Асанов формати
رفتن به کانال در Telegram
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

12 812
مشترکین
-1424 ساعت
-617 روز
-19030 روز
آرشیو پست ها
Ислом меросининг хазинаси Ўзбекистонга қайтарилади
Айни кунлардаги энг муҳим маданий воқеликлардан бири ислом меросининг намуналари Ўзбекистонга қайтаётгани бўлса керак. Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди. Ушбу ёдгорликлар йиллар давомида хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган, эндиликда улар Ўзбекистонга қайтмоқда.
Дунёнинг машҳур Sotheby’s ва Christie’s аукцион уйлари мезбонлигида ташкил этилган ушбу кўргазмада намойиш қилинган нодир артефактлар орасида IX-XIII асрларга оид Қуръон қўлёзмалари саҳифалари, миниатюралар, нафис заргарлик буюмлари, маиший буюмлар, матолар ва санъат асарлари бор.
👍 46❤ 11🤔 6👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда илк бор софлиги 99,9% рений металли экспорти йўлга қўйилди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Эстониянинг VLCor Baltic OU компанияси билан имзоланган шартнома асосида илк бор рений металлини экспорт қилди. Бу Ўзбекистонда рений металли экспортининг амалдаги бошланишини англатади.
Рений мураккаб технологиялар, аэрокосмик соҳалар ва юқори ҳароратли суперқотишмалар ишлаб чиқаришда жаҳонда тан олинган стратегик металл ҳисобланади.
ТМК томонидан 2025 йил ярим йиллик давомидаги жами экспорт ҳажми 21,3 млн долларни ташкил этади (118% ўсиш).
Реклама
👍 22😁 8🌚 2🆒 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ниҳоят ўша кунлар келди дўстлар. Китоблар чиқяпти.
Лойиҳага келганимга беш ой бўлган бўлса (ёки сал кўпроқми), келганимдан буён "китоб қачон чиқади?" деб сўрашади. Мослашиб, танишиб, ишга киришиб кетишга ҳам улгурмадим. Киришиб кетганимдан кейин эса кимгадир ниманидир тушунтириб ўтиришга вақтим бўлмади. Қолаверса, бу саволни берувчилар орасида самимий қизиқаётганлардан кўра заҳарханда қилаётганлар кўп эди — уларга тушунтириш фойда қилмасди деб қўрқаман, барибир бир гап топиб троллингни давом эттиришарди.
Бу ерга келиб кўрдимки, ўзи жараёнлар осон эмас экан: китоблар тез чиқмас экан; аслида хусусий нашриётлар ҳам битта китоб устида бир йил-бир ярим йил ишлайди, аммо улардан ҳеч ким китоб талаб қилмайди, маҳсулот дедлайни ҳар хил бўлгани учун орадаги қийинчилик ва тўхталишлар кўзга ташланмайди — ҳар ой биттадан китоб чиқиб турсаям иш осон юраётгандай туюлаверади четдан.
Жараён узоқлигининг сабаби — таржима ва таҳрир кўп вақт олади; саҳифалаш, босиб чиқариш ҳам кўп вақт олади. Давлат лойиҳасида бунга бюрократия, тендер деган нарсалар қўшилиб, жараён янада чўзилади. Мен келганимда, ўтган йили ўгирилган китобларнинг ҳали бирортаси устида иш тугамаганди — бири таҳрирда, бири экспертизада, бири саҳифалашда ва ҳ.к. Уларнинг ишини тугатгач, тендер бошланди — унинг ўзи алоҳида ҳикоя.
Ва китоб ўзи тез чиқишиям керак эмас экан. Айниқса 1000KITOB'да ўгирилаётган илмий китоблар. Натижа кўрсатамиз, танқидларга жавоб берамиз деб шошилинч ишланса, маҳсулот сифати тушиб кетади. Илмий матнни ўзбекчалаштириш осон эмас. Жуда кўп соҳаларда ўзбек тилининг илмий услубини, терминологиясини нолдан яратишга тўғри келади.
Шунга шошилмай, бемалол ёндашиб, профессионал, сифатли таржималарни жамоатчиликка етказишга ҳаракат қиламиз. Натижаларни эса 15-20 йилдан кейин кўрамиз.
