ru
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Открыть в Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
147 769
Подписчики
+34424 часа
+2 0747 дней
+630 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 24 декабрь — СССР қўшинларининг Афғонистонга босқини Қизил имерия парчаланишидан илк нишон эди 1979 йил 24 декабрь куни Совет Иттифоқи қўшинларининг Афғонистонга киритилиши ХХ аср охиридаги энг оғир геосиёсий қарорлардан бири бўлди. Бу воқеа Афғонистон тақдири билан бирга бутун СССР келажагини ҳам ағдар-тўнтар қилди. 1978 йилда Афғонистонда «Савр инқилоби» бўлиб ўтиб, ҳокимиятга Халқ-демократик партияси келди. Аммо партия ичидаги бўлинишлар, мажбурий ислоҳотлар ва диний-анаънавий жамиятнинг қаршилиги мамлакатни фуқаролар уруши жарлигига итариб юборди. 1979 йилга келиб президент Ҳафизулло Амин ўз иттифоқчиларига ҳам ишонмай қолди. Кремлда эса Амин АҚШ томонга оғиб кетиши мумкин, деган қўрқув кучайди. Кремлда қабул қилинган махфий қарор 1979 йил декабрь ойи ўртасида КПСС Сиёсий бюроси раҳбарияти – Брежнев, Андропов, Устинов ва Громико махфий қарор қабул қилишди. Босқин учун расмий баҳона сифатида «дўст Афғонистон ҳукуматининг илтимосига кўра мамлакатда тинчлик ўрнатишга ёрдам кўрсатиш» эди. Шу важ билан 24 декабрь куни Совет ҳаво-десант бўлинмалари Афғонистонга киритила бошлади. Бир неча кундан сўнг, 27 декабрда Кобулда махсус операция ўтказилиб, Ҳафизулло Амин ҳокимиятдан ағдарилди ва ўлдирилди. Унинг ўрнига Москвага содиқ Бабрак Кармал олиб келинди. 10 йиллик урушнинг бошланиши СССР раҳбарияти Афғонистондаги операция қисқа муддатли бўлади, деб ўйлаган эди. Украина босқини бошида ҳам уч кунда Киевни оламиз деган дағдағалар янграганини эсланг. Афғон уруши 10 йилга чўзилди. Ҳеч кимга керакмас бўлган бу урушда 15 мингдан ортиқ совет аскари ҳалок бўлди, юз минглаб афғон тинч аҳолиси қурбон бўлди ва радикал исломий гуруҳлар кучайди. Бу уруш Совет иқтисодиётига улкан зарба берди, халқаро майдонда СССР обрўси сариқ чақага тушди. АҚШ, Ғарб давлатлари ва СССР ўртасидаги «совуқ уруш» янги босқичга чиқди. Интиқонинг ибтидоси 24 декабрь 1979 йилда бошланган Афғонистон уруши Совет Иттифоқи парчаланишига олиб борган асосий омиллардан бири бўлди. Афғонистонни тез фурсатда ишғол қилмоқчи бўлган СССР муқаррар фожтага юз тутди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
92👍 29😢 5🤯 4🤬 4🔥 1🎉 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ШИМБУЛОҚДА ҚОЗОҚ ТИЛИНИ БИЛИШНИ ИСТАМАГАН КАФЕ ХОДИМИ ИШДАН БЎШАТИЛДИ Олмаотадаги машҳур «Шимбулоқ» тоғ-курортида жойлашган Gusto кафесида тил масаласи билан боғлиқ йирик можаро келиб чиқди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кафе ходимаси мижозга давлат тилида хизмат кўрсатишдан бош тортгани акс этган. Ходима ўз позициясини қуйидагича тушунтирган: «Мен СССРда туғилганман, қозоқ тилини билишга мажбур эмасман». Бу гаплар қозоғистонлик фойдаланувчиларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Видео тез фурсатда вируслашиб, жамоатчилик ўртасида катта муҳокамаларга йўл очди. Бир сутка ичида кафенинг Instagram саҳифасида 30 мингдан ортиқ норозилик изоҳлари қолдирилди. Кафе раҳбарияти вазиятга тезкор муносабат билдириб, ушбу ходима билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини маълум қилди. Муассаса ўз мижозларидан узр сўраб, давлат тилига ва миллий қадриятларга ҳурмат билан ёндашишини таъкидлади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
