arabic.uz (hikmatlar)
Открыть в Telegram
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Больше2025 год в цифрах

35 255
Подписчики
-1624 часа
-757 дней
+5230 день
Архив постов
📜"Имом Нававий вирди"нинг тўлиқ шакли Анвар Аҳмад таржимаси билан.
@arabicuz
Имом Нававий вирдлари.docx0.24 KB
❤ 44👍 33😢 9🔥 8😱 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бир оят
📜Аллоҳ таоло айтади: "Инсон (ўзини) беҳуда тарк қилинади деб ҳисоблайдими?", Қиёмат сураси, 36 - оят.
🟢 "Бу қайта тирилишни инкор қилувчи инсон, ҳеч қандай буйруқ ва қайтариқсиз, ҳеч қандай ҳисоб-китоб ва жазосиз ўз ҳолига ташлаб қўйилади, деб ўйлайдими?..."
🟢 "Инсон “менда ҳисоб-китоб бўлмайди” деб гумон қилувчи аҳмоқдир. Аллоҳ уни буюради, қайтаради ва охирида у инсон барча амаллари учун жавоб беради..." (тафсир китобларидан)
🟢“Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, Охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?!”. (Алоуддин Мансур)
Сиз ниятларингиз, сўзларингиз ва феъл-ишларингиздан масъулсиз ва албатта улардан Аллоҳнинг ҳузурида сўраласиз.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 79😢 69👍 15🔥 3😱 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
13344. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳулллоҳ: “Албатта, одамлар ўз устозлари, шайхлари биландирлар. Шайх(катта устоз)лар (вафот этиб) кетсалар , ҳаёт ким билан бўлади?!", деди.
“Адабуш шарийъа” китобидан.
Изоҳ: Юртда устозлар, муаллимлар ва олимларнинг ўрни беқиёс. Улар илм, ҳикмат, йўл-йўриқ, одоб-аҳлоқ, тарбия ва маънавий ҳаётнинг таянчидир. Устозлар нафақат билим манбаи, балки жамиятнинг маънавий «тириклиги»ни таъминловчи зотлардир. Уларнинг вафот этишлари билан халқларда илм, ҳикмат ва маънавиятнинг улкан бўшлиғи юзага келади. Уларсиз ҳаётнинг маъно-мазмуни, йўл-йўриқлари йўқолиши ва халқнинг адашиши, тўғри йўлдан оғиб кетиши каби хатарлар юзага келади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 80❤ 40👍 12🔥 8😱 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
13342. “Чошгоҳ билан қасам”, Зуҳо сураси, 1-оят.
Аллоҳ таоло фақат улуғ нарса билангина қасам ичади. Сизлар зуҳо намозини лозим тутинглар. Албатта у аввобинлар намозидир.
Изоҳ: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир», дедилар.
Имом Термизий, ибн Можа ва Байҳақийлар ривояти.
🟢Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиққандан тахминан 3 соат ўтгач бошланади ва пешин вақтидан 10-15 дақиқа аввал (бу вақтда қуёш тиккага келади ва намоз ўқиш макруҳ саналади) тугайди. Энг афзал вақти – пешин вақти киришидан 30-45 дақиқа аввалги вақтдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 112👍 58🤩 16😢 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
13341. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ мен учун ерни йиғиб (яқинлаштириб) кўрсатди. Бас, мен унинг шарқию ғарбини кўрдим. Ва албатта, менинг умматимнинг мулки (ҳукмронлиги) мен учун йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
🟢Изоҳ: Имом Муслимнинг ривоятида қуйидагича келади: “Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ менга ер юзини яқинлаштириб берди, мен унинг машриқларию мағрибларини кўрдим. Умматимнинг ҳукмронлиги менга яқинлаштириб берилган ергача етиб боради. Менга қизил ва оқ икки хазина (олтин ва кумуш) берилди.
