ELTUZ
Открыть в Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Больше2025 год в цифрах

147 659
Подписчики
-4924 часа
+2617 дней
+9230 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ТОШПЎЛАТ ТАЖАНГ: АГАР ҲАР БИР ИХТИРО ҚУРЪОНДА ЁЗИЛГАН БЎЛСА, НЕГА КОФИРЛАР ИЛМ-ФАНДА ЕТАКЧИ?
Мен бир нарсага доим ҳайрон қолавераман, ажабланаман ва тушунмайман.
Қуръон Аллоҳнинг ҳақ китоби эканлигига ишонаман.
Лекин зиёлинамо диндор-мутассиблар билан Европа илм-фани, уларнинг ютуқлари ҳақида гаплашганимда уларнинг бари стандарт жавоб беришади: "Уларнинг барча кашфиётлари Қуръонда бор". Мен эса ҳайрон бўлиб сўрайман: " Дунёдаги ҳамма кашфиётлар Қуръоннда бор бўлса, нега уларни мусулмонлар кашф қилолмади, балки еврейлар, насронийлар, буддавийлар кашф қилди. Демак улаар Қуръони биздан чуқурроқ тушунармикан".
Лекин бу фикримга тайинли эътироз билдиришолмайди.
Хитойда ҳар йили нимадир янги нарса кашф қилинади, демак, улар ҳам ўз кашфиётини Қуръондан олганми?
Нобел совриндорларининг ҳаммаси ўз кашфиётларини Қуръондан излаб топганми?
Қуръонни бундай нотўғри ва саёз талқин қилиш кимга фойда, кимга зарар?
Дунёни ўзгартираётган номусулмон олимларни қандай кофир деймиз, ахир ўзларинг айтганидек, барини Қуръондан олган. Демак, улар Қўръонни ўқиган ва биздан чуқурроқ тушунганми?
Биз ўзбекларнинг имомимиз ҳам, мулламиз ҳам ўта даражада саёз фикрлайди ва ҳамма дардга даво беб седана ёғини реклама қилади, рационал илм-фанни асло тан олмайди.
Бизда динни тарғиб қилиш, диний маърифатни тарғиб қилиш ақли биринчи синфда тўхтаб қолган кимсаларга қолди.
Қурғурлар дунёвий илм, дунёвий университетларни тан олмайди. Улар учун Окфорд университетидан ҳужрада Қуръон ёдлаш афзал бўлиб қолган. Ҳужралардан олимлар эмас, жоҳиллар ва жангарилар етишиб чиқади.
Диндорлар назарида осмон илмини ўрганган Улуғбек, қомусий олим Беруний, тиб Илми Султони Ибн Сино ҳам, Амир Темур ва Бобур «қаҳрамон» Қутайбадан паст даражада туради.
Шу, бошқа гап йўқ, аксар имомберли, муллабердиларнинг ақли 1-синфда қотиб қолган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 152❤ 95😁 29🤬 18🤯 3⚡ 2🔥 2🤔 2😢 2🤩 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ҚОРОВУЛБОЗОРДА ЎҚИТУВЧИ ВА ХОДИМЛАРИГА БЎЛИМ БОШЛИҒИНИНГ ТАҲДИДЛАРИ
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги Мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва ишчи ходимлар ноябр ойлигига қўшимча устлама ва тўловлар берилмаётганини маълум қилмоқда. Уларнинг айтишича, “бюджетда пул кам” деган сабаб билан устламалар тўхтатилган.
Ходимлар мурожаатига кўра, ушбу тушунтиришларни туман бўлими бошлиғи Отабек Аслонов шахсан ўзи бермоқда ва ходимлардан “овоз чиқармаслик”ни қаттиқ талаб қилмоқда. Унга қарши сўз айтганлар ёки эътироз билдирганларни “соҳадан ҳайдаш” билан қўрқитилаётгани айтилмоқда.
Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, Аслоновнинг ходимларга нисбатан муомаласи ҳам паст даражада. “Кабинетига кирсак, креслога оёғини чўзиб олади, ғуддайиб гапиради. Ёши катта ўқитувчи аёлларга ҳам ҳурматсиз муносабат қиляпти”, дейди мурожаатчилар.
Бўлимга чақирилган ходимлардан бири Аслонов унга нисбатан таҳдидли ва ҳаддан ташқари қўпол муносабатда бўлганини айтган: “Агар овоз чиқарсанг, сени ҳам спорт мактабидаги Омондай қилиб қувиб юбораман. Мен Омонни кетказганман, сенинг ҳам бошингга ўша кунни соламан”, деган.
Мурожаатда айтилишича, Аслонов ишга келгандан бери мажбурий пул йиғимлари кескин кўпайган. Унинг кабинетига янгидан душ, санузел ва қиммат таъмирлаш қилингани, бу учун ходимлар ҳисобидан 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлангани тилга олинмоқда. “Ҳеч кимга ҳисобот кўрсатилмаган. Бу пул қаердан, кимнинг ҳисобига қилинди?” дея савол қўймоқда ходимлар.
Ўқитувчи ва ходимлар юқори ташкилотлардан вазиятга эътибор қаратиришни сўрамоқда. Уларнинг айтишича, туманда Аслоновга қарши чора кўрадиган раҳбар йўқ, шу сабаб вазирлик даражасида текширув ўтказилишини сўрашмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 89🤬 35👍 22🤯 4😁 3🔥 1
ҚИЗИЛТЕПАДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МАЖБУРИЙ ОБУНА ВА МАЖБУРИЙ ЙИҒИМЛАРДАН НОРОЗИ
Нaвоий вилояти Қизилтепа туманида фаолият юритаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари йил якунида яна мажбурий обуналар ва турли пул йиғимлари бошланганидан шикаоят қилди. Улар мурожаатни исмлари ошкор этилмаслик шарти билан юборганлар.
