ELTUZ
Открыть в Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Больше2025 год в цифрах

147 720
Подписчики
+9324 часа
+2 2997 дней
+20930 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️СОБИҚ ХОТИННИ СЎКИШ – ЖИНОЯТ
Шофирконлик эркак собиқ хотинини ҳақоратлагани учун иккинчи марта судланди.
Эркак тўрт боласини кўргани, уларни уйга олиб кетгани борганда хотин тўсқинлик қилган. Болалар касал, бериб юборолмаслигини айтган. Бунга жавобан эркак уни оғир ҳақоратлар билан сийлади.
Аввал ҳам собиқ хотинини ҳақоратлагани учун судланиб 680 минг сўм жаримага тортилган эркак бу сафар 6 ой ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 58❤ 38🤬 19😁 15🤯 7😱 7🤔 5😢 2🤩 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️⚡️⚡️Бир миллиард сўмлик банкнотларни яширинча четга обчиқиб кетмоқчи бўлган "пул ҳаммоллари" Ўзбек қозоқ чегарасида ушланди. Хаммоллар қамағда.
👍 35❤ 19😢 17
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?
Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?
https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали.
Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.
Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг.
Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
❤ 43👍 10😁 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ЧУЧМАЛ ШЕЪР
Чучмал шеър нима дегани? Бу худди ҳолвайтарга ëки шакари кўп компотга ўхшаш «ëқимли шеърият».
Бу танқид ëки пастга урувчи сўз эмас, балки сифат констатацияси (аниқламаси).
Масалан, тўқсонларда юрагингга пичоқ тиққан каби аччиқ шеърлар ëзилаëтган пайтда Мирзо Ҳолмедов «Сўзлари асал» деган шеър ëзди. (Муҳр ашла қилиб куйлаган) Эй гўзал¸,сўзлари асал..... сенсиз мен бўламан касал....Хуллас, аши қўшиқ матни.
Ўша пайт осмонида шеър тангриси бўлиб ўтирганлар Мирзо Ҳолметов ëзганига паст назар билан қараб «бу чучмаллик вирусига қарши катта поэзия эмланган» деб ўйлашди. Хато ўйлашди. Ўзбек поэзиясида бундай иммунитет йўқ эди.
Тана соғлом пайтида иммунитет заифлиги билинмайди. Ўша даврда Р. Парфи, М. Солих, А. Қутбиддин шеърият эстетикаси анча юксак бўлиб А. Орипов, А. Саид, У. Азим ва бошқалар олтин ўрталикда эди. Ҳатто Э. Воҳидов ғазалларида ҳам шакар унсури тарозиланган эди.
Рауф Парфи бир марта экспремент қилган «Лайло» шеъри таркибида шакар моддаси салгина кўп эди холос.
Шеър фақат уни англаган икки юз киши учун ëзилиши мумкин.
Бунинг баробарида миллионлаб ўзбекларга Мирзо Ҳолмедовнинг «сўзлари асал» мисралари ëқарди.
Шоир бир эгоцентрик яратиқ ўлароқ макро контакт истайди.
Худди Майкл Жексон каби машхур бўлсам дейди. Жексон бу поп қўшиқчи. Поп жанри бу халққа яқин бўлиб, айтайлик, элитар джаз ва госпелдан фарқланади.
Машҳур бўлишни истаган шоир осмондан ерга тушиб «этчи, сутчи ва ипподродаги Сапура опош» тушунадиган ва уларнинг ички дунëсини онтар тўнтар қиладиган форматда ëзиши керак.
Талаб бор эди. Таклиф ҳам туғилди.
Замонавий ўзбек поэзиясида чучмаллик аломати кўпроқ шеърлар ëзила бошланди. Пархона водийсининг Анжанида туғилган шоир М. Юсупов бу услубнинг халқчил эканини англаб газни босди.
Райҳон ҳидларингни
Йўлларимга сеп,
Кут мени, ҳар оқшом,
Кўкка ой чиққан.
Фақат, йиғламагин,
Гуноҳим не деб,
Айбинг — онанг сени
Чиройли туққан!..
Менга бир табассум
Ҳадя эт, эй ёр...
Тепадаги шеърият тангрилари сиëсат билан андармон бўлди, баъзилари ўлди ва шеъриятдаги олтин ўрталиқнинг жойи силжиди.
