ELTUZ
Відкрити в Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Показати більше2025 рік у цифрах

147 720
Підписники
+9324 години
+2 2997 днів
+20930 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ГЕРМАНИЯДА РОЖДЕСТВО КУНИГА ТЕРАКТ РЕЖАЛАГАН БЕШ КИШИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Bild нашрининг ёзишича, гап уч нафар марокашлик, бир нафар мисрлик ва бир нафар суриялик шахслар ҳақида кетмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, улар автомобилда одамлар орасига бостириб боришни режалаштиришган. Теракт Баварияда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Гуруҳ ичида мисрлик шахс диний жамоа етакчиси бўлгани ва қолганларни ҳужумга ундагани айтилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 45😱 28❤ 24👍 4🤯 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Фарғонада хотинини тириклайин ёқиб юборган эркак 15 йилга қамалди
Фарғона вилоятида 36 ёшли эркак М.Т. хотини Ш.Т. ни кимсасиз жойга олиб бориб, уриб, тириклайин ёқиб юборган. У буни хотинининг хиёнати сабаб қилганини иддао қилган.
Тергов маълумотларига кўра, эркак узоқ вақт давомида рафиқаси билан рашк туфайли жанжаллашиб келган. Воқеа содир бўлган куни соат 12:00 атрофида эр-хотин ўртасида яна жанжал келиб чиққан. Айбланувчи аёлни уйдан куч билан олиб чиқиб, Матиз автомобилига итариб юборган, шундан сўнг бир литр бензин сотиб олиб, машинага олиб кирган.
У хотинини кимсасиз жойга олиб чиқиб, ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини айтиб, онаси учун видео ёзиб беришини талаб қила бошлаган. Рад жавобини олгач, эркак жабрланувчини аёвсиз калтаклаган, ўзини эса ўткир жисм билан жароҳатланган. Шундан сўнг аёлини бензин сепиб, ёқиб юборган. Жабрланувчи ёнидан оқиб ўтаётган дарёга ўзини ташлаб, қочишга уринган. Аёлни шу атрофда ишлаётган деҳқонлар кўриб қолишган ва уни сувдан чиқариб, ёрдам беришган. Аммо кеч эди.
Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, бир неча кундан сўнг оғир куйиш оқибатида вафот этди.
Суд айбдор М.Т ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (Ўта шафқацизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада эркак хотини ва икки нафар ёш боласини ўлдирганди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланганди. Бухорода эр хотинини рашкдан буғиб ўлдирган эди. Эр 13 йил озодликдан маҳрум этилганди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 79❤ 78😢 24😱 22👍 5🤔 1😍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ДОРИ-ДАРМОН БЎЙИЧА РЕЦЕПТ НАЗОРАТИ: ЯНГИ ҚАТАҒОН ВА КОРРУПЦИЯ МEХАНИЗМИ
Янги Ўзбекистон ривожланган мамлакатлардан фақат ўз чўнтагига фойдали бўлган тажрибаларни ўзлаштиришни одат қилган. Масалан, йўллар аҳволи расво – жаҳон стандартига мутлақо мос эмас. Лекин камера, радар, жарималар жаҳон стандартига кўра.
Тиббиёт ҳам фалаж аҳволда. Бирор касални аниқлаштириш учун тўрт-бешта дўхтирга учраш керак. Узоқ туман ва қишлоқ аҳолиси диагностика учун вилоят марказига қатнаб сарсон. Вилоятдаги касал-ўсаллар Тошкентдан нажот излайди. Онкологияни даволаш, диагностика ва касалларга иқтисодий ёрдам масаласи ўлда-жўлда. Ривожланган мамлакатлардан ўрганиш, ўзлаштириш керак бўлган шунча тажриба бор яъни.
Лекин Ўзбекистон ҳукумати яна бир бор фақат ўзига қулай, “соққали” тажрибани ўзлаштиришга қарор қилди. Энди дори-дармон фақат рецепт асосида сотилади. Рецептсиз сотиладиган дорилар сони жуда чекланган. Рўйхатни манбалардан кўриб олишингиз мумкин.
Алишер Қодиров каби овсар депутатлар: “агар дорилар рецепт билан сотилса, қалбаки препаратлар йўқ бўлади. Одамлар доридан наркотик ясаб олмайди. Рецепт шунинг учун керак” деб хитоб қилиши мумкин. Бари сафсата. Сохта дори-дармонни бир-икки монопол амалдорлар олиб киришини, божхоналар бу махсулотни “кўрмай қолишини” жуда яхши биламиз. Доридан ясалган сунъий наркотик баҳонаси ҳам айни мантиқсизлик: одам истаса бир кило қуруқ чойни уч литр сувда қайнатиб ҳам кайфи кучли наркотикка айлантира олади. Шундай экан, ўхшовсиз баҳоналарга ўрин йўқ.Рецепт талаби эса тиббиётни янада улкан коррупция ўчоғига айлантиради. Тасаввур қилинг, чекка қишлоқдаги касалмандлар қон босими, юрак касалликлари учун дори оламан дея аввал марказдаги дўхтирга учраши керак. Қишлоқ врачлик пунктидаги чаласавод фельдшернинг бунга ақли етмайди. Рецептлар эса санасига қараб эскириб, дорихона уни қабул қилмай қолади. Яна оворагарчилик, навбат кутиш ва кераксиз анализлар. Дўхтир ҳам беморнинг асл муддаосини билади. Яхши таъсир қиладиган дори ёзиб бериши учун дўхтирни алоҳида рози қилиш керак. Шамоллаш, грипп мавсумида хроник касалликлар кучайиши маълум. Беморлар шунда нима қилади? Тирбанд поликлиникага бориб ишдан қолиб навбат кутадими? Ёки таниш-билиш дўхтирларга биттагина рецепт ёзиб бериши учун пул қистирадими?