👍 182 61🔥 21😁 13🤬 3🤔 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️СТАНДАРТЛАШ ТИЗИМИДАГИ ИНҚИРОЗ Глобаллашув, рақамлашув ва эркин бозор шароитида стандартлаш тизими ҳар бир давлат учун стратегик аҳамиятга эга. Сифат, хавфсизлик ва рақобатбардошлик айнан стандартлар орқали таъминланади. Бироқ Ўзбекистонда стандартлар билан шуғулланувчи ваколатли орган — Стандартлар агентлиги кўп жиҳатдан замон талабларига мос эмас. Аввало, агентлик фаолиятидаги асосий камчилик — бюрократик ёндашувнинг устунлигидир. Тизим эскича ва ёпиқ ишлайди. Стандартлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнлари ҳаддан ташқари секин, камига ортиқча қоғозбозлик мавжуд. Бизнес ва ишлаб чиқарувчилар учун стандартлар кўп ҳолларда шунчаки тўсиқ вазифасини ўтаб келмоқда. Айниқса, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари стандарт талабларининг ноаниқлиги, бу талаблар турли ҳудудларда турлича талқин қилинишига дуч келмоқда. Мамлакатдаги мавжуд стандартларнинг катта қисми халқаро стандартлар билан уйғун эмас. ISO, IEC каби нуфузли халқаро тизимлар билан интеграция деярли йўқ. Натижада маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқиш қийинлашади, маҳсулотлар халқаро талабларга жавоб бермайди. Бу эса мамлакат экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатяпти. Стандартлар агентлиги ходимларининг малакаси масаласида ҳам жиддий муаммолар мавжуд. Замонавий стандартлаш техник билим билан бирга иқтисод, инновация, маркетинг, рақамли технологиялар ва халқаро тажрибага таянишни талаб қилади. Соҳа ходимлари эса ўз устида етарлича ишламайди. Малака ошириш тизимининг самарасизлиги ва халқаро тажриба алмашувининг сустлиги аҳволни янада оғирлаштиради. Маош масаласи эса алоҳида муаммо. Стандартлар агентлиги ходимларининг иш ҳақи ўртача 3 миллион сўм атрофида. Бу чойчақага иқтидорли ва билимли кадр қайрилиб ҳам қарамаслиги тайин. Ишлаб юрган мутахассислар эса ташаббуссиз, инерт, масъулиятдан қочиб фақат қоғоз учун ишлашади. Агар Стандартлар агентлиги ҳақиқатан ҳам иқтисодиёт драйверига айланиши шарт бўлса, унинг институционал мустақиллиги, кадрлар салоҳияти, молиявий таъминоти ва халқаро интеграцияси жиддий қайта кўриб чиқиш зарур. Агентлик чуқур ва тизимли ислоҳотларга муҳтож. Замон ва глобал бозор ҳеч кимни кутиб турмайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
32🔥 9👍 6🤔 2🤬 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️БЕКОБОДДА ИИБ ХОДИМИ ФУҚАРОНИ МОШИНАСИ БИЛАН МАЖАҚЛАБ ХОТИНИ ЁРДАМИДА ЎЛИКНИ СИРДАРЁГА ОҚИЗИБ ЮБОРДИ 11 декабр куни соат тахминан 22:30 лар атрофида Умматқулов Бердиёр Бахтиёровични мошина уриб кетди. Рулда ички ишлар ходими бўлгани маълум. Воқеа Бекобод-Бўка йўналишидаги Ойбек пости яқинида содир бўлган.
«Отамни мелиса мошинада уриб кетган. Сўнг отамни олиб 40 километр узоқликдаги дарёга элтган. Ва дарёга ташлаб юборган. 11 декабрдан бери қидирув давом этяпти. Лекин отамнинг жасади топилмаяпти. Қидирув ишлари кундан-кунга суслашяпти. Илтимос, отамни топишга ёрдам беринглар» – дейди қурбоннинг ўғли Элтузга мурожаатида.
