Rasmiy xabarlar I Официальные новости
Открыть в Telegram
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot
Больше2025 год в цифрах

79 055
Подписчики
-80024 часа
-1 4867 дней
-1 90730 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Қурилиш тизимида аниқланган камчиликлар бўйича расмий муносабат
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Ҳидоятовнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда билдирган фикрлари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.
Қайд этиш жоизки, тилга олинган ҳолатлар 2018–2019-йиллардан буён аниқланган ва йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар ҳисобланади.
Қурилиш соҳасидаги қонунбузарликлар очиқ тан олиниб, уларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда. Айтилаётган маълумотлар айблаш эмас, балки муаммоларни яширмасдан ислоҳ қилишга қаратилган.
Асосий мақсад фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олишдир. Вазирлик мазкур масала юзасидан доим очиқ.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Ўқувчи ва талабалар учун авиачипталарга 50% чегирма
“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан қишки таътил муносабати билан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабаларига маҳаллий авиақатновлар учун 50% гача чегирма тақдим этилади.
Чегирма 2025-йил 26-декабрдан 2026-йил 11-январига қадар амал қилади.
📌Чегирма ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида берилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 4😱 2
00:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Диққат
ЙҲХХ ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик ва хушёрликка чақирмоқда. Барча ҳайдовчилардан:
- бошқарувдаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб;
- оралиқ масофани сақлаб;
- тезликни меъёрдан оширмасдан;
- газ ёки тормоз тепкисини кескин босмасдан;
- эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз, дейилади мурожаатда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
INSTA tg.mp413.65 MB
👍 15
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇿🇯🇵Инфографика: Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан ушбу мамлакатга расмий ташриф билан ҳамда «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти биринчи саммитида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) сўнгги 8 йил давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни таҳлил қилди.
👁 2017–2024 йиллар давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги товар айланмаси 2,3 баробарга ошиб, 166,2 млн доллардан 388,6 млн долларга етди.
🔝 Экспорт ҳажми 15,1 фоизга ўсиб, 14,5 млн доллардан 16,7 млн долларга етди
🔝 Импорт эса 2,5 баробарга ошиб, 151,7 млн доллардан 371,9 млн долларга етди
📊 2025 йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги товар айланмаси 326,8 млн долларни ташкил этди.
🪧 Бугунги кунда Ўзбекистонда Япония капитали иштирокидаги 121 та компания фаолият юритмоқда.
🔝 Сўнгги 8 йилда Япониядан Ўзбекистонга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми, жумладан JICA линияси орқали, 184 млн долларни ташкил этди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 83👏 14
❗️Лицензиясиз хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилганларга молиявий жарима қўлланди
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда реклама қонунийлиги бўйича доимий ўрганишлар олиб бормоқда. Ўрганишлар натижасида “Crystalvisa Consulting” МЧЖ, “Humo Group Central” МЧЖ ва “Compony B2B” МЧЖ томонидан тегишли лицензиясиз хорижга ишга юбориш хизматлари рекламаси берилгани аниқланди.
Қўмита Махсус комиссияси ушбу субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўллаш ва қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланмаслиги бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш ҳақида қарор қабул қилди.
📌 “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, тегишли сертификат ва лицензиялари бўлмаган товар ва хизматларни реклама қилиш тақиқланади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 5
02:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
🏠Кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар диққатига!
❄️ Қишнинг совуқ кунларида хавфсизлигингиз ва қулайлигингизни таъминловчи қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
IMG_7294.MP426.69 MB
👍 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️19 декабрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Республика ҳудудида (18 декабрь соат 20:00 дан 19 декабрь соат 20:00 гача) ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (қор, ёмғир) ҳамда туман кузатилиши мумкин. Кундузи асосан ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларнинг айрим қисмларида яхмалак эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 3–12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат:
🔵Кечаси: 0–5° совуқ, Қорақалпоғистон ва чўл ҳудудларида 9–14° совуқ, айрим жойларда 15–18° гача.
🔵 Кундузи: 0–5° илиқ, жанубий ҳудудларда 4–9° илиқ.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғиши, туман ва яхмалак кузатилиши мумкин.
📌18–22 декабр кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Ёшга доир пенсиянинг ёшга доир нафақадан фарқи борми?
Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсияга камида 7 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқа олишади. Бунда, ёшга доир пенсияга эркаклар 60 ёшдан, аёллар эса 55 ёшдан чиқишлари мумкин.
Ёшга доир нафақага эса 7 йилдан кам иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқишлари мумкин. Бунда, ёшга доир нафақа ёши эркаклар учун 65 ёш, аёллар учун эса 60 ёш этиб белгиланган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича Стратегия тасдиқланди
Мазкур стратегия Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг амалий ва тизимли ижросини таъминлаш, шунингдек болаларнинг хавфсизлиги ва қўллаб-қувватланишини кафолатлайдиган барқарор механизмни шакллантиришга қаратилган.
Фармон фуқароларга болалар ва халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларимизни бажариш, мамлакатнинг фаол позициясини, зўравонликка муросасизлигини ва уни бартараф этишдаги қатъиятини тасдиқлаш имконини беради.