Бундай коррупция ҳолатлари ҳатто АҚШда бор. Масалан, ўзбек мардумлар ватан қилган Пенсилванияда Собиқ СССР ҳудудидан борган дўхтирларни “рози қилиб” рецепт ёздириб олиш мумкин. Ўзбекистондан юборилган дори запаси тугаб қолганда, ватандошларимиз унча жиддий бўлмаган, бироқ рецептурали дориларни шундай қилиб олишади. Бу борада қўлга тушиб қамалган дўхтирдан кўра, рецепт ортидан билдирмай қўшимча даромад қилиб юрганлар кўп. Рецептлар ҳатто АҚШда сотилса, Ўзбекистонда бу коррупцион бизнес қай даражага етишини тасаввур қилиб кўринг.Ўзбекистонда тизимли жиноят олами ички ишлар билан изчил ҳамкорликда ишлашини пистачи Сапура опа ҳам билади. Кўча авторитети Бахти Ташкентский “Мени ИИБ кўчага назоратчи қилиб қўйган” деганди суд мажлисида. Демак, дори рецептини пулга сотиш истиқболда жиноий схемага айланади. Айрим (маълум) кимсалар аптекадан дорини оптом сотиб олиб, кўчада рецептсиз сота бошлайди. Компьютер назорати, электрон тизим четлаб ўтилади. Сохта дори биснезининг ҳақиқий масштабини ана ўшанда кўрамиз. Ҳали барча ҳудудлар етарлича диагностика аппаратлари ва мутахассислар билан таъминланмаган, тиббий суғурта тизимини йўлга қўйилмаган. Даволаниш учун ордер олишнинг ўзи бир жиноий коррупция схемаси. Шу шароитда дориларни рецепт билан чеклаш халқни очиқчасига қатағон қилиш билан баробар. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 167❤ 76😁 12🤬 8🔥 5🤔 2😍 2⚡ 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️УЧРАШУВ УЧУН МEҲМОНХОНА VS ИЖАРА УЙ?
Ўзбекистонда меҳмонхоналар мижозлардан “загс” гувоҳномаси сўрамай қўйган. Шунга қарамасдан, ишқий учрашувлар учун кунлик ижара уйлар бизнеси касод бўлмади. Меҳмонхонада анонимлик йўқ, келди-кетди ҳамманинг кўз ўнгида. Ижара уйни эса телеграмдан топиб онлайн келишиш мумкин.
Самарқанд шаҳрида фуқаро Фазлиддинов Алимжон Аҳмад ўғли ҳам ижара хата бизнесини йўлга қўйган. Ишқий саргузаштлар учун квартира ижараси – 800 минг сўм. Нарх-наво 3 юлдузли меҳмонхонадан қолишмайди.
Бу сердаромад бизнес маҳаллий ИИБни ғашлантирди. 23 яшар тадбиркорга навбатдаги мижозлар 800 минг сўм санаб берганда ички ишлар ходимлари пайдо бўлиб уни қўлга олишди. Самарқанд шаҳар суди Фазлиддинов Алимжонга 10 миллион 300 минг сўм жарима жазосини тайинлади. Бу жаримани «хата» бизнеси учун ўзига хос даромад солиғи дейиш мумкин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 82❤ 44🤬 6👍 4🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистон ўқитувчиларининг косаси қачон оқаради
Сўнгги йилларда ўқитувчи образи жамиятда билим берувчи шахсдан кўра, ҳужжат тўлдирувчи ва ҳисобот топширувчи ходимга айланиб бораётир. Дарсга тайёргарлик кўриш, ўқувчи билан ишлаш ўрнига ўқитувчи вақтининг катта қисми қоғозбозлик, турли электрон платформаларни тўлдириш, навбатдаги текширувга тайёргарлик билан ўтмоқда. Бундан ташқари, малака ошириш курслари, сертификат олиш, балл тўплаш илинжида доимий равишда югуриш ҳам ўқитувчини асосий вазифасидан чалғитмоқда.
Натижада, дарс сифатини ошириш иккинчи ўринга сурилиб, таълим мазмуни эмас, расмий талаблар устувор бўлиб келмоқда.
Биринчи навбатда, ортиқча қоғозбозлик муаммоси ўқитувчилар учун энг катта юкламалардан бири ҳисобланади. Ҳисоботлар, кундаликлар, турли платформалардаги электрон маълумотларни тўлдириш, статистик маълумот тайёрлаш каби ишлар ўқитувчининг асосий вазифаси бўлган дарсга тайёргарликка салбий таъсир қилади. Бу эса ўқитувчининг вақти ва энергиясини талайгина сарфлашга мажбур қилади.
Яна бир муҳим муаммо синфларда ўқувчилар сонининг кўплиги. Айрим мактабларда битта синфда 35–40 нафар ўқувчи борлиги ўқитувчига ҳар бир болага индивидуал ёндашиш имконини чеклайди. Бу эса таълим сифатининг пастлашишига, ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқиши камайишига олиб келади.
Ўқитувчининг моддий рағбатлантирилиши ва меҳнат ҳақининг етарли эмаслиги ҳам таълим сифатига таъсир этади. Ҳозирги кунда уларнинг меҳнати жамиятда юқори баҳоланишига қарамай, моддий таъминланиш даражаси улар кўрсатаётган меҳнатга мутаносиб эмас. Бу ҳолат кадрлар қўнимсизлигига, ёшларнинг бу касбга қизиқиши камайишига ва соҳанинг жозибадорлиги камайишига сабаб бўлади.
