fa
Feedback
YURIST MASLAHATI

YURIST MASLAHATI

رفتن به کانال در Telegram

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
291 830
مشترکین
+98124 ساعت
-2 6057 روز
+17 23330 روز
آرشیو پست ها
#Бизнес_солиқ Бугундан солиқ тўловчилар учун «ЭҲФ хавф даражасини баҳолаш» ахборот тизими тест режимида ишга туширилди. Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, тест режими даврида, яъни 2026 йил 1 январга қадар, тизим орқали аниқланган ҳолатлар бўйича ҳеч қандай чоралар қўлланилмайди. Хавфи юқори бўлган ЭҲФлар бўйича ҚҚС суммаси сотувчи ёки харидор томонидан бюджетга тўланган тақдирда, ушбу ҚҚС автоматик равишда ҳисобга олинади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
19👏 4
#Кадровик Корпоратив байрам тадбирлари тақиқланди Айтишларича, Бош вазир топшириғи билан давлат ташкилотлари ва ҳокимликларига корпоратив тадбирларни ишхоналар ҳисобидан ташкил этиш тақиқланибди. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👏 17🤔 12👍 9 4
Уй олиш хавфсизлиги: улушли қурилишда янги қоидалар жорий этилиши мумкин Ўзбекистонда улушли қурилиш (уй-жойни қурилиш жараёнида улуш асосида сотиш) тартибини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Улушли қурилиш бозоридаги хавф-хатарлар — қурилишнинг кечикиши, лойиҳанинг тўхтаб қолиши ёки маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши кўпчилик учун долзарб муаммо бўлиб келмоқда. Уй олиш истагидаги, турли қурилиш компанияларига тўлов қилган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида янги тартибларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
12👍 9👏 1
❗️2026 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларидан фойдаланиш устидан назорат қилиш тизимида муҳим янгилик жорий этилади. Шу санадан бошлаб махсус ваколатли давлат органлари томонидан ер қонунчилигига риоя этмаслик ҳолатларини аниқлаш ва улар бўйича чора кўриш вазифалари фақат “E-YER NAZORAT” ахборот тизими орқали амалга оширилади. Ушбу тизим орқали ер участкаларидан мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик асосида бино ва иншоотлар қуриш ҳолатлари барвақт аниқланади. Бунда ер қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга тезкор чора кўриш имкони яратилади. Мониторинг ишларини самарали ташкил қилиш мақсадида ҳудудлар ҳуқуқбузарлик хавфи даражасидан келиб чиқиб уч тоифага ажратилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва Кадастр агентлиги таклифига кўра, ер участкаларидан фойдаланиш ҳолатлари қуйидагича баҳоланади: “Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотлар қуриш эҳтимоли юқори ҳисобланади. “Сариқ” тоифадаги ҳудудларда ушбу ҳуқуқбузарликлар эҳтимоли ўрта даражада, “яшил” тоифадаги ҳудудларда эса паст даражада деб белгиланади. Назоратнинг техник тартиби ҳам аниқ белгиланган. Жумладан, “қизил” тоифадаги ҳудудларда махсус дронлар ёрдамида ҳар чоракда камида бир марта мониторинг олиб борилади. “Сариқ” тоифадаги ҳудудларда эса махсус самолётлар ёрдамида ҳар олти ойда камида бир марта кузатув ўтказилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
31🤔 7👍 2👏 2
❗️ Камбағал оилаларга ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратилади
Ҳукумат қарори (798-сон, 18.12.2025 й.) билан “Камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 💰 Низомга кўра, Камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ва парваришланган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади. ✳️ Талабгор ўрмон хўжалиги ташкилоти томонидан тайинланган масъул ходим (мураббий) тавсия ва кўрсатмаларига асосан танланган майдонда ерни тайёрлайди, дарахт кўчатларини 1 мавсум давомида экади ва парваришлайди. 📸 Мураббий туман (шаҳар) экология бўлими билан биргаликда талабгор томонидан экилган дарахт кўчатларини жойига чиққан ҳолда далолатнома ва фотоҳисобот асосида қабул қилиб олади. 📝 Туман (шаҳар) экология бўлими томонидан “Экофаол фуқаро” платформасида ҳар бир талабгор учун шахсий кабинет очилиб, унга экилган дарахт кўчатлари тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади. ✅ Киритилган маълумотлар туман (шаҳар) экология бўлими томонидан 5 иш куни ичида тасдиқланади ёки тасдиқланиши рад этилади. ▶️ Туман (шаҳар) экология бўлими экилган дарахт кўчатлари сонига мутаносиб равишда субсидиянинг 50 фоизини талабгорга тўлаб бериш учун Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига талабнома юборади. 💸 Экология бошқармалари субсидия маблағларини 5 иш куни Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
36🤔 5😨 4
