fa
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
84 952
مشترکین
-42724 ساعت
-2 1567 روز
-7 80430 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
Халқаро фан олимпиадаларида ёшлар 278 та медал қўлга киритди
Истеъдодли ўғил-қизларимиз таълим, илм-фан, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда эришган катта ютуқлари билан ҳам Янгги Ўзбекистонимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда. Ўқувчи ва талабаларимиз жорий йилда халқаро фан олимпиадаларида 51 та олтин, 101 та кумуш, 126 та бронза медалини қўлга киритиб, билим ва салоҳиятини бутун дунёга намойиш этди. Маълумки, Ўзбекистон келгуси йилда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига, 2027 йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига, 2029 йилда эса Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Шу билан бирга, 2026 йилда юртимизда илк бор мактаб ўқувчилари ўртасида нуфузли халқаро кимё ва информатика олимпиадалари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар талабалари ўртасида муҳандислик йўналишларида, Туркий давлатлар техникум ўқувчилари ўртасида касб йўналишларида халқаро олимпиада ўтказилади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон халқаро рейтингларда янги поғонага кўтарилди
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузи, халқаро рейтинглардаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, етакчи халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимизнинг суверен рейтинрини “BB-”дан “BB” поғонасига кўтарди. “Бу сўзлар кўпчиликка оддий фактдек туюлиши мумкин. Лекин иқтисодчилар, инвестор ва банклар бу ўзгаришнинг қанчалик катта натижалар ҳақида кетаяптиганини яхши тушунишади. Биргина ана шу ўзгариш туфайли четдан жалб қилинадиган ресурсларнинг фоиз ставкаси 1-1,5 пунктга пасайиб, ташқи қарз харажати йилга 250-300 миллион долларга камаяди”, — деди Президентимиз . Шунингдек, Жаҳон банки эълон қилиб борадиган Давлатларнинг технологик етуклик индексда Ўзбекистон 71 поғона юқори кўтарилиб, дунёнинг ТОП-10 мамлакатлари қаторидан жой олди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Илк бор ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошди
"Эътибор беринг, бундан тўққиз йил олдин иқтисодиётимиз ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш биз учун жуда катта марра бўлиб кўринарди. Бу йил тарихимизда биринчи марта ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошди. Бундай юксак натижалар халқимизнинг, барчамизнинг қандай улкан ишларга қодир эканимизни яққол намоён этмоқда”, – деди давлатимиз раҳбари. Глобал савдо тизимида “ўйин қоидалари” ўзгараётган бир пайтда жорий йил экспортимиз 23 фоизга ошиб, 33,4 миллиард долларга етказилиши таъкидланди. Энг муҳими, олтин-валюта захираларимиз илк бор 60 миллиард доллардан ошди. Бу йил иқтисодиётимизга жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 43,1 миллиард долларга етди. Жами инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31,9 фоизни ташкил этмоқда. Бу эса иқтисодиётимиз келгуси йилларда ҳам юқори суръатлар билан барқарор ўсиб бориши учун замин бўлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
"Барчангизни соғ-саломат, кўтаринки кайфиятда кўриб турганимдан хурсандман" — Шавкат Мирзиёев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бошланди. 👉Жонли эфир Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Чемпионларга Президент совғалари топширилди
Пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида карате WKF ва таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ҳамда совриндорлари тақдирланди. Спортчилар ва уларнинг мураббийларига давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилди. Хусусан, спортимиз тарихида илк бор карате WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлган (аёллар ўртасида) Гулшан Алимардонова ва ўн йиллик танаффусдан кейин таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нажмиддин Қосимхўжаевга “BYD Song Plus” автомобили ҳамда 15 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилди. Шунингдек, жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига ҳам бир марталик пул мукофотлари топширилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўқитувчи ва шифокорлар маоши 2 баравар ошади
