uk
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
39 399
Підписники
-5524 години
-2307 днів
-83930 день
Архів дописів
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ХАЛҚАРО НУФУЗЛИ PRIX AVICENNE 2025 МУКОФОТИГА САЗОВОР БЎЛДИ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази Европанинг нуфузли Prix Avicenne 2025 мукофотига сазовор бўлиб, Марказнинг илмий-таълимий фаолияти, Ибн Сино меросини ўрганишдаги замонавий ёндашуви ва Марказий Осиё маданий-илмий меросини жаҳон миқёсида тарғиб этишдаги ҳиссаси халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
🤣 9👍 8 7👎 1👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ОТМларда ўқишни кўчириш 20 декабрдан бошланади Давлат олий таълим муассасалари ўртасида қишки ўқишни кўчириш 20 декабрдан бошланади. Бу ҳақда “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорда сўз боради. Қайд этилишича, бу жараён фақат икки турдаги узрли сабаблар асосида ва фақат офлайн тарзда, талаба ёки унинг яқин қариндоши томонидан шахсан ҳужжат топшириш орқали амалга оширилади. Маълумотга кўра, қишки ўқишни кўчиришда фақат давлат олий таълим муассасалари ўртасида ва қуйидаги икки узрли сабаб асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади: Талаба оила қурган тақдирда, турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш истагида бўлса;  давлат органлари ходимининг иш жойи ўзгарганда, унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлса (бу ҳолда тегишли вазирлик/идора раҳбарининг тавсия хати талаб этилади). Аризалар 20 декабрдан 20 январгача ҳудудий ишчи гуруҳларга офлайн шаклда топширилади. Онлайн ариза қабул қилинмайди, сайт орқали тўлдириш кўзда тутилмаган. Талабалар (ёки уларнинг яқин қариндошлари) қуйидаги ҳужжатларни шахсан тақдим этади: Ўқишни кўчириш бўйича ариза (бланка ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади ва жойида тўлдирилади); рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси (биттаси етарли); паспорт нусхаси; юқорида кўрсатилган узрли сабабларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар. Қишки ўқишни кўчириш жараёнини муваффақиятли амалга ошириш учун масъул ОТМда ишчи гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, барча масалалар шу гуруҳлар орқали ҳал этилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
8👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Гулшан Алимардонова – Ўзбекистоннинг биринчи аёл карате жаҳон чемпиони Гулшан Алимардонова карате бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. У карате бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик илк аёл спортчи бўлди. Мисрнинг Қоҳира шаҳрида карате спорт тури бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган спортчимиз мусобақада 50 килограммгача бўлган вазнда қатнашган. Шунингдек, Гулшан жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга кириган иккинчи каратэчи бўлди, шу пайтгача Дастонбек Отаболаев олтин медални қўлга киритган эди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 50👏 9 7👎 2🥱 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Энди боғча тарбиячилари ва психологлар ҳам касбий сертификатдан ўтади 2026 йилдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотларида биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-тарбиячилар ва боғча психологлари ҳам касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сон қарори билан касбий сертификатлаш тартибига киритилган ўзгаришларда назарда тутилган. Қарорга мувофиқ, стажёр-тарбиячилар ҳамда мактабгача таълим ташкилоти психологлари бир йил муддатга ишга қабул қилинади. Мазкур муддат якунлангандан сўнг касбий сертификат олган ёки навбатдан ташқари педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, камида мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган даражадаги кўрсаткичга эришган педагоглар билан белгиланган тартибда доимий равишда ўқитувчи ёки психолог-тарбиячи сифатида меҳнат шартномаси тузилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 7😁 4🤔 1
00:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Бойсун газ конлари ҳақида – “Ҳаммаси назорат остида” 5,8 миллиард долларлик “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуасидаги илк ҳодисага ҳам, мана роппа-роса 1 йил-у 3 ой бўлди. Бу вақт мобайнида ёниб турган кондан қанча заҳар чиқди, бойсунликлар ва ўша атрофдаги бошқа ҳудуд аҳолиси қанча заҳар ютди, нима ҳал бўлди-ю нима ҳал бўлди, бу жуда катта мавзу. Аммо шуниси аниқки, бу мавзу тугамади, бу муаммо ҳал этилмади, ҳеч бу борада жавобгар ёки айбдор бўлмади. Коннинг шунча вақтдан жиловланмагани, аниқроғи бунга имконият ёки билимнинг етишмагани тан олинмаган бўлса-да, бу муаммо ечилмас экан, аҳолини бунинг техноген омилларга боғлиқлигига ишонтириб бўлмайди.