Энди майдонга Б. Бобомурадов, А.Қаюмов ва бошқалар чиқиб кела бошлади.
Турклар «баттарнинг баттари» деб атайдиган ҳодиса юз берди.
Бу ëзганларимга билгичлар изоҳ берсин. Аммо институтда чизма геометрия ўқиган одам сифатида бир ақлли гап айтаман:
Агар линия (чизиқ) бошланган пайтда ярим миллиметр қийшиқ бўлса (бу бошида умуман билинмайди) чизиқ узайганидан кейин бу қийшиқлик километрни ташкил қилиши мумкин.
Соғ бўлғайсизлар. Бундай мураккаб ëзувларни ëзиб бошингизни оғритганим учун мени бағишланг.
Тез орада «Хотин гўрда. Эр қамағда» форматидаги тушунарли ëзувларни давом эттиришга ваъда бераман.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 117❤ 104👍 23🔥 11🤔 4
ДЕҲҚОНООБОДДАГИ ЎРМОНДА ДАРАХТЛАР НОҚОНУНИЙ КЕСИБ ТАШЛАНМОҚДА
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги ўрмон хўжалиги ҳудудида дарахтлар оммавий равишда кесиб ташланмоқда. Маҳаллий аҳоли айтишича, Бошчорбоғ ўрмон бўлими масъуллари бу ҳолатга бевосита алоқадор бўлиши мумкин.
Фуқаролар ички ишлар органларига мурожаат қилганида кутилмаган ҳолат юз берган. Маълумотларга кўра, Деҳқонобод тумани ИИБ бошлиғи шикоят қилганларни чақириб, қамаш билан қўрқитмоқда.
Аҳоли “Наҳотки Деҳқонободдаги бу очиқ қонунбузарликка ҳеч ким эътибор қаратмаса?” дея норозилик билдирмоқда. Ижтимоий тармоқларда бу масалани кўтаришга уринганлар ҳам ИИБ томонидан таҳдидларга учраётганини маълум қилинмоқда.
Маҳаллий фуқаролар масъул идоралардан бу ҳолатга расмий равишда муносабат билдириш ва ўрмонларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан шаффоф текширув ўтказилишини сўрамоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 59🤬 46😱 14😢 8🤯 2⚡ 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️КОГОНДА ПОРТЛАШ: 4 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ, БИР НЕЧТА ИШЧИ ЖАРОҲАТЛАНДИ
6 декабрь куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган «Shams LTD» МЧЖга қарашли портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида кучли портлаш юз берди. Ҳодисани Элтузга икки манба тасдиқлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, корхонада 30 га яқин ходим ишлаётган бўлган. Портлаш оқибатида 4 нафар ишчи ҳалок бўлган, яна бир нечта ходим турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда.
Манбаларга кўра, корхона 2019 йилда рўйхатдан ўтган бўлиб, Навоий кон-металлургия корхоналари учун портловчи моддалар ва ускуналар тайёрлаш билан шуғулланган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча очиқланмаган. Мутасадди идоралар томонидан расмий изоҳ кутилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😢 74❤ 55😱 26👍 7🤯 4
ҲАЗОРАСП ПОЛИКЛИНИКАЛАРИДА ПУЛ ЙИҒИМЛАРИ ТИНМАЁТИР
“Ассалому алайкум, Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаатим бор.
Мен Хоразм вилояти Ҳазорасп туманиданман. Туманимиздаги барча оилавий поликлиникаларда ҳар ой “ҳисобот” баҳонасида пул йиғиш амалиёти йўлга қўйилган. Мана йил якуни муносабати билан яна ҳар бир ходимдан, яъни ҳамшира ва патронажлардан “йил якунӣ ҳисоботи” учун 300 минг сўмдан пул йиғиш бошланган. Буни поликлиника раҳбарлари ташкил қилаётгани айтилмоқда.
Аммо йиллик ҳисобот бухгалтерлар бажарадиган иш. Унга ҳамшира ёки патронажларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунчаки иш ҳақи 2 миллион сўм атрофида бўлган ходимлардан бу каби пул талаб қилиш ўринсиз ва оғир юкка айланмоқда.
Бундан ташқари, обуна вақтида ҳам пул йиғилади. СЭС ходимлари эса истаган пайти келиб жарима қўйиб кетади, жаримаси ҳам ҳамшира ва патронажлардан йиғиб олинади. Ҳамшира ойлигини ойдан ойга аранг етказади, уйдагилардан бири касал бўлса бу пул умуман етмайди.