Шу билан бирга, замонавий педагогик технологияларни қўллаш учун зарур бўлган техник таъминот ҳамма мактабларда ҳам етарли эмас. Компьютер, интернет, электрон доска каби жиҳозлар етарли даражада бўлмаган мактабларда ўқитувчилар инновацион усулларда дарс ўтиш имкониятига эга бўлмайди. Бу эса таълим жараёнини замон талаблари даражасида олиб боришга тўсқинлик қилади.
Психологик босим ва чарчоқ ҳам ўқитувчилар учун жиддий муаммодир. Ўқитувчи фақат билим берувчи эмас, балки ўқувчи, ота-она ва мактаб маъмурияти ўртасидаги ўзаро алоқани таъминловчи шахс ҳамдир. Бу эса уларда стресс, руҳий чарчоқ ва ишдан қониқмаслик ҳолатларини келтириб чиқаради.
Ўқитувчилар елкасига юкланган муаммолар йиллар давомида тўпланиб, бугун таълим сифатининг энг заиф нуқтасига айланмоқда. Ортиқча қоғозбозлик, синфлардаги меъёрдан ортиқ ўқувчи сони, етарли бўлмаган маош ва техник таъминот масалалари ҳал этилмас экан, ўқитувчидан юқори натижа кутиш адолатдан йироқ. Таълим тизимидаги ислоҳотлар кўпинча ҳисоботларда гўзал кўринса-да, амалда ўқитувчининг кундалик ишини енгиллаштирмаяпти.
Хориж тажрибаси эса бошқача манзарани кўрсатади. Масалан, Финляндияда ўқитувчилар ортиқча ҳисоботлардан озод қилинган, синфларда ўқувчилар сони кам, маош анча юқори. Сингапурда ўқитувчига ёрдамчи ходимлар ажратилган бўлиб, у асосан таълим ва тарбияга эътибор қаратади.
Шундай экан, ўқитувчини ислоҳот объекти эмас, ислоҳотнинг асосий иштирокчиси сифатида кўриш вақти келди. Акс ҳолда, муаммолар ҳақида гапириш давом этаверади, сифат эса ўзгармайди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 182❤ 72😁 11😱 7🔥 6🤔 4😢 3
БУХОРО ВИЛОЯТИ СУД ТИЗИМИДА СУДЬЯЛАР МУСТАҚИЛЛИГИГА БОСИМЛАР ҲАҚИДА СИГНАЛЛАР
Бухоро вилояти суд тизимида судьялар мустақиллигига салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатлар юзасидан жиддий сигналлар келиб тушмоқда. Суд тизимидаги камчиликларни фактик асосларда ёритиб бораётган материаллар жамоатчилик эътиборини ушбу муаммоларга қаратмоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳокимияти томонидан ташкил этиладиган турли йиғилишларда вилоят суди раиси иштирок этиши судьялар мустақиллигига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Ушбу йиғилишларда иштирок этувчи айрим ташкилотларнинг судларда кўрилаётган ишлари мавжуд бўлиб, йиғилишга раҳбарлик қилаётган ҳоким орқали аниқ суд ишлари бўйича вилоят суди раиси Учқун Рўзиевга оғзаки “топшириқлар” берилиши қайд этилмоқда.
Келган маълумотларга кўра, ушбу “топшириқлар” асосида айрим суд ишларини кўраётган судьялар чақириб олиниб, уларга иш мазмуни бўйича кўрсатмалар берилмоқда. Бу эса судьяларнинг мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига жиддий путур етказаётгани таъкидланади.
Бундан ташқари, Бухоро вилояти судининг ўзида хизмат фаолиятига оид доимий йиғилишлар ҳам судьялар орасида норозиликка сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Судьяларни тез-тез жамоавий мажлисларга йиғиш, топшириқ бажармаганларни очиқ ёки билвосита босим остига олиш ҳолатлари мавжуд. Натижада айрим судьялар муайян ишлар бўйича адолатсиз қарор чиқаришга мажбур бўлаётгани, бу эса янги эътироз ва норозиликларга олиб келаётгани билдирилмоқда.
Шу муносабат билан судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш ваколатига эга бўлган Судьялар олий кенгаши Бухоро вилояти судларига, айниқса фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 58🤬 34🔥 7😁 4🤯 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АМЕРИКАДА ЎЗБЕК ТАЛАБАСИ ОТИБ ЎЛДИРИЛДИ
Қотиллик АҚШнинг Род-Айленд штати Браун университетидаги отишма чоғида содир бўлди.
Отишма оқибатида ўзбек студенти Муҳаммад Азиз Умурзоқов ўлди.
Отишмада яна 9 киши яраланди ва улардан бирининг ахволи оғир.
Нейрохирург бўлишни орзу қилган Муҳаммад Азиз ëш умрига бир бандит отган ўқ нуқта қўйди.
Муҳаммадзиëни яхши таниган билган 300 дан ортиқ киши пул тўплаб унинг ота онасига беришди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😢 267❤ 61🤬 9👍 6🤔 3😁 2🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️РЕННЕСАНС УНИВЕРСИТЕТИНИНГ «ВИЖДОНИ» НЕГА ЎЗИДАН КЕТЯПТИ?
Реннесанс таълим университети таъсисчилар ўртасида талош тўпга айланди. Ушбу хусусий университетнинг асосий улушдори (ёки унинг вакили) деб билинган Мўмин Турлибеков профессор-ўқитувчиларга босим ўтказмоқда. Таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг бўлими бошлиғи бўлган Турлибеков ишни ўзига душман деб билган ўқитувчиларни йўқотишдан бошлади.
«Ақли ноқис одам раҳбарликни кўтаролмайди. Турдибеков ҳам катта-кичик давраларда ўзини университет «виждони» деб атаб, бошқа томондан ўқитувчиларни эзади. Ҳар икки гапнинг бирида «мен Афғонда урушганман. Қон кечиб келганман, ҳамманг билан яккама-якка муштлашаман деб пўписа қилади» – дейди жамоа вакиллари.
