YURIST MASLAHATI
رفتن به کانال در Telegram
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

291 694
مشترکین
+43424 ساعت
-1 9907 روز
+17 97330 روز
آرشیو پست ها
#Кадровик
Таътил жадвалини қандай тўғри расмийлаштириш мумкин?
Кеча декабрь ойида таътил жадвали расмийлаштирилиши билан боғлиқ постдан кейин бир қанча кадровиклар қандай қилиб тўғри ҳужжатларни расмийлаштириш борасида мурожаат қилганди.
Юқорида келишиш ҳужжатларидан намуналар берилмоқда. Бемалол фойдаланиб, таътил жадвалини тўғри рамийлаштирсангиз бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
++Tatil jadvali 2026 hujjatlar.docx0.25 KB
❤ 13👍 4
#Кадровик
Таътил жадвалини тасдиқлаш. Кадровиклар учун декабр ойида қилиниши керак бўлган муҳим масала.
Декабрь ойи келаси йил учун ходимларнинг таътил муддатларини белгилаб, жадвални тасдиқлаш давридир. Меҳнат кодексининг 228-моддасига кўра, жадвал янги йилдан олдин тасдиқланиши шарт ва бу иш касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. МК 15-моддаси асосида иш берувчи жадвал лойиҳасини қўмитанинг муҳокамасига тақдим этади.
Агар касаба уюшмаси қўмитаси мавжуд бўлса, жадвал умумий йиғилишда кўриб чиқилади, баённома тузилади ва маъқуллангандан сўнг қўмита раиси “Келишилди” деган белги билан имзолайди. Агар ташкилотда битта ходимлар вакили бўлса, унинг имзоси ёлғиз ўзи етарли ҳисобланади.
Мисол тариқасида, агар корхонада 7 нафарлик қўмита фаолият юритса, раҳбар жадвални уларга тақдим қилади, қўмита муҳокама қилади ва тасдиқланганидан кейингина иш берувчи уни расман имзолаши мумкин. Бу жараён ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига хизмат қилади.
Қисқача айтганда, таътиллар жадвали қонун билан тартибга солинган муҳим ҳужжат бўлиб, уни касаба уюшмасисиз тасдиқлашга йўл қўйилмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 44👍 12🙈 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Мулкни эътироф қилиш масаласида ҳеч кимга бундай хабар келмасин.
Келган тақдирда сизда шикоят қилиш ҳуқуқингиз бор. Агар ишончингиз комил бўлса, бемалол бу масалада судга шикоят қилсангиз бўлади.
Балки суд орқали мулкингиз эътироф этилиши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 21🤔 1
Ерга бўлган ижара ҳуқуқини қисмларга бўлиб сотишда минимал ўлчам қанча?
Ер участкаларини қисман қайта ижарага бериш бўйича президент фармони қабул қилингандан кейин айни масалага қизиқувчилар кўпайган. Кимдир сотиш илинжида яна кимдир сотиб олиш.
Президентнинг 172-сонли фармони Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиларига ўзига ижарага берилган ер участкаларининг бир қисмига нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи ҳуқуқини берди аммо минимал талаблар ҳам қўйилган.
Яъни ижарачининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ер кодексининг 46-1-моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим.
Ер кодексининг 46-1-моддасига кўра, Фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга минимал ер миқдори:
➖ сабзавотчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;
➖ боғдорчиликка, узумчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;
➖ чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) — суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан — камида 2 гектар;
➖ пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганларга — камида 30 гектар этиб белгиланган.
Шу минимал талаблардан келиб чиқиб, ижара ҳуқуқининг савдоси амалга оширилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 34😨 2
Асосий Қонунимиз – юртимиз равнақи ва барқарор келажакнинг мустаҳкам пойдевори!
Ҳурматли юртдошлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 33 йил тўлган ушбу қутлуғ сана билан сизларни самимий муборакбод этамиз.
Юртимизда тинчлик ҳукм сурсин, ҳар бир хонадонда фазилат, тотувлик ва барака доимий ҳамроҳ бўлсин.
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 25👏 8🎉 5🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Jazo muddatini o‘tayotgan, qilmishiga chin ko‘ngildan pushaymon bo‘lgan va tuzalish yo‘liga qat’iy o‘tgan bir guruh shaxslarni afv etish to‘g‘risida”gi Farmoniga sharh
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍 91❤ 30🔥 20🙈 7
❗️Ернинг бир қисмини сотишда онлайн хизмат иш бошлади
Ер ижараси ҳуқуқининг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш жараёни энди анча осонлашди. Бу амалиётни фермерлар ҳукуматнинг электрон портали орқали расмийлаштиришлари мумкин.
➖ Мурожаат қилиш учун ариза https://my.gov.uz/uz/service/1324 манзили орқали топширилади.