Қонунан олиб қараганда, конларнинг эгаси, яъни лицензиясига эгалик қилаётган оператори бу ҳақда чиқиб маълумот бериши, жавобгарликни бўйнига олиши, аҳолига етказилаётган зарар учун компенсация тўлаши ва энг муҳими, бу муаммони охиригача ҳал қилиши керак. Баёнот бериши лозим. Аммо, шунча пайтдан ҳали бирор марта оператор (Surhan Gas Chemical Operating Company) чиқиб маълумот ёки расмий муносабат берганини, умуман ўзининг борлигини сездирганини ҳам кўрмадик.
Яқинда конда яна портлаш юз бериб, ёнаётгани тўғрисида ижтимоий тармоқларни тўлдирган хабарлардан сўнг салкам бир ой ўтиб, Энергетика вазирлиги “М-25” конида вазият барқарор ва мутахассислар назорати остидалиги ҳақида баёнот берибди. “2 ноябрь куни Бойсун туманидаги “М-25” конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган. Шундан сўнг ҳавога зарарли моддалар тарқалишини олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб қўйилган. Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради. Ҳозирги вақтда вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида турибди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу аввалдан конни жиловлаш ишларини олиб бориш жараёнидаги ҳолат бўлиб, у ерда ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган. Маълумот учун, мазкур ҳолат 2025 йил 3 ноябрь куни соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан боғлиқ эмас”, дейилади хабарда. Бойсундаги бадбўй ҳид, заҳар ва аҳолининг норозиликларини шунчаки жим туриш ёки ҳаммаси “назорат остида” эканлигини айтиш билан енгиб ёки ёпиб юборишнинг имкони йўқ. Балки, бу иш ортидан Бош прокуратура ёки бошқа мутасадди ташкилотлар жавобгарлик юзасидан иш қўзғаши керакдир? Вақт ўтиб боряпти, тинмай заҳар чиқиб турган ўша бадбўйга айланган ҳудудда одамлар яшаяпти, болалар туғиляпти ва ўша заҳарли ҳаводан нафас олишяпти. Бу муаммо ёки бу “назорат остидаги” назоратсизлик яна қанча давом этиши мумкин? Шусиз ҳам бутун республикада экология фожеали даражада, ҳаво сифати бўйича юқори ўринларда турибмиз, ҳар бир олинган нафас, ундаги зарарлаган ҳаво кишиларнинг соғлиғига зарар етказмоқда, буларнинг ҳаммасини оддий табиат инжиқликлари, назорат остидаги ёқиб қўйишлар, инерция деб баҳолаш кулгили ва фуқароларнинг ҳафсаласини пир қилар даражада ишончсиз эмасми? Саволлар кўп, мутасадди ташкилотлар ёки шахслар эса, қачондир албатта тилга киришар. Аммо ўша пайтда кеч бўлмаса бўлди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
6.16 KB
16👏 14👍 8🔥 2😡 2🤨 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💎#Рост_ҳикматлар Жоҳил киши қараб туриб гулнинг гўзаллигини кўрмас, тиконларига тикилур. ✍️Жалолиддин Румий 🍁Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
Показати все...
🔥 13 5👏 2🥴 1💯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Қирғизистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бошланди Қирғизистон президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш (парламент) депутатларининг муддатидан олдинги сайловини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, сайлов бугун бўлиб ўтмоқда. Аслида Қирғизистонда парламент сайловлари 2026 йил ноябрида ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо жорий йилнинг 25 сентябрда Қирғизистон парламенти ўзини ўзи тарқатиб юборган эди. Бунга парламент ва президентлик сайловлари орасидаги вақт жуда қисқалиги сабаб қилиб кўрсатилган. Қарорни 89 депутатдан 84 нафари ёқлаган, ҳеч ким қарши овоз бермаган. Қирғизистон Жогорку Кенеши учун сайлов бугун – Бишкек вақти билан соат 8:00 да бошланди. Сайловчилар рўйхатига жами 4 миллион 294 минг 243 нафар фуқаро киритилган. Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00 гача давом этади. Дастлабки натижалар овоз бериш якунланганидан дарҳол эълон қилинади. Сайловнинг расмий натижалари эса 14 декабрда эълон қилинади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
11👍 5🤔 5👎 1🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Матн сунъий интеллект томонидан яратилганми ёки инсон томонидан ёзилганми? Мутахассислар сунъий интеллект томонидан яратилган матн мантиқий ва яхши тузилган бўлиши мумкинлигини таъкидлашади, аммо яқиндан ўрганиб чиқилса, унинг формулали эканлиги ва такрорий сўзлар орқали унинг сунъийлигини очиб бериш мумкин. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2443 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
7👍 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Энди машина сотиб олсангиз унга бирдан экологик стикер берилади Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади. Транспорт эгаси ихтиёрий равишда экологик стикер олиш учун ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига унинг расмий веб-сайти ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади. Ариза белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, траспорт воситасига унинг экологик тоифасига мос бўлган экологик стикерлардан бири тақдим этилади. Экологик стикерлар муддатсиз даврга берилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
7🤨 6🤡 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга яқинлашди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 43,96 млрд долларни ташкил этди. Шундан: 36,72 млрд доллар — ташқи давлат қарзи, 7,24 млрд доллар — ички давлат қарзи. 2024 йилнинг шу даври билан солиштирганда давлат қарзи 4,88 млрд долларга ошган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
🤯 16😱 8 6🤷‍♂ 3😢 2🗿 2🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💎#Рост_ҳикматлар Агар ҳамма бир хил фикрлаётган бўлса, ҳақиқатда ҳеч ким фикрламаётган бўлади. ✍️Жон Стюарт Милль 🍁Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
Показати все...