Илтимос, ушбу муаммо вазирликка ва юқори раҳбарларга етсин. Тиббиёт ходимлари ортиқча тўловлардан чарчади, адолатли тартиб ўрнатилишига умид қиламиз.”
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 60❤ 40😁 7🤯 3🤬 2😢 1
“БОҒОТ ТАЪЛИМ БЎЛИМИДА БОСИМ ВА ТАЪЗЙИҚ КУЧАЙГАН”. ДИРЕКТОР ЁРДАМ СЎРАМОҚДА
«Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз ходимлари.
Мен, Хоразм вилояти Боғот тумани 18 сонли ДМТТ директориман. 2025 йил май ойида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга Боғот туман ММТБ бўлим бошлиғи Ж. Искандаров мендан пул талаб қилгани ҳақида мурожаат қилганман. Пул талаб қилиш жараёнида асосий воситачи бўлган К. Тожиева 2000 долларни мендан олмоқчи бўлаётган пайтда тадбир давомида қўлга олинди.
Шундан кейин менга бўлим бошлиғи Искандаров босим ва тазйиқ бошлади. Асабий зўриқиш сабабли 2025 йил 13 ноябрдан буён даволаняпман. Туманда 5500 га яқин ходим ишлашига қарамай, айнан мен даволанаётган пайтимда Искандаров туман шифохонасига хат чиқариб, “ростдан касалми” деган маънода текширишни сўрагани жуда шубҳали. Айтишларича, бош шифокор Искандаровнинг таниши бўлиб, менга касаллик варақаси очган шифокорларга ҳам босим ўтказилган.
Шу вақтгача бирорта ходимга бундай хат чиқмаган. Бу оралиқда Искандаров ўзини ишонган ходимаси Мунисани менинг ўринбосарим сифатида тайинлаган. Мен даволанаётган 13 ноябрдан буён у вақтинча менинг вазифамни бажариб келмоқда. Аммо у ўз зиммасидаги ишларни ҳам, менинг топшириқларимни ҳам бажармаяпти, чунки у тўлиқ Искандаровнинг кўрсатмаларига қараб ҳаракат қилади.
Менда Муниса бошқарган даврга оид расм ва видеолар бор. Уларда болалар ётоқхонасида тарбиячининг болаларни ураётгани, Муниса ва тарбиячилар иш вақтида овқатланиб ўтиргани, болалар эса ухламай қараб тургани аниқ кўринади. Видеоларда болалар сони ҳақиқийдан кам экани, аммо таомнома учун сунъий равишда кўпайтириб ёзилгани ҳам акс этган. Шу кунларда тунги қоровуллар иш жойида умуман бўлмаган ҳолда ойлик олган, чунки табелни Муниса тузган.
Ушбу ҳолатларни ёритишингизни, мутасаддилар эътиборини қаратишингизни ва, илтимос, шахсимни махфий сақлашингизни сўрайман. Искандаров томонидан босим ҳали ҳам давом этяпти ва менга ҳақиқий ёрдам керак»
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Боғот ммтб6.mp416.78 MB
Боғот ммтб5.mp411.54 MB
Боғот ммтб4.mp410.33 MB
❤ 121🤬 34😁 27🔥 6🤔 3👍 2
СЕРГЕЛИДАГИ “SIMPLE TOWN” УЙЛАРИГА КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИ ҲАЛИ ҲАМ БЕРИЛМАДИ
«Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз ходимлари. Сизларга Сергели тумани, Ҳабибий маҳалласида “Simple town” МЧЖ қурган кўп қаватли уй билан боғлиқ жиддий муаммолар ҳақида мурожаат қиляпмиз.
Аввало, қурилиш компанияси уйларни топширишни бир неча бор кечиктирди. Одамлар сарсон бўлиб, ниҳоят калит олганимизда, “энди барча қийинчилик ортимизда қолди” деб ўйлагандик. Аммо асосий муаммо шу ердан бошланган экан.
Уйлар ҳалигача кадастр ҳужжатларисиз. Кадастр йўқлиги туфайли газ таъминотига уланишнинг имкони йўқ. Уч йилдан буён кўп қаватли уйда газсиз яшаяпмиз. Иситиш тизими индивидуал бўлгани ва марказий қозонхонага уланмагани учун газсизлик натижасида хонадонлар қиш фаслида музлаб қолмоқда. Бу аҳоли учун кундалик ҳаётда жуда оғир муаммо.
