ch
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

前往频道在 Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
233 922
订阅者
-20724 小时
-4677
-1 25830
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
#Ҳақиқат Агар биз Мусҳафга қўл телефонларимизга қараганчалик қараганимизда эди, Қуръони каримни бир ойда бир неча марта хатм қилган бўлар эдик. @mehrob_uz
显示全部...
😢 525 162👍 71💯 56🕊 7👏 6😍 1
Жаҳон аҳли Исломдан ва мусулмонлардан қарздор Мусулмонлар инсониятга тақдим этган буюк кашфиётлар 1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларнинг ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий. 2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул. 3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. 4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий. 5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид. 6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория ( расадхона) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси. 7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам. 8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий. 9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. 10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун. 11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. 12. Торпеда (сувости) ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб. 13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий. 14. Пикнометрни (нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идиши) мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний. 15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам. 16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий. 17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший. 18. Тарихдаги биринчи университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший. @mehrob_uz
显示全部...
465👍 178👏 36🔥 22🤩 14🕊 10🎉 7💯 7😢 4😱 1
01:19
视频不可用在 Telegram 中显示
Аҳлингиз Аллоҳнинг омонати ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
显示全部...
telegram 2. Ahlingiz Allohning omonati!.mp48.97 MB
231👍 96😢 47🕊 5😍 4🔥 1👏 1🎉 1
照片不可用在 Telegram 中显示
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ! «Минор» жоме масжиди имом ноиби Бекислом домла Исаевнинг бобоси Икром ҳожи отанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанди аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. * * * Жаноза намози 2025 йил 2 декабрь куни пешин намозидан сўнг  Янгиер шаҳар «Муҳаммад Бобур» жоме масжидида ўқилади.
显示全部...
😢 199 90👍 17🕊 4
Марям сураси 41-оят.mp32.91 KB
95👍 32🕊 2💯 2👏 1
照片不可用在 Telegram 中显示
41. Китобда Иброҳимни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди. Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Қуръонда Иброҳималайҳиссалом нинг қиссасини зикр қил. У сиддиқ–ўзи ҳам, сўзи ҳам тўғри, шунинг баробарида, набий–Пайғамбар бўлган эди. Иброҳим алайҳиссаломнинг сиддиқлик сифатлари «кўп тасдиқловчи» маъносини ҳам англатади. @mehrob_uz
显示全部...
162👍 62👏 14🕊 6😍 4
Аллома Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Мусибатлар бўлмаганида, банда талтайиб, зулм ва туғёнга кириб кетарди. Шунинг учун Оллоҳ таоло мўминни мусибатлар орқали ҳимоялаб, поклаб туради. Балоси орқали раҳм қилиб, неъмати орқали балолаб турувчи зот нақадар улуғ”. Шаръий одоблар, 2/191. @mehrob_uz
显示全部...
392😢 121👍 99👏 19💯 11🔥 5🕊 5😍 1
00:08
视频不可用在 Telegram 中显示
🌱ХАЙРЛИ ТОНГ🌱 Тонгги зикр кунингизга барака олиб кирсин حَسْبِيَ اللهُ لَآ إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ Ўқилиши: “Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи туваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазиим”. Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир” (Тавба сураси, 129-оят). @mehrob_uz
显示全部...
IMG_4670.MP41.56 MB
301👍 88😢 22🕊 14👏 1
ИХЛОС “Оллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, унинг қалбини ўзининг яхши амалларини кўрмайдиган, тилини сўзламайдиган қилиб, фақат ўзининг гуноҳларини кўрадиган қилиб қўяди. Натижада банда то жаннатга кириб улгургунга қадар ўз гуноҳларини доим кўз ўнгида тутиб яшайди. Зотан, энг мақбул амал кўрилмоғи қалбдан, айтилмоғи тилдан кўтарилган амалдир (яъни, "тузук амал қилдим" деб қалб ҳам ўйламаган, тил ҳам сўзламаган амал)”. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ. Тариқул ҳижратайн, 277- саҳифа. @mehrob_uz
显示全部...
397😢 175👍 77🕊 20🎉 13👏 5💯 4🔥 3🤩 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Намоз вақтлари: 02.12.2025 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
显示全部...
185👍 56🎉 6🕊 6😍 3
🔥 Саҳифамизда лаҳзалар (сториес) улашиб боришимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг. Бунинг учун нима қилиш керак? - Аввало телеграм иловангизни янгилаб олинг (Play market ёки Appstore орқали); - Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇 https://t.me/boost/mehrob_uz ✅ Эслатиб ўтамиз, фақат телеграм премиум фойдаланувчилари овоз беришлари мумкин. Яқинларингизга улашинг! @mehrob_uz
显示全部...
141👍 44💯 14🔥 11👏 10
Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг! Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг! Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади. Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг! Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа. Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Ёмон инсонларга хам табассум қилинг, марҳаматли бўлинг! Чунки улар қалбини фақат Яратган билгувчидир. Шайх Али Тантовий @mehrob_uz
显示全部...
