ва охиридаги +ч товуши сақланади, форсчада +з товушига ўтади (каничак>канизак каби). Шунингдек, баъзан сўз бошидаги к форсчада г товушига ўтиб туради, ўғуз тилларидагидек. Яна бир хулоса — ўтлар (аниқроғи ошкўклар) жуда қадимий емишдир, одамлар минг йиллардан бери уларни ўт ҳолида, уруғларини ёки қуритилганини истеъмол қилади. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 60🔥 23👏 12🐳 2
#этимология Бир кичкина фаразчани текшириш учун бир кичкина тадқиқотча ўтказиб, ўзим учун бир кичкина янгиликча қилдим. Арабча гуруч — "أرز" (аруз) юнонча "ὄρυζα"га ўхшашига кўп эътибор қилардим. Юнонча сўз лотин тилига Orýza шаклида ўтган, ундан бошқа Европа тилларига ўтган. Шу жумладан русча рис ҳам ўша ўзакка бориб тақалади. Арабча ҳам юнончага боради, деган фараз билан манба титкилаб кўрсам, тескариси бўлиб чиқди: дастлаб семит тилларида тарқалган, ундан юнон тилига ўтган (география нуқтаи назаридан тўғри). Лекин бошқа нарса очилди. Юнонча ὄρυζα қадимги форсча *wrinǰiš ўзагига бориб тақалар экан. Форсчаси таниш туюлдими? Янги форсчада биринж, бизда гуруч шаклида мавжуд. Яъни биздаги сўз оригиналроқ бўлиб чиқди. Ўзакнинг илдизларини топишга ҳаракат қилдим. Кутилганидек, сўз Ҳиндистондан келган экан. Аммо санскритча व्रीहि (vrīhi) ҳинд-европача сўз эмас экан — субконтинентда ҳинд-орий тилларидан аввал тарқалган дравид тилларига бориб тақалар экан. Тамилча arici. Олис ва қадимий дравид тилларига бориб тақаладиган сўз бугун оддий кундалигимизда ишлатилади. Ишлатилгандаям жуда кўп ишлатилади — ошхўрлар тасдиқлайди. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 59😁 24 12🔥 4
👍 36🔥 14 4🙏 1