Ўғилнинг таъкидлашича, мошинада пиёдани мажақлаб ўлдирган ички ишлар ходими дарҳол хотинини чақиртирган. Эр-хотин биргаликда қурбонни 40 километр наридаги дарёга улоқтиришган. Ҳозирда бу мелиса устидан тергов иши кетмоқда. Бироқ жиноий шерик бўлган унинг хотини жавобгарликка тортилмади. Шунингдек, вақт ўтган сайин мурдани топиш имкони йўқолиб бормоқда. ИИБ шу ўринда «ўлик йўқ бўлса – жиноят ҳам йўқ» қабилида ҳаракатланаётган бўлиши мумкинми? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
😢 80 58🤬 33😱 8😁 2🔥 1
⚡️⚡️⚡️Ғазалкентдаги дачада 25 яшар ФВВ офицери осилган ва ўлик холатда топилди.
Показать все...
🤯 60😢 40🤔 15👍 10😱 10 3😁 1🤬 1
00:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хоразм вилоят ИИБ тезкор тергов хизмати офицери 30 минг доллар пора олаëтган пайтда ушланди. У бу пора эвазига Хивадан 12 сўтих ер аберишни пора берган одамга ваъда қилган. У одам бориб шипшитган. Порахўр қамағда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
xorazm iib.mp44.72 MB
😁 54👍 25 15😱 11🤬 8🎉 4🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЗЎРЛАШ ВА ҚОТИЛЛИК ЖИНОЯТИНИ СОДИР ЭТГАН ЎЗБЕК ҚОЗОҒИСТОН ҚАМАҒИДА Қозоғистоннинг Туркистон вилоят суди 16 яшар ўқувхи қизни жинсий зўрлаб ўлдирган 38 яшар ўзбекни ашаддий жиниятчи деб топиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд мажлиси видеосида қотилнинг фамилияси Исомиддинов экани айтилган. Қотиллик шу йилнинг 5 июнида Туркистон вилояти Тўрткўл қишлоғида содир бўлганди. Қиз ўз оиласига тегишли дўкондан чиқиб уйига йўл олган ва йўқолиб қолган. Сал ўтиб қизнинг жасади боғча ëнидаги йўл четидан топилди. Исбот ва даллилларни ўрганиб чиққан суд бу ўзбекни қотиллик ҳамдабалоғатга етмаган қизни зўрлаш жинояти бўйича айбддор деб топиб бир умрга қамади. Бундан ташқари қотил ўзбек бу қизнинг оиласига 50 миллион танга товон тўлаши суд ҳукмида ëзилди. Ўзбекларнинг сексуал зўравонлик жинояти билан қамалиши Қозоғистонда янгилик эмас. Бундан олдин Туркистон вилояти Келес туманида 35 яшар ўзбек саккизинчи синф ўқувчисини жинсий зўрлагани ортидан қамалган эди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
🤬 116 37😢 23👍 7🎉 3🤔 2
⚡️НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ВА ТАЗЙИҚЛАРДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА Навоий вилоятида маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан Оила ва хотин-қизлар тизимидаги меҳнат муносабатлари, тазйиқ ва камситишлар юзасидан жиддий норозилик билдирилмоқда. Бу ҳақда фаоллар номидан Элтузга юборилган мурожаатда айтилади. Мурожаатга кўра, Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбарияти томонидан қўл остидаги туман ва шаҳар бўлимлари орқали хотин-қизлар фаоллари мунтазам равишда мажбурий меҳнатга жалб этиб келинмоқда. Фаолларнинг таъкидлашича, ҳафтанинг дам олиш кунлари ҳамда иш вақтидан ташқари пайтларда асоссиз топшириқлар берилиб, 24/7 тартибда ишлашга мажбурлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, тизимда манфаатлар тўқнашуви ва қариндош-уруғчилик ҳолатлари мавжудлиги айтилмоқда. Хусусан, Навоий шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Насиба Раҳимовага яқин қариндошлар ишга жалб этилгани ҳақида эътирозлар билдирилган.
