fa
Feedback
YURIST MASLAHATI

YURIST MASLAHATI

رفتن به کانال در Telegram

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
291 554
مشترکین
+98124 ساعت
-2 6057 روز
+17 23330 روز
آرشیو پست ها
#Кадровик Янги йил яқин байрам пули барчага берилиши керакми? Меҳнат кодексининг 246-моддасига асосан Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, шу жумладан тариф ставкалари, маошлар, компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу жумладан нормал шароитлардан четга чиқувчи шароитлардаги иш учун шундай қўшимча тўловлар ҳамда устамалар миқдорлари, рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ва устамалар тизимлари ҳамда мукофотлаш тизимлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланади. Яъни байрам пули масалалари ҳар бир корхонанинг ўз ички жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатида назарда тутилади. Мазкур ҳужжатларда агар байрам кунлари ходимлар рағбатлантирилиши лозимлиги белгиланган бўлса, ходимларга байрам пули берилиши керак. Байрам пули агар берилса, миқдори қанча бўлади? Одатда унинг миқдори жамоа шартномасида Базавий ҳисоблаш миқдорига ёки ходимларнинг лавозим маошига боғлаб қўйилади. Масалан жамоа шартномасида ходимлар янги йил майрамида БҲМСнинг 5 баробари миқдорида рағбатлантирилади дейилган бўлса, ходимлар рағбатлантирилиши керак. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
32🙈 2🥰 1😢 1
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади!
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. (815-сон, 23.12.2025 й.) 🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижарачисининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ер кодекси 46 (прим 1) -моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги; 🔹 ер участкасини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилиши; 🔹 ер участкасини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиши. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
7937317.pdf7.46 KB
16
#Савол_беринг_жавоб_берамиз
Ассалому алайкум 1 ёшли фарзандим бор меҳнат қонунларида менга қандай имтиёз берилган, иш вақти қисқартириладими менга?
Меҳнат кодекси 182-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. МК 397-моддасига кўра, 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) меҳнат ҳақини камайтирмасдан ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади. Бундан ташқари МК 407-моддасига кўра, 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар 3 соатда, ҳар бири 30 дақиқадан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган 2 ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида 1 соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади. 2 ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин. Эътибор берсангиз, бу ерда иккита вариант бор МК 397-модда билан қисқартирилган иш вақти. Бунда siz ҳафтасига 35 соат ишлаш ишлаш ҳуқуқига эгасиз. Иккинчи вариантида сизга болани овқатлантириш учун вақт берилади, сиз танаффус вақтларини бирлаштириб, яна бир соатга ишингизни қисқартирсангиз бўлади. Фарзандингиз 2 ёшга тўлганидан сўнг эса, фақат МК 397-моддасидаги имтиёз амал қилади. Иш ҳақига таъсир қилмайди. 35 соатлик қисқартирилган иш вақтидан ва болани овқатлантириш учун бериладиган қўшимча танаффус вақтидан фойдаланилганда, ходимларнинг иш ҳақида камайиш бўлмайди, қоидага кўра, бу даврларда нормал иш вақти доирасида ўртача иш ҳақи сақланади ҳамда тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
26😨 4
Кредит ташкилотларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан «сирли мижоз» усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
نمایش همه...
-7938791.pdf9.57 KB
👏 18 8👍 3
03:01
Video unavailableShow in Telegram
Диссертацияни ҳимоя қилиш жараёнида қоғозбозлик ва илмий унвонларни олишда асоссиз чўзилиш кузатиляпти. Вазирлик томонидан коррупцияни бартараф этиш ва очиқлик қандай таъминланяпти? Олий таълим вазири бу саволга қандай жавоб берди? Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
IMG_2217.MP415.81 MB
👍 32 21😨 6🤩 1
2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида 24.12.2025 йилдаги ПФ-257
نمایش همه...
ПФ-257.pdf1.21 MB
👍 80 37🔥 14🙈 1
❗️Расман Янги йилда кетма-кет 5 кун дам оламиз Президент фармонига кўра, 31-декабрдан 4-январгача расман дам олиш кунлари бўлади: 31-декабр (чоршанба) 1-январ (пайшанба) 2-январ (жума) 3-январ (шанба) 4-январ (якшанба)
نمایش همه...