Бу лойиҳа мен учун ажойиб тажриба бўляпти. Муваффақиятли бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, зўр тажриба. Кўп нарса ўргандим, қанчадан-қанча одам билан танишдим, қанча зиёлилар, ёшлар, давлат ходимлари билан ишладим. Кўз олдимда муайян бир глобал манзара ҳосил бўлди. Яхши ишласак, жуда кўп олим, зиёли ва таржимонларни бирлаштиришимиз, кўп соҳаларнинг ривожига ҳисса қўшишимиз мумкинлигини кўрдим. Шу йўналишда ҳаракат қиламиз. Китоблар эса чиқаверади. Яқинда 27 таси чиқади; бир неча ойдан сўнг яна 23 таси чиқади; кейин яна 60-70 таси чиқади; бир куни лойиҳадан кетганимда ҳам янги ва керакли китоблар чиқишда давом этаверади деб умид қиламан.
@AsanovEldar
🔥 85👍 44👏 19❤ 18
Айтгандай, конференциялар ҳақида.
Илгари менда "ўзимиздаги конференциялар номига ўтказилади, чет элда зўр" деган фикр бор эди. Охирги йилларда ўзимизда ҳам жуда юқори савиядаги конференциялар ташкилланяпти. Олдинлари домлалар тўпланиб, умумий гаплар гапириб қўйган бўлса, ҳозирги конференцияларда янги тадқиқотлар, кашфиётлар, фикрлар кўп очиляпти. Археологияда айниқса янги топилма кўп, ҳар куни нимадир бор.
Ҳатто баъзи маҳаллий конференцияларга бориб, уялиб қолдим. Енгил қараб, бир айланиб, нетворкинг қилиб келаман деб борсам, энг заиф маъруза ўзимники бўлиб чиқди.
Бу, албатта, яхши белги.
Аслида конференцияларнинг ўз вазифалари бор, доим ҳам катта илмий янгиликлар айтилавермайди у ерда. Лекин бу алоҳида мавзу.
@AsanovEldar
👍 41💯 10❤ 7
Photo unavailableShow in Telegram
Мана бу менинг илмий қизиқишларим ҳамда уларга назарий асос яратиб кетган мутафаккирларнинг харитаси экан. ChatGPT'нинг айтишича. Ҳаммаси билан албатта яқиндан танишиб чиқ деди. Афсус, шунча ўқиганман деганим билан ҳали ҳам ўқимаганим кўп экан.
👍 25😁 13❤ 3🤔 3
04:58
Video unavailableShow in Telegram
Хориждаги ўзбек ёшлари учун 12 кунлик оромгоҳ ташкил этилди
Бўстонлиқ туманидаги “Ниҳол” оромгоҳида ташкил этилган “Анор” лойиҳаси Кувайт, Қатар, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларида яшовчи 50 нафар ватандош ёшларни бир жойда жамлади. 12 кун мобайнида улар ўзбек тили, маданияти ва тарихи билан яқиндан танишди.
Бу муддат ичида улар миллий рақс ва қўшиқлар ижро этди, адабий кечалар ва спорт тадбирларида фаол бўлди.
Шунингдек, лойиҳанинг ёпилиш маросимида O‘zbekistonlikmiz мобил иловасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бу илова хорижда истиқомат қилувчи ёшларга ўзбек тилини осон ва самарали ўрганиш имконини беради.
“Бу менинг Ўзбекистонга илк бор келишим. Мана шу 12 кун ичида кўп нарсани англадим. Тил, маданият ва дўстлар – булар мен учун қимматли тажриба бўлди”, деди Қирғизистондан келган Биллура Тўйчиева.
@AsanovEldar
IMG_1288.MP459.04 MB
👍 16❤ 6🔥 2⚡ 1
Шунингдек, янги хусусий университетларни эсладим. Шу йилларда анчагинасида бўлдим, иш фаолияти билан танишдим. Қанчадан-қанча университет ходими-ю асосчиси билан гаплашдим.
Илк ташриф буюрган хусусий университетларимдан бири Akfa University эди. Ҳозир Central Asian University in Tashkent бўлган. Биринчи эшитганимда номи ўта ножиддий туюлиб, "нима бало эди бу?" деганман (у пайти хусусийлар ҳақида бояги айтганимдек фикрда эдим). Бориб танишганимда, инфратузилмадан, йўлга қўйилган таълим тизимидан ҳайрон қолгандим ("бизда ҳам бор экан-ку" деб). Кампус бироз Дубай таассуротини берган. Ўқиш инглиз тилида экани ҳам бироз ҳайрон қолдирган. Ҳозир ундай университетлар кўпайди, ёш авлодга маза, бизганасиб қилмаган.