Мен Роббимдан умматимни ёппасига қаҳатчилик билан ҳалок қилмасликни ҳамда уларни таг-туби билан йўқотиб юборадиган ёт душманни уларнинг устига ҳукмрон қилмасликни сўрадим.
Роббим шундай деди: «Эй Муҳаммад, Мен бирор ҳукм қилсам, у асло қайтарилмас. Мен сенга умматингни ёппасига қаҳатчилик билан ҳалок қилмасликни ҳамда ернинг чеккаларидагилар [ёки «чеккалари орасидагилар»] уларга қарши тўпланса ҳам, уларни таг-туби билан йўқотиб юборадиган ёт душманни уларнинг устига ҳукмрон қилмасликни ато қилдим.
Аммо улар бир-бирини ҳалок қиладиган, бир-бирини асир оладиган бўлиб кетишади».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 156❤ 39🔥 10😱 7👍 3🤩 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
13340. Баъзан Аллоҳнинг кушойишини қаршингиздаги очиқ эшикдан кутасиз, лекин тўсатдан у сизнинг назарингиздаги ёпиқ эшикдан келади. Аллоҳнинг лутф-марҳаматлари ҳамиша сизга энг умидсиз, энг хавотирли ва энг қийин лаҳзангизда келади.
Мен ўқиган энг ажойиб сўзлардан: “Аллоҳ сабаблар билан ҳам ризқ беради ва сабабларсиз ҳам ризқ етказади, ҳатто сабабларнинг зиддида ҳам. Биздан эса фақат саъйи-ҳаракат қилишдир”.
Аллоҳим, бизни дунё ва охират яхшиликларини билан ризқлантир!
❤ 138😢 40👍 19🔥 13🤩 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ният
📜Дунё тўрт нафарникидир…
Абу Кабша Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта дунё тўрт нафарникидир:
1.🟢 Бир бандага Аллоҳ бойлик ва илм беради. У Раббига тақво қилади, силаи раҳм қилади ва унда Аллоҳнинг ҳаққини билади. Бу энг афзал даражадир!
2. 🟢Яна бир бандага Аллоҳ илм беради, аммо бойлик бермайди. Шунга қарамай унинг нияти тўғри, агар Аллоҳ менга ҳам бойлик берганида фалончининг амалини қилган бўлардим, дейди. У ниятига яраша (ажр) олади ва у иккисининг савоби бир хил.
——————————————————
3. 🟢Яна бир бандага Аллоҳ бойлик беради, аммо илм бермайди. У молини илмсиз ҳолида исроф қилади, Раббига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди ва унда Аллоҳнинг ҳақларини билмайди. Бу энг ёмон даражадир!
4. 🟢Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончи(учинчи)нинг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади. У иккисининг гуноҳи бир хилдир”, дедилар.
Имом Термизий, имом Аҳмад ва Ибн Можалар ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 91❤ 48👍 21🔥 8😱 3🤩 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Чин тавба ҳикояси
📜Асмоий ва қароқчи
بينما كان الإمام "الأصمعى" فى طريقه إلى مكة لحج بيت الله الحرام ، خرج عليه قاطع طريق ، قائلا له : «قف ، من أنت ؟!!».
قال له: «أريد حج بيت الله».
وسأله قاطع الطريق الذى يريد سرقته عن عمله.
فقال "الأصمعى" : «أُحفّظ أولاد المسلمين القرآن».
قال له قاطع الطريق : «اقرأ على القرآن».
فقرأ عليه قوله تعالى : {وَفِي السَّمَاءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ}.
فقال الأعرابى قاطع الطريق : «أهذه الآية فى القرآن ؟!!».
فما كان منه إلا أن رمى الخنجر والسكين على الأرض ، ثم قال : «ضمن لى رزقى فى السماء وأنا أعصيه فى الأرض !! والله لا أعصيك بعد اليوم أبدا يارب».
وأكمل "الأصمعى" طريقه إلى بيت الله الحرام.