Кафилликни бекор қилиш мумикнми ❓ Пленум қарорининг 35-бандига кўра кафилликнинг бекор бўлиш асослари қуйидагилар ҳисобланади: ➖ кафиллик билан таъминланган асосий мажбуриятнинг бекор бўлиши; ➖ кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилиши; ➖ башарти, кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик бермаган бўлса, кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши; ➖ кредиторнинг қарздор ёки кафил таклиф этган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортиши; ➖ кафиллик берилган (ёки қонун билан белгиланган) муддатнинг ўтиши, агар кредитор шу муддат ичида кафилга даъво қўзғатмаган бўлса (ФКнинг 298-моддаси). ✅ Демак, ушбу асослардан бири сизда мавжуд бўлса кафиллик шартномасини бекор қилиш учун фуқаролик судига мурожаат қилинг. Адвокатлик хизмати бўйича @yuristgamurojaat гa ёзинг. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
58👏 6👍 1
#Бизнес_солиқ Жисоний шахсларнинг даромад солиғи тўлаш тартиби Сўнг пайтларда обуначиларимиз томонидан жисмоний шахсларнинг солиққа тортилиши билан боғлиқ саволлар кўпайган. Уларнинг аксарияти чет элдан ўтказилган пуллар ва кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар учун ҳисобланган солиқлар юзасидан. Қуйида батафсил маълумот бериб ўтамиз. Солиқ кодексининг 393-моддасида Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар келтирилган унга кўра, Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари киради: 👉 мулкий даромадлар, агар ушбу бўлимга мувофиқ бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаса; 👉 илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар; 👉 моддий наф тарзидаги даромадлар, агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаган бўлса; 👉 Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар; 👉 солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар; Ушбу даромад турлари бўйича даромадга эга бўлган жисмоний шахслар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар жами йиллик даромади тўғрисидаги декларатсияни тақдим қилишлари ва ҳисобланган солиқни 1 июндан кечиктирмасдан тўдлашлари лозим бўлади. Мулкий даромадларга қайси даромад турлари киради? 👉 Мол мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар 👉 Нотурар жойларни сотишдан олинган даромадлар 👉 36 календар ойдан кам муддатда кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар (батафсил СК 375-м) Моддий наф тарзидаги даромадларга Ҳадя ва мерос тарзидаги даромадлар киради. (батафсил СК 376-м) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларга 2467-сонли низом талаби бўйича чет элдаги юридик шахслардан юборилган тўловлар (пуллар) киради ва фуқаролар бу ҳолатда декларатсия тақдим қилишлари лозим бўлади. Мазкур даромадлари юзасидан фуқаролар даромад солиғини тўлашлари керак бўлади. (батафсил СК 377-м) Қўшимча маълумотларни кейинги постларда бўлади Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
42👍 2😨 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон GovTech индексида ТОП–10 таликка кирди Ўзбекистон GovTech индексида дунёнинг ТОП–10 давлатлари қаторига кирди. Жаҳон банкининг 2025 йилги GovTech Maturity Index натижаларига кўра, 9-ўринни эгаллабмиз. Эътиборлиси шундаки, 2020 йилда Ўзбекистон бу рейтингда 80-ўринда бўлган. Орадан беш йил ўтиб 71 поғона юқорилаш давлат бошқарувида рақамли ечимлар босқичма-босқич жорий қилинаётганини кўрсатади. Индексда давлат тизимларининг рақамлашгани, онлайн хизматлар, фуқароларнинг рақамли иштирок даражаси ва GovTech’ни қўллаб-қувватловчи омиллар баҳоланади. Бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон “юқори даражадаги етуклик” тоифасига кирган. Рейтингдан ҳам кўпроқ хурсанд бўлганим, рақамли хизматларни оддий фуқаро ҳам кундалик ҳаётида сеза бошлаяпти. Агар шу суръатда кетилса, натижалар фақат рақамларда эмас, ҳаёт сифатимизнинг яхшиланишида ҳам кўринади. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 30 21😨 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларнинг қонунийлигини текшириш учун онлайн-карта ишга туширилди Эндиликда уй-жой сотиб олишдан олдин фуқаролар қурилаётган объектларнинг қонунийлиги ва мақомини онлайн тарзда текширишлари, шунингдек, лойиҳага оид ҳужжатлар ва амалга ошириш муддатлари билан танишишлари мумкин. Онлай-карта: dshk.shaffofqurilish.uz Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 29 28🙈 1
❗️ Вазирлар Маҳкамасининг “Ижод мактаблар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2025 йил 17 декабрдаги 797-сон Қарори имзоланди. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
-7926881.pdf2.11 MB
9
#Кадровик
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди!