Уларнинг айтишича, ҳамшира ва кичик тиббий ходимлардан мажбурий тарзда 200 минг сўмдан йиғиб олинган, бунинг устига яна 50 минг сўмдан талаб қилинмоқда. Ходимлар айни вазиятдан қаттиқ чарчаганини билдирмоқда.
Тиббиёт муассасасидаги айрим ускуналар ишдан чиқса, таъмирлаш ёки алмаштириш ҳаражатлари ҳам ходимлар зиммасига юкланмоқда. “Электропеч, чойнак ёки бошқа жиҳоз бузилса, пулни биздан йиғишади. “Ҳаражат” деб баҳона қилишади”, дейди ходимлар.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари сўзларига кўра, Қизилтепа тонги газетасига мажбурий обуна қилиш ҳолатлари ҳам давом этмоқда. “Бу газетага ҳеч ким қизиқмайди, ўқимайди. Лекин мажбуран пул йиғишади”, дейилади мурожаатда.
Тиббиёт ходимлари туман ҳокимидан мазкур мажбурий обуналар ва пул йиғимларига чек қўйишни сўрашиган. “Оладиган ойлигимиз шундоқ ҳам оз. Обунага берсак, кредит тўлаймизми, болаларимизга кийим оламизми? Нахотки бу ноҳақлик қатъатилмаса?” дейишмоқда улар.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 35❤ 29🤬 15🔥 1🤯 1
⚡️⚡️⚡️БИР ОИЛАНИНГ 3 НАФАР АЪЗОСИ АНДИЖОН МАГИСТРАЛЬ КАНАЛИГА ТУШИБ КЕТИБ ҲАЛОК БЎЛДИ
2025 йил 22 ноябр куни Наманган вилояти Норин тумани Нурзиё МФЙда яшовчи 5 нафар фуқаро (улардан 4 нафари вояга етмаган) скутерда Андижон магистраль канали бўйидаги автомобил йўлида ҳаракатланаётган пайтда йўлнинг нотекслиги сабабли бошқарувни йўқотиб, каналга қулаши оқибатида оғир фожиа рўй берди.
Ҳодиса содир бўлган куни 4 нафар фуқаро аҳоли ва тегишли давлат органлари ходимлари томонидан қутқариб олинган. Улардан 2 нафари вафот этган, 2 нафари омон қолган. Аммо орадан бир неча кун ўтганига қарамай, 8 ёшли қизалоқ ҳануз топилмаган. Афсуски, бир оиладан икки инсон дафн қилинди, энди эса марҳумларнинг яқинлари каналга тушиб кетган қизни излаб овора бўлмоқда.
Фуқароларнинг қариндошлари тегишли органлардан қидирув ишларини кучайтиришни сўрамоқда. Уларнинг айтишича, қутқарув хизматлари томонидан олиб борилаётган ишлар етарли даражада кенг қамровли эмас.
Йиллар давомида ушбу канал бўйида яшовчи аҳоли хавфсизлик чоралари кўрилмагани туфайли такрор ва такрор жабр кўриб келмоқда. Кўплаб оилалар яқинларидан айрилган, ҳатто айримларининг жасади ҳам ҳануз топилмаган. Канал бўйида тўсиқлар ўрнатилмаган, тепага чиқиш учун мўлжалланган зиналар эса айрим жойларда бутунлай олиб ташланган.
Маҳаллий аҳоли ва марҳумларнинг яқинлари тегишли ваколатли органлардан ушбу ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтиришни, тўсиқ ва зиналарни қайта ўрнатишни, шунингдек, канал бўйида яшовчилар учун огоҳлантирув ва эҳтиёт чоралари белгилаб беришни сўрамоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😢 91❤ 66😱 11🤬 6👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️УРГАНЧДА 19-МАРШРУТ ЛИНИЯСИДАГИ «ПОЛОЖЕНЕЦ» ГАИ ХОДИМЛАРИГА БОСИМ ҚИЛМОҚДА
Элтузга келган навбатдаги мурожаат Хоразм вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари номидан йўлланган. Ходимлар таъкидлашича, Урганч шаҳридаги 19-маршрут, яъни Damas йўналиши атрофидаги чуқур муаммолар ва тизимли қонунбузарликлар юз бермоқда.
Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган айрим транспорт воситаларида қуйидаги муаммолар мунтазам учрайди:
транспорт воситаларининг қонуний ҳужжатлари мавжуд эмас;
орқа ва пол ойналар ноқонуний равишда тонланган;
техник кўрикдан ўтилмаган;
йўловчи ташиш талаби ва меъёрлари сақланмайди;
Ходимлар қонун доирасида чора кўрмоқчи бўлганида, вилоят миқёсидаги айрим мансабдорлар томонидан телефон орқали ноқонуний босим ва аралашув бўлмоқда. Бу ҳолат қонуний назоратни издан чиқариб, тизимда тартибсизликка сабаб бўлмоқда.
Мурожаат муаллифларининг айтишича, уларнинг мақсади бирор шахсни ёмонлаш ёки обрўсизлантириш эмас. Асосий талаб — тизимда адолат ва қонунийликни тиклаш, йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш.
Урганчдаги 19-маршрут фаолияти бўйича республика даражасида хизмат текшируви ўтказиш шарт.
ЙҲХБ ходимларига нисбатан юқори мансабдорлар томонидан қилинган босим ва ноқонуний аралашув юзасидан Ички хавфсизлик бошқармаси томонидан алоҳида суриштирув ўтказиш керак.