Турдибековнинг фан доктори мақомига ярашиқсиз «кўча» гаплари сабаб кўплаб ўқитувчилар ишдан бўшаб кетмоқда. Айни дамда Мўмин Турдибеков раҳбарлар фақат унга ишонишини айтиб баттар авжига чиқяпти:
«Қўполлик, ҳайфсанлар, дарсга бостириб кириш – буларнинг бари Турдибековнинг бошқарув услуби. Илмли, зиёли одам эмас, Тош турма назоратчиси бошимизга келганга ўхшайди.»
Турдибеков 2022 йилда «Шимолий Тожикистон топонимларининг тарихий-лингвистик хусусиятлари» мавзусида диссертация ёқлаган. ОАК аталмиш нафталин ташкилот шу диссертация учун Турдибековга фан доктори илмий даражасини берган. Бу ишнинг Ўзбекистон тараққиётига қандай алоқаси бор?
Ишнинг долзарблиги ва амалий фойдаси қандай исботланди? Энг қизиғи ҳудди шу диссертация Тожикистонда икки марта 2010 ва 2018 йилда ёқланган деб таъкидламоқда университет жамоаси.
Университет таъсисчилари руҳан чарчаган, бошқаруви колхоз раиси услубида бўлган, плагиатчи «виждонни» назоратга олиши шарт. Хусусий университени автократ давлатлар каби бошқаришга уриниш – аҳмоқлик.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 67😁 57👍 18🤬 9🤔 6😱 6🔥 3🤯 1😢 1
06:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ХОРАЗМДАГИ ЭКО-БОШҚАРМА ЁШУЛЛИСИ ХОДИМЛАРНИ «КЎТ» ГА ЧИҚАРДИ
Аудиодаги овоз Хоразм вилоятидаги Экология атроф -муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Камолиддин Шерматовга тегишли.
Ўзбекистондаги аксар раҳбарлар каби сўкиш, ҳақорат ва босим Шерматовнинг бошқарув услуби. Аудиода у қўл остидаги ходимларни «кўтдан олиб кўтга соляпти.»
«Шерматов ишга келгандан бери қиладиган иши яхши ишлаб турган кадрларни ишдан бўшатиб, умуман мутахассис бўлмаганларни таниш-билишлик, пора эвазига ишга олиш билан овора.»
Жамоанинг таъкидлашича, Шерматов ўзига ёқмаган кадрларни ободонлаштириш ишларига жалб қилмоқда. Аудио ёзиб олинган 13 декабр иш куни булмаса-да, ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилинган.
«Ишласак ҳам сўкиш эшитаверамиз. Мушт билан жавоб бераман десанг, замон кўтармайди. Бу бошлиқ нега кўт деган сўкишни бунча такрорлайверади, ҳайронмиз. Вазирликдаги ҳамма унинг таниши эмиш. Шуларга ишониб катта гапиради» — дейди бошқарманинг жинсий ориентацияси нормал бўлган ходимлари.
Камолиддин Шерматов, сўкинмасдан бошқаришга ақлингиз етмайдими ёки ахлоқингиз?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
131.49 MB
🤬 96😁 66❤ 55👍 17😱 10🤯 9😢 2
ЧИРЧИҚДА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИ АҲОЛИГА МОДДИЙ ЗАРАР ЕТКАЗМОҚДА
"Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридан мурожаат йўллаябман. 2023 йилда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги 10 та кичик ноҳияда жойлашган барча кўп қаватли уйлар иссиқлик манбаи (отопление) билан таъминланган эди. Албатта, бу аҳоли учун муҳим ва керакли ташаббус.
Бироқ ушбу ишлар амалга оширилаётган вақтда мен яшайдиган хонадонга сув тошиб, жиддий моддий зарар етказилган. Шунга қарамасдан, мен бу ҳолатга эътироз билдирмадим.
Орадан вақт ўтиб, бугун - 2025 йил 14 декабрь куни - ўша иссиқ сув қувурлари яна ёрилиб, яна хонадонга сув кириб, яна моддий зарар етказмоқда. Бу ҳолат қувурларнинг сифати паст эканини яққол кўрсатиб турибди.
Энг ачинарлиси, ушбу ишлар аҳолидан ҳеч қандай розилик сўралмасдан, камчиликлар тўлиқ бартараф этилмасдан амалга оширилган. Маълумотларга кўра, БСК раҳбари Садриддин Тожиддинов томонидан иссиқ сув қувурларини ўтказган фирмадан иш сифати текширилмасдан қабул қилиб олинган. Бу қарор ортида қандай манфаатлар ётгани биз учун номаълум.
Бироқ бир нарса аниқ: аҳолига яхшилик қилиш ўрнига, доимий равишда моддий зарар етказаётган бундай иссиқлик манбаи кимга ва нима учун керак? Сифатсиз бажарилган ишлар учун ким жавоб беради?"
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
чирчик иссиклик1.mp415.55 MB
чирчик иссиклик2.mp410.76 MB
❤ 50🤬 46🔥 8😢 6👍 3😁 1🤯 1
9 ТОННАЛИК ОШ ВА НАЗОРАТСИЗ ОЛОМОН
Бугун соат 16:00 да Хоразм вилояти Хива шаҳридаги “Арда Хива” туристик мажмуасида 9 тонналик палов пиширилди ва бу билан Ўзбекистонда рекорд ўрнатилгани эълон қилинди. Тадбир “катта ютуқ” сифатида тақдим этилди.
