uk
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
1 116 428
Підписники
-62924 години
-2 3777 днів
-7 85430 день
Архів дописів
01:36
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Фарғоналик 11-синф ўқувчиси Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютди Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи Ҳарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинди, у 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олди. Kun.uz мухбири у ўқийдиган мактабда бўлиб, кўрсатув тайёрлади. Дилафрўзнинг бу муваффақиятга эришиш йўли ҳақидаги ҳикоясини тез орада сайтимиз саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин. Kun.uz расмий канали
Показати все...
Reklama 144p.mp426.42 MB
👍 2 313 643🔥 153😁 32🤯 31😍 24😢 20🤔 18
Ўзбекистон ва Япония ўзаро муносабатларни янги даражага кўтарди Ўзбекистон президенти ва Япония бош вазирининг Токиодаги музокаралари якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, давлат раҳбарлари Келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ҳамкорликдаги янги лойиҳаларнинг умумий қиймати 12 млрд долларга баҳоланмоқда. Самарқандда Япония модели ва стандартларига асосланган махсус иқтисодий зона барпо этилади. Цукуба университети билан бирга Тошкентда Ўзбекистон–Япония университети очилади. 👉 https://kun.uz/kr/75865712 Kun.uz расмий канали
Показати все...
japam20_1.mp410.47 MB
👍 930 342😁 53🤔 24🔥 12😢 11🤯 3😍 1
02:45
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ Ўзбекистонда энг биринчи бўлиб HONOR компаниясини ичкаридан кўришга муваффақ бўлдик. Хитойдаги сафарда компаниянинг R&D тадқиқотлар марказига ташриф буюрдик ва қурилмалар билан ўтказиладиган синовларни ўз қолимиз билан амалга оширдик. Қолаверса, компаниянинг бош офиси ва Alpha Store дўконида ҳам мехмон бўлдик.
Бу бўйича тўлиқ видеони Youtube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
📹 YouTube'да томоша қилинг 💬 Telegram'да томоша қилинг
Показати все...
32.27 MB
340👍 143😁 23🔥 12🤔 9😢 3😍 2🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Исроил сулҳга қарамай Ғазодаги бошпанага ҳужум уюштирди: камида 6 киши ҳалок бўлди Исроил танкларидан отилган снарядлар кўчирилганлар учун бошпанага айлантирилган мактаб биносига теккан. Ҳужум —Қатар, Миср ва Туркия вакиллари сулҳнинг кейинги босқичи муҳокамаси учун АҚШда бўлиб турган вақтда юз берди. 👉 https://kun.uz/kr/16656784 Kun.uz расмий канали
Показати все...
😢 878🤯 336 214🤔 23🔥 16😁 10👍 9😍 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Яшнободда Lacetti қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб Nexia-3 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди 20 декабр куни соат 03:45 ларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Lacetti ва Nexia-3 автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Nexia-3 автомашинаси йўловчиси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. 👉 https://kun.uz/kr/63136026 Kun.uz расмий канали
Показати все...
😢 504 252🤯 48👍 28🔥 16😁 5🤔 4
Саида Мирзиёева “Сеҳрландия” мултфилми ҳақида: “Бу – биринчи қадам” Тошкентда “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” мултфилмининг премьераси бўлиб ўтди. Унда қатнашган Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева асарни болалар учун миллий контент яратишдаги биринчи қадам деб атади. “Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мултфилмларни кўриб улғайиши жуда муҳим”, деди у. 👉 https://kun.uz/kr/00802531 Kun.uz расмий канали
Показати все...
👍 886 438😁 265🔥 56🤯 44🤔 38😢 29😍 11
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тайванда қуролли ҳужум уюштирган шахс ўндан ортиқ одамни пичоқлади Тайван пойтахти Тайпей шаҳрида ниқобли шахс кўчада ва метро бекатларида граната ва пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Оқибатда камида 3 киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳатланди. 👉 https://kun.uz/kr/55047674 Kun.uz расмий канали
Показати все...