Йўловчи ташиш соҳасида тартибни тиклаш мақсадида барча транспорт воситаларида ҳужжатлар, техник кўрик ва меъёрлар бўйича қатъий назорат зарур. Республика Бош прокуратураси ва ИИВ вазиятни назоратга оладими?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 56👍 38😁 6😱 3🤬 1
⚡️ҚЎҚОНДА “SEVIMLI FLOUR” КРЕДИТ МОЖАРОСИ: БАНК УНДИРИШИ ТЎХТАБ ҚОЛГАНИ ВА ИЖРО БЮРОСИ ФАОЛСИЗЛИГИ ТАНҚИД ҚИЛИНДИ
“Ипотека банк” АТИБ Қўқон шаҳар филиали томонидан “Sevimli flour” МЧЖга айланма маблағни ривожлантириш учун кредит ажратилгани, унинг таъминоти сифатида бир қанча қимматбаҳо бинолар ва тегирмон ускуналари гаровга қўйилгани ҳақида маълумот берилди. 31 май 2023 йилда тузилган бахолаш ҳужжатлари бўйича гаров мулкларининг умумий қиймати 8 миллиард 775 миллион сўмни ташкил этган.
Бироқ “Sevimli flour” МЧЖ кредитни белгиланган муддатда қайтармагани сабаб банк судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди 24 янвaрь 2025 йилда чиқарган қарорга кўра, жамиятлар ва фуқаро Мирзаакбар Хўжаназаровдан 1 миллиард 998 миллион 736 минг 621 сўм ундирилиши ва гаров мулкларига қаратиш белгилаб берилган.
Шундан сўнг ижро ҳужжатлари Фарғона вилояти Мажбурий ижро бюросига юборилган. У yerda “Sevimli flour” ва “XAN FLOUR” МЧЖларга нисбатан ижро ишлари қўзғатилган. 2 миллиард 975 миллион сўмлик ун тегирмони ва бошқа бинолар аукционга чиқарилган, аммо Андижон вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилгани боис ушбу мулклар хатланиб, савдолардан олинган.
Фуқаро Мирзаакбар Хўжаназаров бўйича эса вазият мураккаблигича қолмоқда. У қарзнинг бир қисмини тўлаган бўлса-да, ҳозирги кунда 1 миллиард 260 миллион 824 минг 673 сўм қарздорлик ҳали ҳам қопланмаган. Мурожаатда айтилишича, Мажбурий ижро бюроси қарзни ундириш бўйича деярли ҳеч қандай амалиёт олиб бормаётгани, бу эса “Ипотека банк” манфаатларига жиддий зарар етказаётгани таъкидланган.
Мурожаат охирида Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси ва Фарғона вилояти МИБдан ушбу ишни назоратга олиш, суд қарорини тўлиқ ижро қилиш ва амалдаги сусткашликка барҳам бериш сўралган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 60👍 4😁 3😍 1
⚡️ ҲУКУМАТГА МУРОЖААТ: “ЯШИЛ ҲУДУДЛАР СОТИЛМОҚДА, ВАЗИЯТГА ҚАТЪИЙ ЧОРА КЎРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ”
Сўнгги пайтларда вилоят ва туман ҳокимлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари ва ёрдамчилари орқали яшил ҳудуд майдонлари сотиб юборилаётгани ҳақида мурожаатда таъкидланмоқда. Мурожаат муаллифига кўра, ҳукумат энди ўз сиёсий иродасини кўрсатиши, ҳокимлар қилмишларини “хаспўшлаб” ҳимоя қилиб келаётган юқори даражадаги мансабдорларга ҳам, яшил ҳудудларни талон-торож қилаётган маҳаллий ҳокимларга ҳам қатъий жазо белгилаши лозим.
Мурожаатда вилоят ва туман ҳокимларига нисбатан қатиқ қамоқ жазоси ва уларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш вақти келгани айтилган.
Шунингдек, видеода кўрсатилган жиҳозларни хориждан тезкор равишда бож тўловисиз олиб кириш, қурилиш ва ишлаб чиқаришда ҳамда шаҳар ва туманларда тозаликни таъминлашда қўллаш зарурлиги таъкидланади.
(Видоедаги техника воситасида Покистоннинг Лаҳор шаҳри ҳавоси 70 фоизга яхшилангани намойиш этилган. )
Элтузга орқали йўлланган мурожаатда яна шундай дейилади: шаҳар ичидаги иссиқхоналар, ишлаб чиқариш цех ва заводлари чекка ҳудудларга кўчирилиши, кўмирдан тўлиқ воз кечиш вақти келди. Акс ҳолда нафақат Тошкент, балки бошқа вилоятлар ҳам жиддий ҳаво ифлосланишига дуч келади.
Туркиядаги қонунларга ишора қилинар экан, ҳар қандай завод фильтрсиз қурилса ёки ишласа, ҳавога чиқинди чиқарса жиноий жавобгарлик белгиланиши қайд этилган. Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда ҳам шундай қатъий қонунчиликни қайта жорий этиш зарурлигини таъкидлайди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
7.44 MB
5.71 MB
9.53 KB
1.48 MB
7.77 MB
2.17 MB
4.04 MB
7.44 MB
00:52
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️ЁМҒИР ДУОСИ ИНТЕРНЕТНИ ПОРТЛАТДИ
Ўзбекистонда ëмғир сўраб оммавий дуо ўқилиши ҳақидаги лавҳалар матбуот ва блогосферада кескин танқид ва кулгига сабаб бўлди. Қатор хорижий блогер ва нашрлар воқеани “аср оғушига қайтиш”, “илмни инкор қилиш” сифатида баҳолаб, қуйидаги иқтибослар билан муносабат билдирди:
“Халқни талаб, экологияни вайрон қилиб бўлиб, энди Худодан ëрдам сўрашяпти. Худо буларга қулоқ солармиди?”
