Mehrob.uz
Открыть в Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Больше2025 год в цифрах

233 922
Подписчики
-20724 часа
-4677 дней
-1 25830 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ҳақиқат
Агар биз Мусҳафга қўл телефонларимизга қараганчалик қараганимизда эди, Қуръони каримни бир ойда бир неча марта хатм қилган бўлар эдик.
@mehrob_uz
😢 525❤ 162👍 71💯 56🕊 7👏 6😍 1
Жаҳон аҳли Исломдан ва мусулмонлардан қарздор
Мусулмонлар инсониятга тақдим этган буюк кашфиётлар
1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларнинг ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий.
2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул.
3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий.
5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид.
6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория ( расадхона) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси.
7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий.
9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун.
11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
12. Торпеда (сувости) ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб.
13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий.
14. Пикнометрни (нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идиши) мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний.
15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий.
17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.
18. Тарихдаги биринчи университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.
@mehrob_uz
❤ 465👍 178👏 36🔥 22🤩 14🕊 10🎉 7💯 7😢 4😱 1
01:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
Аҳлингиз Аллоҳнинг омонати
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 2. Ahlingiz Allohning omonati!.mp48.97 MB
❤ 231👍 96😢 47🕊 5😍 4🔥 1👏 1🎉 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ!
«Минор» жоме масжиди имом ноиби Бекислом домла Исаевнинг бобоси Икром ҳожи отанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз.
Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанди аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
* * *
Жаноза намози 2025 йил 2 декабрь куни пешин намозидан сўнг Янгиер шаҳар «Муҳаммад Бобур» жоме масжидида ўқилади.
😢 199❤ 90👍 17🕊 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
41. Китобда Иброҳимни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди.
Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Қуръонда Иброҳималайҳиссалом нинг қиссасини зикр қил. У сиддиқ–ўзи ҳам, сўзи ҳам тўғри, шунинг баробарида, набий–Пайғамбар бўлган эди. Иброҳим алайҳиссаломнинг сиддиқлик сифатлари «кўп тасдиқловчи» маъносини ҳам англатади.
@mehrob_uz
❤ 162👍 62👏 14🕊 6😍 4
Аллома Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
“Мусибатлар бўлмаганида, банда талтайиб, зулм ва туғёнга кириб кетарди. Шунинг учун Оллоҳ таоло мўминни мусибатлар орқали ҳимоялаб, поклаб туради. Балоси орқали раҳм қилиб, неъмати орқали балолаб турувчи зот нақадар улуғ”.
Шаръий одоблар, 2/191.
@mehrob_uz
❤ 392😢 121👍 99👏 19💯 11🔥 5🕊 5😍 1
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌱ХАЙРЛИ ТОНГ🌱
Тонгги зикр кунингизга барака олиб кирсин
حَسْبِيَ اللهُ لَآ إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ
Ўқилиши: “Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи туваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазиим”.
Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир” (Тавба сураси, 129-оят).
@mehrob_uz
IMG_4670.MP41.56 MB
❤ 301👍 88😢 22🕊 14👏 1
ИХЛОС
“Оллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, унинг қалбини ўзининг яхши амалларини кўрмайдиган, тилини сўзламайдиган қилиб, фақат ўзининг гуноҳларини кўрадиган қилиб қўяди. Натижада банда то жаннатга кириб улгургунга қадар ўз гуноҳларини доим кўз ўнгида тутиб яшайди. Зотан, энг мақбул амал кўрилмоғи қалбдан, айтилмоғи тилдан кўтарилган амалдир (яъни, "тузук амал қилдим" деб қалб ҳам ўйламаган, тил ҳам сўзламаган амал)”.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ.
Тариқул ҳижратайн, 277- саҳифа.
@mehrob_uz
❤ 397😢 175👍 77🕊 20🎉 13👏 5💯 4🔥 3🤩 3
🔥 Саҳифамизда лаҳзалар (сториес) улашиб боришимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.
❓Бунинг учун нима қилиш керак?
- Аввало телеграм иловангизни янгилаб олинг (Play market ёки Appstore орқали);
- Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇 https://t.me/boost/mehrob_uz
✅ Эслатиб ўтамиз, фақат телеграм премиум фойдаланувчилари овоз беришлари мумкин.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
❤ 141👍 44💯 14🔥 11👏 10
Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг! Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг! Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади. Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг! Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа. Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Ёмон инсонларга хам табассум қилинг, марҳаматли бўлинг! Чунки улар қалбини фақат Яратган билгувчидир.