👏 128👍 66🤔 7😨 7
QQSning nol stavkasi qo‘llaniladigan qishloq xo‘jaligi mahsulotlari ro‘yxati to‘ldirildi‼️ Avval xabar berilganidek, 2026-yil 1-yanvardan boshlab qishloq xo‘jaligi ishlab chiqaruvchilari yetishtirgan qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini (paxta va g‘alladan tashqari) sotishda QQSning nol stavkasi qo‘llaniladi. 👉PF-153-son, 4.09.2025-yil Prezident Farmoniga muvofiq Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Soliq qoʻmitasi tomonidan QQSning nol stavkasi qoʻllaniladigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari roʻyxati tasdiqlandi. Nol stavkadagi QQS qo‘llaniladigan qishloq xo‘jaligi mahsulotlari ro‘yxati 27 taga ko‘payib, qayta tasdiqlandi va Soliq qo‘mitasi rasmiy saytining ochiq ma’lumotlar bo‘limiga joylashtirildi. Qishloq xo‘jaligi vazirligi Soliq qo‘mitasi bilan kelishilgan holda Qoraqalpog‘iston Respublikasi Jo‘qorg‘i Kengesi, viloyatlar hokimliklari, qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi subyektlarning takliflariga asosan ro‘yxatga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritishi mumkin.
نمایش همه...
нол ставка.pdf3.74 MB
19🙏 2👏 1
04:25
Video unavailableShow in Telegram
“Электрон рецепт тушимизга ҳам кириб чиқди”Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров Электрон рецепт нима беради? ➖Дориларнинг ножўя таъсирини олдини олишга қаратилган. 2025 йилнинг ўзида дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш оқибатида 24 мингдан ортиқ мурожаат қайд этилган. Шундан 418 ҳолатда анафилактик шок, 7,017 ҳолатда эса дори билан заҳарланиш ташхиси қўйилган. Фақат Тошкент шаҳрининг ўзида 741 та ҳолат қайд этилган.  ➖дори воситалари орқали ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Жорий ҳисобот даврида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига 2 500 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 1 500 нафари айнан дори қабул қилиш орқали жонига қасд қилишга уринган. ➖шифокор ва фармацевтика компаниялар ўртасидаги коррупцияга барҳам берилади. Электрон рецептда фақатгина дорини халқаро номи ёзилади, савдо номи ёзиш имконияти чегараланади. Бу норасмий келишувларнинг имкониятини чегаралайди. ➖электрон рецептда клиник протоколлар асосида бештагача дори ёзиш мумкин бўлади, бештадан ортиқ дори ёзиладиган бўлса, консилиум натижасида асослантириш шарт экани белгиланади.  ➖шифокор доимий рақамли кузатув объектига айланади. Шифокорларни мавқеини оширади. Беморга ташхисни даволаш тавсиясини дорихона эмас, дорихоначи эмас, айнан шифокор тайинлаши керак. ➖электрон рецепт тизими давлат учун илгари мавжуд бўлмаган маълумотлар базасини шакллантиради. ➖Рекламалар таъсири камаяди.
نمایش همه...
