PORTAL24 | Расмий канал
Kanalga Telegram’da o‘tish
Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

84 693
Obunachilar
-42724 soatlar
-2 1567 kunlar
-7 80430 kunlar
Postlar arxiv
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон илк бор космосга чиқмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида илк бор миллий сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш ишлари бошланганини маълум қилди. Бу қадам Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик тараққиётида янги босқич бўлиши таъкидланди. Шунингдек, 2028 йил Самарқандда Халқаро астронавтика конгрессини ўтказиш режалаштирилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
3.63 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Эркин иқтисодий зоналар орқали 1 миллион юқори даромадли иш ўрни яратилади
Келгуси беш йилда эркин иқтисодий зоналарга дунёнинг машҳур брендлари жалб қилинади, улар учун махсус инвестициявий, солиқ, божхона ва ҳуқуқий режимлар жорий этилади. Бу орқали 180 миллиард долларлик хорижий инвестиция ҳисобига 1 миллион юқори даромадли иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шунингдек: Ҳар бир келишув лойиҳага айлантирилади ва сармоялар қисқа фурсатларда жалб қилинади. Инвестиция ва маҳаллий саноат тизимлари учун алоҳида самарали тизимлар йўлга қўйилади. Иқтисодиёт, молия, инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Иккита вазирлик фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади
Мирзиёев Иқтисодиёт ва молия ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликларининг фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Бу иқтисодиётни рақобатдош қилиш, инвестициялар самарадорлигини ошириш ва саноат тармоқларини технологик трансформация қилишга қаратилган. Шунингдек: Эркин иқтисодий зоналарга дунёнинг машҳур брендлари жалб қилинади. Ушбу зоналардаги корхоналар халқаро техник регламентлар, экологик ва меҳнат стандартларини қўллаши мумкин бўлади. Улар учун максус инвестициявий, солиқ, божхона ва ҳуқуқий режим жорий этилади, арбитраж низоларини кўриб чиқиш имконияти яратилади. Бу чоралар 180 миллиард долларлик хорижий инвестиция ҳисобига 1 миллион юқори даромадли иш ўрни яратишга хизмат қилади. Ҳар бир келишув лойиҳага айлантирилади, сармояларни қисқа фурсатларда жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигига масъул алоҳида тизим яратилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:32
Video unavailableShow in Telegram
Маҳалла раислари кўплиги кўриниб турибди — Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларига ҳазил қилди
2.93 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Келгуси йилда маҳалла инфратузилмаси учун вилоятларнинг ўзига 20 триллион сўм ажратилади
Келгуси йилда илк бор маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм вилоятларнинг ўзига берилади. Маблағлар аҳоли учун қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларга йўналтирилади, жумладан, маҳаллада иш ўринлари яратиш ва даромадли лойиҳаларни амалга ошириш. Шунингдек: Буджет маблағларини самарали ишлатишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади. Урбанизация ва шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича янги ислоҳотлар бошланади. Шаҳарларнинг тартибсиз кенгайишига чек қўйилади, экин майдонлари асоссиз қисқармайди. 45 та агломерация ҳудуди белгиланади. “Барқарор шаҳар” платформаси ишга туширилиб, “яшаш учун қулайлик индекси” юритилади ва ҳар бир маҳалладаги муаммолар аниқланиб, ечимлар таклиф қилинади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Келгуси йилдан маҳаллани ривожлантириш бўйича комплекс ёндашув жорий этилади
Ҳар бир вилоятда 2-3 тадан туманни танлаб, ҳамма маҳалласидаги барча муаммоларни бир вақтнинг ўзида ҳал қиладиган тизим яратилади. Уларда бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик инфратузилмаси ҳам ривожлантирилади. Ушбу мақсадлар учун барча манбалар ҳисобидан 8,5 триллион сўм маблағ ажратилади. Депутатларга ўз округидаги муаммоларни ҳал этиш учун 500 миллиард сўм берилмоқда. Бу борада “яшил ҳудуд”, “яшил боғ” яратиш бўйича ҳар бир депутатнинг ташаббусига қўшимча 330 миллион сўмдан йўналтирилиши белгиланди. Бундай ёндашув орқали 2030 йилгача шароити оғир барча туманлардаги маҳаллаларга Янги Ўзбекистон қиёфаси олиб кирилиши таъкидланди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йил – “Маҳаллани ривожлантириш ва мамлакатни юксалтириш йили” деб эълон қилинди.