Ҳукумат қарори билан (796-сон, 17.12.2025 й.) “Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга қуйидаги тўловлар тўланади: ▪️ 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси; ▪️ 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси. 💸 Суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, тўловлар қуйидаги шартларга асосан тайинланади: 🔹 давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда: ▪️ суғурталанган шахслар иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда; ▪️ юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган даврда; ▪️ қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда; 🔹 ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун камида 10 ой, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун камида 6 ой суғурта стажи мавжуд бўлса. ⏳ Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича тўловлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ 1 календарь йил давомида 182 календарь кундан ошмаган қисми учун амалга оширилади. 📑 Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги стаж коэффициенти қўлланилади: ➖ 10 ойдан 24 ойгача (24-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 75 фоиз; ➖ 25 ойдан 60 ойгача (60-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 85 фоиз; ➖ 61 ва ундан ортиқ ой суғурта стажига эга бўлганда – 100 фоиз. 📜 Суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш молиявий агент томонидан амалга оширилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
37😨 8👍 1👌 1
Бюджет кодексига ғазначиликда рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар асосида товар, иш ва хизматларни қабул қилиб олганлик ҳолати бюджет интизомини бузиш сифатида белгиланмоқда. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
14🙈 2👍 1
#Кадровик Қисқаришга тушган ходимларга учинчи ойлик иш ҳақи тўлаб бериладими? Фуқародан келган мурожаат: Ассалому алейкум, саволим шуки, касб-хунар мактабида кадрлар кискариши бу́йича Иш берувчи томонидан шартнома бекор килинди, бизга Икки ой олдин огохлантириш Хати берилди Ва уч ой компенсация пули ту́ланиши, бундан Икки ой касб хунар мактаби учинчи ой бандлик ташкилоти ту́лаб берилишини айтилди Энди бандлик ташкилоти га учрасак биз малумотнома берамиз учинчи ойни хам ташкилотингиз ту́лаб беради деяпти кайси бири ту́гри биз нима килишимиз керак.олдиндан рахмат 📌ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 100-моддаси (меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиш кафолатлари)га асосан меҳнат шартномаси қуйидаги асослар бўйича бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан икки ойга сақланиб қолиши ходимлар учун кафолатланади: 👉 ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги; 👉 ходим иш берувчи билан бирга ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этганлиги; 👉 ходим соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолати бўйича ўзига қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган бошқа ишга ўтишни рад этганлиги ёки иш берувчида тегишли иш мавжуд эмаслиги; 👉 технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги (👆🏻шу банди сизларга тегишли); 👉 ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) ўз таъсисчилари (иштирокчилари) қарорига кўра тугатилганлиги ёхуд таъсис ҳужжатлари билан шунга ваколатли бўлган юридик шахс органининг қарорига кўра тугатилганлиги; 👉 бажараётган ишига малакаси етарли эмаслиги оқибатида нолойиқ эканлиги; 👉 шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги; 👉 суднинг ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирганлиги. Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимларга уч ойлик давр тугагач мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, улар ишсиз деб эътироф этилади. Яъни, сизларга 3-ой учун ҳам ойлик тўланиши учун маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтишларингиз лозим. Шу бўйича сизларга маълумотнома берилади. Ушбу маълумотнома асосида 3-ой ҳам тўлаб берилади ойликларингиз. Меҳнат органининг тушунтириши тўғри. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
39👍 2👏 1😨 1
02:35
Video unavailableShow in Telegram
Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов: Ўзбекистонда ҳозирда ноқонуний қурилган 38 мингдан ортиқ хонадонли кўп қаватли уйлар бор.