Фаолларнинг айтишича, хотин-қизлар фаоли лавозими тизимда энг кам иш ҳақи тўланадиган, бироқ энг кўп масъулият талаб қилинадиган йўналишлардан бири ҳисобланади. Айрим ҳолатларда бир ходимга икки ёки учта маҳалла юклатилиб, амалда фақат битта маҳалла учун ойлик маош тўланмоқда. Шу билан бирга, кунлик ишлар, ойлик режалар ва чораклик KPI кўрсаткичлари тўлиқ бажарилса-да, рағбатлантириш ёки устамалар берилмаётгани қайд этилган.
Мурожаатда 2025 йил ноябрь-декабрь ойларида Кармана тумани ҳамда Навоий шаҳридаги хотин-қизлар фаолларидан мажбурий равишда тушунтириш хатлари олиниб, ойлик иш ҳаққидан 2030 фоизгача маблағ ушлаб қолингани айтилади. Ходимларни телефонларисиз йиғилишларга киритиб, ойлик маошдан кесишга розилик хатлари ёздирилгани, бош тортганлар эса хизмат текшируви ва 50 фоизгача ойликдан маҳрум қилиш билан қўрқитилгани таъкидланган. Шунингдек, раҳбар томонидан қўл остидаги ходимларга нисбатан ҳақорат, камситиш, раҳбар этикасига зид муносабатлар, дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари ўтказиладиган йиғилишларда иззат-нафсга тегувчи сўзлар ишлатилиши ҳақида ҳам шикоятлар келтирилган. Маҳалла хотин-қизлар фаоллари ўз мурожаатида улар ҳам инсон эканини, оиласи ва дам олиш ҳуқуқи борлигини, тазйиқ ва мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилиниши лозимлигини таъкидлаган. Улар масъул идоралардан тизимдаги ушбу қонунбузилишлар ва бошбошдоқликка холисона баҳо берилиб, қонуний чоралар кўрилишини сўрамоқда. Мурожаатга раҳбар томонидан содир этилган деб баҳоланаётган ғайриҳуқуқий ҳаракатларга доир скриншотлар ҳам илова қилинган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
52👍 29🤬 13🔥 5😱 2
01:49
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИГА ЯНГИ ЙИЛ МОРООО БЎЛСИН! Ўзбекистонда ҳеч қайси тизим соғлиқни сақлаш тизимичалик коррупция ботқоғига ботмаган. Келган бемордан ҳам, ўлган бемордан ҳам соққа қилиш - “ўзбек тиббиёти”нинг қон-қонига, тизим-тизимига сингиб кетган иллат. Бугунги “саховатпеша”лар ҳам тарқатган эҳсонини Марказий Онкология шифокорлари кўрмасин, билмасин, эшитмасин. Билса — фақат Тангри таоло билсин ва бемор билсин, савоби охиратга кафорат бўлсин, дея жума намозларида илтижо қилинмоқда. Чунки эҳсон пули тарқатилгани ҳақида марказий медсестра ёки санитарка бўлим бошлиғига мужда берса, касалнинг ҳолига касаллиги йиғлайди. Бу каби ҳолатлар республиканинг исталган тиббиёт муассасасида учрайди. Чунки тиб-маорифни соққа билан хатм қилган талабанинг келажаги шул эрур. Ҳатто бу юртнинг оқили ҳам, одили ҳам, отаси ҳам, онаси ҳам, кўпни кўрган кайвониси ҳам, тўрт хотин олган қорисиям боласига: “Олгину, олдирмагин”, дея фотиҳа беради. Мана, янги йил байрами ҳам яқин. Шу муносабат билан барча тиббиёт масканлари ва марказларида “тепага” совға бериш, главрачни рози қилиш, замглаврачнинг кўнглини олиш каби советдан қолган соққа отиш тизими оби-ҳаётдек оқиб кетяпти. Хўш, тепага ёки главрачга совға беришдан мақсад не? Пул йиғишдан мақсад - шу жойида умрининг охиригача ишлаб қолиш. Айниқса, главрачлар: “Ўлигим ҳам шу иш жойимдан чиқсин”, дея соғлиқни сақлаш вазирлигига пул ва турли ҳадялар бериб, “тепани” совға ва пулга кўмиб, вазирнинг етти авлоди, бола-бақрасини боқиш билан овора. Ставка эса энг қуйи қатлам – санитаркалардан 100 мингдан, ҳамширалардан 200 мингдан бошланиб, тепага қараб кўтарилиб боради. Пул йиғмаган мискин ҳам, пул бермаган тиббиёт ходими ҳам йўқ бу ўлкада. Ровийларнинг муждасига кўра, вазирнинг ҳатто ҳожатхонаси ҳам олтиндан бўлиб кетган эмиш. Баъзи билгичлар эса вазирнинг боласи чет эл фуқаролигини олиб, яшаш жойини ҳам четга кўчирган, дейди. Айрим главрачлар эса амал курсисида икки йил ўтириб-ўтирмай, даңғиллама ҳовли ва қўшимча бизнесни бошлаб юборган эмиш. Бир ҳайдалиб, яна янги лавозимга тикланган арбоб айтганидек: “Лубая бизнес - хараша!” “Уйда ёлғиз” фильмидаги бир гап ўзбек мардуми орасида йилдан йилга кўчиб сайқалланиб келади: “Байраминг муборак вазир, келаётган янги йил билан!” 