Бугун Президентимиз томонидан 2026–2030 йилларда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тўғрисидаги Фармон имзоланди. Ҳужжат жамоамиз томонидан жаҳон тажрибаси ва илғор амалиётлар асосида ишлаб чиқилиб, болалар учун ишончли ҳимоя тизимини яратишга қаратилган. 2026 йилдан профессионал тутинган оилалар билан иш йўлга қўйилиб, болалар ва оилалар психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам олади. Устувор мақсад — оилани қўллаб-қувватлаш ва уни сақлаб қолиш. Шунингдек, ўқув-тарбия муассасалари ўрнида болаларни жамиятга мослаштиришга хизмат қилувчи ижтимоий интеграция марказлари ташкил этилади, қонунчиликдаги ўзгаришлар эса бола ҳуқуқларини кучайтиришга қаратилган. Ушбу ислоҳотларни амалга оширишда иштирок этган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамоаси ва барча ҳамкорларга миннатдорлик билдираман", — Шаҳноза Мирзиёева.Стратегияга мувофиқ кучга кираётган ўзгаришлар ҳақида батафсил қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 55👏 15
Фото недоступноПоказать в Telegram
Саидалиев Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Фото недоступноПоказать в Telegram
Даврон Исматов пойтахтнинг Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунгача у Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
🤔 4😢 1
Омбудсманлар ҳамкорлиги натижасида Россиядаги 31 нафар ўзбекистонлик талабага нисбатан қўлланилган маъмурий жазо бекор қилинди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг жорий йил октябрь ойида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида ҳар икки давлат Омбудсманлари иштирокида ҳамюртларимизнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида фуқароларимиз учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида Россия Федерациясида жойлашган “Иқтисод олий мактаби” миллий тадқиқот университетида (НИУ ВШЭ) таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабанинг мурожаати ҳам қабул қилинди. Маълум бўлишича, университет маъмурияти томонидан талабаларнинг миграция ҳисобига туриш узайтирилиши қоидалари тўғрисида ваколатли органларга ўз вақтида маълумот берилмаган.
Батафсил
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 6🤔 1
❗️Апелляция инстанцияси қарори: ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг жорий йил 17 декабрдаги ажримига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг судининг 2025 йил 13 октябрдаги Т. Абдижалилов (1976 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “Т-NUTS” ва “PICHOQCHI DRY FRUITS” масъулияти чекланган жамиятлари раҳбари) ва бошқалар (жами 3 киши)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Судланувчилар томонидан берилган апелляция шикоятлари қаноатлантирилмади.
Тарафлар суд қарорларидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест келтириш ҳуқуқига эгалиги маълум қилинади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ
✅Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарори билан халқ табобати билан шуғулланувчи фуқаро И. С. (1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.
❗️Суднинг қарорига кўра И. С.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
✔️Маълумот учун: фуқаро И. С. 2025 йил 10 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарорига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 20 баравари миқдорида маъмурий жарима солинган эди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 10😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Пойтахтга кириш бўйича чекловлар жорий этилмаяпти — расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри транспорт тизимига оид режалаштирилаётган ўзгаришлар нотўғри талқин қилинмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий тушунтириш берди.
Вилоятлардан Тошкентга автомобиллар киришига ҳеч қандай чеклов ёки тақиқ жорий этилмаяпти.
Гап назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш ва улар негизида замонавий транспорт тугунларини ташкил этиш ҳақида бормоқда. Бу ҳудудларда автотураргоҳлар, дам олиш жойлари ҳамда шаҳарга тез ва қулай етиб олиш имконини берадиган жамоат транспорти инфратузилмаси яратилади.
Бу мажбурият эмас, балки қўшимча имконият. Ҳайдовчилар хоҳишига кўра автомобилни автотураргоҳда қолдириб, жамоат транспортидан фойдаланиши ёки аввалгидек шахсий автомашинада шаҳарга кириши мумкин. Бундай “Park & Ride” амалиёти дунёнинг кўплаб мегаполисларида қўлланилади.
Ушбу чоралар тирбандликларни камайтириш, транспорт юкламасини қисқартириш ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган.
Гап тақиқлар ҳақида эмас, балки шаҳар ҳаракатини янада қулай ва замонавий тарзда ташкил этиш орқали фуқаролар учун танлов имкониятларини кенгайтириш ҳақида бормоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 9👏 1
❗️Олий суд ахборот хизматига кўра, 2024 йилда Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан 3 020 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 806 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 214 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) жазолар тайинланган. 8 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида мазкур моддада назарда тутилган жиноятни содир этган 2 875 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 650 нафари озодликдан маҳрум қилинди ҳамда 225 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. 5 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️ 2025 йил 1 декабрь ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 270,7 минг нафарни ташкил қилмоқда.
📌 Батафсил инфографикада.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 5
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган ТОП-7 мамлакатлар қаторига кирди
БМТ Туризм томонидан эълон қилинган сўнгги таҳлилий маълумотларга (World Tourism Barometer) кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича дунё миқёсида энг юқори ўсиш қайд этилган ТОП-7 давлатлар қаторига кирди.
Хусусан, мамлакатга ташриф буюрган халқаро туристлар оқими 2019 йил даражасига нисбатан 73 фоизга ошиб, Ўзбекистоннинг глобал туризм маконидаги мавқеи изчил мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
😍 5👍 3
03:32
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Rasmiy_munosabat
❗️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Намангандаги ҳолат юзасидан чора кўрмоқда
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида вояга етмаган болалар иштирокида ноқонуний диний таълим ташкил этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, тўлиқ назоратга олинди.
Шунингдек, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирда болаларни қонуний таълим тизимига қайтариш, уларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини баҳолаш ҳамда ота-оналар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш чоралари кўрилмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Видео.mp421.06 MB
👍 3🤔 1
