ru
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Открыть в Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
147 752
Подписчики
+9324 часа
+2 2997 дней
+20930 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
АМЕРИКАДА ЎЗБЕК ТАЛАБАСИ ОТИБ ЎЛДИРИЛДИ Қотиллик АҚШнинг Род-Айленд штати Браун университетидаги отишма чоғида содир бўлди. Отишма оқибатида ўзбек студенти Муҳаммад Азиз Умурзоқов ўлди. Отишмада яна 9 киши яраланди ва улардан бирининг ахволи оғир. Нейрохирург бўлишни орзу қилган Муҳаммад Азиз ëш умрига бир бандит отган ўқ нуқта қўйди. Муҳаммадзиëни яхши таниган билган 300 дан ортиқ киши пул тўплаб унинг ота онасига беришди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
😢 267 61🤬 9👍 6🤔 3😁 2🤯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️РЕННЕСАНС УНИВЕРСИТЕТИНИНГ «ВИЖДОНИ» НЕГА ЎЗИДАН КЕТЯПТИ? Реннесанс таълим университети таъсисчилар ўртасида талош тўпга айланди. Ушбу хусусий университетнинг асосий улушдори (ёки унинг вакили) деб билинган Мўмин Турлибеков профессор-ўқитувчиларга босим ўтказмоқда. Таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг бўлими бошлиғи бўлган Турлибеков ишни ўзига душман деб билган ўқитувчиларни йўқотишдан бошлади. «Ақли ноқис одам раҳбарликни кўтаролмайди. Турдибеков ҳам катта-кичик давраларда ўзини университет «виждони» деб атаб, бошқа томондан ўқитувчиларни эзади. Ҳар икки гапнинг бирида «мен Афғонда урушганман. Қон кечиб келганман, ҳамманг билан яккама-якка муштлашаман деб пўписа қилади» – дейди жамоа вакиллари. Турдибековнинг фан доктори мақомига ярашиқсиз «кўча» гаплари сабаб кўплаб ўқитувчилар ишдан бўшаб кетмоқда. Айни дамда Мўмин Турдибеков раҳбарлар фақат унга ишонишини айтиб баттар авжига чиқяпти: «Қўполлик, ҳайфсанлар, дарсга бостириб кириш – буларнинг бари Турдибековнинг бошқарув услуби. Илмли, зиёли одам эмас, Тош турма назоратчиси бошимизга келганга ўхшайди.» Турдибеков 2022 йилда «Шимолий Тожикистон топонимларининг тарихий-лингвистик хусусиятлари» мавзусида диссертация ёқлаган. ОАК аталмиш нафталин ташкилот шу диссертация учун Турдибековга фан доктори илмий даражасини берган. Бу ишнинг Ўзбекистон тараққиётига қандай алоқаси бор? Ишнинг долзарблиги ва амалий фойдаси қандай исботланди? Энг қизиғи ҳудди шу диссертация Тожикистонда икки марта 2010 ва 2018 йилда ёқланган деб таъкидламоқда университет жамоаси. Университет таъсисчилари руҳан чарчаган, бошқаруви колхоз раиси услубида бўлган, плагиатчи «виждонни» назоратга олиши шарт. Хусусий университени автократ давлатлар каби бошқаришга уриниш – аҳмоқлик. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
67😁 57👍 18🤬 9🤔 6😱 6🔥 3🤯 1😢 1
06:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️ХОРАЗМДАГИ ЭКО-БОШҚАРМА ЁШУЛЛИСИ ХОДИМЛАРНИ «КЎТ» ГА ЧИҚАРДИ Аудиодаги овоз Хоразм вилоятидаги Экология атроф -муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Камолиддин Шерматовга тегишли. Ўзбекистондаги аксар раҳбарлар каби сўкиш, ҳақорат ва босим Шерматовнинг бошқарув услуби. Аудиода у қўл остидаги ходимларни «кўтдан олиб кўтга соляпти.» «Шерматов ишга келгандан бери қиладиган иши яхши ишлаб турган кадрларни ишдан бўшатиб, умуман мутахассис бўлмаганларни таниш-билишлик, пора эвазига ишга олиш билан овора.» Жамоанинг таъкидлашича, Шерматов ўзига ёқмаган кадрларни ободонлаштириш ишларига жалб қилмоқда. Аудио ёзиб олинган 13 декабр иш куни булмаса-да, ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилинган. «Ишласак ҳам сўкиш эшитаверамиз. Мушт билан жавоб бераман десанг, замон кўтармайди. Бу бошлиқ нега кўт деган сўкишни бунча такрорлайверади, ҳайронмиз. Вазирликдаги ҳамма унинг таниши эмиш. Шуларга ишониб катта гапиради» — дейди бошқарманинг жинсий ориентацияси нормал бўлган ходимлари. Камолиддин Шерматов, сўкинмасдан бошқаришга ақлингиз етмайдими ёки ахлоқингиз? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
131.49 MB
🤬 96😁 66 55👍 17😱 10🤯 9😢 2