Бироқ воқеанинг иккинчи, анча хавотирли томони ҳам бор. Ушбу тадбирга улкан оломон йиғилди, одамлар овқат учун бир-бирини босиб, тартибсизликка йўл қўйилди. Энг ачинарлиси, Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Қўриқлаш бўлинмалари шунча куч жалб қилинганига қарамай, жамоат тартибини тўлиқ таъминлай олишмади.
Уруш кетаётган Украинада ҳам овқат учун бунчалик очкўзлик билан оломон ташланмайди, дейди Элтузга тадбирдан видео юборган шахс. Рекорд ортидан қувиш, шов-шув қилиб обрў орттириш ортида хавфсизлик, тартиб ва инсон қадри иккинчи ўринга сурилиб қолаётгани очиқ кўриниб қолди. Бундай “рекорд”лар кимга ва нима учун керак? Агар натижада жамоат тартиби издан чиқса, одамлар хавф остида қолса, бундай намойишкорона тадбирлар жамиятга фойдадан кўра зарар келтирмайдими? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
ош базми.mp418.52 MB
ош базми3.mp410.40 MB
ош базми2.mp413.72 MB
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ОРТИДАН ОММАВИЙ ИШДАН БЎШАТИШЛАР БОШЛАНДИМИ?
2025 йил 15 ва 16 декабрдан, яъни эртага эртадан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб «Баркамол авлод» марказлари директорларини оммавий равишда ишдан бўшатиш жараёни бошланиши белгиланган. Бу ҳолат Президентнинг мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган қарори ижроси баҳонасида қатор жиддий қонунбузарликлар содир этилаётгани ҳақида хавотирли сигналларни юзага чиқарди.
Гап 2025 йил 8 сентябрь куни қабул қилинган “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ҳақида бормоқда. Ушбу қарорга асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Баркамол авлод» марказлари негизида Республика «Келажак» марказлари ташкил этилиши белгиланган. Қарорда раҳбар кадрларни танлашда стратегик фикрлаш, замонавий билим ва кўникмалар, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш каби талаблар қўйилган, аммо амалдаги раҳбарларни мажбурий равишда ишдан олиш ҳақида ҳеч қандай норма мавжуд эмас.
Шунга қарамасдан, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Гапиржановна Каримованинг 2025 йил 30 сентябрда қабул қилган 368-сонли буйруғи асосида жойларда мутлақо бошқа манзара кузатилмоқда. Маълум бўлишича, республика бўйича 200 нафардан ортиқ «Баркамол авлод» марказлари директорларидан мажбурий тарзда ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздириб олинган. Ишдан бўшатиш жараёни айнан 15 декабрь кунидан бошланиши режалаштирилган.
Энг ташвишли жиҳати шундаки, ишдан бўшатилиши кутилган раҳбарлар орасида йиллар давомида соҳага садоқат билан хизмат қилган тажрибали кадрлар, ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бор шахслар, оиласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аъзолари мавжуд бўлганлар ҳам бор. Бу ҳолат меҳнат қонунчилиги ва инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши сифатида баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, янги ташкил этилаётган «Келажак» марказлари директор лавозимлари учун 2000 АҚШ долларидан 5000 АҚШ долларигача бўлган ноқонуний “ставкалар” белгилангани ҳақидаги маълумотлар Элтузга етиб келди. Агар бу иддаолар тасдиқланса, гап алоҳида қарор ижроси эмас, балки Президент қарорларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш ҳақида кетаётгани ойдинлашади.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига мурожаатлар йўлланган. Мурожаатларда Президент қарори қайси асосда бундай оммавий ишдан бўшатишларга сабаб бўлаётгани, нима учун ваколатли органлар бунгача сукут сақлаётгани ва ким бу жараён учун жавобгар экани ҳақида савол қўйилган.
Янги йил арафасида юзлаб оилаларни ишсиз қолдириш таълим соҳасидаги ислоҳотлар руҳига мутлақо зид экани таъкидланмоқда. Мутахассислар ва жамоатчилик мазкур масала Президент Администрацияси даражасида зудлик билан ўрганилиб, қонун устуворлиги таъминланишини талаб қилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
КАСБИ АҲОЛИСИ ЧАНГДА БЎҒИЛМОҚДА
Қашқадарё вилояти Касби тумани Фазли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, йўл бўйида жойлашган Indorama Agro МЧЖга қарашли пахтани қайта ишлаш заводида экологик талаблар қўпол равишда бузилаётгани ҳақида сигналлар келиб тушмоқда.
Суратлар ва видеода кўринишича, заводда ифлос ва чанғ зарраларини ушлаб қолувчи фильтрлар мавжуд эмас ёки умуман ишламаяпти. Натижада ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлаётган чанғ атроф-муҳитга тўғридан-тўғри тарқалмоқда.
Ушбу ҳолат Фазли МФЙ билан бир қаторда Дейнов МФЙ, Пахтакор МФЙ ва Оқтепа МФЙ аҳолиси саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Маҳаллий аҳоли узоқ вақтдан бери ушбу чанғ зарраларини нафас орқали қабул қилишга мажбур бўлаётгани, бу эса турли касалликларга сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидламоқда.
Маълум қилинишича, аҳоли томонидан Республика Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига бир неча бор мурожаат қилинган. Аммо бу мурожаатлар ҳозиргача жавобсиз қолган, ҳолат юзасидан аниқ чоралар кўрилмаган.
Аҳоли мазкур корхона фаолиятини қонун талаблари асосида текшириш, фильтр тизимларини ўрнатиш ва экологик хавфни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотлардан амалий ёрдам сўрамоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
KASBI PAXTA ZAVODI3.mp434.36 MB
❤ 58👍 21😁 7🤬 7🤯 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️МИЛЛАТНИ ЕЯЁТГАН ИЛЛАТЛАР: ОВҚАТ КУЛЬТИ ҲАҚИДА
Сўнгги пайтларда пул учун ким тезроқ ва кўпроқ ейиш мусобақалари авж олди. Оғизни тўлдириб кавшанаётганлар кўнглингизни беҳузур қилади.