Oxus University билан яқиндан танишганман. Японияда ўқиб, Ўзбекистонга катта мақсадлар билан қайтиб кетган мутахассислар чин дилдан замонавий таълим даргоҳи яратишга ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўлганман.
Яна кўп университетларни эсга олишим мумкин. Кимё университети дейсизми, Навоий инновациялар университетими, барига борганман, кўрганман. Лекин гапни кўпайтирмай, биттасини эсга олиш билан кифояланаман.
Унинг ўзига хослиги — Тошкентда эмас, вилоятда — Андижонда. Яқинда Қўқон университети Андижон филиалига (KUAF) бориб келдим (халқаро конференцияга). Шу баҳона ОТМ билан танишдим: ўта замонавий бинолар, халқаро нетворкингга эга тажрибали устозлар, таълимга замонавий ёндашув. Конференция юқори даражада ўтказилди. Ҳатто вилоятларда ҳам муваффақиятли кейслар бор демоқчиман.
Фотода — KUAF'нинг янги биноси. Ажойиб, талабаларга жуда қулай қилиб қурилган ва жиҳозланган. Ëмон фотографлигим учун суратда бу билинмайди албатта. Лекин йўқдан кўра жойлаб қўйдим.
@AsanovEldar
👍 33❤ 10👎 4🥰 3
Шу пост, шу мавзу баҳона Ўзбекистон Миллий университетида ўтган тўққиз йилимни эсладим. Тўққиз йил 60-йилларда қурилган эски коридорларда юриб, эски аудиторияларда ўқиганмиз. Лекин у пайтлар ёш бўлганман, янги, ярқироқ нарсага қизиққанман ва ҳатто (тан олишга уяламан!) баланд-баланд шишали биноларни шаҳарлашув ва ривожланиш белгиси деб ўйлаганман.
Ҳозир альмаматеримнинг ўзига хос аураси бўлганини ўйлайман кўпроқ. Бинолар эски, ўқув тизими эски, дарслар зўр ўтилмайди, лекин барибир қандайдир илм руҳи бор эди. Ям-яшил дарахтларга тўла ҳовлилар ва хиёбонга унча эътибор бермаганман, ҳозир эса қандай зўр эди деб эслайман. Ректоратнинг биринчи қаватидаги эски кутубхона эса шунақа сокин, маза жой эди, соатлаб, кунлаб бемалол китоб ўқиса, ўй сурса, ҳатто ухлаб олса бўларди. Азиз Қаршиев билан кутубхонада кўп ўтирардик (лекин Азиз ухлаб қоларди, мен эмас).
Хуллас, университет биноси янгими, эскими, ўқитиш даражаси зўрми, йўқми, университетнинг ўзи одамни аллақандай ўзига хос муҳитга олиб кириб қўяди, янгича тажриба беради. Олий таълим қадри инфляцияга учраётган, "университет-муҳиммас-Стив-Жобс-ҳайдалиб-кетган"фурушлар кўпайиб кетган бугунги замонда университетнинг асосий қиймати нимадалигини эслатиб туриш керак:
- билим аккумуляцияси, айнан фундаментал билимни тизимли қилиб ноанъанавий узатиш (анъанавийси — ота-она орқали, маҳалла, катта авлод орқали);
- янги ҳаётий тажриба, янги нетворкинг, янги дўстлар, бошқа ҳеч қайси муҳитга (уйга, маҳаллага, ишхонага) ўхшамайдиган алоҳида муҳит.
@AsanovEldar
❤ 44👍 38🔥 9🥴 2
Охирги кунларда хусусий университетлар муҳокамаси яна кун тартибига чиқди. Бу билан параллель равишда Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим хизматлари сифатини ошириш бўйича қарори чиқди. Шу муносабат билан анча олдин айтган фикрларимни бир эслаб олмоқчи эдим.
Хусусий университетлар пайдо бўлган илк йиллари кўп танқидий фикрлар айтгандим. Ўзбекистонда хусусий таълимга рухсат берилиши билан нодавлат университетлар бирдан кўпайиб кетди. Баъзиларининг фаолияти билан танишганимда асосчи ва хўжайинлар ҳали университет билан ўқув марказининг фарқига бормаётганига гувоҳ бўлгандим: кичик биноларда кичик гуруҳлар, таълим сифати паст, талабалар етарлича синалмаяптиям, билим олмаяптиям.