“Бу кунларни ҳам кўрдик. Яқинда Там-Там қабиласи шаманлари каби доира чалиб сакрашади.”
“Кўкдагилар бардам бўлинг. Бу ўзбекларнинг нано технологияси.”
“Булар ростдан ҳам 21 асрда яшаяптими? Илон Маск бир нарса дея олса, бу ғор одамларига айтсин.”
“Фақат кўпроқ тиловат қилманглар. Тўфон бўлиб кетса, сел остида қолманглар.”
“Ўзбекистон ғирт ўрта асрларга қайтибди.”
“Ўзбек раҳбарлари Марк Твенни ўқишган, шекилли. Унинг асарида бўрон чақириш учун уч марта елка ошлаб тупуриш айтилганди.”
“Дуо қилмасангиз ҳам ëмғир ëғади. 26 куни Байқонурдан Россия ракета учиради. Ракетадан қўрққан булутлар Ўзбекистонга қочиб бориб йиғлайди.”
“Ўзбеклар қачон коррупцияга қарши дуо ўқийди?”
“Қурбонлик ҳайвони терилари билан ичак-чавоғини дарёга ташламанглар, илтимос.”
“Африкадаги Тумба-Юмба қабиласи ҳам йиллар давомида ëмғир сўрайди. Бориб ўрганиб келинглар.”
“Муллалар Узгидрометдан прогнозни олиб, ëмғир ëғишига ишонч ҳосил қилгачгина дуо қилишяпти. Динга эмас, илмга ишонарканлар.”Видеоларда эса Гидромет маркази ходимлари “об ҳаво идораси жанозасини ўқиш” каби шарҳлар остида танқид объектига айлангани кўрилади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
yomg'ir duosi.mp41.93 MB
😁 254❤ 108🤬 57👍 29🤔 13😢 13🤯 4🔥 3⚡ 1
⚡️ДОРИ-ДАРМОН МОНОПОЛИЯСИ ҲАЛҚНИНГ ҲОЛИНИ АБГОР ҚИЛАДИ
Ўзбекистон дори бозоридаги монополия ва тартибсизлик аҳолининг соғлиғи ҳамда иқтисодий барқарорлиги учун жиддий таҳдидларни келтириб чиқармоқда.
2024 йилда аҳоли томонидан дори-дармон воситаларга сарфланган маблағ умумий 19,7 трлн сўмдан ошди.Импорт дори воситалари улуши жуда катта. Шундай шароитда нархни эркин белгилаш мумкин бўлган бозорларда табий дорилар жуда қиммат ва аҳоли учун уларни сотиб олиш мушкул бўлиб бормоқда.
Кимдандир қарз олиб ичилган дорининг эса шифосидан кўра ўйлов заҳри кўпроқ.Нархлар юқори бўлганига кўниш мумкин, аммо сифат ва халқаро стандартларга мосликка кафолат йўқ. Бу борада ўнлаб дориларни мисол келтириш мумкин: “Витамин Д” дорисининг 25 га яқин тури бор. Энг арзони 72 минг сўм бўлса, энг қиммати 330 минг сўм атрофида. Аммо ҳар бирининг таркиби бир хил, фарқи эса қайси компания томонидан ишлаб чиқарилганлигида. Нархига, таркибига ҳам эътироз йўқ, сотувга ҳам давлат томонидан ҳаммасига руҳсат бор, аммо давоси бўйича бирортасига кафолат йўқ.
Назорат кучли бўлса ҳам компаниялар ишлаб чиқараётган дориларнинг қўлбола вариантлари чиқиб кетиб, уларни аниқлаш қийинлигича қолмоқда. 2025 йил охирида пойтахтдаги яширин цехлардан бирида 594 127 дона сохта дори мусодара қилинган. Афсуски, у цех ишни бугун бошламаган — бир неча йиллар давомида ушбу фаолият билан шуғулланиб келган. Энг ачинарлиси, фуқароларда дори сотиб олиш маданияти шаклланмаган; шифокор ёзиб берган дори топилавермаса, “ўрнига нимани тавсия этасиз?” деб ўз қўли билан ихтиёрни аптекачига топшириб қўяди.Сохта дорилар, нарх билан сифатнинг номутаносиблиги ҳам чўнтакка, ҳам соғлиққа зиён. Аксар ҳолларда дорилар учун сунъий равишда юқори нарх тўланиши вазиятни янада чигаллаштиради. Дори-дармон монополияси, нарх ва дорилар сифати устидан самарали мониторинг тизими ишлаб чиқилмаса, халқ соғлиғи ва иқтисодий фаровонлиги жиддий хавф остида қолади.
Ўзбекистонда дори бозорини соғломлаштириш учун бир неча устувор чоралар кўриш зарур. Аввало, импорт ва улгуржи дистрибьюторлар орасида ҳақиқий рақобат яратиш лозим. Бу орқали нархларни сунъий ошириш ҳолати чекланади.Дорилар сертификатланиши ва ҳар бир дорига QR-код ёки бир марта ўқиладиган белги қўйиш тизими ишлаб чиқилиши керак — бу сохта маҳсулот сотилишининг олдини олади.