480😢 179👍 100💯 35👏 18🔥 14🕊 12
照片不可用在 Telegram 中显示
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Тўрт нарса ақлни зиёда қилади: 1) ортиқча гапларни тарк этиш; 2) мисвок тутиш; 3) солиҳ кишилар билан бирга ўтириш; 4) олимлар билан бирга ўтириш». @mehrob_uz
显示全部...
327👍 159🎉 20👏 16💯 9🤩 6😢 3🕊 3🔥 2
Кимки сахийларга қўшни бўлса, йўқчиликдан хотиржам бўлади. Изоҳ. Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан эшитганларини ривоят қилади, мазмуни шундай: Жаброил алайҳиссалом менга қўшничилик ҳақлари тўғрисида шунчалар кўп васият қилардики, ҳатто мен қўшни ҳам инсоннинг фарзандлари каби унинг мол-дунёсига меросхўр бўлиб қолса керак, деб ўйлардим». Динимизда қўшничилик муносабатларига шу даражада жиддий аҳамият берилгани бежиз эмас. Ҳатто Абу Шурайх Хузоъийдан ривоят қилинган яна бир ҳадисда қўшничилик муносабати иймонга дахлдор масала сифатида тилга олинган: «Ким Оллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин». Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Оллоҳ ҳузуридаги дўстларнинг яхшиси дўсти учун хайрли бўлганидир. Оллоҳ ҳузуридаги қўшниларнинг яхшиси қўшниси учун хайрли бўлганидир». Албатта, ҳадисда айтилганларга ҳамма риоя килса, ер юзида кўп муаммоларга ўз-ўзидан ечим топиларди. Саховат Оллоҳга шукроналикнинг бир кўриниши сифатида оммалашиб, дунё самимий хайр дуоларга тўлиб кетарди. Нур билан зулмат, кеча билан кундуз ўрин алмашиб ёнма-ён яшагани каби бойлик ва камбағаллик ҳам инсоният тарихининг барча даврлари учун умумий бўлган мавжудликдир. Бу ҳақиқатни англаган мулкдор сахий бўлмасдан бошқа иложи йўқ. Бу саховатдан баҳраманд бўлган эҳтиёжманднинг танглиги хотиржамликка, нафрати муҳаббатга айланади. “Унвонул баён”дан. @mehrob_uz
显示全部...
273👍 79💯 20👏 12😢 8🕊 7😱 2
02:25
视频不可用在 Telegram 中显示
“Истиғфор 15 миллиарддан ошди ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий #челленж #истиғфор #дуо Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
显示全部...
telegram 4. Istigʻfor 15 milliarddan oshdi.mp429.69 MB
548👍 211😢 73😍 32👏 24🔥 15🕊 8💯 5
Марям сураси 40-оят.mp32.83 KB
102👍 33🔥 7👏 7🕊 7
照片不可用在 Telegram 中显示
40. Албатта, Биз ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўр бўламиз ва Бизгагина қайтурлар. Замин умри, унинг саҳнидаги жамики кимсаларнинг ҳаёти ҳам битади. Ҳамма нарсага меросхўр бўлиб биргина Биз қоламиз. Жумлаи одамзот фақат Бизгагина қайтариладилар. Бу қиёмат кунидир. Ўшанда ҳаёти дунёда қилган ҳар бир ишларидан сўраладилар. Келгуси ояти карималарда Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссалари баён қилинади: @mehrob_uz
显示全部...
190👍 55😢 16🕊 10👏 8🔥 6😍 4
Repost from TgId: 1401273985
照片不可用在 Telegram 中显示
Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар. Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди. Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган. ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 🌙 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720115412275 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati
显示全部...
97👍 31🔥 2👏 1😢 1
00:25
视频不可用在 Telegram 中显示
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼 Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲 💮🌸💮🌳💮🌸💮 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
显示全部...
7b3f9ec7cfd8701b7a4c27eec519b277_720w.mp42.82 MB
273👍 74😢 12🕊 7🔥 3🎉 2
"Эшик", албатта, очилади Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: «Дуо қилувчи киши дуоси ижобат бўлгунга қадар сабр қилиши керак. Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим. Кунларнинг бирида масжидга кетаётгандим, ҳовлида боласини ураётган бир аёлни кўрдим. Бола чинқириб йиғларди. Бир вақт эшик очилиб, у қочиб чиқди ва ортидан эшик тамбаланди. Масжиддан қайтаётиб қарасам, бола бироз йиғлаганидан кейин уй остонасига бошини қўйиб ухлаб қолибди. Онасининг раҳми келиб, кўнгли эриб кетди ва эшикни очди”. Шу гапларни айта туриб Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ йиғладилар. Кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ва: “Субҳаналлоҳ! Банда Аллоҳ таолонинг эшиги олдида сабр қилса, албатта, Аллоҳ унга эшикни очаркан!” дедилар. @mehrob_uz
显示全部...
659😢 275👍 142💯 30🔥 21👏 6🤩 5🕊 5😍 4