Очкўзликни шоуга айлантириш, "ғолиб" ни қаҳрамон сифатида кўрсатиш — хавфли тенденция.
Келинг, ижтимоий тармоқларда бошқа мамлакатларни машҳур қилган мавзу ва соҳаларни кўздан кечирамиз:
1. Японлар — робототехника, нейророботика, соглом кексайиш физиологияси, экзоскелетлар.
2. Немислар — муҳандислик аниқлиги, замонавий тиббий асбоблар, саноат, автопилот тизимлари.
3. Жанубий Кореяликлар — яримўтказгич технологиялари, биочиплар, 6G интернет.
4. Америкаликлар — сунъий интеллект, CRISPR ген таҳрири, тиббий роботлар, космик телескоплар.
5. Хитойлар — квант алоқа, сунъий қуёш (термоядро), сунъий интеллект шаҳарлари.
6. Французлар — ядро энергетикаси, космик йўлдошлар, онкопротоколлар, геном лойиҳалари.
7. Британия — биомедицина,эпидемиология, геном лойиҳалари.
8. Швейцария — фармацевтика, юқори аниқликдаги диагностика
9. Исроил — агротехнология, стартап экотизими, дрон технологияси
10. Финляндия — таълим тизими, бола психологиясидаги илмий тадқиқотлар.
11. Нидерландия — гидротехнологиялар, вертикал фермерлик.
12. Канада — нейроилм, билинформатика.
13. Италия — аэрокосмик муҳандислик, робот хирургия.
14. Испания — қайта тикланувчи энергия.
15. Норвегия — электр транспорт.
16. Швеция — “яшил” технология, рақамли тиббиёт.
17. Дания — шамол энергетикаси.
18. Сингапур — ақлли шаҳарлар, киберхукумат.
19. Австралия — онкология тадқиқотлари.
20. Австрия — молекуляр физика.
21. Чехия — нанотехнологиялар.
22. Венгрия — математик мактаблари.
23. Польша — киберхавфсизлик.
24. Бельгия — иммунология.
Мамалакатлар мана шу соҳалардаги ютуқларини ижтимоий тармоқларга жойлайди.
Тўғри — очкўзлик (overeating) мусобақалари Европа ва Америкада ҳам бор. Фарқи шундаки, улар кўпинча экстрим-шоу сифатида кўрсатилади ва жамиятда кескин танқид ҳам қилинади.
Масалан Нью Йоркда ўтказиладиган "Nathan’s Hot Dog Eating Contest" мусобақаси (10 дақиқада энг кўп хот-дог ейиш) дунёдаги энг машҳур мусобақалардан бири бўлса-да, АҚШ тиббиёт жамияти томонидан кескин танқид қилинган.
АҚш ва Италияда ўтказиладиган "World Pizza Eating" Championship ( 30–40 минутда улкан пиццаларни ейиш) “Шоу” сифатида эфирга чиқсада, семизликни тарғиб қилади деб баҳоланган.
"Cheeseburger Eating Contest" (АҚШ. 10–15 дақиқада 5–10 кг бургер ейиш) "YouTube’" da миллионлаб кўрилган бўлсада бир неча иштирокчи шифохонага тушиб қолгач жамият кескин қоралаган.
"Октоберфест" билан бир вақтда ўтадиган "Sausage Eating Contest" (Германия) Ким кўпроқ колбаса ейиш мусобақаси Германия матбуотида “қўпол анъана” деб аталган.
Бироқ, муҳим фарқ нимада?
Бу мусобақалар кўп ҳолда тиббий ва ахлоқий танқидга учрайди. Давлатларнинг Соглиқни сақлаш Вазирликлари кескин баенотлар билан чиқишади. Айрим давлатларда очкўзлик мусобақалари аллақачон тақиқланган. Тараққий этган жамиятларда очкўзлик — маргинал шоу холос.
Ўзбекистон Америка, Европа давлатлари каби бой эмас. Қази-қартали сергўшт паловни ойда, йилда бир ейдиган оилалар ҳам бор. Намойишкорона овқат ейиш интеллектуал қашшоқлашувдан далолат. Тез ва кўп ейиш ошқозон ёрилишига, қон босими ошишига, тўсатдан ўлим хавфигача олиб бориши мумкин.
Муаззам Иброҳимова
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 202👍 124🔥 29😢 10🤯 4🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️АРАБ МЕНЮСИДАГИ БУХОРО
Ейиш ичиш расмларини тармоққа унча қўймайман.«Мен еб, сен қуруқ қолдинг» деб мақтанганга ўхшайди. Лекин шу кунларда Африқодаги араб диëрларини кезиб юриб еб ичиш бўйича баъзи нарсаларни кузатдим. Жазойир чўлларида яшайдиган ва ўзини барбар деб айтадиган араблар сизга темир чойнакда чой беришади ва ëнидаги стакан ичига кўкнори бутасидан бир кичик шохчасини солиб қўйишади.
Стакан тагида эса ëзув бор: «Устимга қайноқ чой қуйиб ичсанг жаннатни бу дунëда ҳис қиласан» деб ëзилган — إذا كنت تشرب الشاي مع هذه الحشائش، فستشعر بالجنة في هذا العالم بالفعل.
Мен кўкнор бутаси солинган стакан ичига чой қуйиб ичишдан олдин деҳқонободлик олим дўстимга телефон қилиб «ҳеч нарса бўлмайдими?» деб сўрадим.«Ичаверинг шамоллашга даво» деди.