😢 366 259🤯 97🤔 37👍 19😍 9🔥 8😁 7
07:04
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ғазодаги бошпанага ҳужум қилган Исроил, Россия танкерини сафдан чиқарган Украина ва ИШИД объектларига зарба берган АҚШ – кун дайжести Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/03959465 Kun.uz расмий канали
Показати все...
Мои видео.mp471.37 MB
210😢 71👍 35🤯 19🤔 17🔥 12😍 8😁 7
01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири Қарор тахминан 1 ой ичида имзоланиши мумкин. Ўзгаришлар бош режа тасдиқлангунга қадар бўлган даврда, яъни 2024 йил декабргача аукционга чиқарилган жойларга тааллуқли бўлади. Бу жойларнинг айримлари конcервация зонасидан чиқарилади, қаватлар бўйича чекловлар юмшатилади, шунингдек, имконсиз ҳолатларда тадбиркорларга аукционда тўлаган пуллари қайтарилади. Вазир Шерзод Ҳидоятов бу ҳақда Mustang АЁҚШлари эгаси Комилжон Исломовнинг саволига жавобан маълум қилди. 👉 https://kun.uz/kr/79142264 Kun.uz расмий канали
Показати все...
03.mp49.78 MB
😁 385 374🤯 46👍 38🤔 25😢 17🔥 8
05:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Жажман – ҳаммамизнинг ҳисобимизга кун кўрадиган енгилмас махлуқ ҳақида эшитганмисиз? Ёвузлик жамиятга ҳеч қачон дабдаба билан кириб келмайди. У аввало майда, аҳамиятсиз кўринадиган хатолар орқали онгимизга сингади. Кўз юмилган ўғирлик, кечирилган ноҳақлик, “бўлиб туради” деган сукут уни озиқлантиради. Бугун “5 дақиқа”да катта адибимиз Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Жажман”и ҳақида гаплашамиз. Бу асарда қўрқинчли огоҳлантиришлар ва ишоралар бор. 📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Показати все...
Мои видео1.mp448.59 MB
474👍 296😁 39😢 33🔥 30🤔 17😍 4🤯 2
02:59
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Самарқанд ва Сурхондарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари олиб киришга уриниш тўхтатилди Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган йирик миқдордаги “опий” ҳамда “метамфетамин” моддалари мусодара қилинди. Қатор шахслар қўлга олиниб, жиноят ишлари қўзғатилди. 👉 https://kun.uz/kr/89938950 Kun.uz расмий канали
Показати все...
Наркотик уз 1.mp417.28 MB
272👍 238😁 32😢 23🤯 16
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Мегашаҳарлар пойгаси: қайси шаҳарлар тез ўсмоқда, қайсилари секинлашди? Аҳоли сонининг ўсиши, миграция ва иқтисодий имкониятлар ҳануз миллионлаб одамларни Ер юзидаги энг йирик агломерацияларга жалб қилмоқда. Шу билан бирга, аҳолининг қариши ва ҳудуд танқислиги аллақачон шаклланиб бўлган айрим мегаполислар ўсишини тобора кўпроқ чекламоқда. 👉 https://kun.uz/kr/03617793 Kun.uz расмий канали
Показати все...
261😁 41👍 30🤯 13🔥 10😢 6😍 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Солиқ рўйхатидан ўтмаган хорижий онлайн платформалар блокланиши мумкин 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда солиқ органларида рўйхатдан ўтмай фаолият юритаётган хорижий онлайн компанияларга чекловлар қўлланади. Уларга рўйхатдан ўтиш учун 30 кун берилади. 👉 https://kun.uz/kr/18796423 Kun.uz расмий канали
Показати все...
👍 328 200😁 60🔥 22🤯 21🤔 10😍 9😢 7
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Туркия мамлакат ҳудудига Россия дрони қулаганини маълум қилди У разведка ва кузатув учун ишлатилиши таъкидланмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/03855208 Kun.uz расмий канали
Показати все...