Photo unavailableShow in Telegram
Халқаро фан олимпиадаларида ёшлар 278 та медал қўлга киритди
Истеъдодли ўғил-қизларимиз таълим, илм-фан, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда эришган катта ютуқлари билан ҳам Янгги Ўзбекистонимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда. Ўқувчи ва талабаларимиз жорий йилда халқаро фан олимпиадаларида 51 та олтин, 101 та кумуш, 126 та бронза медалини қўлга киритиб, билим ва салоҳиятини бутун дунёга намойиш этди. Маълумки, Ўзбекистон келгуси йилда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига, 2027 йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига, 2029 йилда эса Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Шу билан бирга, 2026 йилда юртимизда илк бор мактаб ўқувчилари ўртасида нуфузли халқаро кимё ва информатика олимпиадалари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар талабалари ўртасида муҳандислик йўналишларида, Туркий давлатлар техникум ўқувчилари ўртасида касб йўналишларида халқаро олимпиада ўтказилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон халқаро рейтингларда янги поғонага кўтарилди
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузи, халқаро рейтинглардаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, етакчи халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимизнинг суверен рейтинрини “BB-”дан “BB” поғонасига кўтарди. “Бу сўзлар кўпчиликка оддий фактдек туюлиши мумкин. Лекин иқтисодчилар, инвестор ва банклар бу ўзгаришнинг қанчалик катта натижалар ҳақида кетаяптиганини яхши тушунишади. Биргина ана шу ўзгариш туфайли четдан жалб қилинадиган ресурсларнинг фоиз ставкаси 1-1,5 пунктга пасайиб, ташқи қарз харажати йилга 250-300 миллион долларга камаяди”, — деди Президентимиз . Шунингдек, Жаҳон банки эълон қилиб борадиган Давлатларнинг технологик етуклик индексда Ўзбекистон 71 поғона юқори кўтарилиб, дунёнинг ТОП-10 мамлакатлари қаторидан жой олди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Илк бор ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошди
"Эътибор беринг, бундан тўққиз йил олдин иқтисодиётимиз ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш биз учун жуда катта марра бўлиб кўринарди. Бу йил тарихимизда биринчи марта ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошди. Бундай юксак натижалар халқимизнинг, барчамизнинг қандай улкан ишларга қодир эканимизни яққол намоён этмоқда”, – деди давлатимиз раҳбари. Глобал савдо тизимида “ўйин қоидалари” ўзгараётган бир пайтда жорий йил экспортимиз 23 фоизга ошиб, 33,4 миллиард долларга етказилиши таъкидланди. Энг муҳими, олтин-валюта захираларимиз илк бор 60 миллиард доллардан ошди. Бу йил иқтисодиётимизга жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 43,1 миллиард долларга етди. Жами инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31,9 фоизни ташкил этмоқда. Бу эса иқтисодиётимиз келгуси йилларда ҳам юқори суръатлар билан барқарор ўсиб бориши учун замин бўлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Чемпионларга Президент совғалари топширилди
Пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида карате WKF ва таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ҳамда совриндорлари тақдирланди. Спортчилар ва уларнинг мураббийларига давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилди. Хусусан, спортимиз тарихида илк бор карате WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлган (аёллар ўртасида) Гулшан Алимардонова ва ўн йиллик танаффусдан кейин таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нажмиддин Қосимхўжаевга “BYD Song Plus” автомобили ҳамда 15 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилди. Шунингдек, жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига ҳам бир марталик пул мукофотлари топширилди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Ўқитувчи ва шифокорлар маоши 2 баравар ошади
Қирғизистонда 2026 йил 1 апрелдан педагог ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи икки бараварга оширилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров Халқ қурултойида маълум қилди. Президентнинг айтишича, ўқитувчи ва шифокорларга нисбатан ҳурматсизлик ва зўравонлик ҳолатлари қабул қилиб бўлмас ҳолат бўлиб, ушбу касбларнинг жамиятдаги қадри тикланиши шарт. Ҳозирда педагогларнинг ўртача ойлик маоши 26 минг сом, 1 апрелдан эса 52 минг сом бўлади. Шифокорлар маоши эса 31,5 минг сомдан 62,5 минг сомга етади. Таққослаш учун, Ўзбекистонда таълим соҳасида ўртача ойлик маош 4,18 млн сўм, тиббиёт соҳасида эса 3,76 млн сўмни ташкил этади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Ким Чен Ин янги атом сувости кемаси қурилиши билан танишди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин атом сувости кемаси қурилаётган объектга ташриф буюрди. У “махфий” сувости қуроллари ишланмалари билан танишган. Гап тахминан 8,7 минг тонна сув сиқимига эга, стратегик бошқариладиган ракеталар билан жиҳозланадиган сувости кемаси ҳақида бормоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Ганада сохта пайғамбар минглаб одамларни уй-жойсиз қолдирди