وذات ليلة بينما يطوف بالبيت وجد رجلاً قد أخذ ركناً من أركان البيت ويعلو صوته بالنحيب والبكاء ، ويقول
«يارب أقبلت توبتى فأهنئ نفسي ، أم رددتها على فأُعزى نفسي ، أنا واقف بجنابك ، ألوذ برحابك ، فلا تطردنى من بابك».
فتمنى" الأصمعى" أن يكون فى إخلاص هذا الرجل لله ، وعندما إقترب منه قال له : «هل أنت قاطع الطريق؟!».
قال : «نعم».
فقال له الرجل: «وهل أنت من قرأت على {وَفِي السَّمَاءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُون}».
قال : «نعم».
قال: «إقرأ على مرة أخرى».
فقرأ عليه "الأصمعى" : {فَوَرَبِّ السَّمَاء وَالْأَرْض إِنَّه لحق مثل مَا أَنكُمْ تنطقون}.
وعندما سمع قاطع الطريق التائب هذه الآية ، قال : «من الذى أغضب الجليل حتى جعله يقسم».
وما هى إلا لحظات وفاضت روحه إلى بارئها.
ثم رآه "الأصمعى" فى المنام ، فقال له : «كيف حالك بعد لقاء الله ؟».
قال له : {إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ كَانَتْ لَهُمْ جَنَّاتُ الْفِرْدَوْسِ نُزُلًا}.
📕 Имом Асмоий Байтуллоҳни ҳаж қилиш учун Маккага кетаётганларида, бир қароқчи, йўлтўсар у зотни олдиларидан чиқди ва: «Тўхта, сен кимсан?!» деди.
Асмоий: «Мен Аллоҳнинг Уйини ҳаж қилиш ниятига кетаётган инсонман», дедилар.
У зотни тунамоқчи бўлган қароқчи нима иш қилишларини сўради.
Асмаъий: «Мен мусулмонларнинг фарзандларига Қуръон ёдлатаман, таълим бераман», дедилар.
Қароқчи: «Унда менга Қуръондан ўқиб бер-чи», деди.
Шунда Асмоий унга Аллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқидилар: “Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарса бор”, Зориёт сураси, 22-оят.
Йўлтўсар аъробий: «Қуръонда шундай оят борми?!» деди. (Тасдиқни олгач) у пичоғи ва ханжарини ерга ташлади-да: «Ризқимни осмонда кафолатлаб қўйган бўлса-ю, мен ерда Унга исён қиламанми?! Аллоҳга қасамки, эй Раббим, бугундан кейин Сенга ҳеч қачон осий бўлмайман», деди.
Сўнгра имом Асмоий Аллоҳнинг Байти томонга йўлларида давом этдилар.
Бир куни тунги вақтда Асмоий тавоф қилаётган эдилар, Каъбанинг бурчакларидан бирини ушлаб олиб, йиғи ва фарёди баландлаган бир кишини кўриб қолдилар.
У шундай дер эди: «Ё Раббим, тавбамни қабул қилдингми, ўзимни муборакбод этайми? Ёки рад қилдингми, ўзимни таъзия, тасалли берайми? Мен Сенинг даргоҳингда турибман, Сенинг ҳузурингга бошпана излаб келдим. Энди мени эшигингдан асло ҳайдама!».
Асмоий бу одамнинг Аллоҳга бўлган ихлосига эга бўлишни орзу қилдилар. Унга яқинлашганларида (уни таниб қолиб) сўрадилар: «Сен ўша қароқчимисан?!»
У: «Ҳа», деди. Сўнгра у киши яна сўради: «Сен менга: “Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарса бор”, оятини ўқиб берган одаммисан?»
Асмоий: «Ҳа», дедилар.
У киши: «Менга яна бир бор ўқиб бер», деди.