Кечқурун емак пайтида эса Жаъфар деган араб мени қўлимдан еталаб ресторанга оборди. Меню беришди. Бир сури овқат. Туя этини отказ қилдим. (Шундоқ ҳам ишларим секинлашган.)
Менюда «Бухорий» деган емак бор экан. Жаъфарни айтишича, «Бухорий» бу машхур гуруч тури экан. Шу гуручдан бўлган овқат.
Ўртада гаширсиз пишган гуруч. Устида жизза тўғралган. Ëнида эса гуруч тагида эзилиб ҳил ҳил бўлиб пишиб сариëғдай юмшоқ бўлган қўй эти.
Ëнида эса эзилган нўхот ва помидор қайласи. Чимчи ва салатга ўхшаш қисми ҳам бор.
Гап шундаки, бу емак тагида ҳам ëзув қўйилган. Ўша қўй этини айнан мен еганим учун қўй хурсанд бўларкан.
Сурганинг ўй, еганинг қўй бўлсин дер экан Жазоир барбарлари — فكر جيدا دائما وتناول
Мана хозир ўй суриб ўририбман...
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 105❤ 97👍 32🔥 5😢 1🎉 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“ИСҚИРТ” ИСТАНБУЛДА УШЛАНДИ
Ўзбекистонда жиноий уюшма етакчиси сифатида қидирувда бўлган “Исқирт” (“Грязь”) лақабли шахс Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди.
Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган Ё.М. Ўзбекистон ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Жамоат хавфсизлиги хизмати, ДХХ ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қўлга олинган. У 5 декабрь куни Ўзбекистонга олиб келиниб, тергов органларига топширилган.
Қайд этилишича, у Туркия ҳудудида терговдан яшириниб юрган бўлган.
Сардор “Исқирт” Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир қатор оғир моддалари билан айбланмоқда. Хусусан, у ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, босқинчилик, товламачилик, мулкни қасддан нобуд қилиш ҳамда жиноий уюшма ташкил этиш жиноятларида гумон қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу шахс 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан расман қидирувга берилган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 81👍 48😁 11🔥 5🎉 5🤬 4😢 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ҚИМОРБОЗГА АМНИСТИЯ
Бойсунлик балиқчи тадбиркор қиморбозликни ҳунар қилди. Рахмонов Кенжа Қўшоқович «Фармонсой Сазан Балиқ» корхонасининг раҳбари бўлса ҳам катта-кичик қиморбозларни атрофига жамлаб ўйин ташкил қилар эди.
Бойсун туман суди унга 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаган. Муддатнинг 11 ойи қолганда Бандихон туман суди уни ушбу жазодан шартли равишда озод қилди. Қиморда доим ўйин эгаси ютади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 62❤ 34🤬 13👍 1🔥 1😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Диплом бор — иш йўқ: Хусусий университетлар ва меҳнат бозори эҳтиёжларига жавоб беролмаяпти
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда олий маълумотли ёшлар орасида ишсизлик ва “дипломга эга бўлган, лекин иш топа олмайдиган” ҳолатлар кўп учрамоқда. Очиқ маълумотларга кўра, 2024-йилда 214 минг нафар магистр/диплом эгалари ичида атиги 41 фоизи яъни 88 минг киши — меҳнат шартномаси асосида ишга жойлашган. Қарийб 126 минг киши (59 фоизи) ишсиз.
Бу муаммо фақат алоҳида шахс муаммоси эмас, умуман жамият ва таълим тизимининг муаммоси. Чунки ўша 214 минг битирувчилар қатори диплом олувчилар сони ҳар йили ортиб боради. Хусусий университетлар сони ошгани билан бирга, уларда ўқиган минглаб талабалар амалиёт, касбий кўникмалар ёки реал меҳнат бозори талабларига мос тайёргарликсиз битирмоқда. Қолаверса, амалиёт объектлари мавжуд эмас.
Ўзбекистон таълим тизимида ҳали бирорта хусусий университет ўз номини оқлай олгани йўқ. Дипломларининг келажакдаги тақдири ҳам амалдаги қонунчиликка кўра сўроқ остида турибди. Иш берувчилар ҳамон аввалгидек (кейинчалик хусусий университет битирувчилари эмас) давлат университетларини битирган кадрларни ишга олмоқда.
Ўзбекистон меҳнат бозоридаги жорий статистик маълумотларга кўра, 2024-йилда олий таълимни битирган (бакалавр назарда тутилмоқда)ларнинг 59 фоизи, яъни тахминан 126 минг нафари ишга жойлашмаган. Аммо мамлакатда жами 358 минг вакант ўрин бор. Улардан 112 мингига юқори таълим талаб этилади, қолганига эса олий таълим дипломи талаб этилмайди. Шунинг учун кўплаб олий маълумотлилар ўз йўналиши бўлмаган соҳаларда ишлашмоқда.
Натижада, бозор талабидан кўра ортиқча ва кўп миқдорда дипломли ёшлар етишиб чиқмоқда. Табиийки, улар ичида амалий тажриба ёки чет тили билиш даражаси юқори, замонавий кўникмаларга эга бўлганлари хорижга яхши маошли ишга кетмоқда. Ёки шу ернинг ўзида туриб ўзини ўзи иш билан банд қилмоқда. Бу рақамлар эса жуда кам улушни ташкил этади. Қолганлари эса таваккал хорижга дуч келган ишга кетишга мажбур бўлмоқда. Натижада “меҳнат миграцияси”, яъни мамлакатдан малакали, олий маълумотли ёшларнинг чиқиб кетиши кўпаймоқда.