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
ракукс1.mp49.24 MB
😢 95 73👍 45🤬 21😁 13🔥 4🤯 3
⚡️⚡️⚡️Қашқадарё ҳокими Азимов 134 студент қизнинг 1 млрд 128 млн сўмлик контракт қарзини тўлади. Янги йил совғаси бу!
Показать все...
star reaction 1👍 637 68🔥 27🤔 17🎉 16😁 14😱 10🤬 8😢 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлар қайси қонунда белгилаб қўйилган? Конституция давлат билан фуқаролар ўртасида ижтимоий шартномадир, давлат ҳам, амалдорлар ҳам, фуқаролар ҳам бунга доимий риоя қилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон ижтимоий давлат эканлиги белгиланган. Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш масаласи кўп йиллардан буён гапирилиб келинади, дастлабки норматив-ҳуқуқий ҳужжат – ПҚ-4890 бундан 5 йил олдин қабул қилинган. Ундан кейин ПҚ-311, ПФ-88, ВМҚ-382лар қабул қилинди. Буларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 718-сонли Қарори қабул қилинди. Қарор билан “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланди. Тўғри, буларни жорий қилиш керак. Лекин, буларнинг ҳаммаси қонуний майдонда бўлиши керак. Ўзбекистон Конституциясининг 48-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган. Тушунаяпсизми? “Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли” эканлиги белгилаб қўйилган. Қани ўша қонун? Кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлар қайси қонунда белгилаб қўйилган? Ёки кафолатланган ҳажм қайси қонунда акс этган? Мен билмайман. Ҳукуматнинг 39 миллионлик аҳолига таъсир кўрсатадиган бундай нормаларни ўрнатишга қандай ваколати бор? Наҳотки, 5 йилдан буён қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга қодир эмас? Ваколатлилар чақириб, ҳисоб сўрамайдими? Масалан, фалаж парламент. Мандатни халқдан олгансизку. Пуллик тиббий хизматни жорий этар экансиз, ўзингиз ҳам бунга маънан тайёр бўлишингиз керак. Масалан, халқ тўлаган солиқлар эвазига молиялаштириладиган “биринчи рақамли” поликлиника ва клиникалар хизматидан воз кечинг. Шундай ҳам битта телефон қўнғироғи орқали бутун оилангиз тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини ортиғи билан оладику. Халқ билан бир хил шароитга ўтинг, шохингиз йўқ. Ҳуқуқшунос Анвар Бозоров 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
58👍 42🔥 5😢 3🤔 2🤬 1
ГАЛСТУКЛИ МУЛЛАКА ФАОЛЛАРГА ТАҲДИД ҚИЛМОҚДА Олий мажлис томига ИШИДнинг қоп-қора ëки Толибон террорчиларининг устига оят ëзилган оқ байроғини осишни хаëл қилган депутат Одилжон Патихджоновичга ким стоп дейди? Ўзбекистон дунëвий давлат эканлигини унутиб конституцияга шак келтирган ўртоқ Патихджонович сиғинган Толиб, ИШИД ëки ҳизбчлар дунëвий қонунларни тан олмайди. Улар фақат 100 градусли шариат жорий қилиниши тарафдори. Олий мажлис гумбази тагида ўтириб, бу гумбазни онтариш хаëлида бўлган Таджиев Одилжон Патихджонович қайси кўлмакдан сув ичмоқда ўзи? Нега бу шариат пропагандисти дунëвий давлатчилик ва демократия қадриятрларидан баҳс қилган юртнинг фаол қизларига таҳдид қилмоқда? Ким ўзи у? Тикланиш партиясига шариатчилар қайси тешикдан сизиб кирди? Сенат тўра ойими Танзилахоним ўз бағрида илонни иситиб сақламоқдами? Дунёвий давлат қўлидан нон-туз еб, биров билан баҳсда шаръий фиқҳга таянадиган бундай мунофиқ латент (яширин) шариат пешволарини кетига тепиб ҳайдаш жоиз. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