Лекин бу танқидларим билан бироз шошган эканман — хусусий университетларга вақт, тажриба керак экан. Ундан сўнг жуда кўп катта, яхши хусусий университетларни танидим. Ҳамма ҳам хусусий таълимга "пул келтирса бўлди" қабилида қарамай, реал сифатли, замонавий таълим тизимини йўлга қўйишга ҳаракат қилаётганини кўрдим. Хориж тажрибасини олиб келган, инновациялар жорий қилган, хориждан профессорларни таклиф қилган, замонавий кампуслар қурган, таълимни инглизча, юқори сифатда беришга ҳаракат қилаётган хусусий университетларам кўп. Хусусий университетлар халқаро конференциялар ташкил қиляпти — баъзиларида қатнашдим. Чет элдан катта олимлар келиб қатнашяпти, конференциялар юқори даражада ўтказиляпти.
Хуллас, хусусий университетлар орасида номига, пул учун ишлаб турган, ўқитмай туриб диплом бервораётганиям бор, лекин ҳақиқий ишлаётганлариям бор.
Шундай ўйлар фонида хусусий университетларга лицензия бериш тўхтатилиши ҳақидаги хабар менда хавотир уйғонди. Чунки хусусий таълим қанча сифатсиз бўлмасин, уни тақиқлаш ёки йўқ қилиш йўли билан натижага эришиб бўлмайди.
30 июнь куни чиққан ВМ қарорига қараганда, бундан буён лицензия яна берила бошлайди, лекин талаблар оғирлаштирилади. Асосий талаблар орасида иқтисодий масалалар бор экан, уларга чуқурлашмайман. Лекин университетларга эркинлик берилиб, уларда сифатни қатъий назорат қилиш керак, аккредитациядан ўтказиб туриш керак деб ҳисоблайман. Шунда сифатли университетлар ажралиб қолади, бошқалари ҳам тирик қолиш учун сифатга интилади.
Қолаверса, шу баҳона ўзи давлат таълим стандартларини ҳам бир кўриб чиқиш керак менимча. Ўзи у стандартлар қай даражада самарали ва замонавий? Баъзи илғор хусусий университетларнинг таълим дастурларидан ортда қолиб кетмаётганмикин?
Менга қолса, барини ягона таълим стандартларига тиқиб, ўқув дастурлари яратувчи таянч ОТМлар ўрнига эркинроқ стандартлар белгилаш керак. Масалан, университет ўзи ишлаб чиққан ўқув дастури маълум қолипларга сиғса тамом; дарсликлар ва қўлланмалар кўп ва хилма-хил бўлсин. Ва ҳ.к. Энди бу алоҳида масала.
Хуллас, хусусий таълим тизимига фақат танқидий ёндашмай, бу йўналишда жуда муваффақиятли кейслар ҳам борлигини айтиб ўтмоқчи эдим. Умумий сифатни ошириш учун имкониятларни кўпайтириш, сифатни назорат қилиш каби чораларни қўллаш керак. Олий таълим соҳаси хусусий муассасаларсиз ривожланмайди.
@AsanovEldar
👍 45❤ 11👏 6🤔 2
Бизнес-мотиваторлар кўп динга мурожаат қилишига эътибор берганмисиз? Диний ахлоқ-одоблар, уларнинг соғлом ҳаёт ёки соғлом бизнесга фойдаси ҳақида кўп гапиришади, умуман, диний риторикадан кўп фойдаланишади.
Бу нарса ўзи биздан олдин Россияда кузатилган — россиялик татар мотиваторлар шу йўналишда китоблар ёзган, видеокурслар қилган. Россиялик исломшунос Софья Рагозинанинг бир мақоласида бу ҳолат дунёвий концепцияларни диний мотивлар билан бойитиш деб талқин қилинган эди.
Лекин шу соҳа (бизнес-мотивация, time management, self-help ва ҳ.к.) илдизларига қарасак, илдизлар ҳам динга бориб тақалади. Соҳанинг эски ва машҳур дарғалари — Дейл Карнеги ёки Наполеон Хиллни ўқисангиз, уларда христиан қадриятларига, протестант этикасига ишоралар жуда кўп. Мен буни Наполеон Хиллни ўқиганда илк бор сезувдим — Инжилдаги машҳур "эшикни таққилатсангиз, очилади" деган ҳикмат бошқача шаклда келтирилган эди.