👍 19 7👌 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️1,16 млндан зиёд оилалар иситиш мавсумида 1 млн сўмлик ёрдам олади Президентнинг 2025 йил 2 апрелдаги 134-сонли қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш белгиланган. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 1 миллион 162 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи — матбуот котиби Дилфузабегим Рўзметова маълум қилди. Рўйхатга киритилганлар қуйидаги тоифалардан иборат: "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ва "Камбағал оилалар реестри"даги 822 минг оила; Реестрларда бўлмаган, аммо “маҳалла еттилиги” томонидан ёрдамга муҳтож деб топилган қўшимча 290 минг оила. Айтилишича, мазкур 290 минг оилани аниқлаш жараёнида маҳаллалар ўз ҳудудида яшайдиган, қарорда белгиланган тоифаларга кирмаган, аммо доимий равишда ёрдам сўраб мурожаат қилиб келадиган аҳолини ҳам қамраб олган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👎 8 6🤔 4👍 3🤣 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради? 2025 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз. АИ-80 сотилиши устидан қатъий назорат 2025 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади. Бу давлат раҳбарининг шу йил 18 ноябрь куни имзолаган қарор билан тасдиқланган дастурда келтирилган. Ушбу тартиб экология соҳаси бўйича янги чоралар кўриш фонида йўлга қўйилмоқда. “ЗАГС”дан ўтишда қулайлик 2025 йил 1 декабрдан бошлаб ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини онлайн тарзда олади. Яъни турмуш қураётганлар анализ жавобларини қоғоз шаклда кўтариб юриши шарт бўлмайди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармонида белгилаб қўйилди. Шунингдек, мудофаа бўлимлари ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгаргани ҳақидаги ҳужжатларни ахборот тизимлари орқали онлайн тарзда олади. Онлайн сейсмологик платформа ишга тушади 2025 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагиларни рақамлаштирган ҳолда ягона тизим асосида Онлайн сейсмологик платформа ишга туширилади: — содир бўлиши мумкин бўлган зилзилаларнинг минтақавий акселерограммалар базаси; — республика ҳудудларини илмий таҳлил асосида сейсмик хавф даражаси бўйича таснифлашни назарда тутувчи умумий сейсмик ва батафсил районлаштириш хариталари; — туман ва шаҳарлар марказларининг макросейсмик баллардаги ва чўққи тезланишдаги микроҳудудлаштириш хариталари; — республикадаги мавжуд фаол тектоник ёриқлар харитаси. Сайёҳларга қулайлик Сайёҳларга жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилиш ва сайёҳлар томонидан баҳолаш, автобус, авиа ва темирйўл чипталари, маданий мерос объектлари, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга кириш чипталарини харид қилиш, халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи платформа тўлиқ ишга туширилади. Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради Президентининг тегишли қарори билан, 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланган. Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан бошлаб Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди ва қуйидаги маълумотларни жойлаштириб боради: ҳар йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахт ва кўчатлар ҳақида (манзили, парваришлаш учун масъул шахслар, кўчат тури ва бошқалар); давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар ҳақида (мурожаатчилар, дарахтлар сони, тури ва манзили) ва дарахтни кесиш бўйича ўтказиладиган жамоатчилик эшитуви ҳақида (санаси, вақти, манзили ва натижалари); сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида; мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга эҳтимол тутилган таъсири масалаларини аҳоли ва жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган жамоатчилик эшитувлари натижалари ҳақида; стратегик экологик баҳолаш объектлари, жумладан, шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари, давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари юзасидан жамоатчилик эшитуви натижалари ҳақида; экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўтказилган рейдлар, текширувлар, мониторинглар натижасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар ҳақида; ҳудудларга қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун бириктирилган санитар-тозалаш корхоналари (корхона номи, раҳбари ва унинг ўринбосари фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг телефон рақамлари, диспетчерлик хизмати ва мурожаатларни қабул қилиш хизмати маълумотлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш режа-графиклари) ҳақида; 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
10👍 2🔥 1👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Автомобилларга экостикерларни бериш тартиби белгиланди Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш жараёнида уларга тоифасига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2442 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👎 16 11🤡 6🤮 4😢 1🤣 1
12:41
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️"13 йил давомида ўрта махсус диплом билан ишлаб келганман" Ютубда кўриш: https://youtu.be/4QJO7PLoT0Q 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
13_йил_ўрта_махсус_дипломи_билан_ишлаганман.mp431.00 MB
5👍 2🤔 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистонда “Nvidia” компанияси билан суперкомпьютер кластер ишга туширилади Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект форумида маълум қилди. Сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича бошқа режалар: ➖ АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги "Келажак марказлари"да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади; ➖ Мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади; ➖ Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, БАА, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкака юборилади; ➖ Ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – "5 миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳасига старт берилади; ➖ 2030-йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади; ➖ Ҳар йили ноябрь ойи "Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги" деб эълон қилинади ва доимий равишда "Ипак йўли сунъий интеллект форуми" ўтказиб борилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 67🔥 45👏 42💯 19 4🤣 2😁 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💎#Рост_ҳикматлар Сиёсат бу — пул ўрнига одамлар тикиладиган ўйиндир. ✍️Наполеон Бонапарт 🍁Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
Показати все...