Мутасаддилар эътиборига етказиш мақсадида ўтган йили ҳам мурожаат қилган эдик, аммо масала ҳал бўлмади.
Сизлардан масъул идораларнинг эътиборини қаратиришда кўмак сўраймиз.
Элтуз:
Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги “Simple town”муаммолари ҳақидаги мурожаатингиз бизга етиб келди. Қурилган, лекин топширилмаган, топширилган, лекин кадастрсиз, кадастрсиз бўлса газсиз, газсиз бўлса… демак, фақат совуқ ва сабр бор. “Simple town” дегани содда ҳаёт эмас, балки содда одамларнинг чидамини синаш лойиҳаси бўлса керак. Уч йил газсиз яшаш - спортнинг янги турими, ёки қурувчининг “ўзини ўзи иситиш” ғоясими, ҳали аниқ эмас. Қисқаси, мурожаатингизни мутасаддиларга етказамиз. Улар исиниб олишса, балки уйларнинг ҳам навбати келар.”👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
СОДДА ҲАЁТ2.MOV154.58 MB
СОДДА ҲАЁТ1.MOV124.54 MB
❤ 52🤬 24😢 11😁 7
ТОШКЕНТДАГИ “КЎПРИКҚУРИЛИШ ТРЕСТИ” ИШЧИЛАРИГА ҲАЛИ ҲАМ БИР ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ҲАҚИ БЕРИЛМАДИ
«Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз ходимлари.
Биз, Тошкент шаҳридаги “Кўприкқурилиш трести” ишчилари, сизга такроран мурожаат йўллаяпмиз. 2024 йил декабридан 2025 йил декабригача бўлган бутун давр учун ҳисоб-китоб (расчёт), касаллик варақаси ва меҳнат таътили пулларини ҳалигача ололмадик.
Бормаган жойимиз, қилмаган мурожаатимиз қолмади. Лекин масала ҳал бўлмади. Шу боис яна сизга ёзишга мажбурмиз.
Бизга ҳақимизни тўлаб беришга кўмаклашадиган бирор ташкилот, бирор идора йўқми? Оилаларимиз, бола-чақамиз бор. Бир йиллик тўланмаган маошлар туфайли рўзғоримиз оғир аҳволга тушди.
Сизлардан меҳнат ҳақимиз ўз вақтида берилиши учун ёрдам сўраймиз. Бизнинг овозимиз жамоатчиликка етиб боришига, масъул идоралар бу вазиятга эътибор беришини сўраб қоламиз.»
Элтуздан жавоб:
“Қадрли кўприк қурувчилари, мурожаатингиз бизга етиб келди. Афсуски, кўприкларингиз бутун мамлакатни боғлаяпти, лекин иш ҳақингиз етиб келиши кимнингдир жуда катта қийинчилигига айланган кўринади. Бир йиллик маошингизни топиб бериш учун экскаватор юборсакмикин, деб ўйлаб қолдик. Ахир мутасаддиларни уйғотиш учун устиларига экскаватор ҳайдаш керакдек. Қисқаси, овозингизни баланд қўйинг, акс ҳолда улар сизни ҳали ҳам тўлов кутиб кўприк остида ишлайверади деб ўйлашда давом этади”.
❤ 59😱 20👍 12🤬 12🤯 7😢 7
ҚАШҚАДАРЁ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИДА АДОЛАТ ИЗДАН ЧИҚҚАН ТИЗИМ
"Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси!
Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси кейинги йилларда кириб қолган тартибсизлик, адолатсизлик ва “тор доира манфаати”ни устун қўйиш амалиёти ҳақида сизга аччиқ бўлса-да, ҳақиқатни ёзишга мажбурман.
Бошқарманинг биринчи ўринбосари Ибрагимов Зафар Исмоилович атрофида шакллантирилган кичик гуруҳ - ёрдамчилари, ҳайдовчилари ва ўзи танлаб олган айрим ходимлар бошқарма ичида алоҳида устун қатламга айлантирилган. Оддий ходим эса ўз меҳнати билан эмас, “кимга ёқиши” билан баҳоланаётгандек туюлади.