ЧИРЧИҚДА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИ АҲОЛИГА МОДДИЙ ЗАРАР ЕТКАЗМОҚДА "Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридан мурожаат йўллаябман. 2023 йилда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги 10 та кичик ноҳияда жойлашган барча кўп қаватли уйлар иссиқлик манбаи (отопление) билан таъминланган эди. Албатта, бу аҳоли учун муҳим ва керакли ташаббус. Бироқ ушбу ишлар амалга оширилаётган вақтда мен яшайдиган хонадонга сув тошиб, жиддий моддий зарар етказилган. Шунга қарамасдан, мен бу ҳолатга эътироз билдирмадим. Орадан вақт ўтиб, бугун - 2025 йил 14 декабрь куни - ўша иссиқ сув қувурлари яна ёрилиб, яна хонадонга сув кириб, яна моддий зарар етказмоқда. Бу ҳолат қувурларнинг сифати паст эканини яққол кўрсатиб турибди. Энг ачинарлиси, ушбу ишлар аҳолидан ҳеч қандай розилик сўралмасдан, камчиликлар тўлиқ бартараф этилмасдан амалга оширилган. Маълумотларга кўра, БСК раҳбари Садриддин Тожиддинов томонидан иссиқ сув қувурларини ўтказган фирмадан иш сифати текширилмасдан қабул қилиб олинган. Бу қарор ортида қандай манфаатлар ётгани биз учун номаълум. Бироқ бир нарса аниқ: аҳолига яхшилик қилиш ўрнига, доимий равишда моддий зарар етказаётган бундай иссиқлик манбаи кимга ва нима учун керак? Сифатсиз бажарилган ишлар учун ким жавоб беради?" 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
чирчик иссиклик1.mp415.55 MB
чирчик иссиклик2.mp410.76 MB
50🤬 46🔥 8😢 6👍 3😁 1🤯 1
9 ТОННАЛИК ОШ ВА НАЗОРАТСИЗ ОЛОМОН Бугун соат 16:00 да Хоразм вилояти Хива шаҳридаги “Арда Хива” туристик мажмуасида 9 тонналик палов пиширилди ва бу билан Ўзбекистонда рекорд ўрнатилгани эълон қилинди. Тадбир “катта ютуқ” сифатида тақдим этилди. Бироқ воқеанинг иккинчи, анча хавотирли томони ҳам бор. Ушбу тадбирга улкан оломон йиғилди, одамлар овқат учун бир-бирини босиб, тартибсизликка йўл қўйилди. Энг ачинарлиси, Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Қўриқлаш бўлинмалари шунча куч жалб қилинганига қарамай, жамоат тартибини тўлиқ таъминлай олишмади.
Уруш кетаётган Украинада ҳам овқат учун бунчалик очкўзлик билан оломон ташланмайди
, дейди Элтузга тадбирдан видео юборган шахс. Рекорд ортидан қувиш, шов-шув қилиб обрў орттириш ортида хавфсизлик, тартиб ва инсон қадри иккинчи ўринга сурилиб қолаётгани очиқ кўриниб қолди. Бундай “рекорд”лар кимга ва нима учун керак? Агар натижада жамоат тартиби издан чиқса, одамлар хавф остида қолса, бундай намойишкорона тадбирлар жамиятга фойдадан кўра зарар келтирмайдими? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
ош базми.mp418.52 MB
ош базми3.mp410.40 MB
ош базми2.mp413.72 MB
star reaction 52 105😢 84🤬 51😁 33👍 16😱 15🤔 6
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ОРТИДАН ОММАВИЙ ИШДАН БЎШАТИШЛАР БОШЛАНДИМИ? 2025 йил 15 ва 16 декабрдан, яъни эртага эртадан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб «Баркамол авлод» марказлари директорларини оммавий равишда ишдан бўшатиш жараёни бошланиши белгиланган. Бу ҳолат Президентнинг мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган қарори ижроси баҳонасида қатор жиддий қонунбузарликлар содир этилаётгани ҳақида хавотирли сигналларни юзага чиқарди. Гап 2025 йил 8 сентябрь куни қабул қилинган “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ҳақида бормоқда. Ушбу қарорга асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Баркамол авлод» марказлари негизида Республика «Келажак» марказлари ташкил этилиши белгиланган. Қарорда раҳбар кадрларни танлашда стратегик фикрлаш, замонавий билим ва кўникмалар, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш каби талаблар қўйилган, аммо амалдаги раҳбарларни мажбурий равишда ишдан олиш ҳақида ҳеч қандай норма мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Гапиржановна Каримованинг 2025 йил 30 сентябрда қабул қилган 368-сонли буйруғи асосида жойларда мутлақо бошқа манзара кузатилмоқда. Маълум бўлишича, республика бўйича 200 нафардан ортиқ «Баркамол авлод» марказлари директорларидан мажбурий тарзда ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздириб олинган. Ишдан бўшатиш жараёни айнан 15 декабрь кунидан бошланиши режалаштирилган. Энг ташвишли жиҳати шундаки, ишдан бўшатилиши кутилган раҳбарлар орасида йиллар давомида соҳага садоқат билан хизмат қилган тажрибали кадрлар, ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бор шахслар, оиласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аъзолари мавжуд бўлганлар ҳам бор. Бу ҳолат меҳнат қонунчилиги ва инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши сифатида баҳоланмоқда. Бундан ташқари, янги ташкил этилаётган «Келажак» марказлари директор лавозимлари учун 2000 АҚШ долларидан 5000 АҚШ долларигача бўлган ноқонуний “ставкалар” белгилангани ҳақидаги маълумотлар Элтузга етиб келди. Агар бу иддаолар тасдиқланса, гап алоҳида қарор ижроси эмас, балки Президент қарорларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш ҳақида кетаётгани ойдинлашади. Мазкур ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига мурожаатлар йўлланган. Мурожаатларда Президент қарори қайси асосда бундай оммавий ишдан бўшатишларга сабаб бўлаётгани, нима учун ваколатли органлар бунгача сукут сақлаётгани ва ким бу жараён учун жавобгар экани ҳақида савол қўйилган. Янги йил арафасида юзлаб оилаларни ишсиз қолдириш таълим соҳасидаги ислоҳотлар руҳига мутлақо зид экани таъкидланмоқда. Мутахассислар ва жамоатчилик мазкур масала Президент Администрацияси даражасида зудлик билан ўрганилиб, қонун устуворлиги таъминланишини талаб қилмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
