ch
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

前往频道在 Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
1 116 248
订阅者
-62924 小时
-2 3777
-7 85430
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Хорватия ва Сербияда ишлаётган ўзбекистонлик фуқаролардан мурожаатлар кўпайган – Миграция агентлиги Инсофсиз иш берувчилар иш ҳақининг тўланмаслиги ёки кечиктирилиши, қўшимча тўлов талаблари ва депортация билан таҳдидлар, ноқонуний ишлаётган фуқароларни тўсатдан ишдан бўшатиш ва кейинчалик ишлаб топилган маблағларни тўлашдан бош тортиш каби ҳолатлар содир этилган. 👉 https://kun.uz/kr/48172910 Kun.uz расмий канали
显示全部...
😢 922 411🤯 164🤔 139👍 55😁 39🔥 12😍 10
02:19
视频不可用在 Telegram 中显示
“Ҳукуматингиз кўмагини доимий ҳис қилишни истаймиз” – “Тоёта Тсушо” минтақавий директори Президент Японияга сафари чоғида ушбу давлатдаги энг катта бизнес вакиллари билан кўришиб, бизнес форуми ҳам ўтказди. Унда қатнашган кўплаб япон компаниялари аллақачон Ўзбекистон бозорида фаол. Kun.uz билан гаплашган “Toyota Tsusho” корпорацияси минтақавий директорига кўра, улар ҳукуматдан доимий кўмак истайди. 👉 https://kun.uz/kr/57829008 Kun.uz расмий канали
显示全部...
“Toyota Tsusho” mintaqaviy ijrochi direktori_1.mp412.20 MB
447😁 158👍 130🤔 20😢 17🔥 4
04:34
视频不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экостикерлар жорий этила бошланди Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январидан экостикерлар жорий қилиш амалиёти бошланади. 👉 https://kun.uz/kr/70440085 Kun.uz расмий канали
显示全部...
ECO qayta_1.mp421.46 MB
🤯 321 206😁 150👍 73😢 31🤔 23🔥 16
照片不可用在 Telegram 中显示
Шавкат Мирзиёевдан Токиодан Санкт-Петербургга йўл олди Японияга ташриф дастуридан ўрин олган расмий тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Санкт-Петербургга жўнаб кетди. У ерда Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммити бўлиб ўтади. 👉 https://kun.uz/kr/14744647 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 776🤔 418 277😁 184😢 81🤯 70🔥 58😍 14
01:36
视频不可用在 Telegram 中显示
Фарғоналик 11-синф ўқувчиси Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютди Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи Ҳарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинди, у 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олди. Kun.uz мухбири у ўқийдиган мактабда бўлиб, кўрсатув тайёрлади. Дилафрўзнинг бу муваффақиятга эришиш йўли ҳақидаги ҳикоясини тез орада сайтимиз саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин. Kun.uz расмий канали
显示全部...
Reklama 144p.mp426.42 MB
👍 2 313 643🔥 153😁 32🤯 31😍 24😢 20🤔 18
Ўзбекистон ва Япония ўзаро муносабатларни янги даражага кўтарди Ўзбекистон президенти ва Япония бош вазирининг Токиодаги музокаралари якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, давлат раҳбарлари Келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ҳамкорликдаги янги лойиҳаларнинг умумий қиймати 12 млрд долларга баҳоланмоқда. Самарқандда Япония модели ва стандартларига асосланган махсус иқтисодий зона барпо этилади. Цукуба университети билан бирга Тошкентда Ўзбекистон–Япония университети очилади. 👉 https://kun.uz/kr/75865712 Kun.uz расмий канали
显示全部...
japam20_1.mp410.47 MB
👍 930 342😁 53🤔 24🔥 12😢 11🤯 3😍 1
02:45
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️ Ўзбекистонда энг биринчи бўлиб HONOR компаниясини ичкаридан кўришга муваффақ бўлдик. Хитойдаги сафарда компаниянинг R&D тадқиқотлар марказига ташриф буюрдик ва қурилмалар билан ўтказиладиган синовларни ўз қолимиз билан амалга оширдик. Қолаверса, компаниянинг бош офиси ва Alpha Store дўконида ҳам мехмон бўлдик.