8 декабрь куни премиялар фақат шу тор гуруҳга ёзилгани, 12 август — Солиқчилар кунида ҳам мукофотлар айнан шу доирадагиларга берилиши 200 дан ортиқ ҳалол меҳнат қилаётган ходимлар кўзи олдида адолатнинг очиқдан-очиқ бузилишидир.
Кечаси ишлаб, юк кўтариб, тизимни ишлатиб турган ходимлар ҳеч қандай рағбат кўрмаяпти. Бу одамларни ишидан совутмоқда, тажрибали кадрларда ҳам “меҳнатимизнинг қадри йўқ” деган туйғу кучаймоқда.
Яна бир оғриқли ҳолат: бўлимларга “Хазина” газетасига мажбурий обуна режаси қўйилгани, бажарилмаса босим бўлиши мумкинлиги айтилаётгани қонунчиликка зид. Бу ходимни таҳқирловчи ва ортиқча мажбурият юклаётган ноўрин амалиётдир.
Хулоса қилиб айтганда, вилоят бошқармаси ичидаги соғлом муҳит емириляпти. Адолат тамойили амалда ишламай қўйган, ходимлар орасида норозилик ортмоқда.
Шу муносабат билан Сиздан ушбу ҳолатларни жиддий ва шаффоф ўрганишингизни, мукофотлаш ва рағбатлантириш тартибини қайта кўриб чиқишингизни, бошқармадаги ноқонуний ва адолатсиз амалиётларга қатъий чора кўришингизни сўрайман."
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 75👍 39🔥 2😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЛЗИЛА: ЭПИЦЕНТРДА 5 БАЛЛ, ВИЛОЯТЛАРДА СЕЗИЛИШ КУЧИ ФАРҚ ҚИЛДИ
Ҳеч ким уйғониш учун будильник қўймаган бир пайтда ернинг ўзи “уйғотиш режими”ни ишга туширди. Эпицентрда зилзила 5 баллга етгани айтилмоқда. Вилоятларда ҳам тўлқинлар сезилди.
Расман Тошкентда 2 балл билан деворларни енгил титратди. Наманганда 3 балл (аслида беш балл), “биров эшик қоқдими?” деган саволни туғдирди. Фарғона 2–3 балл орасида “бир худди шуми, ё яна давоми борми?” деб турди. Андижонда 2 балл, одамлар “тинчмиз ” дейишяпти. Сирдарёда ҳам 2 балл атрофида сезилди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 63😱 40👍 20😢 8😁 1
01:13
Видео недоступноПоказать в Telegram
Шахатик номи билан видеороликлари чиқарадиган ўзбек эротик блогери телеграмдаги саҳифасини ўчириб ташлади ва бундан буëн "ечинадиган, иштонсиз роликлар" чиқармаслигини айтди.
Блогерга кўра, бу жанрдаги жараëн боши берк кўчага кириб қолган.
Бундан олдин Шахатик ўзбек сегментидаги булинг ва қарғишлардан безор бўлганидан нолиган эди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
angelcha.mp42.09 MB
😁 173❤ 57🤬 37👍 9🤔 6🎉 4
Шу анжанликлар тиниб тинчимайди-да...
Анов куни ҳаво булғанаяпти деб Шаҳрихон ҳокими тандирларни экскаваторлар билан бузидириб ташлаганди. Ўша куннинг ўзидаёқ Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Шаҳрихон ҳокимига ҳайфсан берди.
Бугунги тонг эса кутилмаган ҳолат билан бошланди. Энди Шуҳрат Абдураҳмоновнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим қилувчи Телеграм каналда кимлиги номаълум бир одамнинг оилавий суратлари пайдо бўлди!
Элтузга маълум бўлишича, бу суратлар Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ушбу телеграм каналини юритувчи маҳаллий журналистга таалуқли экан.
Ҳаммамиз бу янги тренд, яъни подписчиклар билан оилавий суратлар улашиш деб ўйлаб улгурмаган ҳам эдикки, суратлар тезда олиб ташланди.
Хуллас, бу оддий “журналистик чекиниш” экан. Шунга қараганда, журналистимизга эътибор етишмаётган кўринади. У “оиламни кўрсатиб қўйсам, балки каналимга қизиқиш ортади” деб ўйлаган бўлса керак деган гумондамиз.