star reaction 153 173👍 46😱 19🤬 16😁 14🤔 11🔥 8😢 7🎉 4
КАСБИ АҲОЛИСИ ЧАНГДА БЎҒИЛМОҚДА Қашқадарё вилояти Касби тумани Фазли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, йўл бўйида жойлашган Indorama Agro МЧЖга қарашли пахтани қайта ишлаш заводида экологик талаблар қўпол равишда бузилаётгани ҳақида сигналлар келиб тушмоқда. Суратлар ва видеода кўринишича, заводда ифлос ва чанғ зарраларини ушлаб қолувчи фильтрлар мавжуд эмас ёки умуман ишламаяпти. Натижада ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлаётган чанғ атроф-муҳитга тўғридан-тўғри тарқалмоқда. Ушбу ҳолат Фазли МФЙ билан бир қаторда Дейнов МФЙ, Пахтакор МФЙ ва Оқтепа МФЙ аҳолиси саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Маҳаллий аҳоли узоқ вақтдан бери ушбу чанғ зарраларини нафас орқали қабул қилишга мажбур бўлаётгани, бу эса турли касалликларга сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидламоқда. Маълум қилинишича, аҳоли томонидан Республика Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига бир неча бор мурожаат қилинган. Аммо бу мурожаатлар ҳозиргача жавобсиз қолган, ҳолат юзасидан аниқ чоралар кўрилмаган. Аҳоли мазкур корхона фаолиятини қонун талаблари асосида текшириш, фильтр тизимларини ўрнатиш ва экологик хавфни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотлардан амалий ёрдам сўрамоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
KASBI PAXTA ZAVODI3.mp434.36 MB
58👍 21😁 7🤬 7🤯 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️МИЛЛАТНИ ЕЯЁТГАН ИЛЛАТЛАР: ОВҚАТ КУЛЬТИ ҲАҚИДА Сўнгги пайтларда пул учун ким тезроқ ва кўпроқ ейиш мусобақалари авж олди. Оғизни тўлдириб кавшанаётганлар кўнглингизни беҳузур қилади. Очкўзликни шоуга айлантириш, "ғолиб" ни қаҳрамон сифатида кўрсатиш — хавфли тенденция. Келинг, ижтимоий тармоқларда бошқа мамлакатларни машҳур қилган мавзу ва соҳаларни кўздан кечирамиз: 1. Японлар — робототехника, нейророботика, соглом кексайиш физиологияси, экзоскелетлар. 2. Немислар — муҳандислик аниқлиги, замонавий тиббий асбоблар, саноат, автопилот тизимлари. 3. Жанубий Кореяликлар — яримўтказгич технологиялари, биочиплар, 6G интернет. 4. Америкаликлар — сунъий интеллект, CRISPR ген таҳрири, тиббий роботлар, космик телескоплар. 5. Хитойлар — квант алоқа, сунъий қуёш (термоядро), сунъий интеллект шаҳарлари. 6. Французлар — ядро энергетикаси, космик йўлдошлар, онкопротоколлар, геном лойиҳалари. 7. Британия — биомедицина,эпидемиология, геном лойиҳалари. 8. Швейцария — фармацевтика, юқори аниқликдаги диагностика 9. Исроил — агротехнология, стартап экотизими, дрон технологияси 10. Финляндия — таълим тизими, бола психологиясидаги илмий тадқиқотлар. 11. Нидерландия — гидротехнологиялар, вертикал фермерлик. 12. Канада — нейроилм, билинформатика. 13. Италия — аэрокосмик муҳандислик, робот хирургия. 14. Испания — қайта тикланувчи энергия. 15. Норвегия — электр транспорт. 16. Швеция — “яшил” технология, рақамли тиббиёт. 17. Дания — шамол энергетикаси. 18. Сингапур — ақлли шаҳарлар, киберхукумат. 19. Австралия — онкология тадқиқотлари. 20. Австрия — молекуляр физика. 21. Чехия — нанотехнологиялар. 22. Венгрия — математик мактаблари. 23. Польша — киберхавфсизлик. 24. Бельгия — иммунология. Мамалакатлар мана шу соҳалардаги ютуқларини ижтимоий тармоқларга жойлайди. Тўғри — очкўзлик (overeating) мусобақалари Европа ва Америкада ҳам бор. Фарқи шундаки, улар кўпинча экстрим-шоу сифатида кўрсатилади ва жамиятда кескин танқид ҳам қилинади. Масалан Нью Йоркда ўтказиладиган "Nathan’s Hot Dog Eating Contest" мусобақаси (10 дақиқада энг кўп хот-дог ейиш) дунёдаги энг машҳур мусобақалардан бири бўлса-да, АҚШ тиббиёт жамияти томонидан кескин танқид қилинган. АҚш ва Италияда ўтказиладиган "World Pizza Eating" Championship ( 30–40 минутда улкан пиццаларни ейиш) “Шоу” сифатида эфирга чиқсада, семизликни тарғиб қилади деб баҳоланган. "Cheeseburger Eating Contest" (АҚШ. 10–15 дақиқада 5–10 кг бургер ейиш) "YouTube’" da миллионлаб кўрилган бўлсада бир неча иштирокчи шифохонага тушиб қолгач жамият кескин қоралаган. "Октоберфест" билан бир