ru
Feedback
FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

Открыть в Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2 WhatsApp орқали +998917806633

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
151 848
Подписчики
-2224 часа
-857 дней
-66630 день
Архив постов
ЁШ БОЛАГА САВОБ БАҒИШЛАШ #Қуръон ❓1939-САВОЛ: Балоғатга етмаган ёш бола вафот этса, унинг руҳига Қуръони карим ўқиб, савобини бағишлаш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар балоғатга етмаган болага савоб бағишлаш, унинг ҳақига истиғфор айтиш масаласини ёритиб, гуноҳи бўлмагани учун унинг ҳақига истиғфор айтилмайди, яъни Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир деб дуо қилинмайди, чунки унинг гуноҳи бўлмайди, аммо Қуръони карим тиловати каби солиҳ амаллар қилиб, руҳига бағишланса, ҳаққига дуолар қилинса мумкин бўлади ва бу ишларни ёш маййитга нафи тегади, дейишган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
ҚАБР НУРИ НАМОЗИ #намоз ❓1938-САВОЛ: Баъзи чет мамлакатларда хуфтон намозидан кейин ўтирган ҳолда “қабр нури намози”ни ўқишар ва бошқаларни ҳам тарғиб қилишар экан. Шу намоз аслида шариатда борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда “Қабр нури намози” деб аталадиган махсус намоз йўқ. Умуман олганда, туннинг энг охирги намози витр бўлиши мустаҳабдир. Аммо витрдан кейин ҳам нафл ўқиш жоиз. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан витрдан кейин намоз ўқиганлари маълум. Улар эҳтимол У зотнинг ана шу амаллари туфайли шундай дейишаётган бўлсалар керак. Оиша, Умму Салама ва Абу Умома розияллоҳу анҳум каби саҳобийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг витрдан кейин ўтирган ҳолда икки ракат намоз ўқиганларини ривоят қилишган. Уламолар ўша ҳадисни Сарвари олам алайҳиссалом витрдан кейин ҳам нафл ўқиш мумкин эканини билдириш учун ўқиганлар, дейишган. Яна бир гуруҳ уламолар У зот алайҳиссалом таҳажжудни жуда ҳам узоқ ўқиганларидан оёқлари шишиб кетар эди, шу боис витрдан кейин дам олиш учун ўтириб икки ракат нафл ўқир эдилар, деб изоҳлашган. Уни "қабр нури намози" деб номлаб, доимий суннат сифатида тарғиб қилиш нотўғридир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
02:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
#муфтий_минбари 📹 Бу иллатни қила кўрманг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
04 Bu illatni qila ko'rmang+.mp423.40 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 19 ноябрь чоршанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
13:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи 🎙106-дарс. Талоқни аёлнинг ўзига топшириш Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🎬 Youtube орқали кўриш 📹 Дарслар: ... 90 - 91 - 92 - 93 - 94 - 95 - 96 - 97 - 98 - 99 - 100 - 101 - 102 - 103 - 104 - 105 💭 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун: @Muxtasarulviqoyasharhi_bot ✅ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
106-dars Taloqni ayolning o'ziga topshirish тг.mp423.98 MB
НАМОЗДА ҚЎЛЛАР ҚАНДАЙ БОҒЛАНАДИ? #намоз ❓1937-САВОЛ: Намоздаги қиёмда турган вақтда қўлларни қандай боғлаш тўғри бўлади? Ўнг қўл бармоқлари билан чап қўлнинг билак қисмига боғлашми ёки ўнг кафтни чап кафт устига текис қилиб қўйишми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккиси ҳам мазҳабимизда бор. Шунинг учун ҳар иккисини қилаётганлар ҳам тўғри амал қилаётган бўлади. Чунки биринчисини буюк мужтаҳид имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ айтган бўлсалар, иккинчи турини имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ маъқул кўрганлар. Аммо уларнинг ижтиҳодларини шарҳлаган уламолар иккисининг гапларини жамлаб, намозхон ўнг қўлининг бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўлининг билагидан ушлайди, қолган уч бармоғини чап қўлининг устига қўяди, деганлар ва шу амални маъқул кўрганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
ҒУСЛ ҚИЛГАН ОДАМ ВАФОТ ЭТСА, ЯНА ҒУСЛ ҚИЛДИРИЛАДИМИ? #жаноза ❓1936-САВОЛ: Жума намоз пайти вафот этиб колган киши намозга ғусл қилиб келган бўлса ҳам жанозасидан олдин ювинтириладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу кишини ғусл қилдирилади. Чунки инсон вафоти туфайли нопок бўлиб қолади. Шунинг учун уни ғусл қилдириш вожиб бўлади. Вафотидан аввал қилган ғуслининг аҳамияти қолмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