Хусусий университетларнинг ҳаддан ташқари кўпайиши, таълим сифати ва иш бозорининг реал талаблари ҳисобга олинмаган ҳолда шунчаки дипломлилар сонининг ортишига олиб келди. Ўзбекистон меҳнат бозорига хусусий университетлар “инкубатор” каби кириб келди. Ундаги “жўжалар” (дипломли фуқаролар) эҳтиёжини мавжуд меҳнат бозори қондира олмаяпти. Бу ҳолат яқин ўн йилликда долзарб ижтимоий ва иқтисодий муаммога айланиши айтилмоқда. Чунки хусусий университетларда контракт миқдори мавжуд давлат таълим муассасаларидан 2 баробар қиммат. Яқин келажакдаги ишсизлик яна бошқа — тиббий, психологик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Муаммони бартараф этиш учун таълим муассасалари (айниқса хусусий) дастурларини меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаши, касбий кўникма ва реал саноат билан интеграцияни кучайтириши ва талабга мос йўналишлар бўйича талабаларни жалб қилиши лозим. Акс ҳолда, дипломли ишсизлар сони ортаверади. Олий маълумотли муҳожирлар, мардикорлар сони кўпаяди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 139👍 56😁 16😢 15🤬 10🔥 8😱 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️САМАРҚАНДДА ЙПХ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИНИ ТЎХТАТМОҚДА
Самарқанд шаҳрида Йўл Патрул Хизмати томонидан тез тиббий ёрдам машиналарининг тўхтатилгани жамоатчиликда жиддий норозиликка сабаб бўлмоқда. Хусусан, 12 декабрь куни оғир аҳволдаги беморни олиб кетаётган тез тиббий ёрдам автомобили ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилгани маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳаракат ЙПХ бошлиғи Обид Шарипов Обид буйруғи асосида амалга оширилган. Ҳодиса вақтида ЙПХ ходими “буйруқни бажаряпман” дея изоҳ берган. Унинг таъкидлашича, ИИБ биносида йиғилиш бўлаётгани сабабли тез тиббий ёрдам машинасида овоз чиқаргичдан фойдаланмаслик талаб қилинган.
Аҳоли эътирозига кўра, бундай талаб оғир бемор ҳаётини хавф остига қўяди. Чунки тез тиббий ёрдам машиналари сабабсиз шошилмайди, ҳар бир дақиқа инсон ҳаёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазири Азиз Анварович ва Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Арипов Тоҳирга мурожаат қилинган. Мурожаатда тез тиббий ёрдам фаолиятига тўсқинлик қилишга йўл қўйган раҳбарлар фаолиятига ҳуқуқий ва хизмат текшируви ўтказиш сўралган.
Жамоатчилик тез тиббий ёрдам машиналарига устувор йўл ҳуқуқи таъминланиши, инсон ҳаёти ҳар қандай маъмурий тадбир ёки йиғилишдан устун қўйилиши шартлигини таъкидламоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 158❤ 81🤬 34🔥 6😁 4🤯 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЁМҒИРГА ЧИДАМАГАН ЯНГИ УЙЛАР ВА ҲОКИМИЯТ МУНОСАБАТИДАН КЕЙИН ПАЙДО БЎЛГАН САВОЛЛАР
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон МФЙ, Дурмон йўли кўчасидаги 42 ва 52-уйларда яшовчилар “Биз уйда эмас, сув остида яшаяпмиз”, деган гапни беш билдан буён такрорлашади.
Ушбу ҳолат юзасидан Элтузда танқидий хабар эълон қилингач, жамоатчилик эътибори муаммога жиддийроқ қаратилди. Бироқ ортидан келган Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий муносабати масалани ҳал қилишдан кўра, масъулият кимга тегишли экани борасида янада чалкаш вазиятни юзага келтирди.
Расмий муносабатда келтирилган айрим маълумотлар фуқаролар томонидан берилган далиллар ва олдинги ҳолатларга зид экани айтилмоқда. Ҳокимият ахборот хизмати ҳақиқатни айтяптими ёки унга нотўғри маълумот тақдим этилганми?
Фуқароларнинг таъкидлашича, 2021–2022 йилларда уйларга аввал “МГ Зафар Дўст” МЧЖ, кейин эса “Авайхон Обод Гроуп” МЧЖ хизмат кўрсатган. Шундай бўлса-да, қурилишни амалга оширган “Янги Замон” МЧЖ нега уйларни хизмат кўрсатмаган ташкилотга топширгани ҳалигача изоҳсиз қолмоқда. Бундан ташқари, аҳоли сўзларига кўра, “Авайхон Обод Гроуп” МЧЖ ўз назоратида бўлмаган йиллар учун ҳам фуқаролардан тўлов ундирган.
Бу ҳолатлар расмий муносабатда қандай акс эттирилгани эса яна бир муаммони юзага чиқарди. Агар матбуот хизмати маълумоти тўғри бўлса, унда фуқаролар келтирган ҳужжатлар ва тўловлар қандай асосда ундирилган? Агар фуқаролар айтган ҳолатлар ҳақиқат бўлса, унда расмий муносабат нега бу қадар қарама-қарши маълумотларга таянилган?
Энг хавотирли томони шундаки, беш йил давомида Прокуратура, Қурилиш вазирлиги, маҳаллий идораларга қилинган кўплаб мурожаатлар, техник ҳужжатлар ва экспертиза сўровларига қарамай, уйлардаги қурилиш камчиликлари бартараф этилмаган. Ҳаттоки Президент администрацияси вакиллари муаммони ўргангани айтилса-да, натижа кўринмаяпти.
Бугун фуқаролар икки ўт орасида қолган: қурилишчи “топшириб бўлганман”, дейди; топширувчи “биз бошқармаймиз”, дейди; ҳозирги бошқарувчи компания эса “муаммо биздан олдин пайдо бўлган”, дея жавоб қайтаради.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 74😱 14🤬 13😁 11👍 1🤯 1