вақтда ўтадиган "Sausage Eating Contest" (Германия) Ким кўпроқ колбаса ейиш мусобақаси Германия матбуотида “қўпол анъана” деб аталган. Бироқ, муҳим фарқ нимада? Бу мусобақалар кўп ҳолда тиббий ва ахлоқий танқидга учрайди. Давлатларнинг Соглиқни сақлаш Вазирликлари кескин баенотлар билан чиқишади. Айрим давлатларда очкўзлик мусобақалари аллақачон тақиқланган. Тараққий этган жамиятларда очкўзлик — маргинал шоу холос. Ўзбекистон Америка, Европа давлатлари каби бой эмас. Қази-қартали сергўшт паловни ойда, йилда бир ейдиган оилалар ҳам бор. Намойишкорона овқат ейиш интеллектуал қашшоқлашувдан далолат. Тез ва кўп ейиш ошқозон ёрилишига, қон босими ошишига, тўсатдан ўлим хавфигача олиб бориши мумкин. Муаззам Иброҳимова 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
202👍 124🔥 29😢 10🤯 4🤔 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️АРАБ МЕНЮСИДАГИ БУХОРО Ейиш ичиш расмларини тармоққа унча қўймайман.«Мен еб, сен қуруқ қолдинг» деб мақтанганга ўхшайди. Лекин  шу кунларда Африқодаги араб диëрларини кезиб юриб еб ичиш бўйича баъзи нарсаларни кузатдим. Жазойир чўлларида яшайдиган ва ўзини барбар деб айтадиган араблар сизга темир чойнакда чой беришади ва ëнидаги стакан ичига кўкнори бутасидан бир кичик шохчасини солиб қўйишади. Стакан тагида эса ëзув бор: «Устимга қайноқ чой қуйиб ичсанг жаннатни бу дунëда ҳис қиласан» деб ëзилган — إذا كنت تشرب الشاي مع هذه الحشائش، فستشعر بالجنة في هذا العالم بالفعل. Мен кўкнор бутаси солинган стакан  ичига чой қуйиб ичишдан олдин деҳқонободлик олим  дўстимга телефон қилиб «ҳеч нарса бўлмайдими?» деб сўрадим.«Ичаверинг шамоллашга даво» деди. Кечқурун емак пайтида эса Жаъфар деган араб мени қўлимдан еталаб ресторанга оборди. Меню  беришди. Бир сури овқат. Туя  этини отказ қилдим. (Шундоқ ҳам ишларим секинлашган.) Менюда «Бухорий» деган емак бор экан. Жаъфарни айтишича, «Бухорий» бу машхур гуруч тури экан.  Шу гуручдан бўлган овқат. Ўртада гаширсиз пишган гуруч. Устида жизза тўғралган. Ëнида  эса гуруч тагида эзилиб ҳил ҳил бўлиб пишиб сариëғдай юмшоқ бўлган қўй эти. Ëнида эса эзилган нўхот ва помидор қайласи. Чимчи ва салатга ўхшаш қисми ҳам бор. Гап шундаки, бу емак тагида ҳам ëзув қўйилган. Ўша қўй этини айнан мен еганим учун қўй хурсанд бўларкан. Сурганинг ўй, еганинг қўй бўлсин дер экан Жазоир барбарлари — فكر جيدا دائما وتناول Мана хозир ўй суриб ўририбман... 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
😁 105 97👍 32🔥 5😢 1🎉 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
“ИСҚИРТ” ИСТАНБУЛДА УШЛАНДИ Ўзбекистонда жиноий уюшма етакчиси сифатида қидирувда бўлган “Исқирт” (“Грязь”) лақабли шахс Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди. Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган Ё.М. Ўзбекистон ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Жамоат хавфсизлиги хизмати, ДХХ ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қўлга олинган. У 5 декабрь куни Ўзбекистонга олиб келиниб, тергов органларига топширилган. Қайд этилишича, у Туркия ҳудудида терговдан яшириниб юрган бўлган. Сардор “Исқирт” Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир қатор оғир моддалари билан айбланмоқда. Хусусан, у ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, босқинчилик, товламачилик, мулкни қасддан нобуд қилиш ҳамда жиноий уюшма ташкил этиш жиноятларида гумон қилинмоқда. Маълумот ўрнида, ушбу шахс 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан расман қидирувга берилган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
81👍 48😁 11🔥 5🎉 5🤬 4😢 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ҚИМОРБОЗГА АМНИСТИЯ Бойсунлик балиқчи тадбиркор қиморбозликни ҳунар қилди. Рахмонов Кенжа Қўшоқович «Фармонсой Сазан Балиқ» корхонасининг раҳбари бўлса ҳам катта-кичик қиморбозларни атрофига жамлаб ўйин ташкил қилар эди. Бойсун туман суди унга 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаган. Муддатнинг 11 ойи қолганда Бандихон туман суди уни ушбу жазодан шартли равишда озод қилди. Қиморда доим ўйин эгаси ютади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
