Allaev Uz
Відкрити в Telegram
www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b Reklama: @asaxiymedia
Показати більше2025 рік у цифрах

12 313
Підписники
+124 години
-487 днів
-23130 день
Архів дописів
01:51
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Brend ovozi tanladik.
Yaqinda "Asaxiy ovozi"ni tanlab olish uchun tanlov uyushtirgan edik. Ilk bosqichda ishtirokchilar matnni online oʻqib joʻnatishdi. Orasidan eng yaxshilari final bosqichga oʻtib, soʻnggi bosqich ofisimizda boʻldi. Gʻolibni 10 kishilik guruh ovoz berib tanlashdi.
Haqiqatdan ham Oʻzbekiston talantlar mamlakati. Gʻoliblarni tanlash jarayonida man ishtirok etmagan boʻlsam-da, tinglab koʻrdim, har bir ovoz haqiqatdan zoʻr edi.
Tanlovda boʻlsa Salohiddin ismli ukamiz gʻolib deb topildi.
G‘olibimiz ovozini eshitib ko‘ring🎙️
Endi bu "Asaxiy ovozi" bo‘ladi. Brend ovozi kontentlar va audiokitoblarda yangraydi!
P.S. video sinov jarayonidan olingan
#asaxiy
19.09 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Яқинда янги "Asaxiy Pro" лойиҳасини эълон қилган эдик. Лойихадан ўзбек тилида профессионаллар учун адабиётлар тайёрлаш кўзланган. Ҳозирда бир неча компаниялар, ташкилотлар ва вазирликлар билан музокаралар давом этмоқда. Бир вақтнинг ўзида китобларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳам харид қилмоқдамиз.
Музокаралар ҳар бир профессионал дуч келадиган ишдаги муҳим жараён. Аксар кадрларимизда, ҳатто катта ёшли раҳбар ёки тадбиркорларимизда ҳам бу борада оқсашлар яққол сезилади.
Шу учун ҳам профессионаллар учун, тадбиркорми ёки бошқами, муҳим кўникма бўлган профессионал музокаралар ҳақидаги китобга муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритдик. Яқинда бир танишимиз шу китоб сабаб деярли бекор бўлган 3.8 миллиард сўмлик шартномани имзолаганини айтиб берганди. Бу Крис Восснинг "Never Split the Difference: Negotiating As If Your Life Depended On It―Unlock Your Persuasion Potential in Professional and Personal Life" китоби. (Ҳеч қачон ён берманг: ҳаётингиз шунга боғлиқдек музокаралар олиб боринг - касбий ва шахсий ҳаётингизда ишонтириш салоҳиятингизни очинг)
Китоб 2026 йилда ўзбек тилида чоп этилади.
#asaxiypro
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Яқинда "Asaxiy Pro" лойиҳасини эълон қилган эдик. Лойихадан ўзбек тилида профессионаллар учун адабиётлар тайёрлаш кўзланган. Ҳозирда бир неча компаниялар, ташкилотлар ва вазирликлар билан музокаралар давом этмоқда. Бир вақтнинг ўзида китобларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳам харид қилмоқдамиз.
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 578 сўмгача (-79,98) пастлади.
#kurs
@allaevuzb
❤ 13👍 8👎 6
01:02
Відео недоступнеДивитись в Telegram
“Hozirgi bola boladek emas. Kattalar yeydigan ovqatni yeydi, shirinliklar va gazli ichimliklarni iste'mol qilishadi”-organicliving.uz asoschisi Oydin Pulatova.
Ko’ringlar, muhim mavzuda ma’lumotlar olasiz : https://youtu.be/EJHgTWYX1dE?si=z1ydBJ5g0Qwn15ly
#podcast
IMG_5409.MP446.80 MB
❤ 9
Бугун долларнинг расмий курси 100 сўмга пасайиши айтилмоқда. Бу бир неча кунлик мустаҳкамланишдан кейинги кескин пасайиш бўлади.
#kurs
👍 19👎 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Янги нашриёт очилибди.
"Гутенберг нашриёт уйи" эълонида хорижда ўқиб келган ҳамюртларимиз билан ҳамкорликда очилгани айтилган.
Китоб бозорида янги ва сифатли қон жуда муҳим. Илк китобларни кутиб қоламиз.
#kitob
❤ 90👍 68
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Яна бир яхши хабар маҳаллий стартап Tass Vision Чехиянинг Purple Ventures фондидан 1.3 млн евро инвестиция жалб қилибди. Бу чех венчур фондининг Ўзбекистонга биринчи инвистицияси.
Cўнгги бир йилда Express 24 ни Yandex, Billz ни TBC банк сотиб олган, Renesans микромолия ташкилотининг 10 фоизининг Япониялик инвесторлар қўлга киритишган эди.
#investitsiya
❤ 20👍 10
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 758 сўмгача (-19,76) пастлади.
#kurs
@allaevuzb
👍 9❤ 5😢 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 778 Сўмгача (+78,98) кўтарилди.