Давлат назоратини шаффоф тендерлар ва мустақил лабораториялар тизимига топшириш шарт. Ахборот ошкоралиги ва жамоатчилик назорати, дорихоналар фаолиятини онлайн мониторинг қилиш билан бирга, аҳолини арзон ва ишончли дори билан таъминлашда самарали ечим бўла олади.Аммо дори бозорини эгаллаб олган монополистлар (аксарият ҳолларда мансабдор монополистлар) бунга йўл қўярмикан? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 82👍 48🤬 14🔥 6😁 2🤔 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ТОШКЕНТДА АЙФОН КОНТРАБАНДАСИ
Тошкент аеропортида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Iphone телефонларнинг охирги моделларини ноқонуний олиб киришга уринишнинг олдни олишди.
Дубайлик йўловчининг қўл юкини кўздан кечириш чоғида божхоначилар iPhone 17 Pro (8 дона) ва iPhone 17 Pro Маx (87 дона) топган. Смартфонларнинг барчаси янги. 95 та мобил қурилманинг барчаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди ва вақтинча сақлаш учун жойлаштирилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг дастлабки қиймати 1 млрд 913 млн сўмни ташкил этди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Яна шундай ҳолат Тошкент аэропортида 19 ноябр куни ҳам содир бўлган. iPhone фурушлар Дубайдан дам олишдан келаётган учоқда танишган ҳожионларга 3 тадан телефон бериб, совға учун олганини айтишини айтиб ўтказиб бериш операциясини ўтказган. Жами 3 та телефони бўлган iPhone фурушнинг операцияси иш бермасдан телефонлари ҳам мусодара бўлиб кетган эди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 61🤯 12🤔 5😢 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ЎЗЖОКУ ТАЛАБАЛАРИ ШИКОЯТИ: “ТАЪМИР, ШОВҚИН, ЛИФТСИЗ 7-ҚАВАТ ВА ТАҲҚИР”
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан яна бир норозилик хати келди.
Журналистика университети талабасининг айтишича, Халқаро муносабатлар ва ижтимоий гуманитар фанлар факультети 1-курс талабалари Ойбек метро яқинидаги Санкт-Петербург университети биносига жойлаштирилган. Ўқув йили бошидан буён бинода таъмирлаш ишлари тўхтамайди. Атрофдаги чанг ва доимий шовқин дарсларга жиддий халақит бераётгани айтилмоқда.
Талабаларнинг сўзларига кўра, учта лифтдан иккитаси ишламайди. Ишлаётган биттаси эса фақат ўқитувчилар учун. 7-қаватга чиқиш учун талабаларга лифтдан фойдаланиш тақиқланган. Декан ўринбосари Абдусамад Абдухалилов уларни “Соғломсан, зинадан чиқ. Ҳомиладормисан, ногиронмисан” деб қайтариб юбориши иддао қилинмоқда.
Талабалар ўқиш бошланганидан бери асосий эшикдан эмас, подвал томондан киришга мажбур эканини айтишмоқда. “Худди ташландиқ жойда ўқиётгандекмиз”, дейишади улар.
Хоналарда парта ва ўриндиқлар етишмаслиги ҳам катта муаммо. Маъруза пайтида бошқа хоналардан стул ташиб келиб, тиғиз ҳолда ўтириш одатга айланган. Юз нафар талаба учун 70 ўринли аудитория ажратилгани таъкидланмоқда.
Минордаги асосий бинодагидек шароит йўқлиги ҳам норозиликка сабаб. Деразаларнинг баъзилари очилмайди, баъзилари эса ёпилмайди. “Ҳали қиш келмади. Қишда курткада ўтирамиз шекилли”, дейди талаба.
Баъзи ўқитувчилар талабалар шароитдан норози бўлганида уларни таъна қилишини ҳам айтишган: “Курткангни ечиб ўтир, этика эстетикани билсанми” каби гаплар билан таъқиб қилинаётгани билдирилган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 109❤ 74👍 31⚡ 11🔥 8🤯 8🤔 6😱 6🎉 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️⚡️⚡️ТЕЗКОР: АҚШ — ОҚ УЙ ЯҚИНИДА ОТИШМА, ИККИ ҲАРБИЙ ЯРАЛАНДИ
Вашингтонда Оқ уй яқинида икки миллий гвардиячи отиб кетилди. Ҳодисадан сўнг Оқ уй вақтинча локдаунга киритилди, Рональд Рейган аэропортида парвозлар хавфсизлик сабаб тўхтатилди.
Полиция маълумотларига кўра, отишма Фаррагут-Вест метро бекати ёнида тахминан 14:20 да содир бўлган. Бир гумонланувчи қўлга олингани айтилмоқда.
Миллий гвардиячилардан бири оғир ҳолда шифохонага олиб келинган, яна бирига ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Президент Дональд Трамп вазият юзасидан хабардор этилганини маълум қилиб, қуйидаги сўзларни айтди: “Бу миллий гвардиячиларни отган ‘ҳайвон’ ҳам қаттиқ яраланган ва у жуда оғир жазога тортилади.”
Ҳомеланд хавфсизлик департаменти икки ҳарбий атайин нишонга олинганини тасдиқлади.
Вазият бўйича тергов давом этмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 79🤬 24😱 12🤔 6👍 5🤯 3🎉 3😁 1
Айни лаҳзаларида Учкўприк туманида дарахтлар ёқиб ташланмоқда? Негааааа? Экологияяяяя!!!
uchko'prik tumani daraxt2.mp43.97 MB
uchko'prik tumani daraxt.mp46.49 MB
🤬 140❤ 19🤯 13😁 7😢 4🤔 2😱 2
⚡️ҚИРОЛЛИЧАНИНГ СЕВИМЛИ РАССОМИ
«Туз оға, яхшиси гўзаллик, санъат ва рассомлик ҳақида ëзинг» деган таклиф тушди.