😁 62 34🤬 13👍 1🔥 1😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Диплом бор — иш йўқ: Хусусий университетлар ва меҳнат бозори эҳтиёжларига жавоб беролмаяпти Ўзбекистонда ҳозирги вақтда олий маълумотли ёшлар орасида ишсизлик ва “дипломга эга бўлган, лекин иш топа олмайдиган” ҳолатлар кўп учрамоқда. Очиқ маълумотларга кўра, 2024-йилда 214 минг нафар магистр/диплом эгалари ичида атиги 41 фоизи яъни 88 минг киши — меҳнат шартномаси асосида ишга жойлашган. Қарийб 126 минг киши (59 фоизи) ишсиз. Бу муаммо фақат алоҳида шахс муаммоси эмас, умуман жамият ва таълим тизимининг муаммоси. Чунки ўша 214 минг битирувчилар қатори диплом олувчилар сони ҳар йили ортиб боради. Хусусий университетлар сони ошгани билан бирга, уларда ўқиган минглаб талабалар амалиёт, касбий кўникмалар ёки реал меҳнат бозори талабларига мос тайёргарликсиз битирмоқда. Қолаверса, амалиёт объектлари мавжуд эмас. Ўзбекистон таълим тизимида ҳали бирорта хусусий университет ўз номини оқлай олгани йўқ. Дипломларининг келажакдаги тақдири ҳам амалдаги қонунчиликка кўра сўроқ остида турибди. Иш берувчилар ҳамон аввалгидек (кейинчалик хусусий университет битирувчилари эмас) давлат университетларини битирган кадрларни ишга олмоқда. Ўзбекистон меҳнат бозоридаги жорий статистик маълумотларга кўра, 2024-йилда олий таълимни битирган (бакалавр назарда тутилмоқда)ларнинг 59 фоизи, яъни тахминан 126 минг нафари ишга жойлашмаган. Аммо мамлакатда жами 358 минг вакант ўрин бор. Улардан 112 мингига юқори таълим талаб этилади, қолганига эса олий таълим дипломи талаб этилмайди. Шунинг учун кўплаб олий маълумотлилар ўз йўналиши бўлмаган соҳаларда ишлашмоқда. Натижада, бозор талабидан кўра ортиқча ва кўп миқдорда дипломли ёшлар етишиб чиқмоқда. Табиийки, улар ичида амалий тажриба ёки чет тили билиш даражаси юқори, замонавий кўникмаларга эга бўлганлари хорижга яхши маошли ишга кетмоқда. Ёки шу ернинг ўзида туриб ўзини ўзи иш билан банд қилмоқда. Бу рақамлар эса жуда кам улушни ташкил этади. Қолганлари эса таваккал хорижга дуч келган ишга кетишга мажбур бўлмоқда. Натижада “меҳнат миграцияси”, яъни мамлакатдан малакали, олий маълумотли ёшларнинг чиқиб кетиши кўпаймоқда. Хусусий университетларнинг ҳаддан ташқари кўпайиши, таълим сифати ва иш бозорининг реал талаблари ҳисобга олинмаган ҳолда шунчаки дипломлилар сонининг ортишига олиб келди. Ўзбекистон меҳнат бозорига хусусий университетлар “инкубатор” каби кириб келди. Ундаги “жўжалар” (дипломли фуқаролар) эҳтиёжини мавжуд меҳнат бозори қондира олмаяпти. Бу ҳолат яқин ўн йилликда долзарб ижтимоий ва иқтисодий муаммога айланиши айтилмоқда. Чунки хусусий университетларда контракт миқдори мавжуд давлат таълим муассасаларидан 2 баробар қиммат. Яқин келажакдаги ишсизлик яна бошқа — тиббий, психологик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Муаммони бартараф этиш учун таълим муассасалари (айниқса хусусий) дастурларини меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаши, касбий кўникма ва реал саноат билан интеграцияни кучайтириши ва талабга мос йўналишлар бўйича талабаларни жалб қилиши лозим. Акс ҳолда, дипломли ишсизлар сони ортаверади. Олий маълумотли муҳожирлар, мардикорлар сони кўпаяди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
139👍 56😁 16😢 15🤬 10🔥 8😱 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️САМАРҚАНДДА ЙПХ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИНИ ТЎХТАТМОҚДА Самарқанд шаҳрида Йўл Патрул Хизмати томонидан тез тиббий ёрдам машиналарининг тўхтатилгани жамоатчиликда жиддий норозиликка сабаб бўлмоқда. Хусусан, 12 декабрь куни оғир аҳволдаги беморни олиб кетаётган тез тиббий ёрдам автомобили ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилгани маълум қилинди. Маълумотларга кўра, мазкур ҳаракат ЙПХ бошлиғи Обид Шарипов Обид буйруғи асосида амалга оширилган. Ҳодиса вақтида ЙПХ ходими “буйруқни бажаряпман” дея изоҳ берган. Унинг таъкидлашича, ИИБ биносида йиғилиш бўлаётгани сабабли тез тиббий ёрдам машинасида овоз чиқаргичдан фойдаланмаслик талаб қилинган. Аҳоли эътирозига кўра, бундай талаб оғир бемор ҳаётини хавф остига қўяди. Чунки тез тиббий ёрдам машиналари сабабсиз шошилмайди, ҳар бир дақиқа инсон ҳаёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазири Азиз Анварович ва Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Арипов Тоҳирга мурожаат қилинган. Мурожаатда тез тиббий ёрдам фаолиятига тўсқинлик қилишга йўл қўйган раҳбарлар фаолиятига ҳуқуқий ва хизмат текшируви ўтказиш сўралган. Жамоатчилик тез тиббий ёрдам машиналарига устувор йўл ҳуқуқи таъминланиши, инсон ҳаёти ҳар қандай маъмурий тадбир ёки йиғилишдан устун қўйилиши шартлигини таъкидламоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