Бу гал Шуҳрат Абдураҳмонов қандай йўл тутса? Журналист ҳайфсан билан қутуладими ёки ҳокимбува бу ёғига ўз каналини ўзи юрита бошлайдими?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 173❤ 128👍 8🤔 3🤬 3😢 2🤩 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
БУХОРО ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ХОДИМИ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ УЧУН ПОРА ОЛГАН ПАЙТДА УШЛАНДИ
Бухоро давлат техника университетининг Иккинчи бўлими бош мутахассиси ва бир вақтнинг ўзида ўқитувчи лавозимида ишлаб келган Ҳайитов Вазирбек Шербекович ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан тадбир пайтида қўлга олинди.
Элтуз манбасининг маълум қилишича, уч кун муқаддам Вазирбек Ҳайитов фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 2000 АҚШ доллари олган вақтда ушланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча қамағда эмас, кўчада...
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 66😁 30😱 13👍 6🤬 4🤩 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ТАЛАНТ ТОЛЕРАНТ: ЭЛГА ОЙИНА ТУТДИМ, ЛЕКИН ЭЛ ҚАРАМАДИ
Одам эл билан тирик, жонажон элим эса шу яшашга лойиқ. Ўз қадри ва ҳуқуқин билмас, ўқимас, ойнага қарамас.
Бачкана нарса ё бирор машмаша тасвирин қўйсам беш мингдан ошиқ кўрувчию лайкчилар бўлганин кўрдим. Ўзларини дардини кўрсатар ойна тутсам - йўқ.
Жамият муаммоларини ҳажв орқали қўлига тутдим. Аслида ҳажвия эмас эди. Тиб, ҳукумат, МИБ, банк, блогирлар, ижодкорлардан то правагача бўлган муаммони ҳужжат асосида ёритдим сатира аро. Эҳтимол юзга яқиндир...
Қанча таклифлар бор эди, қизиғи бирортасин ҳеч ким ҳукумат истолига киритмади. Агар правага ўқиш нархини ўн милён қилиб белгилаб қўйса ҳам, уч юз минг жарима тўлолмаган одамга ўттиз милён иштарап солса ҳам, ҳукуматдан хафа бўлмасак ҳам бўлади.
Ҳукумат ишлаяпти, таклифлар, танқидлар сўраяпти. Президент тиним нималигини билмайди. Журналистлар ва ўз қадрига етмаган шу элдан элни ўзи хафа бўлса бўлади. Бадиий асарлару турли мақолаларимни Ўзбекистон ичидаги нашрларда чиқиб жотир. Аммо танқидий юморлар, сатираларимни "Муштум" дан тортиб "Шапалоққача" журналу ё бирор сайту газитта чиқариб элга ойна бўлганини кўрмадим. Маиший мавзу ёки таҳрир билан юмшатилган танқидлар гоҳ учраб туради... Ёзгани тўпиқдан нари.
Юбормаган демасин, фейсбукда деярли ҳамма гапчилар ўқийди. Кеча ҳам, “Тўриққа йўриқ” деб, бир ҳажв қўйсам, ундан кўра шеър ўқиб видеога олиб инстаграмга қўйинг ҳамма кўради, таниласиз, дейди битта олий маълумотли "зиёли" журналист. Бу – “журналист” савияси. Шеър танилиш учун ёзилмайди. Журналист шундоқ бўлгач элдан ёзганингни ўқиб ечим излар деб кутасанми? Ўқимайди. Жарга қараб юради шахдам қадамлар ила...
Бу гаплардан фақат Элтуз мустасно. Қанақа сайтлигини билмайману, чет элда деб эшитганим бор. Аммо элни дарди ёзилган юморларимни шу элга чин дилдан ачиниб, кўзингни оч деб, элга ойна бўлиб қўйиб боради. Тинмайди. Бу учун унга раҳмат. Олтин қаламни олган журналистдан тортиб машҳур сайтлару тезакчиларгача Элтузни ўқиб боришига гувоҳман.
Энди, жонажон Ўзбекистондаги журналистларга савол:
- Нима учун улоқни Элтуз олиб кетиши керак? Сенга нима қилган? Сенда очиқлик йўқми ё, сен тезкор эмасмисан ё? Сен Элтуздай ёза олмайсанми ё? Шундай экан олтин қаламни сен нима учун оласан? Олтин қаламни чин дилдан Элтузга бер. Эркак бўл. Номинацияни айтмаяпман, журналистни қаламини айтаяпман.