Барча буюк рассомлар ўлиб кетган деган янглиш фикр бор.
Ер юзида бугун камида битта буюк рассом тирик, яшаб турибди.
Олтмишдан ошган бу рассомнинг энг кичик асарини сотиб олиш учун хам Саудия шаҳзодалари қоп-қоп пул кўтариб ҳалак бўлишади.
Қиролича Елизаветта тирик пайтида минг тавалло қилиб рассомни қиролият саройига чақириб ўзини расмини чиздирган.
Қиролича бу расссомга позировать қилиб соатларча қаққайиб турган.
Санъат ва гўзалликнинг кучи, қудрати бу.
1964 йил 19 августдада туғилган рассомнинг оти Люсьен Фрейд.
Психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейднинг набираси бўладилар.
Люсьен Фрейд – даврнинг энг қимматбахо рассомларидан бири.
Расссомнинг – «Иштонсиз ухлаётган сабез ходими» асари 2008 йилда Christie’s аукционида 33,6 миллион долларга сотилган.
Куни кеча бу рассомнинг «Сабезда ишлайдиган ходиманинг дам олиши» (Benefits Supervisor Resting, 1994) картинаси 56,156 миллион долларга сотилди.
Бу расмга қараб гўзаллик, нафосат, назокат тажассумини кўриб яратувчи расомга алëрлар айтамиз.
Люсиан Фрейд – Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг ҳаёти давомида чизилган бир неча портретлари муаллифи.
Қироличанинг ўзи рассом ижодини яхши кўрган. Менам севаман шу рассом асарларини. Ўзингга раво кўрганни бошқаларга улаш деган ота сўзи бор.
Бу асарлар замиридаги маънолардан баҳра олиб эстетик завқ дарëсида ғарқ бўлишликни тангри таборак сизга насиби рўзи қилсин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 123😁 85👍 19😱 15🤬 4🤩 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️РАССОМ ТУЗ: ЎЗБЕК ЁЗУВЧИСИ АҚШНИНГ МИЛЛИЙ КИТОБ МУКОФОТИ ФИНАЛИГА ЧИҚДИ
Ўзбекистонга киритилмаган, Лондон ва Прагада ижод қиладиган таниқли ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил АҚШнинг нуфузли Миллий китоб мукофотининг беш нафар финалчилари қаторига киритилди.
Бу юксак мартаба ва шараф нафақат Ҳамид Исмоилнинг ўта юксак истеъдодини тан олиш, балки ўзбек адабиётининг жаҳон саҳнасидаги байрами ҳамдир.
Ëзувчининг фалсафий хотира, тарих, миллийлик ва инсоний теранликка бой асарлари жаҳон ўқувчилари учун янги минтақани англаш йўлида янг дарвозаларни очди.
Ҳақиқий миннатдорлик ва эъзоз унинг ёрқин таржимони Шелли Фэйрвезер-Вегага ҳам тааллуқли.
Тилмочнинг фидокорлиги ва маҳоратли ижодкорлиги арқали ўзбек ҳикоялари инглиз тилига равшан, эҳтиросли ва таъсирли тарзда кўчди.
Юксак савияли матн, сўз ўйинлари ва адабиëт бозингарлиги таржимон орқали умумбашар мулки бўлади.
Айнан тилмоч бу китобларга катта йўлни очиб берди.
1992 йилдан бери бир дўст ўлароқ таниган қадрдоним, азиз ўртоғим Ҳамид-акани қутлайман.
Аснода улуғ тилмоч Шелли Фэйрвезер-Вегага чуқур ҳурматимни билдираман.
Сизларнинг ютуғингиз — бизнинг ифтихоримиз.
Сизларнинг бу юксак маррага етганингиз, бу улуғ маратабага ноил бўлганингиз ўзбек адабиёти шуҳратини янада баланд қилди.
Навбатдаги марра - Нобел соврини. Ҳамид ака Нобел олсин деганлар матн остида юракча эможисини боссин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 582👍 33🔥 5⚡ 1🤔 1🎉 1
ҚАШҚАДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИДА ҲАМ МТРКДАГИ КОРРУПЦИЯ СХЕМАЛАРИ ТАКРОРЛАНМОҚДА
Элтузга Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ходимларидан навбатдаги мурожаат келди. Улар МТРК марказида Мадамин Сафаров атрофидаги коррупция ва ноқонуний гонорар схемалари ҳақида ёзилган хабар ортидан вилоятдаги ҳолатни ҳам ошкор қилишга қарор қилганлар.
Мурожаатга кўра, Қашқадарё телерадиокомпаниясига Жаҳонгир Тўйчиев раҳбарлик қилади ва у Сафаровнинг “вилоятдаги норасмий вакили” сифатида тилга олинмоқда. Талаб этилган иддаоларга кўра, ташкилот раҳбарлари марказ орқали эфирга чиқиш учун аввал Тўйчиев билан, кейин эса Сафаров билан “нарх келишади”. Кейин марказдан “Ўзбекистон 24 учун топшириқ келди” деган кўринишда буюртма пастга туширилади. Вилоят телекомпанияси имкониятлари ишга солиниб лавҳа тайёрланади ва расмий тартибда Тошкентга юборилади. Натижада ташкилот раҳбари пул тўлаш эвазига эфирда кўринади, маблағ эса Тўйчиев орқали Сафаровга етказилади. Почтани Тошкентда Шунқор Чориев қабул қилиши иддао қилинмоқда.Мурожаатда бу схемаларда Сафаров изи кўринмайдиган қилиб йўл қўйилаётгани, аммо вилоятдаги деярли ҳар бир ташкилот бу нарх-навони яхши билиши таъкидланади. Ходимлар МТРК коррупцияга қарши курашмоқчи бўлса, аввало манфаатлар тўқнашувини йўқотиш, Сафаров томонидан қўйилган раҳбарларни ҳалол кадрлар билан алмаштириш кераклигини айтишди.