Асмаъий унга ушбу оятни ўқидилар: “Осмону ернинг Робби ила қасамки, албатта, у (ваъда) худди сиз нутқ қилаётганингиз каби ҳақиқатдир”, Зориёт сураси, 23-оят.
Тавба қилган қароқчи бу оятни эшитганда: «Жалил Зотни (Аллоҳ) ким шунчалик ғазаблантирди-ки, У Зот қасам ичди?!» деди.
Орадан бир неча лаҳза ўтиб, унинг руҳи Роббиси ҳузури томон йўл олди. (жони чиқиб, вафот қилди).
Бу воқеадан бироз вақт ўтиб Асмоий ўша кишини тушда кўрдилар ва ундан: «Аллоҳга йўлиққанингдан кейин ҳолинг қандай?» деб сўрадилар.
У жавоб бериб, ушбу оятни ўқиди: “Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир”, Каҳф сураси, 107-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 224❤ 106👍 20🔥 10😱 2
Repost from arabic.uz (hikmatlar)
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эълон
#hikmatlar
📚 Янги ва тўлдирилган 2- қисмли "Ҳикматлар энциклопедияси"- саодатга етакловчи ҳикматлар" китоби нашрдан чиқди
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Ким илмни яхши кўрмаса, унда яхшилик йўқдир», деганлар. Илмни яхши кўриш, уни ўрганишни яхши кўриш, уни ўргатувчи илм аҳли, устозларни яхши кўриш, албатта кишини яхшиликка элтади, саодатга етаклайди.
Муҳтарам китобхонларимизга маълумки, 2008 йилда асос солинган arabicuz сайти ва каналида бериб бориладиган ҳикматлар асосида тайёрланган ва “Саодатга етакловчи ҳикматлар” аввал 4 та китоб ҳолида нашр этилган ва ундаги ҳикматлар сони 4000дан кўпроқни ташкил этарди.
🔖 Бугун сизларга тақдим этмоқчи бўлган хушхабаримиз шулки, "Munir" нашриёти томонидан устоз Анвар Аҳмад муаллифлигида "Ҳикматлар энциклопедияси"- саодатга етакловчи ҳикматлар" номида, янги кўриниш ва дизайнда, сараланган, тўлдирилган ҳикматлар 2 та катта китоб ҳолида нашр этилиб дунё юзини кўрди. Улар совғабоп қутига жойланган бўлиб, икки китобдан жой олган ҳикматлар сони 12500га яқинни ташкил қилади.
Эътиборли жиҳати, ҳикматлар тўплами бундай шаклда илк марта нашр этилмоқда.
Китоб айни дамда сотувга чиқди. Марҳамат, китоб дўконларига ташриф буюриб, ҳикматларни ўқишдан ҳузурланинг.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 58👍 26🔥 23🤩 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
13337. Ўлим олдидан шаҳодат(Лаа илааҳа иллаллоҳ)ни талаффуз қилиш на садақа ва на омаддир. Балки у хизматнинг (ҳаёт давомида Аллоҳ учун қилинган ибодат ва солиҳ амаллар) якуний мукофотидир. Унга эса фақат қабул аҳлигина эришади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 191❤ 76👍 16🔥 6🤩 3😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қалб
📜Гуноҳларда ҳаддан ошиш ва улардан тавба қилмасликнинг хатари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар (гуноҳга) қайтса, (қора ҳам) зиёда бўлади, ҳатто қалбини тўлиқ эгаллаб олади. Мана шу Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда зикр қилган моғордир. «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир»*, дедилар».
Имом Аҳмад ва Термизийлар ривояти.
*Мутоффифун сураси, 14 -оят.
🟢Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: ««Роона» – моғор нима эканини биласизларми? Банда гуноҳ кетидан гуноҳ қилади, сўнгра гуноҳ кетидан гуноҳ қилади, ҳатто қалби ўлади», деди.