XX аср бошларида АҚШда протестант этикаси кенг тарқалган ва машҳур бўлган йилларда уни бизнесга жорий этиш ҳаракатлари бўлган, қолаверса, диний китоблардан иқтибослар одамларни яхшироқ руҳлантириши кўзда тутилган.
@AsanovEldar
👍 43👏 9❤ 5
01:00
Video unavailableShow in Telegram
🏆😶 Минглаб мухлис — ноль мукофот.
"Оилавий бола" (Family Guy) йиллар давомида кулдириб келган, лекин Emmy мукофотида деярли кўринмаган.
🎭 Сериал оммавий бўлса-да, узоқ вақтгача асосий номинацияларга умуман номзод бўлмаган. Фақат 2009 йилда “Энг яхши комедия сериали” йўналишида кўрсатилган — бу “Тош даври”дан (The Flintstones) кейинги илк анимацион номзод эди.
Мультфильмлар фақат болалар учун деб ўйлаётган бўлсангиз, адашасиз.
👉 @Susambil | https://youtu.be/MlEgD_aN-XA
video_2025-07-02_22-44-32.mp413.38 MB
👍 13❤ 2🗿 2
Июль ойи кириб келди. Янги ойда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram-каналларни бир жойга жамладик.
Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.
Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!
👉 https://t.me/addlist/5W_7kY6tnINlNDNi
👍 13👎 4👏 3🥴 1
03:20
Video unavailableShow in Telegram
“AloqaBank”нинг “Стартап йўли” медиа лойиҳаси доирасида эътиборингизда — Bito стартапи. Бу “AloqaVentures” томонидан қўллаб-қувватланаётган ва “Startup Garage” венчур студияси резиденти бўлган истиқболли лойиҳа.
Bito — бу замонавий бизнес учун мослашган ERP платформаси. У қуйидагиларни таъминлайди:
• Бир нечта бизнесни ягона тизимда бошқариш;
• Харидор ва таъминотчиларни ўзаро интеграция қилиш;
• QR-код орқали қулай тўлов;
• Мижозлар профили орқали индивидуал ёндашув;
• Мультивалюта, кэшбек, Telegram-бот, видео дарслар ва офлайн ҳамда онлайнда ишлаш имконияти.
Энг муҳими, бу платформа орқали тадбиркорлар ўз бизнесини рақамлаштириши ва самарадорлигини ошириши мумкин.
AloqaVentures мақсади — Bito каби лойиҳалар орқали мамлакат ва минтақадаги корхоналарни глобал рақамли трансформацияга тайёрлаш!
@AsanovEldar
1.mp456.09 MB
👍 8🤔 3❤ 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Бахтсизлик келса, қўшалоқ келади" дейишади. Менга эса омад қўшалоқ келди шекилли. Шу кунларда яна бир эътироф — "Тил ва адабиёт таълими" журнали тузган ўзбек тили муҳаррирлари рўйхатига кирибман.
Бундай эътирофдан хурсандман албатта. Ўзимни муҳаррир ҳисобламайман, лекин Daryo.uz ва Bugun.uz'да узоқ йиллар муҳаррирлик қилганман. Интернет-журналистикада фаолият юритган муҳаррирлар ҳам (мендан ташқари, Муҳрим Аъзамхўжаев, Азиз Қаршиевлар бор, масалан) борлиги хурсанд қилади одамни — уларнинг меҳнати кўпинча четда қолиб кетади.
Бу рўйхат ҳақида нималар дейишим мумкин? Албатта, у барча яхши муҳаррирларни қамраб олмаган, қайсидир номлар тушиб қолган; рўйхатда мен танийдиган зўр мутахассислар кўп, лекин рўйхатга кирмаган зўр муҳаррирларни ҳам танийман. Шунга қарамай, ҳаракатнинг ўзи яхши — келажакда бошқа мутахассислар ҳам эсга олинади, эътироф этилади деб ишонаман.
Таҳрир иши энг оғир, кўпинча ёзиш ёки таржима қилишдан оғирроқ иш; лекин муҳаррирлар кўпинча панада қолади, доимам муносиб иш ҳақи олмайди. Ўзбек тили ривожи учун таҳрир мактаблари яратилиши, ўнлаб, балки юзлаб зўр муҳаррирлар керак бўлади.