Мурожаатда яна бир савол кўтарилган: яқинда хорижга чиққан ходимлардан тушунтириш хати талаб қилинган бўлса, нега Мадамин Сафаров Умрадан қайтганда айнан шундай тушунтириш бермаган? Агар ходимларнинг саёҳати сабаб тушунтириш талаб қилинса, Сафаровнинг диний маросимда иштирок этишига нисбатан нега бир хил муносабат бўлмаган?Ходимлар Қашқадарё телерадиоканалидаги молиявий суиистеъмолларга оид илгариги суд ҳукмларини ҳам ёдга олган. 2021 йилда Қарши шаҳар суди компания давлатга юз миллиондан ортиқ зарар етказганини тасдиқлагани, аммо шунга қарамай директорнинг ишда қолгани айтилади. Мурожаатчилар бу ҳолатни Сафаров томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлашмоқда.
Ходимлар МТРК раҳбари Абдурашид Жўрабоевдан вазиятга ўзи аралашишни, вилоятдаги гонорар тизимини шаффофлаштириш ва «Жаҳонгир Тўйчиев–Мадамин Сафаров тизмаси»дан халос қилишни сўрамоқдалар. Улар 2023 йил 16 ноябрдаги суд ҳукми билан танишиш барча нарсани ойдинлаштиришини таъкидлашган.👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 59👍 18🤯 8😱 2🔥 1😁 1
⚡️⚡️⚡️ТОШКЕНТДА ИСТЕЪФОДАГИ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ СОБИҚ ҲАМКАСБЛАРИ БОСИМИГА ДУЧ КЕЛДИ
Элтузга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаган истеъфодаги ходимдан шикоят келиб тушди. Унинг айтишича, уй-жойни бошқарувчи хусусий компания ҳақида Бош прокуратурага ариза берганидан сўнг, турли босим ва туҳматларга дуч келган.Мурожаат муаллифи ўзини Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон МФЙ, Дурмон йўли кўчасидаги 46-уйда яшашини маълум қилади. Унинг таъкидлашича, 2007 йилдан 2017 йилгача ИИВга қарашли Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртида командирлик ва ўқитувчилик лавозимларида ишлаган, 2022 йилда эса айрим сабабларга кўра нафақага чиққан.
У 2024 йил 26 декабрь куни Бош прокуратуранинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, «Авайхон обод груп» МЧЖ бошқарув сервис компаниясининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан ариза берганини айтмоқда. Унга кўра, ушбу ариза кутилган тарзда кўриб чиқилмагач, 2025 йил 22 январь куни бир неча қўшниси билан бирга Бош прокуратура қабулхонасига бевосита бориб, яна ёзма тарзда мурожаат қолдиришган.Мурожаатчи иддаосича, шундан кейин жавобгарликдан қочиш мақсадида «Авайхон обод груп» МЧЖ бошқарув сервис компанияси бир кунда, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва умумий йиғилиш қарорисиз, 46-уйни биллинг тизимидан, уй эгалари рўйхатидан чиқариб юборган.
Шикоятда келтирилишича, орадан кўп ўтмай, 26 январь куни унинг уйи олдига ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи келиб, «пастга тушиб гаплашиб олишни» сўраган. У пастга тушган вақтда Юсуф исмли ГОМ бошлиғи бир неча ходимлари билан келиб, унга нисбатан куч ишлатишга уринган, босим ўтказиб ГОМга олиб кетмоқчи бўлган.Мурожаатчига кўра, унга нисбатан сохта айбловлар қўйишга уринганлар, бу ҳолатга қўшнилари аралашиб, собиқ ҳамкасблари қўлидан қутқариб олганлар.
«Энг алам қиладигани шуки, ўзим бир вақтлар ИИВ тизимида ишлаб, ўқитувчи бўлиб дарс берганман, ватанимга сидқидилдан хизмат қилганман. Лекин манашу каби ноҳақлик ва туҳматга дуч келаман деб ўйламаган эдим», дейди собиқ ички ишлар ходими ўз мурожаатида.Мурожаатчи айни пайтгача ГОМ бошлиғи Юсуфнинг ҳаракатлари юзасидан бир неча бор ИИВ раҳбариятига ҳам, туман прокуратурасига ҳам шикоят йўллаганини, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаётганини таъкидламоқда.
Унинг фикрича, «осонгина бировга туҳмат уюштириб, айбдор қилиб кўрсатишгача бориб етадиган» бундай ходимлар бутун ИИВ тизимига доғ туширади ва бу тузумда ишлашга нолойиқ.Мазкур иддаолар бўйича ҳозирча расмий идоралар томонидан изоҳ берилмаган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
video_2025-11-25_22-25-33.mp449.73 MB
video_2025-11-25_22-26-31.mp4148.87 MB
❤ 111🤬 43🤔 22😁 8🤯 4🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ЭЛТАЪСИР: КАПИТАЛБАНК БИЛАН МУАММО ҲАЛ ҚИЛИНДИ - ЭЛТУЗ РЕДАКЦИЯСИГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМАН
"Элтузда чоп этилган “Капиталбанк мижознинг 200 долларини ютиб юбориб, қайтаришга келганда «эрталар» билан боқмоқда” сарлавҳали мақоладан кейин менинг масалам ижобий ҳал қилинди.