Қирғизистонда 2026 йил 1 апрелдан педагог ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи икки бараварга оширилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров Халқ қурултойида маълум қилди. Президентнинг айтишича, ўқитувчи ва шифокорларга нисбатан ҳурматсизлик ва зўравонлик ҳолатлари қабул қилиб бўлмас ҳолат бўлиб, ушбу касбларнинг жамиятдаги қадри тикланиши шарт. Ҳозирда педагогларнинг ўртача ойлик маоши 26 минг сом, 1 апрелдан эса 52 минг сом бўлади. Шифокорлар маоши эса 31,5 минг сомдан 62,5 минг сомга етади. Таққослаш учун, Ўзбекистонда таълим соҳасида ўртача ойлик маош 4,18 млн сўм, тиббиёт соҳасида эса 3,76 млн сўмни ташкил этади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ким Чен Ин янги атом сувости кемаси қурилиши билан танишди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин атом сувости кемаси қурилаётган объектга ташриф буюрди. У “махфий” сувости қуроллари ишланмалари билан танишган. Гап тахминан 8,7 минг тонна сув сиқимига эга, стратегик бошқариладиган ракеталар билан жиҳозланадиган сувости кемаси ҳақида бормоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ганада сохта пайғамбар минглаб одамларни уй-жойсиз қолдирди
Ганада ўзини Эбо Нуҳ деб атаган шахс минглаб одамларни алдаб, уларни уй-жойидан маҳрум қилди. У 25 декабрь куни дунёда катта сув тошқини бўлиши ҳақида “ваҳий олгани”ни даъво қилиб, бир нечта кема қурган ва одамларни шунга ишонтирган. Аввалига бу ҳолат масхарабозлик сифатида қабул қилинган. Аммо ишонганлар сони ортиб боргач, ўн минглаб одамлар унинг гапига кириб, мол-мулкини сотган ва “нажот излаб” кемаларга чиқишга ошиққан. Бироқ 25 декабрь куни дунёнинг ҳеч қаерда сув тошқини ёки офат кузатилмади. Сохта пайғамбар эса ўз ёлғонини яшириш учун янги баҳона топди: гўё дуолари қабул бўлгани сабаб офат кечиктирилгани ва яна кўпроқ кема қуриш учун вақт берилганини айтди. Ҳодиса жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маҳаллий идоралар эса фуқароларни диний ҳис-туйғулар ортидан фирибгарларга алданмасликка чақирмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Депутат: Бюджет оширилиши қонуний ва шаффоф амалга оширилган
Ижтимоий тармоқларда бюджет параметрларига ўзгартириш киритилгани ва Қонунчилик палатасининг бу тўғрисидаги мажлиси трансляция қилинмагани муҳокама бўляпти. Депутат Отабек Мусурмонов бу ҳақида тушунтириш берди. Депутатнинг айтишича, бюджет параметрларига киритилган ўзгартишлар қонун доирасида, ОАВ ва экспертлар иштирокида муҳокама қилинган. Қўшимча 41 трлн сўм иш ҳақи, пенсия-нафақаларни индексaция қилиш, ижтимоий объектлар энергия самарадорлигини ошириш ва газ-электр нархлари фарқини қоплашга йўналтирилган. Қарз олинмаган, харажатлар иқтисодий ўсиш ҳисобига қопланган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
01:48
Video unavailableShow in Telegram
Бугун Президент Мурожаатномаси бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бугун, 26 декабрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади. Мурожаатнома МТРК телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Унда мамлакат тараққиётининг яқин истиқболдаги устувор йўналишлари ва ислоҳотларнинг янги босқичи белгилаб берилади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
4.77 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Рим папаси дунёдаги барча урушларни тўхтатишга чақирди
Папа Лев ХVI Рождество муносабати билан Муқаддас Пётр собори олдидаги майдонда тўпланган минглаб одамлар олдида сўзга чиқиб, Украина, Судан, Мали, Мянма, Таиланд, Камбоджа ва бошқа мамлакатлардаги сиёсий, ижтимоий ва ҳарбий можаролар сабабли чуқур афсус билдирди. Бундан ташқари, понтифик дунёнинг турли ҳудудларидаги мигрантлар ва қочқинларнинг оғир аҳволи ҳақида ҳам ташвиш билдирди. Папа, шунингдек, Рождество маросимидаги ваъзида Ғазодаги фаластинликларнинг ўта оғир шароитда яшаётганини айтиб ўтди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди
2025 йил 29–30 ноябрь ва 5–6 декабрь кунлари биология, физика ва тарих фанларидан ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди. 📱 Натижалар my.gov.uz сайтидаги «Менинг аризаларим» бўлими орқали кўрилади, сертификатни электрон шаклда юклаб олиш мумкин. 📊 Баҳолаш Раш модели асосида амалга оширилган. Сертификат даражалари: 🔹 70+ — A+ 🔹 65–69,9 — A 🔹 60–64,9 — B+ 🔹 55–59,9 — B 🔹 50–54,9 — C+ 🔹 46–49,9 — C ✅ Сертификатга эга абитуриентларга ОТМга киришда: — A+, A — мутахассислик фанидан максимал балл; — B+, B, C+, C — мутахассислик фанидан пропорционал балл; — Барча даражалар — мажбурий фандан максимал балл берилади. ❗️Академик лицейлар учун ҳам тегишли фан бўйича максимал балл қўлланади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Пуллик парковкаларда резидентлар учун рухсатнома жорий этилади
Бу ҳақида Тошкент ҳокимининг бугун эълон қилинган қарорида айтиб ўтилган. Қарорга кўра, 2026 йилнинг 1 февралидан бошлаб, пуллик парковка яқинидаги маҳаллалар аҳолиси учун учун соат 20:00 дан 08:00 гача тўхтаб туриш бепул бўлади. Резидентлик рухсатномаси бир йилга берилади, тўлов бир БҲМ миқдорида бўлади.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати жорий этилади