81🤬 35👍 14😱 13🔥 10😁 9🤔 6🤯 2
00:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
КОРРУПЦИЯ БОТҚОҒИГА ЖИМ ҚАРАБ ТУРАМИЗМИ? Коррупция иллати жамиятимизда шу даражада илдиз отганмики, энди уни оддий ҳолат сифатида қабул қила бошладикми? Элтузга юборилган видеода Наманган вилояти Мингбулоқ тумани экология ходими Нозимжон акс этган. Нозимжон акт тузиш билан қўрқитиб, дўкон эгасини мажбурлаб пора олади. Бу ишни очиқчасига ва ҳеч қандай хавотирсиз амалга оширади. Хўш, давлат раҳбари коррупцияга қарши кескин кураш эълон қилган бир пайтда, жойларда бундай ҳолатлар қандай юз беряпти? Энг ачинарлиси, бундай ҳаракатлар оддий фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини емиради. Халқ учун хизмат қилиши керак бўлган тизим айримлар учун даромад манбаига айланиб қолса, бу жамиятни ботқоққа тортади. Ушбу ҳолат бўйича қонуний текширув ўтказиладими? Айбдор бўлса, у ким бўлишидан қатъи назар жавобгарликка тортиладими? Жамият жим бўлса, коррупция янада кучаяди. Шу сабаб бу каби ҳолатлар очиқ муҳокама қилиниши, ҳуқуқий баҳо берилиши шарт. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
Экология ходими пора олмоқда.mp417.53 MB
48🤬 38👍 24😁 8🔥 7😱 4
ELTA’SIR: ХОРАЗМДА ДАРАХТЛАРНИ КЕСИБ ТАШЛАГАН ШАХС ОҒИР ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ Хоразм вилояти, Урганч шаҳри марказида дарахтлар ноқонуний кесилгани ҳақидаги 22 декабрда Элтузда чиққан хабар ортидан вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, шаҳарнинг “Саховат” маҳалласида жойлашган ер майдонида 14 туп дарахт ҳеч қандай рухсатсиз кесиб ташланган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида, мазкур ҳудудда қурилиш ишлари режалаштирилгани, бироқ дарахтларни кесиш учун белгиланган тартибда рухсат олинмагани аниқланган. Ноқонуний ҳаракатлар фуқаро О.Г. томонидан амалга оширилгани маълум қилинди. Қайд этилишича, кесиб ташланган дарахтларнинг 7 таси манзарали, 7 таси эса мева дарахтлари бўлган. Шунингдек, фуқаро мазкур ер майдонидаги 29 туп мева кўчатини кўчириш баҳонасида қўпориб ташлаган. Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро О.Г.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга 10 миллион 300 минг сўм жарима, шунингдек, табиатга етказилган 105 миллион 472 минг сўм зарар ундирилиши белгиланди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат аввалроқ жамоатчилик эътиборига тушган бўлиб, маҳаллий аҳоли ер ҳужжатлари қалбаки эканини айтиб чиққан, масъул идораларнинг сукут сақлаётгани танқид қилинган эди. Расмий муносабат эълон қилиниши билан иш бўйича дастлабки ҳуқуқий чоралар кўрилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
52👍 42😁 8🤔 2🤬 1
02:46
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ ИИБ ЎРИНБОСАРИДАН ЖИРКАНЧ ҲАҚОРАТЛАР «ГУЛДАСТАСИ» Ички ишлар тизимининг терминлар луғати тузилса г*ндон, қ*тақ, долба*п ва к*т сўзлари албатта шу китобга киритилиши шарт. Наманган вилояти Давлатобод туманида Ички ишлар бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар майор Шуҳрат Мавлонов ҳам ходимларни сўкиб ишлатади. Сексуал мазмундаги ҳақоратлар унинг асосий иш қуроли.