Ганада ўзини Эбо Нуҳ деб атаган шахс минглаб одамларни алдаб, уларни уй-жойидан маҳрум қилди. У 25 декабрь куни дунёда катта сув тошқини бўлиши ҳақида “ваҳий олгани”ни даъво қилиб, бир нечта кема қурган ва одамларни шунга ишонтирган. Аввалига бу ҳолат масхарабозлик сифатида қабул қилинган. Аммо ишонганлар сони ортиб боргач, ўн минглаб одамлар унинг гапига кириб, мол-мулкини сотган ва “нажот излаб” кемаларга чиқишга ошиққан. Бироқ 25 декабрь куни дунёнинг ҳеч қаерда сув тошқини ёки офат кузатилмади. Сохта пайғамбар эса ўз ёлғонини яшириш учун янги баҳона топди: гўё дуолари қабул бўлгани сабаб офат кечиктирилгани ва яна кўпроқ кема қуриш учун вақт берилганини айтди. Ҳодиса жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маҳаллий идоралар эса фуқароларни диний ҳис-туйғулар ортидан фирибгарларга алданмасликка чақирмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Депутат: Бюджет оширилиши қонуний ва шаффоф амалга оширилган
Ижтимоий тармоқларда бюджет параметрларига ўзгартириш киритилгани ва Қонунчилик палатасининг бу тўғрисидаги мажлиси трансляция қилинмагани муҳокама бўляпти. Депутат Отабек Мусурмонов бу ҳақида тушунтириш берди. Депутатнинг айтишича, бюджет параметрларига киритилган ўзгартишлар қонун доирасида, ОАВ ва экспертлар иштирокида муҳокама қилинган. Қўшимча 41 трлн сўм иш ҳақи, пенсия-нафақаларни индексaция қилиш, ижтимоий объектлар энергия самарадорлигини ошириш ва газ-электр нархлари фарқини қоплашга йўналтирилган. Қарз олинмаган, харажатлар иқтисодий ўсиш ҳисобига қопланган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
01:48
Video unavailableShow in Telegram
Бугун Президент Мурожаатномаси бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бугун, 26 декабрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади. Мурожаатнома МТРК телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Унда мамлакат тараққиётининг яқин истиқболдаги устувор йўналишлари ва ислоҳотларнинг янги босқичи белгилаб берилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
4.77 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Рим папаси дунёдаги барча урушларни тўхтатишга чақирди
Папа Лев ХVI Рождество муносабати билан Муқаддас Пётр собори олдидаги майдонда тўпланган минглаб одамлар олдида сўзга чиқиб, Украина, Судан, Мали, Мянма, Таиланд, Камбоджа ва бошқа мамлакатлардаги сиёсий, ижтимоий ва ҳарбий можаролар сабабли чуқур афсус билдирди. Бундан ташқари, понтифик дунёнинг турли ҳудудларидаги мигрантлар ва қочқинларнинг оғир аҳволи ҳақида ҳам ташвиш билдирди. Папа, шунингдек, Рождество маросимидаги ваъзида Ғазодаги фаластинликларнинг ўта оғир шароитда яшаётганини айтиб ўтди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди
2025 йил 29–30 ноябрь ва 5–6 декабрь кунлари биология, физика ва тарих фанларидан ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди. 📱 Натижалар my.gov.uz сайтидаги «Менинг аризаларим» бўлими орқали кўрилади, сертификатни электрон шаклда юклаб олиш мумкин. 📊 Баҳолаш Раш модели асосида амалга оширилган. Сертификат даражалари: 🔹 70+ — A+ 🔹 65–69,9 — A 🔹 60–64,9 — B+ 🔹 55–59,9 — B 🔹 50–54,9 — C+ 🔹 46–49,9 — C ✅ Сертификатга эга абитуриентларга ОТМга киришда: — A+, A — мутахассислик фанидан максимал балл; — B+, B, C+, C — мутахассислик фанидан пропорционал балл; — Барча даражалар — мажбурий фандан максимал балл берилади. ❗️Академик лицейлар учун ҳам тегишли фан бўйича максимал балл қўлланади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Пуллик парковкаларда резидентлар учун рухсатнома жорий этилади
Бу ҳақида Тошкент ҳокимининг бугун эълон қилинган қарорида айтиб ўтилган. Қарорга кўра, 2026 йилнинг 1 февралидан бошлаб, пуллик парковка яқинидаги маҳаллалар аҳолиси учун учун соат 20:00 дан 08:00 гача тўхтаб туриш бепул бўлади. Резидентлик рухсатномаси бир йилга берилади, тўлов бир БҲМ миқдорида бўлади. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