#kurs
❤ 12👍 2
Рекламада аудитория сифати жуда муҳим. Олдин мақсадли аудиторияни аниқламасдан қилинган реклама сизни миллионларга куйдириши мумкин.
Аудиториянинг сифати берадиган қийматига қараб фарқ қилади. Агар рекламангизни ўн минг нафар мактаб ўқувчиси ёки бир нафар миллиардер кўрса, бу бошқа-бошқа ҳолат ва бундай кўришларнинг қиймати жуда фарқ қилади. Агар биз чупа-чупс сотаётган бўлсак, рекламамизни ўн минг ўқувчи кўриши Жаҳонгир Ортиқхўжаев кўришидан муҳимроқ. Лекин, телевизорлар учун янги нимадир кашф қилиб, патент олган бўлсангиз, рекламани Жаҳонгир ака кўриши ўн минг мактаб ўқувчиси кўришидан фойдали бўлиш эҳтимоли юқори.
Бир китобда ўқиган эдим, жуда катта маблағ эвазига, фақат битта одамга (Тиме журнали уни ер юзидаги энг таъсирли инсон деб атаган эди) бир нарсани бир марта кўрсатиш учун узоқ ва қиммат тайёргарлик кўрилган.
Ёки ўзимизда давлат раҳбарининг кўзи тушсин деб Ўзбекистон 24да бир дақиқа бўлсада эфирни яхшигина суммага сотиб олишга тайёрлар анча кўп.
Рекламани кўрадиганлар сонини шунчаки таққослай олмаслигимизни тушунамиз - аудиториянинг сифатига ҳам эътибор қаратишимиз зарур.
Шу учун рекламадан олдин мақсадни аниқлаб, агар Чуппа-Чупс Жаҳонгир акага қизиқарли деб ўйласангиз, ундан кейин кўрсатган маъқул.
#biznes #marketing
😁 28👍 12❤ 1
Repost from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:
Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Facebook|Instagram|X
😁 16👍 5❤ 1
Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди.
#siyosat
😁 80👍 28❤ 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 699 Сўмгача (+84,07) кўтарилди.
#kurs
👍 11👎 1
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда экан.
Шу вақтгача Ўзбекистонда ахборот сиёсатига жавобгар ташкилот сифатида АОКА кўрилар эди. Китоблар бўйича ҳам асосий жавобгар ташкилот АОКА эди. Кўрамиз, янги марказ нималарни ўзгартиради.
#siyosat
👍 10😁 8❤ 7
01:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📖 Авлоний – ахлоқни дарсликка айлантирган инсон.
1913 йилда ёзилган “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” ва 1918 йилдаги “Муаллим ул-авлод” ўзбек тилида ёзилган илк фуқаролик ва ахлоқ дарсликларидир.
Бу жамият онгини шакллантириш бўйича дастлабки уринишлар эди.
Авлоний ўз замонасида мактаблар учун дарслик ёзган кам сонли мутахассислардан бири бўлган.
Бугун ҳам бу асарлар маънавий тарбиянинг пойдеворидир.
🎙 Қурултойда бу ҳақида сўз боради.
Томоша қилинг: https://youtu.be/cISifa5w36s
#podcast
video_2025-07-12_18-23-08.mp413.23 MB
👍 10❤ 9
Навбат Илон Илон Маскка!
Францияда Маск устидан жиноий иш очилди
Энди Маск Францияга боришга журъат эта олмаса керак. Париж прокуратураси унга нисбатан жиноий иш очганини расман эълон қилди.
Айблов жуда жиддий: алгоритмларни хорижий сиёсатга аралашув мақсадида манипуляция қилишда гумон қилинмоқда. Бу дегани – ижтимоий тармоқлар ёки ахборот платформалари орқали жамоатчилик фикрига таъсир қилиш, сиёсий жараёнларга нозик усулда аралашиш.
Аввал Павел Дуров – Telegram асосчисига қарши шунга ўхшаш тергов бошланган ва Парижга қўниши билан Дуров қўлга олинган эди. Энди эса навбатда Муск.
Европада технологик гигантлар устидан назорат кучаймоқда. Суверенитет, ахборот хавфсизлиги, ва фуқароларнинг онгини ҳимоя қилиш устувор вазифага айланмоқда. Айниқса, сунъий интеллект ва алгоритмларнинг ортидаги яширин кучлар тобора сиёсий майдонга чиқмоқда.
Аммо бу ҳолат бошқа саволларни ҳам туғдиради. Ким алгоритмни манипуляция қиляпти, ким эса шунчаки технологияни ривожлантиряпти? Технологик тадбиркорлар ва давлатлар ўртасидаги чизиқ тобора хира бўлиб бормоқда.
Франциянинг бу ҳаракати кўплаб миллиардерлар учун хавотирли. Ундан ташқари сўз эркинлиги назорати чегараси қаерда деган савол ҳам янада актуал бўлиб қолмоқда.