Бу бўйича тўлиқ видеони Youtube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
📹 YouTube'да томоша қилинг 💬 Telegram'да томоша қилинг
显示全部...
32.27 MB
340👍 143😁 23🔥 12🤔 9😢 3😍 2🤯 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Исроил сулҳга қарамай Ғазодаги бошпанага ҳужум уюштирди: камида 6 киши ҳалок бўлди Исроил танкларидан отилган снарядлар кўчирилганлар учун бошпанага айлантирилган мактаб биносига теккан. Ҳужум —Қатар, Миср ва Туркия вакиллари сулҳнинг кейинги босқичи муҳокамаси учун АҚШда бўлиб турган вақтда юз берди. 👉 https://kun.uz/kr/16656784 Kun.uz расмий канали
显示全部...
😢 878🤯 336 214🤔 23🔥 16😁 10👍 9😍 6
照片不可用在 Telegram 中显示
Яшнободда Lacetti қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб Nexia-3 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди 20 декабр куни соат 03:45 ларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Lacetti ва Nexia-3 автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Nexia-3 автомашинаси йўловчиси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. 👉 https://kun.uz/kr/63136026 Kun.uz расмий канали
显示全部...
😢 504 252🤯 48👍 28🔥 16😁 5🤔 4
Саида Мирзиёева “Сеҳрландия” мултфилми ҳақида: “Бу – биринчи қадам” Тошкентда “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” мултфилмининг премьераси бўлиб ўтди. Унда қатнашган Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева асарни болалар учун миллий контент яратишдаги биринчи қадам деб атади. “Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мултфилмларни кўриб улғайиши жуда муҳим”, деди у. 👉 https://kun.uz/kr/00802531 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 886 438😁 265🔥 56🤯 44🤔 38😢 29😍 11
照片不可用在 Telegram 中显示
Тайванда қуролли ҳужум уюштирган шахс ўндан ортиқ одамни пичоқлади Тайван пойтахти Тайпей шаҳрида ниқобли шахс кўчада ва метро бекатларида граната ва пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Оқибатда камида 3 киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳатланди. 👉 https://kun.uz/kr/55047674 Kun.uz расмий канали
显示全部...
😢 366 259🤯 97🤔 37👍 19😍 9🔥 8😁 7
07:04
视频不可用在 Telegram 中显示
Ғазодаги бошпанага ҳужум қилган Исроил, Россия танкерини сафдан чиқарган Украина ва ИШИД объектларига зарба берган АҚШ – кун дайжести Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/03959465 Kun.uz расмий канали
显示全部...
Мои видео.mp471.37 MB
210😢 71👍 35🤯 19🤔 17🔥 12😍 8😁 7
01:00
视频不可用在 Telegram 中显示
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири Қарор тахминан 1 ой ичида имзоланиши мумкин. Ўзгаришлар бош режа тасдиқлангунга қадар бўлган даврда, яъни 2024 йил декабргача аукционга чиқарилган жойларга тааллуқли бўлади. Бу жойларнинг айримлари конcервация зонасидан чиқарилади, қаватлар бўйича чекловлар юмшатилади, шунингдек, имконсиз ҳолатларда тадбиркорларга аукционда тўлаган пуллари қайтарилади. Вазир Шерзод Ҳидоятов бу ҳақда Mustang АЁҚШлари эгаси Комилжон Исломовнинг саволига жавобан маълум қилди. 👉 https://kun.uz/kr/79142264 Kun.uz расмий канали
显示全部...