Элга айтар гапим эса: Жонажон халқим, эски давр ўтди. Бу ёғи янги давр. Ўзларингни яраларингга қаранглар, малҳам изланглар... Ўқинглар. Тараққиёт ҳам, инсон қадри ҳам шундай бўлгай. Болтадан қўрқиб печка ёқиб бўладими? Масалан уй совуқ ҳозир...
(Муаллиф Талант Толерант)
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 95👍 46🔥 15🤬 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
РАССОМ ТУЗ: АВАЗХОН МУХТОРОВ – ЭРКИН ФИКР СОҲИБИДАН ЖУДО БЎЛДИК
Собиқ мулозим ва Озодлик таҳлилчиси Авазхон Мухторов АҚШнинг Ню Жерси штатида узоқ давом этган касаллик ортидан ўлгани ҳақида бугун ўқиб қолдим.
Ўзбекистонда прокурор, президент девони мулозими ва Фарғона вилоятида раҳбар бўлгани ортидан Каримов билан келишмай 1993 йил декабр ойида АҚШга кетишга мажбур бўлган ва Озодлик радиосида сиëсий таҳлилчи бўлиб ишлаган Авзахон Мухторов мен таниган мулозимлар ичида танқидий тафаккур ва сиëсий мушоҳадага эга бўлган саноқли кишилардан бири эди.
Кўп мулозимлар савлатли кўринса ҳам на ëзиш ва на савияли гапиришни эплай олмайди.
Журналист сифатида мулозимларга микрофон тутганимда уалрнинг сўз бойлиги йўқ ва ҳеч бир шаклда ўз фикрини ифода қила олмаслига юзлаб марта амин бўлган¸ан.
Авазхон ака янги аср бошларида Озодлик радиосидан чиқиб сиëсий босиқ ва айни пайтда танқидий тафаккурли фикрларни баëн қилиб ўша пайтда миллионлар эшитувчилар хурматини қозона олди.
Авазхон Мухторов ëвуз диктатор Каримов юртига сиғдирмаган ватаннинг талантли фарзандларидан бири эди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😢 85❤ 65👍 13😁 10🤔 2🤬 2🎉 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️МАКТАБ ҲУДУДИДА ИССИҚХОНА
Фарғона виляти, Данғара туманидаги 18 мактаб бассейни бузилиб, шу ҳовуз ва ҳатто югуруш йўлакчаси ҳам бир тадбиркорга иссиқхона қуриш учун бериб юборилди. Бу ҳақида мактаб жамоаси хабар бермоқда.
Бўлғуси иссиқхона эгаси билан мактаб маъмурияти ўртасида икки томонлама шартнома ҳам бор. Афтидан, директор «хўжалик ишлари бўйича даромад қилиш» дегандек бирор талабни шу йўл билан бажармоқчи.
«Бассейнни бузган милиция ходимига аввалроқ дўкон ва емакхона қуриш учун ҳам ер берилган. Энди мана бассейнга навбат келди» – дейди ўқитувчилар.Туман прокурори Акмалхон Бобохонов, вилоят таълим бошқармаси, мактаб ерларини қайтариш чорасини кўринг. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 50🤬 29🔥 11👍 6🤔 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЧЎПОННИНГ ЎҒРИЛИГИ РОСТМИ Ё ТУҲМАТ?
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги ўрмон хўжалигида чўпонлик қилиб юрган фуқаро жами 52 бош эчкини ўғирлаганликда айбланди.
«Мен хўжалик мулкини ўғирламадим. Қора моллар касалга чалиниб ўлса ўз ҳисобимдан такси тутиб 200-250 минг сўм тўлаб тегишли жойга олиб борардим. Хўжаликда мендан бошқа чўпон йўқ. Мошин йўқ, дори-дармон етишмайди. Молларни ветеренарга олиб борганимда, ўлик молларни ташиб юрганимда эчкилар йўқолган. Айримлари касалланиб ўлган» – деди чўпон ўз кўрсатмасида.
Деҳқонобод туман суди кўрсатмага ишонмади. Чўпоннинг озодлиги 1 йил 8 ойга чекланди. У хўжаликка етказган зарарининг 9 миллион 500 минг сўмини қоплаб беради.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