Дарвоқе, "Тил ва адабиёт таълими" журналининг ўзи яқинда ребрендинг бўлди. Энди у юқори сифатда, чиройли дизайнда чоп этилмоқда, мақолалар сифатига эътибор кучайган. Бу журнални ўқиб боришингизни тавсия қиламан. Журнал муҳаррири — Фаррух Жабборов соҳанинг энг талабчан ва кучли мутахассисларидан бири. Ака билан 1000KITOB таржима ва таҳрир мактаби доирасида ҳамкорлик қилдик, иштирокчилар ўтилган дарслардан мамнун бўлиб, Фаррух аканинг дарсларини янада кўпайтиришни талаб қилди.
@AsanovEldar
👍 42❤ 20🎉 12⚡ 3
Photo unavailableShow in Telegram
Учта Ф назарияси эсингиздами? Саид-Абдулазиз Юсупов "одамларни айнитиш, бузиб юбориш учун атайлаб тарғиб қилинаётган" учта нарсани шундай атаган эди — футбол, фаҳш, фиеста.
Табиийки, осмондан олинган бу кулгили назариянинг илм-фангаям, реалликкаям алоқаси йўқ. Лекин фанда шунга ўхшаш назария, принциплар бор. Учта Ф муаллифи балки шулардан илҳомланиб, ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлгандир.
Масалан, Мераб Мамардашвили "Онг ва тамаддун" матнида Уч К принципини илгари суради. Бу "К"лар — Картезий (Декарт), Кант ва Кафка. Жуда содда айтганда, бу уч шахснинг қарашлари орқали Мамардашвили инсон идрокининг ҳар хил инъикосларини таърифлайди. Уларнинг нималигини-ю, бир-биридан фарқини тушунтириб берардим-у, ўзим ҳам унча тушунмайман ҳали.
Хуллас, Мамардашвилини ўқинглар, инсониятни яхшироқ тушуниб бошлайсизлар. Мамардашвилини тушуна олсангиз албатта.
@AsanovEldar
👍 48❤ 6🤔 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Учта Ф назарияси эсингиздами? Саид-Абдулазиз Юсупов "одамларни айнитиш, бузиб юбориш учун атайлаб тарғиб қилинаётган" учта нарсани шундай атаган эди — футбол, фаҳш, фиеста.
Табиийки, осмондан олинган бу кулгили назариянинг илм-фангаям, реалликкаям алоқаси йўқ. Лекин фанда шунга ўхшаш назария, принциплар бор. Учта Ф муаллифи балки шулардан илҳомланиб, ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлгандир.
Масалан, Мераб Мамардашвили "Онг ва тамаддун" матнида Уч К принципини илгари суради. Бу "К"лар — Картезий (Декарт), Кант ва Кафка. Жуда содда айтганда, бу уч шахснинг қарашлари орқали Мамардашвили инсон идрокининг ҳар хил инъикосларини таърифлайди. Уларнинг нималигини-ю, бир-биридан фарқини тушунтириб берардим-у, ўзим ҳам унча тушунмайман ҳали.
Хуллас, Мамардашвилини ўқинглар, инсониятни яхшироқ тушуниб бошлайсизлар. Мамардашвилини тушуна олсангиз албатта.
@AsanovEldar
Photo unavailableShow in Telegram
Учта Ф назарияси эсингиздами? Саид-Абдулазиз Юсупов "одамларни айнитиш, бузиб юбориш учун атайлаб тарғиб қилинаётган" учта нарсани шундай атаган эди — футбол, фаҳш, фиеста.
Табиийки, осмондан олинган бу кулгили назариянинг илм-фангаям, реалликкаям алоқаси йўқ. Лекин фанда шунга ўхшаш назария, принциплар бор. Учта Ф муаллифи балки шулардан илҳомланиб, ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлгандир.
Масалан, Мераб Мамардашвили "Онг ва тамаддун" матнида Уч К принципини илгари суради. Бу "К"лар — Картезий (Декарт), Кант ва Кафка. Жуда содда айтганда, бу уч шахснинг қарашлари орқали Мамардашвили инсон идрокининг ҳар хил инъикосларини таърифлайди. Уларнинг нималигини-ю, бир-биридан фарқини тушунтириб берардим-у, ўзим ҳам унча тушунмайман ҳали.