Ибн Абу Дунёнинг "Тавба" асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 122❤ 38🔥 8👍 4😱 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
13335. Дунёнинг ғам-ташвишларидан халос бўлиш учун: *“Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийми”. (7 марта ўқиш лозим)
🟢Жаннатга кириш учун: Ҳар намоздан сўнг “оятал Курсий”ни ўқиш лозим.
🟢Жаннатда бир уй бино бўлиши учун: Ихлос сурасини 10 марта ўқиш лозим.
🟢Жаннат хазинасига эга бўлиш учун: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” дейиш лозим.
🟢Жаннатда бир дарахт экилиши учун: “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни айтиш лозим.
🟢Жаннатда бир хурмо экилиши учун: “Субҳаналлоҳил ъазийми ва биҳамдиҳи”ни айтиш керак.
Изоҳ: *Юқоридаги тавсияларнинг ҳар бирига ҳадисларда ривоятлар келган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 124👍 31😢 13🤩 13🔥 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эълон
📚 Янги ва тўлдирилган "Ҳикматлар энциклопедияси"- саодатга етакловчи ҳикматлар" китоблари нашрдан чиқди
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Ким илмни яхши кўрмаса, унда яхшилик йўқдир», деганлар. Илмни яхши кўриш, уни ўрганишни яхши кўриш, уни ўргатувчи илм аҳли, устозларни яхши кўриш, албатта кишини яхшиликка элтади, саодатга етаклайди.
Муҳтарам китобхонларимизга маълумки, 2008 йилда асос солинган arabicuz сайти ва каналида бериб бориладиган ҳикматлар асосида тайёрланган ва “Саодатга етакловчи ҳикматлар” номи остида аввал 4 та китоб ҳолида нашр этилган ва ундаги ҳикматлар сони 4000дан кўпроқни ташкил этарди.
🔖 Бугун сизларга тақдим этмоқчи бўлган хушхабаримиз шулки, "Munir" нашриёти томонидан устоз Анвар Аҳмад муаллифлигида "Ҳикматлар энциклопедияси"- саодатга етакловчи ҳикматлар" номида, янги кўриниш ва дизайнда, сараланган, тўлдирилган ҳикматлар 2 та катта китоб ҳолида нашр этилиб дунё юзини кўрди. Китоблар совғабоп қутига жойланган бўлиб, икки китобдан жой олган ҳикматлар сони 12500га яқинни ташкил қилади.
Эътиборли жиҳати, ҳикматлар тўплами бундай шаклда илк марта нашр этилмоқда. Китоб айни дамда сотувга чиқди. Марҳамат, китоб дўконларига ташриф буюриб, ҳикматларни ўқишдан ҳузурланинг.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 109👍 41🤩 14🔥 11😢 6😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ижобат
🌧 "Аллоҳ шундай Зотки, шамолларни юбориб, улар ила булутни қўзғатур ва у(булут)ни осмонда Ўзи хоҳлаганича ёюр ва бўлак-бўлак қилур, бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. Қачон у(ёмғир)ни Ўз бандаларидан хоҳлаган кимсаларга етказса, улар дарҳол шод бўлурлар.
Ҳолбуки, устиларига (ёмғир) туширилишидан олдин, ҳа, ундан олдин мутлақо умидсиз эдилар",
Рум сураси, 48, 49 - оятлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 195😢 70👍 46🔥 8🤩 8
Фото недоступноПоказать в Telegram
13334. Азалдан бу ҳаётдаги маслаким шундай эди. Мен доим бир жойдан бошқа жойга кўчардим, тақволи ва пок устозни излаб юртлар оралаб сафар қилардим. Аллоҳга қасамки, ризқ масаласи ҳеч қачон хаёлимга ҳам келмасди. Қандай қилиб бу ҳақда сўрай (ўйлай) оламан, ахир Аллоҳ таоло айтади-ку: “Ер юзидаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобда бордир”, Ҳуд сураси, 6-оят.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 106😢 57👍 13🤩 6