«Бу валломатнинг оғзи канализациядан ҳам сассиқ. Ходимларни куракда турмайдиган сўзлар билан сўкади» – дейди ҳақоратлардан безган қуйи поғонадаги ходимлар.
Ўзбекистонпарадокслар ўлкаси. Маънавий ишлар бўйича ўринбосарнинг ўзига маънвият етишмайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
23.82 MB
star reaction 1😁 81 45🤬 40👍 12😢 9😱 3🤯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️⚡️⚡️ТРАМП МИРЗИЁЕВНИ G20 САММИТИГА МЕҲМОН СИФАТИДА ТАКЛИФ ҚИЛДИ АҚШ Президенти Доналд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни келаси йили бўлиб ўтадиган G20 саммитига меҳмон сифатида таклиф қилди. Бу ҳақда Трамп 23 декабрь куни ўтган телефон мулоқотидан сўнг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. АҚШ президентининг ёзишича, у шу куни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари билан алоҳида телефон орқали мулоқот ўтказган. Суҳбатлар давомида халқаро низоларга тинчлик олиб келиш, шунингдек, мамлакатлар ўртасида савдо ва ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Трамп таъкидлашича, келаси йили АҚШ G20 саммитига мезбонлик қилади. Саммит Майами шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ва ушбу муҳим тадбирга Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон давлат раҳбарлари таклиф этилган. Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, телефон мулоқоти чоғида Мирзиёев суҳбат аввалида АҚШ президентни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, Америка халқига тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаган. Доналд Трамп эса ўз навбатида Ўзбекистон етакчиси ва халқига самимий тилакларини йўллаб, янги йилда муваффақият ва зафарлар тилаган. Мулоқот давомида президентлар Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси масалаларини ҳам муҳокама қилган.
Показать все...
👍 280 102🔥 30😁 19🤔 15🤬 2🤯 1🎉 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 23 ДЕКАБР - СТАЛИННИНГ ЖАЛЛОДИ БЕРИЯ ҚАТЛ ЭТИЛДИ 1953 йил 23 декабрда Лаврентий Бериянинг қатл этилиши Совет Иттифоқи тарихидаги энг драматик ва муҳим сиёсий воқеалардан бири ҳисобланади. Бу воқеа Сталиндан кейинги ҳокимият учун курашнинг якуни ва мамлакатда «илиқлик» даври бошланишининг дебочаси бўлди. Ҳокимият учун кураш 1953 йил март ойида Сталин ўлганидан сўнг, СССР раҳбариятида учлик — Лаврентий Берия, Никита Хрушчев ва Георгий Маленков ўртасида яширин кураш бошланди. Берия Ички ишлар ва Давлат хавфсизлиги органларини бирлаштириб, ўз қўлида улкан куч тўплаган эди. У ҳатто бир қатор либерал ислоҳотларни (масалан, ГУЛАГдаги маҳбусларни амнистия қилиш) таклиф қилиб, ўз обрўсини оширишга интилди. Хрушчев ва Маленков Бериянинг чексиз ҳокимиятидан ва янги қатағонлар бошланишидан қўрқиб, унга қарши фитна уюштиришди. 1953 йил 26 июнь Кремлдаги йиғилиш пайтида Никита Хрушчев кутилмаганда Берияни хоинликда айблади. Шу заҳоти Маршал Георгий Жуков бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий зобитлар хонага кириб, Берияни ҳибсга олишди. Бу «тадбир» Бериянинг шахсий қўриқчилари ва махсус кучлари қаршилик кўрсатишига йўл қўймаслик учун жуда қаттиқ сир сақланган ҳолда амалга оширилди. Суд ва айбловлар Берия 1953 йилнинг июнидан декабригача Москва ҳарбий округи штабининг ерости бункерида сақланди. Унга нисбатан қуйидаги айбловлар қўйилди:
⁃ Чет эл (жумладан, Буюк Британия) разведкаси фойдасига жосуслик қилиш; ⁃ Социалистик тузумни йўқ қилиш ва капитализмни тиклашга уриниш; ⁃ Давлат хавфсизлик органларини партиядан устун қўйиш; ⁃ Кўплаб бегуноҳ одамларни қатағон қилиш ва шахсий ҳаётидаги ахлоқсизликлар.