Ҳукуматнинг 819-сон қарори (24.12.2025 й.) билан ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт. Ходимлар учун кириш ва иш жойидаги йўл-йўриқлар, стажировка, билим текшируви ҳамда биринчи ёрдам бўйича ўқувлар ўтказилади. Ҳар йили 20 январгача ЯММТ ИДАКга меҳнат шароити, имтиёз ва компенсациялар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари ҳақида маълумот киритилади. Ташкилотларда маъмурий-жамоатчилик назорати 3 босқичда амалга оширилади: цех/бригада, бўлим/участка ва умумий ташкилот даражасида.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Андижон шаҳридаги автобусларда ҳам нақд пул билан тўлов қилиш бекор қилинади
2026 йил 1 январдан бошлаб Андижон шаҳридаги автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади. Электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи тўловини 2100 сўм эвазига амалга ошириши мумкин. Йўловчиларга тўловни банк карталари, мобил иловалар, АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга ошириш тавсия қилинмоқда. Йўл ҳақини нақд пул билан тўлаш учун бевосита бекатлар ва уларга яқин ҳудудларда ўрнатилган Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилиш зарур бўлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Бразилияда келажак иқлимини тақлид қиладиган «ўрмон вақт машинаси» ишга туширилди
Унинг ёрдамида олимлар табиатнинг ўзгаришларга реакциясини улар содир бўлишидан олдинроқ ўрганишлари мумкин бўлади. Ушбу тизим олтита улкан ҳалқасимон иншоотдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Амазонка ўрмонларидаги 50-70 та дарахтни қамраб олади. Уларнинг учтаси ўз ҳудудларига 2050 йилга прогноз қилинган иқлимни моделлаштириш учун юқори миқдордаги CО₂ ни юборади, қолган учтаси эса таққослаш мақсадида ҳозирги шароитни сақлаб туради.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
17.71 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Акмал Шукуровни озодликка чиқариб юборган судялар ишдан олинди
Бугун Президентнинг фармойиши билан лавозимидан озод қилинган судьяларнинг ишдан олиниш сабаблари ҳам очиқланди. Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Абидов ва Муҳтарама Турғунова, шунингдек, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Муроджон Мирзажонов одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод қилинди. Уларнинг судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Судялар олий кенгаши матбуот хизмати Kun.uz’га тасдиқлашича, бу истеъфолар Акмал Шукуров иши билан боғлиқ.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
11 ойда Ўзбекистонга туристлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,5 млн нафарга ёки 47,4 фоизга ошган. Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар: ➖ Қирғиз Республикаси – 3 млн нафар; ➖ Қозоғистон – 2,5 млн нафар; ➖ Тожикистон – 2,5 млн нафар; ➖ Россия – 923,8 минг нафар; ➖ Афғонистон – 429,4 минг нафар; ➖ Туркманистон – 341,4 минг нафар; ➖ Хитой – 250,5 минг нафар; ➖ Туркия – 161,9 минг нафар; ➖ Ҳиндистон – 73,4 минг нафар; ➖ Корея Республикаси – 44,1 минг нафар.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Хитой автоэкспортида янги қоидалар — Ўзбекистон бозорига таъсир қилади
2026 йилдан Хитой автомобиль экспорт қоидаларини кескин ўзгартиради. Энди фақат 180 кундан кам рўйхатда турган авто “янги” ҳисобланади ва экспорт фақат ишлаб чиқарувчининг расмий рухсати билан амалга оширилади. Бу қарор арзон, деярли янги, аммо кафолатсиз автомобиллар экспортини чеклашга қаратилган. Натижада ҳужжатлаштириш мураккаблашади, етказиб бериш узаяди ва нархлар ошиши мумкин. Мутахассислар 2026 йилдан Ўзбекистонга Хитой автоимпорти қисқариши эҳтимолини истисно қилмаяпти.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Полша нобиометрик паспортга эга россияликларни мамлакатга киритмaйди
Еврокомиссия расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Полша Россиянинг биометрик чипга эга бўлмаган хорижий паспортларини тан олишни тўхтатади. Бундай паспортга эга россияликлар Полшага киритилмайди. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб Полша биометрик чипсиз дипломатик ва хизмат паспортларини ҳам тан олмайди. 2025 йилга келиб, бир неча Европа давлатлари биометрик чипсиз паспортга эга россияликларни ўз ҳудудига киритишни тўхтатган, айрим ҳолларда яшаш рухсатномасига эгалар учун истиснолар мавжуд. Бу давлатлар қаторига Литва, Латвия, Эстония, Франсия, Чехия, Дания ва Исландия киради. 2026 йил 1 январдан бошлаб ушбу рўйхатга Руминия ва Германия ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...