Хуллас, Мамардашвилини ўқинглар, инсониятни яхшироқ тушуниб бошлайсизлар. Мамардашвилини тушуна олсангиз албатта.
@AsanovEldar
"Ватан" журналининг янги сонида мақолам чиқди. У рус тилининг ўзбек тилига таъсири ва бу таъсирни нима қилиш керак, деган саволга бағишланган.
Адабиётлар таҳлилидан ташқари, масалага турли назариялар орқали қарашга ҳаракат қилганман.
Асанов Рус тили таъсири.pdf9.64 MB
👍 44🔥 12❤ 7😁 3
Photo unavailableShow in Telegram
Сараланган 100 далил
Тақдимотга таклифнома келди — "Буюклар ҳақида 100 та далил" номли китоб нашр қилинибди. Маълумотларга қараганда, китоб ёшларга мўлжалланган, фактлар, қисқа маълумотлар, суратлар ва QR-кодли видеороликлар билан бирга тайёрланган экан. Видеоларни эса сунъий интеллект ёрдамида тайёрлашибди.
Китоб саккиз тилда нашр қилинган. Демак, уни фақат бизники эмас, балки қардош халқлар билан умумий тарихнинг бир бўлаги сифатида тайёрлашган.
@AsanovEldar
👍 28🔥 10❤ 4🤔 1
"Телевизор кўрганни китоб ўқиган бошқаради" дейишади. Доим видео, интернетдан воз кечиб, китоб ўқишга ўтишни тарғиб қилишади.
Шунақа вазиятда мен доим бир савол бераман: жуда сифатли видеомаъруза эшитган фойдалими, ўта сифатсиз сариқ матбуот/бир тийинга қиммат беллетристика ўқиган фойдалими?
Яъни, бу билан "видео кўриш зарар, матн ўқиш фойдали" деган ўта қўпол, деталлари тушириб қолдириб айтилган гапни шубҳа остига оламан. Бунақа эртакнамо "факт"лар бугунги кунда кўп айланиб юради, аммо уларнинг ҳеч бири тарихий қонуният ёки доимий такрорланадиган сценарий эмас, балки статистик кузатувлар натижасидир. Хўш, китоб—ТВ/интернет масаласида бу фикр, бу статистик тренд қаердан келган?
Инсоният тарихининг асосий қисмида ёзув бўлмаган, ёзув пайдо бўлгач, жуда тор доира одамларигина ундан фойдалана олган; шу боис матн ҳамиша элитизм, ўқимишлилик билан ассоциация қилинган.
Оммавий саводхонлик тарқалгач, матнлар кўпайган, уларнинг сифати ҳам тушиб борган. Кенг оммага мўлжалланган, оммани фикрлашга ундамайдиган жанрлар кўпайган (сариқ матбуот каби).
XX асрда параллель равишда аудиовизуал контент ҳам ривожланиб борди ва бугунги кунда кенг омма истеъмол қиладиган асосий медиамаҳсулотга айланиб қолди. Оммалашадиган ҳар қандай нарса каби, бугунги кунда аудиовизуал контентнинг ҳам асосий қисми ҳазми осон, қисқа материаллардир: рилзлар, шортслар, кўнгилочар контент фикрлашни рағбатлантирмайди; ҳатто илмий-оммабоп контент ҳам кўпинча мавзуни "чайнаб" беришга ҳаракат қиладики, аудиовизуал контент кўриш инсонни миясини фаол ишлатишга ундамайди.
Мана шундай вазиятда китобга "қайтиш" глобал интеллектуал қаршиликка айланди. Китоб эски тушунчаларга кўра интеллектуал бойлик ва мушоҳада қобилияти билан боғлана бошлади. Маълум даражада бу тарғибот муваффақиятга эришиб, китоб ўқийдиганлар сони ошиб борди.
Китоб ўқиш ҳам бир "мода" ўлароқ ёйилмоқда, лекин бу доим ҳам кўзланган натижани бермайди. Айниқса Ўзбекистонни оладиган бўлсак, сифатли китоб, матннинг ўзи кам.
Шундай экан, китоб ўқиш эмас, сифатли китоб ўқишга эътибор бериш керак. Видео кўрганда ҳам мушоҳадага ундайдиганларини танлаш мумкин.
@AsanovEldar
👏 66👍 29❤ 14⚡ 5