👍 158 81🤬 34🔥 6😁 4🤯 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ЁМҒИРГА ЧИДАМАГАН ЯНГИ УЙЛАР ВА ҲОКИМИЯТ МУНОСАБАТИДАН КЕЙИН ПАЙДО БЎЛГАН САВОЛЛАР Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон МФЙ, Дурмон йўли кўчасидаги 42 ва 52-уйларда яшовчилар “Биз уйда эмас, сув остида яшаяпмиз”, деган гапни беш билдан буён такрорлашади. Ушбу ҳолат юзасидан Элтузда танқидий хабар эълон қилингач, жамоатчилик эътибори муаммога жиддийроқ қаратилди. Бироқ ортидан келган Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий муносабати масалани ҳал қилишдан кўра, масъулият кимга тегишли экани борасида янада чалкаш вазиятни юзага келтирди. Расмий муносабатда келтирилган айрим маълумотлар фуқаролар томонидан берилган далиллар ва олдинги ҳолатларга зид экани айтилмоқда. Ҳокимият ахборот хизмати ҳақиқатни айтяптими ёки унга нотўғри маълумот тақдим этилганми? Фуқароларнинг таъкидлашича, 2021–2022 йилларда уйларга аввал “МГ Зафар Дўст” МЧЖ, кейин эса “Авайхон Обод Гроуп” МЧЖ хизмат кўрсатган. Шундай бўлса-да, қурилишни амалга оширган “Янги Замон” МЧЖ нега уйларни хизмат кўрсатмаган ташкилотга топширгани ҳалигача изоҳсиз қолмоқда. Бундан ташқари, аҳоли сўзларига кўра, “Авайхон Обод Гроуп” МЧЖ ўз назоратида бўлмаган йиллар учун ҳам фуқаролардан тўлов ундирган. Бу ҳолатлар расмий муносабатда қандай акс эттирилгани эса яна бир муаммони юзага чиқарди. Агар матбуот хизмати маълумоти тўғри бўлса, унда фуқаролар келтирган ҳужжатлар ва тўловлар қандай асосда ундирилган? Агар фуқаролар айтган ҳолатлар ҳақиқат бўлса, унда расмий муносабат нега бу қадар қарама-қарши маълумотларга таянилган? Энг хавотирли томони шундаки, беш йил давомида Прокуратура, Қурилиш вазирлиги, маҳаллий идораларга қилинган кўплаб мурожаатлар, техник ҳужжатлар ва экспертиза сўровларига қарамай, уйлардаги қурилиш камчиликлари бартараф этилмаган. Ҳаттоки Президент администрацияси вакиллари муаммони ўргангани айтилса-да, натижа кўринмаяпти. Бугун фуқаролар икки ўт орасида қолган: қурилишчи “топшириб бўлганман”, дейди; топширувчи “биз бошқармаймиз”, дейди; ҳозирги бошқарувчи компания эса “муаммо биздан олдин пайдо бўлган”, дея жавоб қайтаради. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
74😱 14🤬 13😁 11👍 1🤯 1
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми? Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи? https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали. Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади. Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз. Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг. Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
Показать все...
36👍 22😁 10
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ҚИЛИЧБОЗНИНГ СЕВГИ ҲИКОЯСИ Отлар расмини чизадиган тошкентлик яҳудий рассомнинг гимнастика билан шуғулланадиган қизи спорт саройида сочлари жингалак наманганлик бола билан учрашиб қолди.
Маҳаллий мулозимнинг "олтин ëшлар" деган тоифага мансуб эркатой ўғли қиличбозлик билан шуғулланарди.
Улар фақат кўз уриштиришди холос. Кейин гимнаст қиз ўша пайтда 8 миллион одам яшайдиган мега шаҳар Москвада бу қиличбоз болани кўриб қолди.
"Сиз ўшами?" деди у. "Мен ўшаман" дея жавоб янгради. "Қочқоқсиз", деди. "Қувлоқсиз", деган сўз ўзини куттирмади.
Москванинг чумчуқтепасидаги фаввора бўйлаб 8 тийинлик музқаймоқни ялаганча қадам ташлаëтган қиз ва йигит бахтиëр эди.
Аммо йигитнинг мулозим отаси "Яҳудийни келин қилмайман", деди.
Қизнинг жуҳуд ақраболари ҳам бу никоҳни олқишламади. Бироқ севги жоҳил урф-одатлардан устун келди. Қиличбоз ва гимнастикачи тўйдан кейин бол ойини Пицундада ўтказишди.
МИГИМОни хатм қилган прокурорнинг ўғли Тошкент марказидаги цека велкесем (ЦК ВЛКСМ) идорасида мулозим мақомида эди. Шодлик меҳмонхонаси рўпараси "Илҳом" театрининг ëнидаги бино.
Севишганлар бахтиëр эди.
Айтишларича, Панорама ортидаги фавворадаги ўпишаëтган эркак ва аëлнинг оқ мармар ҳайкали бу севишганларга бағишлаб ясалган.
Икки ëш Тошкент маркази "Халқлар метроси" чиқаверишидаги загс биноси устидаги кенг квартирада шодон яшашди. Аммо "Ла долче вита" узоқ давом этмади. Севишганларнинг кўм-кўк осмонида қора булутлар пайдо бўлди. Қиличбозни жинсий зўравонликда айблаб қамашди.
Гимнастикачи қизнинг қариндошлари, "Айтдимку, сенга. Бу никоҳдан хайр йўқ. Энди ажраш," дейишди.
Севги имтиҳони эди бу. Гимнастикачи қиз севганидан ажрашмади. Гимнастикачи қиз арслон буржида туғилган. Арслонлар ўз жуфтини машаққат ичра ташаб кетмайди.
Гимнастика мусобақаларида орттирган озгина пулни бу қиз ўз севгилисини қамоқда кўриб келиш ва унга посилка юборишга харжлади.
Кунлар¸ ойлар¸ йиллар ҳижронда ўтди. Сен унда зор, мен бунда зор. Тўтиқушнинг боласидай иккаласи интизор... Ниҳоят қиличбоз "срўкни мотат" қилиб бўлди. Август ойи эди ўшанда.