Ариза юборилгандан кейин Ўздаверлойиҳа (Гипрозем) мутахассислари участка бўлинишига оид лойиҳа ҳужжатларини тайёрлайди, шундан сўнг туман ҳокими қарор қабул қилади. Тасдиқланган хулоса ва қарорлар асосида ер ижара ҳуқуқининг тегишли қисми расман янги шахс номига ўтказилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Жазо муддатини ўтаётган 615 нафар шахс афв этилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 615 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 220 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 97 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 175 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 9 нафарини чет эл фуқаролари, 29 нафарини аёл, 23 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 264 нафарини ёшлар (шулардан, 2 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
👍 83❤ 44🤔 5🙈 5
#Намуна_ҳужжат
Меҳнат кодексининг 160-моддага асосан 14 кунлик огоҳлантириш муддати билан ишдан бўшатиш ҳақидаги ариза намунаси.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Аризалар МК 160-модда.docx0.17 KB
❤ 17😨 1
Даво муддатининг узилиши нима?
Жуда долзарб ва кўпчиликнинг эътиборидан четда қоладиган масала.
Даъво муддати муайян ҳолатларда тўхтаб туриши ёки умуман янгидан ҳисобланиши мумкин. Фуқаролик кодексининг 157-моддасига кўра, агар судга белгиланган тартибда даъво аризаси тақдим этилса ёки мажбур шахс ўз қарзини тан олганини кўрсатувчи ҳаракат қилса, даъво муддати узилади. Бундай ҳолат юз берганидан сўнг муддат янгидан бошланади ва аввал ўтган вақт ҳисобга олинмайди.
Масалан, қарздор қарзнинг бир қисмини тўласа ёки хат орқали қарзни борлигини тасдиқласа, бу унинг қарзини тан олгани ҳисобланиб, даъво муддатини узади.
Шунингдек, узилиш учун даъвони ким киритганининг аҳамияти йўқ. Унга ҳуқуқи бузилган шахснинг ўзи мурожаат қилса ҳам, унинг манфаатида прокурор ёки давлат органи мурожаат қилса ҳам, ҳар икки ҳолатда муддат узилган деб топилади.
Мажбуриятдаги шахслар ўзгарган тақдирда ҳам муддат ҳисобланиш тартиби ўзгармайди. Масалан, қарздор жойига бошқа шахс жавобгар қилиб белгиланса ҳам, аввалги ҳисоблаш давоми этаверади. Агар юридик шахс тугатилаётган бўлса, унинг тугатиш комиссияси тайинланган кундан эмас, балки ўша юридик шахс ўз ҳуқуқи бузилганини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб даъво муддати ўта бошлайди. Шу қоида янги раҳбар тайинланган ҳолатда ҳам қўлланилади.
Фуқаролик кодексининг 156-моддасида даъво муддати тўхтатилиши учун асос бўлувчи ҳолатлар аниқ ва қатъий белгилаб қўйилган. Улар кенгайтирилган тарзда талқин қилина олмайди. Масалан, фавқулодда ҳолатлар ёки фуқаро судга мурожаат қилиш имкони бўлмаган ҳолатлар. Узилиш эса фақат юқорида айтилган икки ҳолат — судга даъво киритилиши ёки қарздор қарзни тан олишида амал қилади.
Шу сабабли судлар қарздорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериши ва уларни қарзни тан олиш деб топса, муддат узилган деб ҳисоблаши керак. Узилишдан кейин эса муддат тўлиқ янгидан бошланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 60👍 1😨 1
❗️Talaba va o‘quvchilar uchun ham qishki ta’til 28-dekabrdan boshlanadi
Oliy, oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlari (davlat, nodavlat hamda xorijiy) va akademik litseylar talaba hamda o‘quvchilarining joriy o‘quv yili uchun qishki taʼtil muddati belgilandi.
Unga ko‘ra, qishki taʼtil 2025-yil 28-dekabrdan boshlanib, 2026-yil 10-yanvariga qadar (shu kuni ham) davom etadi.
Demak, o'qishlar 12-yanvar, dushanba kunidan boshlanadi.
Shunga muvofiq, 2025-yil 18-dekabrdan 2026-yil 12-yanvariga qadar (shu kuni ham) talabalar va o‘quvchilar uchun 50 foiz chegirma asosida yo‘l chiptalari sotuvi yo‘lga qo‘yiladi.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 54🔥 4🤔 4👍 2
#Намуна_ҳужжат
Ишга тиклаш иши бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги аризадан намуна.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Ариза_иш_юритишни_тугатиш_тўғрисида.docx0.15 KB
❤ 26👍 2
#Кадровик
Конституция байрами муносабати билан неча кун дам олинади?
Жорий йилда 8 декабрь куни душанбага тўғри келади. Бу дегани 5 кунликлар кетма-кет 3 кун (шанба, якшанба ва душанба), 6 кунликлар эса 2 кун (якшанба ва душанба) дам олишади.
Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш куни берилмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 31😨 9🔥 2
Хорижий инвесторлар кенгашининг Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи таклифлари:
➖дивидендлардан олинадиган даромадларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш;
➖ўзаро боғлиқ корхоналар ўртасидаги фоизсиз қарзлар бўйича даромадларни солиққа тортиш механизмларини қайта кўриб чиқиш;
➖давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида солиққа тортиш тартибларини халқаро амалиёт асосида янгилаш;
➖даромадга қаратилган солиқ имтиёзларидан харажатга йўналтирилган солиқ имтиёзлари тизимига босқичма-босқич ўтиш.
❤ 24😨 1
Ойликлар кечикяптими? Иш берувчини огоҳлантириб қўйинг
Қонун талаби бўйича кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозим. Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 30👌 19😢 4🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Бизнес_солиқ
❗️Tadbirkorlar diqqatiga – barqarorlik reytingiga o‘zgartirishlar kiritilmoqda
2025-yil 5-dekabrdan boshlab 26 ta shundan, 5 ta yangi va 11 ta takomillashtirilgan soliq intizomi va moliyaviy barqarorlik mezonlari asosida tadbirkorlik faoliyatini baholashning yangi elektron tizimi ishga tushadi.
Kiritilgan oʻzgartirishlarga koʻra, Reyting baholash koʻrsatkichlari boʻyicha umumiy ball oxirgi 30 kalendar kunda amalda boʻlgan koʻrsatkichlar soni va ularga berilgan ballar yigʻindisining oʻrtachasidan kelib chiqib belgilanadi.
Mezonlar asosida shakllantiriladigan 100 ballik baholash tizimidan kelib chiqqan holda yuqori, oʻrta, qoniqarli va quyi reyting koʻrsatkichlari belgilanadi.
👉 Barqarorlik reytingi bo‘yicha qo‘llanma
Shuningdek, Savdo-sanoat palatasi veb-saytida tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi ko'rish mumkin:
➡️ https://chamber.uz/contractor-rating
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 12👏 1
❗️Марказий банк бошқарувининг тегишли қарори билан энди 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар банкларда ҳисобварақларни мустақил равишда очишларига рухсат берилди.
Банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларида “Янги рўйхатдан ўтиш”, “Паролни қайта тиклаш” ҳамда “Аккаунтга бошқа қурилмадан кириш”да биометрик идентификациядан (Face-ID) ўтиш механизми жорий этилган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, вояга етмаган шахслар учун мобил илова орқали электрон тўлов имкониятини тақдим этиш ҳамда юкори хатарли амалиётлар учун қўшимча идентификация механизмларини сақлаб қолиш имкониятларини яратиш юзасидан тегишли кўрсатма юборилган.
Қисқа давр ичида вояга етмаган шахслар банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловалари орқали ўз банк карталаридан фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари мумкинлиги маълум қилинади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 34🤔 6😨 2
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.
2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
❤ 37👍 28😢 6🔥 4
00:49
Video unavailableShow in Telegram
#Бизнес_солиқ
📌 Ortiqcha soliq to‘lab qo‘ydingizmi? Uni qaytarish yoki kelgusi to‘lovlarga hisoblash tartibi borligini bilasizmi?
💡 Aslida esa jarayon unchalik murakkab emas.
🎥 Batafsil tushuntirish aynan ushbu videoda 👆
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
video_2025-12-04_14-33-24.mp419.36 MB
❤ 34😢 2👌 1🙈 1
#Кадровик
Мактаб маслаҳатчиси учун қандай талабларга жавоб бериш керак? Иш стаж керакми?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 18 ноябрдаги 431-сонли буйруғига асосланиб, ўқувчи сони бўйича қуйидагича Мактаб маслаҳатчиси лавозими учун штат бирликлари ажратилади:
➖ 300 нафаргача бўлса — 0,5 бирлик;
➖ 301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1,0 бирлик
Шунингдек, мазкур буйруққа асосан ўқувчи ва синф сонидан қатъи назар, ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари 1 (бир) штат бирлигида ажратилиши белгиланди.
Қуйидаги “Мактаб маслаҳатчиси” лавозимига кимлар давогарлик қила олиши ҳақида билиб олишингиз мумкин:
➖ Маълумот Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради)
➖ Мутахассислик Педагогика, психология йўналиши (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси давлат стипендиантлари ғолибларига мутахассислик талаб этилмайди)
Меҳнат стажи
➖ Талаб этилмайди
➖ Компьютер саводхонлиги Microsoft Office дастури (Wорд, Excel, Power Point ва ҳ.к), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши.
Қўшимча талаблар
➖ Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига оид қонунчилик ҳамда идоравий ва ички локал ҳужжатлардан, шунингдек, таълим стандартларидан хабардор бўлиши; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиш; давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш устуворлик беради.).
➖ Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасига мувофиқ қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахслар Таълим ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ:
➖ қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
➖ қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
➖ педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
➖ психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Шу билан бирган, қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш мумкин эмас.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 71🔥 5