Мақола эълон қилинганидан сўнг банк ходимлари тезкор равишда боғланиб, вазиятни ўрганишди ва менинг 200 долларим тўлиқ қайтариб берилди.
Бу масаланинг ҳал бўлишида Элтуз таҳририятига ўз вақтида ёрдам ва жамоатчиликка ошкор этиш орқали кўрсатган кўмаги учун чин дилдан рахмат айтаман.
Оммавий ахборот воситаларининг аралашуви орқали оддий мижознинг ҳақ-ҳуқуқи тиклангани — амалий мисолдир.
Менинг шикоятимни эшитгани, текширгани ва адолат қарор топишига ҳисса қўшган барчага миннатдорчилик билдираман."
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
⚡️КЎЧАДАГИ ДИНИЙ СЎРОВНОМАЛАРДАН МУДДАО НИМА?
Радикализм қобиғидаги араблашув – ғоявий бўшлиқка тушиб қолган жамиятни ташқи таъсирга мойил қилиб қўядиган хавфли иллат. Жамиятда шу бўшлиқдан фойдаланиб, ўзга миллатнинг маданияти ва ғоясини “илм”, “маърифат”, “ўқув курси” ниқобида сингдиришга уринишлар очиқ-ойдин давом этмоқда.
Жамоат жойларида одамларни тўхтатиб, араб тили, араб ҳарфлари ҳақида савол бериб, сўнгра уларни ўқув курсларига чақириш тренд бўлди.
Бу эса дастлаб одамларни қизиқтириш, руҳий яқинлаштириш ва кейинчалик маълум бир ғояга йўналтириш усулларидан биридир. Бугун «тил ўргатамиз» дейишади, эртага эса «Тавба» сурасидаги оятлар ҳарфма-ҳарф тўғри тушунилиб, амалга оширилиши шарт деган тарғибот оммалашиши тайин.
Энг аламлиси, бунга энг кўп мойил бўлаётганлар аллақачон арабпарастликка хиссий боғланиб қолган, ўз миллий қадриятларига бефарқ бўлиб бораётган қатлам. Миллий ғурур, маданий етуклик ва маънавий мустақиллик етишмаган жойда, албатта, бошқаларнинг ғояси келиб жой олади.
Ўрта Осиё халқларини умумлаштирувчи куч – миллий ўзлик ва бирдамлик. Агар шу пойдевор емирилса, фалокат эшиги очилади.
Тил ўрганиш, ўргатиш айб эмас, лекин кўчада сандирақлаб одамларнинг эътиқодига билвосита алоқадор саволларни бериш – виждон эрки тамойилига зид.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
9.40 MB
10.83 MB
❤ 82👍 56🤬 36😁 15😱 3🔥 2😢 2🤯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️РАССОМ ТУЗ: ЖУРФАКДАН ЖУРНАЛИСТ ЧИҚСИН ОТИН ОЙИ БИЛАН АПРСҚОРАКАЛАР ЭМАС
Барак ейишдан мақсад - эт ейиш, дейишади. Журфакда ўқишдан мақсад эса - журналист бўлиш.
Журфакни битириб, битта эга кесимли хабар ëзолмай шиғичилик қилиб юрганларни бир жойга жийнасанг, қўй сурувидай бўлади. Журфакни битириб диний рижол, апрс хожака ва ҳижоб тагида ижод қиладиган профессионал отинойиларни йиғса, Орол денгизининг қуриган жойини тўлдирадиган оломон ҳосил бўлади. Битта хотинқули қорака журфакни хатм қилиб, Прагада салафий ячейкаси очувди.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ëшуллиси Шерзодхон истудентлар билан бетма бет ўтириб бир суҳбатлашсин. Нима хоҳлайсан, нима қилиб юрибсан бу ерда, эртага қайси мачит мутавваллиси бўлмоқчисан ëки қайси гўристонда мушкулкушод ҳужра очиб, хотинларни миясини ювадиган отин ойилик қилмоқчисан, деб, савол-сўроқ қилсин.
Ҳатто икки уч соатгина учадиганимиз учоқ ичида махсус ўргатилган стюардесса ҳар бир йўловчини рентген қилиб ичкарига олади. Мабодо кимнидир тақвоси кучлилик қилиб учоқни пўртиллатмасин деб.
Бу эса камида тўрт беш йил ўқиладиган Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. Мабодо сенинг компасинг толибон разливидаги шариатчилик экан мақласан курсини иситиб, ҳақиқий журналист бўлишни истаган, дунëвий либерал қадриятларни устун қўйган юрдошни ўрнини эгаллаб. Бор, ана ҳужрага. Афғонистонга бориб яша, истаганча соқол қўй, бурқаю паранжини ичида йўқ бўлиб кет.
Хайп сенга бу ўқиш. Ўз вақтида Мадвазир бўлган Турсунали ака мактабда расм чизадиган қобилиятли қизни кўриб қолган. Шу қизга ëрдам берган. Зулпия аберган. Хуллас, бу қизни давлат аашинча рассомликка ўқитган. Бешинчи курсга борганида "Расм чизиш куфр экан, мен отинойи бўламан" деб, бир имомбердига тўртинчи хотин бўлиб ўлиб йўқолиб дап бўлган.
Иби, давлатни сенга сарплаган пули нимаўлди?
Хуллас, кимдир имомбердига бачча ëки эшонбовога назира бўлиб муршид таҳорат қилган сувни талашиб ичиб юрмоқчи бўлса, бемалол.
Лекин Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бундақа жой эмас.
Мендан ойтш.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 101😁 57👍 28🤬 23😢 4🔥 1🤯 1