نمایش همه...
IMG_5883.MP413.59 MB
😨 46 13🤔 6👍 5
#Кадровик "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.12.2025 йилдаги 792-сон #Янги_ҳужжат
نمایش همه...
7922528.pdf1.29 MB
2🙈 1
Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларда қурилган мулкларни эътироф этишда солиқ масаласида муаммолар бўлмоқда? Хабарингиз бор "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги қонунга асосан жойларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини бериш юзасидан хатлов жараёнлари амалга оширилмоқда. Мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун Солиқ қўмитаси томонидан — ер участкаси учун ер солиғи бўйича ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумот эътироф этишда асосий ҳужжат вазифасини бажаради (Қонуннинг 16-моддаси). Бироқ бизга келаётган мурожаатларга кўра, ҳали ҳам солиқчилар томонидан мазкур ўзбошимча эгалланган жойларга нисбатан 5 йиллик солиқларни ҳисоблаш амалиёти давом этаётгани аён бўлмоқда. Ваҳоланки, Солиқ кодексининг 88-моддаси иккинчи қисмига асосан, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. Яъни бу ерда солиқ ходимининг 5 йиллик эмас, фақат 3 йиллик солиқни ундириш имконияти бор. Иккинчи масала, мазкур жойларга 3 карра солиқ солиниши масаласи, Масалан, фуқаро ўзбошимчалик билан эгалланган ерга ҳам бир баробар, одатий тартибда солиқ тўлаб келаётган бўлса-да, унга ҳам 3 баробар солиқ солиш амалиёти қўлланмоқда. Ваҳоланки, аввал тўланган одатий тартибдаги солиқлар инобатга олинмаяпти. Натижада, солиқ юки фуқарода кўпайиб, турли тушунмовчиликларга олиб келмоқда. Масъуллардан мазкур масалаларга жиддий эътибор қаратишларини амалиётда бир хил амалиёт бўлишини таъминлашларини сўраб қоламиз. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
28👍 13🎉 1😨 1
#Намуна_ҳужжат Бош бухгалтерлар билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра (Меҳнат кодексининг 489-моддаси биринчи қисми 2-бандига асосан) бекор қилиш ҳақидаги буйруқдан намуна. Исталга турдаги юридик ҳужжат буюртмаси учун @yuristgamurojaat гa боғланишингиз мумкин. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
Буйруқ (Бош бухгалтерни бўшатиш).docx0.16 KB
11👏 3
❗️«Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 15.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3725 #Янги_ҳужжат
نمایش همه...
7920485.pdf1.08 MB
4😨 3
Гаров шартномасидаги «майда» хато — катта йўқотишга сабаб бўлиши мумкин! Кўп ҳолларда тарафлар шартномани намунавий (шаблон) кўринишда тузиб, энг муҳим деталларни тушириб қолдиришади. Кейинчалик низо чиққанда эса, бу ҳужжат кучга эга бўлмай қолиши мумкин. «Гаров тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, гаров шартномаси ҳақиқий бўлиши учун унда қуйидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши шарт: ✅Тарафларнинг исми-шарифи ва манзили; ✅Гаров нарсаси ва унинг баҳоси (аниқ сумма); ✅Мажбуриятнинг (қарзнинг) миқдори ва муддати; ✅Энг муҳими: Гаровга қўйилган мулк айнан кимда сақланиши (қарздордами ёки кредиторда?). Шунингдек, баҳолаш масаласига жиддий қараш керак. Нарх тарафлар келишуви билан ёки баҳоловчи томонидан белгиланади. Агар нарх шартномада аниқ ёзилмаса, кейинчалик мулкни сотишда муаммолар келиб чиқади. 👉@yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
13👍 4
#Кадровик "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.12.2025 йилдаги 792-сон #Янги_ҳужжат
نمایش همه...
7922528.pdf1.29 MB