🔥 19 9👍 7💯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Саида Мирзиёева наркотикларга қарши кескин кураш эълон қилди Президент Администрациясида куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида ўтган ишчи йиғилишда наркотик моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олиш, жамият хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига барҳам бериш мақсадида қисқа муддатда самарали ва мувофиқлаштирилган тизим яратиш вазифаси топширилди. Саида Мирзиёева гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши қатъий чоралар кўрилишини таъкидлаб, бу масала давлатнинг устувор вазифаси эканини қайд этди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 148🔥 93 90🤣 18👌 17👏 12💯 11🤔 3🤮 3🤡 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️“Афросиёб”га чипталар асл нархидан икки баравар арзон сотиляпти — “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси ўринбосари Кеча, 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Транскаспий йўлаги ва ўзаро боғлиқлик масаласида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари вакиллари иштирокидаги форум ўтказилди. Тадбирда транспорт соҳасини ривожлантириш ҳақида суҳбатлашилди. Сессиялардан бири якунида журналистлар билан суҳбатлашган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳматов бир неча масалалар қатори поездлар чипталари қимматлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. “Нархлар харажатдан келиб чиқади. Ҳозир “Ўзбекистон темир йўллари” чипталарни ўз харажатларига нисбатан арзон сотяпти. Яъни бир сўм харажат қилаётган бўлсак, чиптани 50 тийинга сотяпмиз. “Афросиёб” учун ҳам, бошқа поездларга ҳам шундай. Агар “Афросиёб” поезди харажатлари ўзини ўзи қоплайдиган бўлса, чиптанинг нархи бугунгидан икки баравар қиммат бўлиши керак”, деди корхона масъули. Ҳикматулла Раҳматов ҳозирда поездларга чипталар етишмаётганига ҳам изоҳ берди. Унинг айтишича, халқ бойиб бораётгани туфайли саёҳат қилувчилар кўпаймоқда. “Ўзбекистоннинг ички ялпи маҳсулоти ошиб боргани сари халқимиз бойимоқда. Натижада бошқа шаҳарларга саёҳат қилиш, туризм кучаймоқда. Шунинг учун поездлар ва чипталар етишмаяпти. Ҳозирда поездларда йилига 12 миллион йўловчи ташилади. Буни кейинги 10 йилда тўрт баробарга оширмоқчимиз. Охирги 2,5 йилда вагонлар сонини салкам 1,5 баробарга кўпайтирдик. Бугун оддий поездларимизда юрган йўловчилар улуши 110 фоизни ташкил этади. Яъни поездлар етказиб бера олмаяпмиз. Етишмовчилик жуда юқори. Чунки сервисимиз кўлами ҳам ошиб бормоқда”, деди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
😁 34🤣 19 12🤪 8🤮 4😡 4🤷‍♂ 3🗿 3🤡 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Фарғонада мактаб директори иши бўйича собиқ ИИБ масъуллари 4 йилга ҳукм қилинди Фарғона вилоятида мактаб директори билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши якунланди. Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди 2025 йил 28 ноябрда ҳукм чиқарди. Суд қарорига кўра, А.Х. (1986 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ж.Р. (1991 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган) бир қатор жиноятларда айбли деб топилди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 141-3-моддаси 2-қисми “б” банди, 142-моддаси, 206-моддаси 1-қисми, 230-2-моддаси 1-қисми ва 234-моддаси 1-қисми бўйича айблов эълон қилинган. Ҳар икки шахсга 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, улар 3 йил муддатга Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳамда давлат иштирокидаги корхона ва муассасаларда мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Тайинланган жазони манзил-колонияларида ўталиши белгиланди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 29👎 4 3🤔 3👏 1