Шайх Али Тантовий
@mehrob_uz
❤ 480😢 179👍 100💯 35👏 18🔥 14🕊 12
Фото недоступноПоказать в Telegram
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Тўрт нарса ақлни зиёда қилади:
1) ортиқча гапларни тарк этиш;
2) мисвок тутиш;
3) солиҳ кишилар билан бирга ўтириш;
4) олимлар билан бирга ўтириш».
@mehrob_uz
❤ 327👍 159🎉 20👏 16💯 9🤩 6😢 3🕊 3🔥 2
Кимки сахийларга қўшни бўлса, йўқчиликдан хотиржам бўлади.
Изоҳ. Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан эшитганларини ривоят қилади, мазмуни шундай: Жаброил алайҳиссалом менга қўшничилик ҳақлари тўғрисида шунчалар кўп васият қилардики, ҳатто мен қўшни ҳам инсоннинг фарзандлари каби унинг мол-дунёсига меросхўр бўлиб қолса керак, деб ўйлардим».
Динимизда қўшничилик муносабатларига шу даражада жиддий аҳамият берилгани бежиз эмас. Ҳатто Абу Шурайх Хузоъийдан ривоят қилинган яна бир ҳадисда қўшничилик муносабати иймонга дахлдор масала сифатида тилга олинган: «Ким Оллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Оллоҳ ҳузуридаги дўстларнинг яхшиси дўсти учун хайрли бўлганидир. Оллоҳ ҳузуридаги қўшниларнинг яхшиси қўшниси учун хайрли бўлганидир».
Албатта, ҳадисда айтилганларга ҳамма риоя килса, ер юзида кўп муаммоларга ўз-ўзидан ечим топиларди. Саховат Оллоҳга шукроналикнинг бир кўриниши сифатида оммалашиб, дунё самимий хайр дуоларга тўлиб кетарди. Нур билан зулмат, кеча билан кундуз ўрин алмашиб ёнма-ён яшагани каби бойлик ва камбағаллик ҳам инсоният тарихининг барча даврлари учун умумий бўлган мавжудликдир. Бу ҳақиқатни англаган мулкдор сахий бўлмасдан бошқа иложи йўқ. Бу саховатдан баҳраманд бўлган эҳтиёжманднинг танглиги хотиржамликка, нафрати муҳаббатга айланади.
“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
❤ 273👍 79💯 20👏 12😢 8🕊 7😱 2
02:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Истиғфор 15 миллиард”дан ошди
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#челленж #истиғфор #дуо
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 4. Istigʻfor 15 milliarddan oshdi.mp429.69 MB
❤ 548👍 211😢 73😍 32👏 24🔥 15🕊 8💯 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
40. Албатта, Биз ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўр бўламиз ва Бизгагина қайтурлар.
Замин умри, унинг саҳнидаги жамики кимсаларнинг ҳаёти ҳам битади. Ҳамма нарсага меросхўр бўлиб биргина Биз қоламиз. Жумлаи одамзот фақат Бизгагина қайтариладилар. Бу қиёмат кунидир. Ўшанда ҳаёти дунёда қилган ҳар бир ишларидан сўраладилар.
Келгуси ояти карималарда Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссалари баён қилинади:
@mehrob_uz
❤ 190👍 55😢 16🕊 10👏 8🔥 6😍 4
Repost from TgId: 1401273985
Фото недоступноПоказать в Telegram
Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар.
Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди.
Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 🌙 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720115412275 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati
❤ 97👍 31🔥 2👏 1😢 1
00:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲
💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
7b3f9ec7cfd8701b7a4c27eec519b277_720w.mp42.82 MB
❤ 273👍 74😢 12🕊 7🔥 3🎉 2
"Эшик", албатта, очилади
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
«Дуо қилувчи киши дуоси ижобат бўлгунга қадар сабр қилиши керак. Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим. Кунларнинг бирида масжидга кетаётгандим, ҳовлида боласини ураётган бир аёлни кўрдим. Бола чинқириб йиғларди. Бир вақт эшик очилиб, у қочиб чиқди ва ортидан эшик тамбаланди.
Масжиддан қайтаётиб қарасам, бола бироз йиғлаганидан кейин уй остонасига бошини қўйиб ухлаб қолибди. Онасининг раҳми келиб, кўнгли эриб кетди ва эшикни очди”.
Шу гапларни айта туриб Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ йиғладилар. Кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ва: “Субҳаналлоҳ! Банда Аллоҳ таолонинг эшиги олдида сабр қилса, албатта, Аллоҳ унга эшикни очаркан!” дедилар.
@mehrob_uz
❤ 659😢 275👍 142💯 30🔥 21👏 6🤩 5🕊 5😍 4