02:51
Видео недоступноПоказать в Telegram
#муфтий_минбари 📹 Денгизни айнитувчи гуноҳ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Dengizni aynituvchi gunoh 4K+.mp424.72 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 19 ноябрь чоршанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 18 ноябрь сешанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
02:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #исм 📹 "Зиёда", "Ортиғали" деб исм қўйиш шартми? 🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Ziyoda Ortig'ali ismini qo'yish shartmi tg.mp429.92 MB
03:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #маййит #дафн 📹 Маййитнин бошига тупроқ қўйиш жоизми? 🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Mayyitning boshiga tuproq qo'yish joizmi тг.mp438.87 MB
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОЯТНИ УНУТИШЛАРИ #Ҳаж_умра ❓1935-САВОЛ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг кечаси қироат қилаётганини эшитдилар ва: «Аллоҳ унга раҳм қилсин! У менга унуттирилган фалон сурадаги фалон оятни эслатди», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оятни унутишларини қандай тушунамиз? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа шундай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсон бўлганлари учун гоҳида айрим оятларни унутиб қўярдилар. Лекин У зот алайҳиссалом умматга етказишлари зарур бўлган оят ва ҳукмларни уларга етказмасдан аввал асло унутган эмаслар. Бу ҳолат ҳеч қачон содир бўлган ҳам эмас. Аммо етказиб бўлгандан кейин ўша оятларни қисқа муддатда унутганлари содир бўлган ва бу инсоний фитратдан келиб чиққан. У зотнинг ўзлари “Мен ҳам сизлар каби башарман, сизлар унутгандек мен ҳам унутаман”, деганлар. Лекин унутишлари узоқ вақт давом этмаган, қисқа вақтда ёдларига тушган. Яна бир тур унутишлари эса ўша ҳукмларнинг тиловати насх, яъни амалдан бекор бўлиши учун Аллоҳ таоло томонидан унуттирилган. Аллоҳ таоло Бақара сурасида “Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унутдирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирамиз...”, деган. Аъла сурасида: “Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, эсдан чиқармайсан. Магар Аллоҳ хоҳлаганини (унутасан)”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
ЭҲРОМДА МАНДАРИН ЕЙИШ #Ҳаж_умра ❓1934-САВОЛ: Эҳромдаги киши апельсин ва мандарин каби ҳидли меваларни истеъмол қилса жоизми? Садақа ёки жарима вожиб бўлмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши апельсин ва мандарин каби хушбўй ҳидли меваларни истеъмол қилиши жоиз. Бунинг учун унга ҳеч қандай жарима ёки садақа вожиб бўлмайди. Чунки мазкур меваларни хушбўйланиш мақсадида ейилмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
02:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
#муфтий_минбари 📹 Мўмин ғийбатчи бўлмайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
01 Mo'min g'iybatchi bo'lmaydi+.mp422.20 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 17 ноябрь душанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
00:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
#муфтий_минбари 📹 Ҳали соғиниб қоласиз 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Hali sog‘inib qolasiz+.mp43.60 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 16 ноябрь якшанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
02:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
#муфтий_минбари 📹 Салом мўминнинг шиоридир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Салом мўминнинг шиоридир.mp46.30 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
📢 ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҲАМ САВОЛ ЙЎЛЛАШИНГИЗ МУМКИН 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво маркази мурожаатчиларнинг тобора ортиб бораётганлиги муносабати билан уларга янада қулайлик яратиш мақсадида "Қўнғироқлар хизмати" (Кол-марказ) дам олиш кунлари ҳам ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилади.
❔ Эндиликда шанба ва якшанба кунлари ҳам биз билан боғланишингиз мумкин.
🕗 Қўнғироқлар марказининг иш вақти ҳар куни соат 09:00 дан 17:00 гача.
📲 Марказ рақами: +998781503344 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...