03.mp49.78 MB
😁 385 374🤯 46👍 38🤔 25😢 17🔥 8
05:01
视频不可用在 Telegram 中显示
Жажман – ҳаммамизнинг ҳисобимизга кун кўрадиган енгилмас махлуқ ҳақида эшитганмисиз? Ёвузлик жамиятга ҳеч қачон дабдаба билан кириб келмайди. У аввало майда, аҳамиятсиз кўринадиган хатолар орқали онгимизга сингади. Кўз юмилган ўғирлик, кечирилган ноҳақлик, “бўлиб туради” деган сукут уни озиқлантиради. Бугун “5 дақиқа”да катта адибимиз Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Жажман”и ҳақида гаплашамиз. Бу асарда қўрқинчли огоҳлантиришлар ва ишоралар бор. 📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
显示全部...
Мои видео1.mp448.59 MB
474👍 296😁 39😢 33🔥 30🤔 17😍 4🤯 2
02:59
视频不可用在 Telegram 中显示
Самарқанд ва Сурхондарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари олиб киришга уриниш тўхтатилди Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган йирик миқдордаги “опий” ҳамда “метамфетамин” моддалари мусодара қилинди. Қатор шахслар қўлга олиниб, жиноят ишлари қўзғатилди. 👉 https://kun.uz/kr/89938950 Kun.uz расмий канали
显示全部...
Наркотик уз 1.mp417.28 MB
272👍 238😁 32😢 23🤯 16
照片不可用在 Telegram 中显示
Мегашаҳарлар пойгаси: қайси шаҳарлар тез ўсмоқда, қайсилари секинлашди? Аҳоли сонининг ўсиши, миграция ва иқтисодий имкониятлар ҳануз миллионлаб одамларни Ер юзидаги энг йирик агломерацияларга жалб қилмоқда. Шу билан бирга, аҳолининг қариши ва ҳудуд танқислиги аллақачон шаклланиб бўлган айрим мегаполислар ўсишини тобора кўпроқ чекламоқда. 👉 https://kun.uz/kr/03617793 Kun.uz расмий канали
显示全部...
261😁 41👍 30🤯 13🔥 10😢 6😍 6
照片不可用在 Telegram 中显示
Солиқ рўйхатидан ўтмаган хорижий онлайн платформалар блокланиши мумкин 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда солиқ органларида рўйхатдан ўтмай фаолият юритаётган хорижий онлайн компанияларга чекловлар қўлланади. Уларга рўйхатдан ўтиш учун 30 кун берилади. 👉 https://kun.uz/kr/18796423 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 328 200😁 60🔥 22🤯 21🤔 10😍 9😢 7
照片不可用在 Telegram 中显示
Туркия мамлакат ҳудудига Россия дрони қулаганини маълум қилди У разведка ва кузатув учун ишлатилиши таъкидланмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/03855208 Kun.uz расмий канали
显示全部...
🤔 484😁 238 182🤯 61👍 40😢 23🔥 17😍 6
00:52
视频不可用在 Telegram 中显示
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган Сенатнинг 12-ялпи мажлисида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Зоҳидовга меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди. Сенаторлар назорат тадбирлари ўтган йилга нисбатан 32 фоизга камайганини танқид қилиб, бу ҳолат ҳуқуқбузарликлар ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. 👉 https://kun.uz/kr/25764270 Kun.uz расмий канали
显示全部...
IMG_0242.MP419.04 MB
😁 312 253👍 79🔥 19😢 17🤯 13🤔 7😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
“Марказий Осиё + Япония” саммити: Шавкат Мирзиёев қатор ташаббусларни илгари сурди 20 декабр куни Токиода “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учрашувда ҳамкорликни тизимли ривожлантириш, 2040 йилга қадар ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, инфратузилма-инвестиция ташаббуслари ва рақамли шериклик платформасини яратиш бўйича қатор таклифларни илгари сурди. 👉 https://kun.uz/kr/92555160 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 683 256🔥 79😁 77🤔 14🤯 7😢 5