#siyosat
BBC Украина президенти Владимир Зеленский ва у уруш даврида давлатни қандан бошқаргани ҳақида ҳужжатли фильм олибди. Президент ролини ўйнаган одам, ўзи президент бўлиб мамлакатни сўнгги 75 йилдаги энг катта урушлардан бирида бошқариш катта юк.
https://youtu.be/C840fJk_0nc?si=5orthF6Z-R2uUGXu
#film
👍 27👎 7😁 3❤ 2
“Ноширлик фаолияти тўғрисидаги” қонунга ўзгартиришлар киритилиши ҳақида хабардан сўнг турли хил хавотирлар пайдо бўлди. Бу мани ҳам хавотирга солди. Лекин, аниқ ўзгаришлар айтилмаганлиги учун, нималар ўзгаргани қизиқ эди. Шу учун ҳам масалани ўрганиб чиқаман деб бу борада ҳали ёзмасликка қарор қилгандим.
Қонун муҳокамасида қатнашган бир нечта инсон билан гаплашдим. Вазият аслида унақа ёмон эмаслиги, гап китобларга цензура ҳақида кетмаётганлиги маълум бўлди.
Ўзи биринчи қонундан бошлайлик. “Ноширлик фаолияти тўғрисида”га Ўзбекистон Республикаси қонуни 2021 йил 26 ноябрда қабул қилинган. Унга кўра нашриётлар фаолиятини айнан шу қонунга биноан ташкиллаштириши зарур. Унгача 2020 йилда нашриётларга нисбатан лицензия бекор қилингач, фаолият бўйича аниқ тартиб йўқ эди.
Сиз қонун билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин: https://lex.uz/docs/-5743059
Ҳозирда ушбу қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида гап кетмоқда экан. Қанақа қўшимчалар эканлиги муҳим.
Биринчиси, “китобхонликни рағбатлантириш” ҳақида бўлим қўшилар экан. Унда тўғри тушунган бўлсам, қамоқхоналарда маҳбусларга китоб ўқиганда берадиган қисқартиришлар ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга китоб олганда ҚҚС қайтарилиши расмийлаштирилса, шунингдек, турли китобхонлик танловларини ўтказиш рағбатлантирилса керак.
Ундан ташқари алоҳида моддада бош муҳаррир фаолияти белгиланиши айтилмоқда. Бу нима учун муҳим? Нашриёт аввало бизнес, уни асосчиси кўпинча тадбиркор бўлади. Лекин, нормал нашриётларда китобни тайёрлаш билан, айнан контент қисми бош муҳаррир шуғулланади. Бухгалтер ёки директор иши кўпинча ташкилотчилик (менежмент) ва иқтисодий масалалар бўлади. Худди, хусусий клиника эгаси хоҳлаган тадбиркор бўлиши мумкинлиги, лекин бош врач албатта мутахассис бўлиши зарур бўлганидек.
Бу ерда ҳам нашриётларга бош муҳаррир ёллаш мажбурияти юкланар экан. Бош муҳаррирни бизнес эгалари ёки директор тайинлайди. Бош муҳаррирга талаб олий маълумотли бўлиш ва соҳада 3 йил меҳнат тажрибасига эга бўлиш деб тушунтиришди. 3 йил қисмига бироз эътирозим бор. Бунга аниқлик киритиб, нашриётларда 3 йил ва ундан ортиқ тажрибага эга бўлган деган пункт киритса бўлади. Балки бордир ҳам. Шунда кимдир олий маълумотли ва бирор нашриётда 3 йил хоҳлаган ишда (таржимон, корректор, муҳаррир, дизайнер) бўлиб ишлаган бўлса, бош муҳаррирликка даво қилиши мумкин.
Кейинчалик, китобларга нисбатан талабларни тўғри ташкиллаштириш бош муҳаррирдан сўраб олинади. Бош муҳаррир нашриётнинг ижоди учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Қонун муҳокамасида қатнашган бир тажрибали мутахассис айтишича, ҳозирда нашриётлар сони 600тадан ошибди. Лекин, уларнинг деярли 300дан ортиғида бош муҳаррир йўқ эмиш. Ундан ҳам ёмони аксарият нашриётларда ҳатто таҳририят йўқлиги айтилмоқда. На муҳаррирга ва на ижодий жамоага эга бўлмаган нашриётлар қандай китоб чиқаради деган саволнинг жавоби манга ҳам қизиқ. Кейин, ўзи нашриёт борки, унда бош муҳаррир бўлади.
Хуллас, мани тушунишимча асосий масала бош муҳаррирнинг қонуний эътирофи ва унинг контентга нисбатан қонуний жавобгарлиги ҳақида кетмоқда.
Муҳими, амалдаги қонуннинг 5-моддасида айтилган “ Нашрга тайёрланган қўлёзмаларни ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди” деган қисмида ўзгариш йўқ.
Қонун чиқса, янада деталларини аниқроқ билиб оламиз.
#kitob #qonun