🤔 484😁 238 182🤯 61👍 40😢 23🔥 17😍 6
00:52
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган Сенатнинг 12-ялпи мажлисида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Зоҳидовга меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди. Сенаторлар назорат тадбирлари ўтган йилга нисбатан 32 фоизга камайганини танқид қилиб, бу ҳолат ҳуқуқбузарликлар ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. 👉 https://kun.uz/kr/25764270 Kun.uz расмий канали
Показати все...
IMG_0242.MP419.04 MB
😁 312 253👍 79🔥 19😢 17🤯 13🤔 7😍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Марказий Осиё + Япония” саммити: Шавкат Мирзиёев қатор ташаббусларни илгари сурди 20 декабр куни Токиода “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учрашувда ҳамкорликни тизимли ривожлантириш, 2040 йилга қадар ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, инфратузилма-инвестиция ташаббуслари ва рақамли шериклик платформасини яратиш бўйича қатор таклифларни илгари сурди. 👉 https://kun.uz/kr/92555160 Kun.uz расмий канали
Показати все...
👍 683 256🔥 79😁 77🤔 14🤯 7😢 5
02:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Токиода Марказий Осиё - Япония саммити бўлиб ўтди Биринчи минтақавий мулоқотда беш республикалар президентлари ва Япония бош вазири қатнашди. Шавкат Мирзиёев нутқида бундан 21 йил аввал айнан Япония бундай форматга асос солганини назарда тутиб, ушбу қарор ўша пайтда узоқни ўйланган ва тўғри бўлганини айтди. Kun.uz расмий канали
Показати все...
Мои видео.mp433.42 MB
284👍 152😁 32🤔 13🔥 8🤯 5
Брюсселни «эгаллаган» тракторлар: Европа фермерлари нимадан норози? Италия ва Франция қаршилиги ортидан Евроиттифоқ «Mercosur келишуви»ни имзолашни яна кечиктирди. Европалик фермерлар Лотин Америкасининг арзон маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарар етказишидан хавотирда. ЕИ йиғилиши арафасида Брюсселга мингта тракторда намойишчилар бостириб келди. 👉 https://kun.uz/kr/38334517 Kun.uz расмий канали
Показати все...
2.mp44.95 MB
472👍 290😁 83😢 22🔥 10🤔 7🤯 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Россияда уч нафар ўзбекистонлик маҳкум теракт уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланди Таъкидланишича, гумондорлар «муассаса ходимларини гаровга олиб, колония биноларига ўт қўймоқчи» бўлган. 👉 https://kun.uz/kr/73378597 Kun.uz расмий канали
Показати все...
🤔 894😁 541 245🤯 173😢 96👍 79🔥 15😍 15
00:57
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Вайроналардан тикланган ГЕРМАНИЯ | SUBYEKTIV (1-қисм) Миллионлаган дунё муҳожирларини бағрига сиғдираётган Германия, дунёнинг учинчи иқтисодиёти ва энг кўп сўралган мавзу. Урушдан енгилган бу давлат қандай қилиб қисқа вақтда ҳаётини ўнглаб олди-ю, ғолиб совет иттифоқи парчаланиб кетди? Биз давлат ва фуқаро сифатида Олмониянинг қайси ижобий жиҳатларини ўзлаштиришимиз ва тарихнинг қандай хатоларидан хулоса чиқаришимиз керак? Берлин, Франкфурт, Мюнхен каби йирик шаҳарларга бориб ўрганилган таҳлиллар... СУБЪЕКТИВ бу сафар Германияда. Бу саёҳат ҳақидаги кўрсатув эмас, балки реал воқеликларга асосланган икки қисмли ҳужжатли фильм. 📹 👉ТЎЛИҚ КЎРСАТУВ👈 Kun.uz расмий канали
Показати все...
IMG_3655.MP443.18 MB
👍 564 481🔥 43😁 37🤔 13🤯 13😢 11😍 8