IMG_2606.MOV22.58 MB
👍 26 19🤔 15👏 6
#Бизнес_солиқ Корхона банкрот деб топилаётган вақтда унинг солиқ ва бошқа мажуриятларининг бажариш мажбуриятларининг тўхтатилиши Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 141-моддасида суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан, қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ѐки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади. Қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади, қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади, мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади. Қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади, ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилиши белгиланган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
24👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Li Auto” рекламасида қонунбузилиш ҳолати аниқланди Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида “Yas-Petrolium Trade” МЧЖ томонидан “Li Auto” автомашиналари бўйича реклама қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланди. Жумладан, компания ўзини “Li Auto”нинг расмий дилери сифатида кўрсатиб, Telegram ва Instagram саҳифаларида ёлғон ва чалғитувчи рекламалар жойлаштирган. Ушбу ҳолатлар юзасидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида молиявий жарима қўлланилди ҳамда қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди. 📌 Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини реклама фаолиятида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақиради. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
18👍 16
⚡️31 декабрдан 4 январга қадар кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда — қарор лойиҳаси 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 85 8🤔 8👏 3
❗️ Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йилнинг 23 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 📝 2024 йил 5 август куни қабул қилинган Қонун фуқароларнинг йиллар давомида ҳал бўлмай келган уй-жой ва ерга доир муаммоларига ечим бўлди. 📝 Бироқ, Қонун амалиётида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. ⏳ Лойиҳага кўра, энг муҳим янгиликлардан бири — 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунга қисқартирилмоқда. ▪️ Ваколатли ташкилотлар — 20 кун ▪️ Жамоатчилик муҳокамаси — 10 кун ▪️ Адлия органлари — 20 иш куни ⏳ Бу ўзгариш Қонуннинг 2028 йил 1 январгача амал қилишини инобатга олган ҳолда қабул қилинмоқда. 💰 Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган энг катта муаммолардан бири — солиқ ва тўлов масаласи эди. 💸 Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи бор ҳамда улар Қонун доирасида ҳал бўлмай қолмоқда. ✅ Шу сабабли қуйидаги таклифлар илгари сурилди: ➖ cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин; ➖ 1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма; ➖ тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
37👍 10
❗️Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари бўлади Ижтимоий тармоқларда 31 декабрь ва 2 январь кунлари ишга чиқилади, Янги йилда қўшимча дам олиш кунлар бўлмайди, деган хабарлар тарқамоқда. Масъуллардан аниқлаштирдим, Янги йил байрамида қўшимча дам олиш кунлари бўлади. Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёрланган, тез орада тасдиқланиши кутилмоқда. Қарор тасдиқлангач, қўшимча эълон қилинади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 42 10🤔 4😢 2
#Кадровик 14 ёшгача боласи бор ходим 6 ой тўлмасидан таътилга чиқа оладими? Қонун нимани дейди Амалиётда тез-тез учрайдиган саволлардан бири шуки, ишга кирганига ҳали олти ой тўлмаган, аммо 14 ёшга тўлмаган фарзандлари бор ходим ҳар йилги меҳнат таътилини олдинроқ олишни талаб қилаяпти. Бундай ҳолатда иш берувчи рози бўлиши шартми ёки йўқми, деган масала кўпчиликни ўйлантиради. Қонунга мурожаат қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 227-моддасига мувофиқ, биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи, қоида тариқасида, ходим ушбу ташкилотда камида 6 ой узлуксиз ишлаганидан кейин вужудга келади. Бу — умумий қоида. Бироқ шу модданинг учинчи қисмида айрим тоифадаги ходимларга истисно белгиланган. Яъни айрим шахслар иш бошлаганига 6 ой тўлмасидан ҳам меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Ана шу жойда кўпчилик адашади. Масалан, қонун матнида “14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани тарбиялаётган шахслар” деган ибора бор. Лекин бу жумла алоҳида, узилган ҳолда эмас, балки давомида келтирилган шартлар билан бирга ўқилиши керак. У ерда аниқ қилиб қайд этилганки, бу имтиёз қуйидаги ҳолатларда қўлланилади: ёлғиз ота-она бўлган шахсларга, бева аёллар ёки бева эркакларга, никоҳдан ажрашган ота-оналарга, муддатли ҳарбий хизматда бўлган ҳарбий хизматчининг хотинига, шунингдек, бола учун ота-она ўрнини босувчи шахсларга. Демак, фақатгина 14 ёшга тўлмаган боласи борлиги ўзи-ўзидан 6 ой тўлмасидан таътилга чиқиш ҳуқуқини бермайди. Асосий мезон — ходимнинг оилавий-ҳуқуқий мақоми. Масалан, ходим ишга кирганига 4 ой бўлган, икки нафар 10 ва 12 ёшли фарзанди бор. У никоҳда, турмуш ўртоғи билан бирга яшайди, болаларни биргаликда тарбиялаяпти. Бу ҳолатда у умумий қоидага бўйсунади ва 6 ой тўлмагунча ҳар йилги меҳнат таътилига чиқишни талаб қила олмайди. Агар шу ходим никоҳдан ажрашган бўлса ёки болаларни якка тартибда тарбиялаётган ёлғиз ота-она бўлса, шундагина у Меҳнат кодексининг 227-моддасида назарда тутилган истиснодан фойдаланиб, муддатидан олдин таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади. Хулоса қилиб айтганда, шикоят қилиш ҳақидаги даъволар ҳам айнан шу ҳуқуқий ҳолатга боғлиқ. Агар ходим юқорида санаб ўтилган махсус тоифаларга кирмаса, иш берувчи унинг 6 ой тўлмасидан таътилга чиқиш талабини рад этишга тўлиқ қонуний асосга эга. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
38👍 2
Берилган ваъдани бажариб қўяй. ➖ Кафил ва қўшимча қарз олувчининг фарқлари. Ўтган кун банкларда кридит расмийлаштиришда кафилни қўшимча қарздор қилиб расмийлаштириш урфга киргани, бу жараённинг қандай ҳуқуқий оқибатлари борлиги ҳақида пост ёзаман дегандим. Қуйида шу масалага батафсил тўхталдим. Қўшимча қарз олувчи ва кафил институти фуқаролик ҳуқуқида кенг қўлланиладиган молиявий мажбуриятни таъминлаш воситаларидан ҳисобланади. Улар қарз муносабатларида ўхшаш вазифани бажаргандек туюлса-да, ҳуқуқий табиати ва жавобгарлик даражаси жиҳатидан бир-биридан кескин фарқ қилади. Аввало, қўшимча қарз олувчи тушунчаси ҳақида сўз юритсак, у қарз шартномасида асосий қарздор билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган шахс ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 251-моддасига мувофиқ, агар бир неча шахс бир мажбуриятни бажариш учун жавобгар бўлса ва шартнома ёки қонун бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, уларнинг жавобгарлиги солидар жавобгарлик ҳисобланади. Демак, қўшимча қарз олувчи ҳам асосий қарздор каби қарзни тўлаш, фоизларни ва бошқа шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан тенг масъулиятни ўз зиммасига олади. Банк ёки кредитор нуқтаи назаридан, қўшимча қарз олувчи ҳам қарзни олувчи шахс сифатида қаралади. Масалан, агар банк икки шахсга биргаликда кредит берган бўлса, уларнинг ҳар бири қарзни тўлиқ тўлаш мажбуриятини зиммасига олади. Банк қарзни улардан бири ёки ҳар иккисидан биргаликда талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, қарзни тўлиқ тўлаган қўшимча қарз олувчи кейинчалик иккинчи қарздордан унинг улушини регресс тартибида қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Энди кафиллик муносабатлари ҳақида гаплашсак, у Фуқаролик кодексининг 292–299-моддаларида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинган. Кафилликнинг моҳияти шундаки, кафил қарздорнинг мажбуриятини тўғридан-тўғри бажариш учун эмас, балки у мажбуриятни бажармаган тақдирда унинг ўрнига бажаришни ўз зиммасига олади. Яъни, кафил — бу молиявий ишонч кафолатини берувчи шахс бўлиб, у асосий қарз шартномасида тўғридан-тўғри иштирок этмайди, балки алоҳида кафиллик шартномаси асосида жавобгар бўлади. Кафилнинг жавобгарлиги фақат қарздор ўз мажбуриятини бажармаганида вужудга келади. Агар қарздор кредитни ўз вақтида тўласа, кафилга нисбатан ҳеч қандай талаб қўйилмайди. Бироқ қарздор қарзни тўламаса, банк ёки кредитор кафилга мурожаат қилиб, қарзни у орқали ундириш ҳуқуқига эга бўлади. Кафил қарзни тўлаб бергандан сўнг, у маблағни қарздордан қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳолат Фуқаролик кодексининг 298-моддасида мустахкамланган. Қўшимча қарз олувчи ва кафил ўртасидаги ҳуқуқий фарқ шундаки, қўшимча қарз олувчи қарз мажбуриятининг асосий иштирокчиси, кафил эса унинг таъминловчиси ҳисобланади. Қўшимча қарз олувчи қарз маблағидан фойдаланиши, унинг ҳисобидан фойда кўриши мумкин бўлса, кафил бу маблағ билан иш юритмайди, фақат хавфни ўз зиммасига олади. Амалиётда бу фарқнинг аҳамияти катта. Масалан, агар банк 100 миллион сўм кредит берган бўлса ва икки шахс шартнома бўйича биргаликда қарздор бўлиб қайд этилган бўлса, банк қарзни ҳар иккаласидан ҳам талаб қилишга ҳақли бўлади. Бу ҳолда улар қўшимча қарз олувчилар ҳисобланади. Аммо агар иккинчи шахс фақат “мен кафолат бераман” деб имзо қўйган бўлса, у фақат қарздор қарзни тўламаса, шундагина банк олдида жавобгарликка тортилади. Хулоса қилиб айтганда, қўшимча қарз олувчи ва кафил институтининг асосий фарқи уларнинг мажбуриятга муносабатида намоён бўлади. Қўшимча қарз олувчи — мажбуриятни тўғридан-тўғри бажариш мажбуриятини олувчи шахс бўлса, кафил — мажбурият бажарилмаган тақдирда уни бажаришга рози бўлган шахсдир. Ҳар икки институт фуқаролик муомаласида кредитор манфаатини ҳимоя қилишга хизмат қилади, бироқ уларнинг ҳуқуқий асослари ва жавобгарлик доираси турлича. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
34👍 9🤩 2
#Кадровик Меҳнат шартномасини бекор қилинаётганда огоҳлантириш муддатлари 1. Дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда 3 кун (МК-132-моддаси) 2. Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинганда 3 кун (МК-158-моддаси) 3. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилингандан 14 кун олдин иш берувчини огоҳлантириши керак (МК-160-моддаси) Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган: - 2 ой олдин: ташкилот раҳбари (МК 489-моддаси 3-қисми); - 1 ой олдин: раҳбар ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари (МК 489-моддаси 4-қисми); - 3 кун календарь кун олдин: мавсумий ходимлар (МК 494-моддаси 1-қисми); - 3 кун календарь кун олдин: вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар (МК 499-моддаси 1-қисми); - 7 кун календарь кун олдин: микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари (МК 506-моддаси 1-қисми); - 7 кун календарь кун олдин: якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган шахслар (МК 511-моддаси 1-қисми); - 7 кун календарь кун олдин: уй ишчилари (МК 518-моддаси 1-қисми). Давоми бор.... Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
23🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
“Credit House” иши бўйича суд бошланмоқда Жорий йил 25 декабр куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди якунланаётган йилнинг энг йирик фирибгарлик ишини кўриб чиқа бошлайди. Суд мажлислари жадвалидан кўринишича, жабрланувчилар сони 1 766 нафарни ташкил этган
نمایش همه...
24👍 15
Yer uchastkalariga nisbatan huquqlarni e’tirof etish soddalashtiriladi! Ta’kidlanganidek, ushbu qonun loyihasi o‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga nisbatan huquqlarni e’tirof etish ishlarini yanada tezlashtirishga qaratilgan.
Qonun loyihasida vakolatli tashkilotlar va adliya organlari tomonidan yig‘ma jild hujjatlarini ko‘rib chiqish hamda e’lon berish muddatlarini qisqartirish, yakka tartibdagi uy-joylar qurish orqali ortiqcha egallangan yer uchastkasiga bo‘lgan ijara huquqini e’tirof etishda bozor qiymati o‘rniga qat’iy belgilangan miqdorda bir martalik to‘lov undirish nazarda tutilmoqda. Shuningdek, loyiha bilan bir martalik to‘lov o‘z vaqtida amalga oshirilgan taqdirda, avtomatik ravishda 50 foiz chegirma qo‘llash, to‘lovlar belgilangan muddatda amalga oshirilmagan taqdirda, tuman (shahar) soliq inspeksiyasi va tegishli shaxslar o‘rtasida tuziladigan shartnoma asosida to‘lovlarni 1 yildan 3 yilgacha bo‘lgan muddatga bo‘lib-bo‘lib to‘lash imkoniyati berilmoqda.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
26👍 14🎉 1
"Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш орқали камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.12.2025 йилдаги 798-сон #Янги_ҳужжат 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
7926786.pdf1.12 MB
14😨 2😢 1🙈 1