1953 йил 23 декабрь куни СССР Олий судининг Махсус суд ҳайъати Берия ва унинг олти нафар шеригини (Меркулов, Деканозов ва бошқалар) ўлим жазосига ҳукм қилди. Ҳукм ўша куннинг ўзида ижро этилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Берия қатл олдидан тиз чўкиб, раҳм-шафқат сўраган ва йиғлаган. Уни генерал-полковник Павел Батицкий тўппончадан отиб ўлдирган. Бериянинг ўлими билан СССР тарихида «Давлат хавфсизлиги органларининг партия устидан ҳукмронлиги» даври якунланди. Шундан сўнг КГБ (Давлат хавфсизлиги қўмитаси) ташкил этилди ва у тўлиқ Коммунистик партия назоратига ўтказилди. Бу воқеа Никита Хрушчевнинг яккаҳокимлик сари йўлини очди. Берия СССР тарихида реабилитация қилинмаган (оқланмаган) кам сонли юқори мартабали раҳбарлардан биридир. Хусусан, 2002 йилда Россия Олий суди унинг ишини қайта кўриб чиқиб, ҳукмни ўз кучида қолдирган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
122👍 43😁 11🤔 3🔥 2🤬 1🤩 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ҚОРАЛПОҚНИНГ БАҒРИКЕНГ ОҚИЛ СУДИ Бутун Ўзбекистон бўйлаб ички ишлар уй-борделларни фош қилиб чарчамади, судлар эса уйини ижарага берган эгалар устидан ҳукм чиғориб зерикмади. Қорақалпоқ студент шу бизнес моделга амал қилиб, ўз уйини «зинохонага» айлантирди. Қорақалпоқ тилидаги ҳукмда ижара хата шундай номланган. Хуллас, секс учун шароит яратилган хона ижараси – 200 минг сўм. Мелисалар бу квартирани пойлаб юриб охири эгасини жиноят устида қўлга олди. Нукус шаҳар суди эса 2 курс талабанинг ҳали ёшлиги, пулга муҳтож бўлгани, қолаверса, бу жамиятга катта зиён берадиган жиддий жиноят эмаслигини инобатга олиб уни жазодан озод қилди. Буни мини-секс хаталар масаласидаги мантиқий асосга эга, энг тўғри ҳукм дейиш мумкин. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
😁 58 34👍 23🤔 2🤬 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ДЕҲҚОНОБОДДА ЯНА БИР МИНИ-БОРДЕЛ ФОШ БЎЛДИ Қашқадаё вилояти Деҳқонобод туманида ўз уйини ишқий учрашувлар учун ижарага берган пенсионер қўлга олинди. Ижара кираси — 200 минг сўм. Чойшабсиз кўрпа-тўшак, челакда сув, запас сув обдастада. Яқин-атрофда меҳмонхонаям бўлмагач, шу шароит ҳам ярайди. Ички ишлар бу тадбиркорни далиллар билан қўлга олди. Унинг «иш йўқ, пул йўқ, иложсизликдан қилдим» деган кўрсатмасига Деҳқонобод туман суди ишонмади. «Тадбиркорга» 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
36😁 33🤬 11👍 3🔥 2
00:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️⚡️⚡️Қўқонликлар шаҳар газ идораси олдида жам бўлишди. Улар газ беришни талаб қилмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
қўқон газ.mp47.11 KB
👍 169😢 21 12😁 12