Қамоқ эшиги олдида турган қаймоқ ранг 07 жигулига оқ шляпа кийган яшил кўзойнакли соҳибжамамол суяниб турарди.
Ўша куни у уч ярим соат эрини чиқишини кутганди. Гимнастикачи қизнинг август қуëшида ярқираб кўринган оқ шляпаси ва оқ шими бамисли Оскар Клод Моне асарини эслатарди.. Улар тезроқ бу хосиятсиз ўлкани тарк этишни исташарди.
Чеховнинг "Олчазор" спектаклидаги қхарамонлар Москвага бориш керак, Москвага, дерди. Бизнинг севишганлар ҳам Москвага йўл олди.
Қиличбоз йигит арабчадан таржималар қилиб кун кўришга пул топарди.
Бир куни у хотинининг қўлида полителен пакетни кўриб қолди. Европа магазинларида ўша пайт текин берилган бу пакет Москвада 7 рубль турарди.
7 рублга ўша пайтда 3 кило янги сўйилган қўй гўшти ëки 8 кило шакар олса бўларди Москвада. Шу "ерунда" етти сўмми, деди, қиличбоз ва афтини буриштирди. Буриштирмаса бўлармиди. Чунки бу пакет тақдир муждаси эди.
Сал ўтмай қиличбоз ўз умрини полителен пакет ясаш учун лозим бўлган полимерлар кимëсига бағишлаган олим билан учрашиб қолади.
"Бу пакетни бемалол ўта арзон ясаса бўларкан", деган фикр қиличбознинг миясидан ўтди. "Ҳар бир бой эркакнинг ортида ақлли яҳудий хотин туради," дейишади. Агар гимнастикачи аëлнинг ақл заковати ва танишлари бўлмаганда бу қиличбознинг умри қашшоқликда ўтарди.
Москва вилоятида ишлаб чиқарилган елим пакетлар бутун СССРни забт қилиш билан бирга қиличбозга миллионлар келтирди.
Энди қиличбоз ва гимнастикачи дунëнинг энг бой иккилиги эди. Бу севги ва сабр маеваси эди. Бу севги олдида Вомиқ ва Узро¸ Лайло ва Қайс¸ Ромео ва Жульетта таъзим қилади. Яқинда бу иккилик ажрашди. Муз тоғи иккига бўлиниб океннинг икки тарафига қараб сузган каби манзара. Отлар расмини чизадиган тошкентлик яҳудий рассомнинг гимнастика билан шуғулланадиган қизининг исми Ирина Винер эди. Қиличбознинг исми муҳим эмас. Ирина Винер садоқат¸ вафо ҳамда севги тимсоли бўлиб қолаверади.
Показать все...
277😁 79👍 64😱 10🤬 7🤔 2 1🤯 1😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ПАХТАЧИ ДАБУСИЯ БЎЛИШИ КEРАК Пахтачи туманига янги ном керак. Ҳудуднинг қайси тарих билан яшаши, халқ қайси номни тилига олиб юришини жиддий ўйлаш муҳим. Шунинг учун ном танлашда қоғоздагина эмас, манбаларда, хотирамизда ва кундалик ҳаётда яшайдиган ҳақиқатга суяниш керак. Пахтачи тумани тарихий жойлари ичида энг қадимгиси Дабусия шаҳри ҳисобланади. Унинг ёши эрамиздан аввалги ИИИ асрларга бориб тақалади. Наршахий “Бухоро тарихи”да қизиқ бир ҳолатни келтиради: ҳали Бухоро шаҳри пайдо бўлмаган пайтда ҳам “Қалъайи Дабусий” шаҳар деб аталган. Подшоҳ Пойкандда турган бўлса-да, шаҳар сифатида Дабусия тилга олингани бу ҳудуднинг ўша даврдаги нуфузини кўрсатади. “Бобурнома”да ҳам Дабусия атрофидаги жанглар зикр қилинади, бу эса унинг стратегик аҳамияти бўлганини тасдиқлайди. Дабусия иқтисод ва маданият маркази ҳам бўлган. Ибн Хауқол бу ерда деҳқончилик ва тўқимачилик ривожланганини ёзган, ҳатто Дабусияда тўқилган “Ведари” матоси Хуросон ва Бағдод бозорларида юқори баҳоланган. Заргарлик, кулолчилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам Шарқ ва Ғарб бозорларига чиққан. Нумизмат олим Борис Кочнев маълумотларига кўра, ХИ асрда Дабусияда ўз ёзувига эга дирҳамлар зарб этилгани шаҳарнинг савдо ҳаёти кенг бўлганидан далолат. 2007 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси археологлари ва япониялик олимлар ҳамкорликдаги қазишмалар натижасида Дабусияга тахминан 2600 йил олдин асос солингани исботланган. Бу уни Зарафшон воҳасида Самарқанддан кейинги иккинчи қадимий шаҳар даражасига олиб чиқади. Кейинчалик муғуллар босқинидан сўнг шаҳар қисқариб, “Дабусқалъа” атамаси пайдо бўлган, лекин бу сўз Дабусиянинг асл моҳиятини тор айлантиради. Гап қалъа ҳақида эмас, арк, шаҳристон ва работдан иборат бўлган йирик шаҳар ҳақида кетяпти. Бугун эса “қалъа”нинг ўзи ҳам йўқ, жойида қабристон ва зиёратгоҳ бор. Энг муҳим далил шундаки, маҳаллий аҳоли бу ерни ҳозир ҳам “Дабусия” деб атайди. Қурбон ва Рамазон ҳайитларида йиғилиб, шу ерда намоз ўқиб сайил қилган анъаналар ҳам бўлган. Одамлар “Дабусқалъа” деб эмас, “Дабусияга бордим” деб гапиради. Демак, халқ хотирасида яшаб турган номни четга суриб, сунъий атама киритиш яна бир “ном бор, аммо ишлатилмайди” деган муаммони келтириб чиқаради. Буни биз бошқа жой номларида ҳам кўряпмиз: мустақилликдан кейин ҳам кўпчилик ҳалигача колхоз номлари билан юради, маршрутка табличкаларида ҳам шу сақланиб қолган. Пахтачи номи эса тарихий асосга таянадиган ном эмас. У 1935 йилда маъмурий тартибда пайдо бўлган, 1973 йилда эса “Пахтакор” номи бошқа туманда борлиги сабаб “Пахтачи”га ўзгартирилган. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам 2021 йил 16 апрелда Самарқанддаги учрашувда “Пахтачи” номини муносиб тарихий ном билан алмаштириш кераклигини айтган. Ҳозир ҳукумат порталида овозга “Зиёвуддин” ва “Дабусқалъа” қўйилгани айтилади, аммо “Дабусия” киритилмаган. Айримлар “Дабусия” давлат номига ўхшаб қолади дейиши мумкин, лекин бу қўрқадиган нарса эмас: бу ном минг йиллар олдин ҳам шу заминда мавжуд бўлган, бугун ҳам халқ тилида яшаяпти ва у ҳудуднинг тарихий номи сифатида энг табиий танлов. Қолаверса, “Дабусқалъа”нинг лотинча ёзилишида тутуқ белгиси масаласи ҳам бор, амалда уни ҳамма тўғри қўллайди деб бўлмайди. “Дабусия” эса талаффузда ҳам, ёзувда ҳам осон. Шунинг учун Пахтачи туманининг номини ўз тарихий оти билан, яъни “Дабусия тумани” деб ўзгартириш энг тўғри ва энг ҳаётий қарор бўлади. Бу ном тарихни тиклайди, халқ ишлатадиган тилга мос тушади ва ҳудуд аҳлида ғурур ва қадр туйғусини кучайтиради. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
108👍 70😁 8🤔 8🤩 3🤬 2😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚИШДА ЗУЛМАТГА ЧЎМИШИГА ҚУЁШ АЙБДОРМИ? Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакат бўйлаб электр таъминотида эҳтимолий узилишлар юзасидан огоҳлантириш билан чиқди. Унда билдирилишича бунинг асосий сабабларидан бири қуёшли кунларнинг камайиши билан боғлиқ. Вазирликнинг изоҳида айтилишича: «қуёшли кунларнинг қисқариши ортидан қуёш фотоэлектр станцияларидан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми камайган. Шу боис, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини тартибга солиш, уларнинг мувозанатини сақлаш мақсадида айрим ҳудудларда асосан юқори истеъмол даврларида (17:00 дан 21:00 гача) қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин» Энергетика вазирлигининг тағин изоҳ беришича, энергетика тизимидаги узилишларнинг сабабларидан яна бири Сирдарё ИЭСидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Бу ҳақда хабар берган Ulysmedia.kz муаллифи Аскар Жакиповга кўра, станциядаги 2-сонли газ турбинасида ротор алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур таъмирлаш ишлари тахминан бир ой давом этиши кутилмоқда. Бундан аввал 5 декабрь куни Ўзбекистонда ишга туширилган янги энергетика объенктлари мамлакатнинг ички истеъмолини тўлиқ қоплаши ҳақида баёнот берилган эди. Бироқ, юзага келган вазият юқори минбарлардан туриб айтилган гапларнинг реал ҳақиқатга тўғри келавермаслигини кўрсатмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
😁 142 52🤬 26😢 7🤔 5👍 2🤯 2😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ҚАМЧИҚ АВТОЙЎЛИДА УЧ ЙИЛЛИК ҚАРЗ ВА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР ҲАҚИДА Элтуз таҳририятига Қамчиқ автойўл ташкилотида сўнгги уч йил давомида йиғилиб қолган йирик қарздорлик, молиявий шаффофликнинг бузилиши ва ишчи-хизматчилар манфаатларига зид ҳолатлар ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаатда келтирилишича, корхонадаги вазият иқтисодий барқарорликка, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдирмоқда. Мурожаат муаллифининг таъкидлашича, ташкилотда бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган ишлар “бажарилди” деб кўрсатилиб, давлат маблағлари ноқонуний равишда чиқариб юборилмоқда. Шу билан бирга, техникаларга ажратилган ёқилғининг бир қисми механизаторлар, бўлим бошлиқлари ва ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали қора бозорга чиқарилаётгани айтилган. Натижада бутун Қамчиқ довонида автойўл таъминоти ноқонуний схемалар орқали юритилаётгани қайд этилган. Молиявий юкламани янада оғирлаштираётган ҳолатлардан бири сифатида техникалар масаласи кўрсатилган. Мурожаатда айтилишича, корхона техник базаси етарли ва ҳатто ортиқча бўлишига қарамай, ойига 100 миллион сўмдан ортиқ ҳақ тўланадиган ижара техникалар сони кўп. Маблағ тушган тақдирда ҳам қарздорликни ёпиш ўрнига, раҳбарият уни техника ижарасига сарфламоқда. Бу эса солиқ, электр ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзларнинг ошиб кетишига сабаб бўлган. Ҳатто айрим техникалар Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тортиб олингани, Жиззах вилоятида ҳам техникалар МИБ тасарруфида тургани билдирилган. Давлат харидлари билан боғлиқ ҳолатлар ҳам танқид остига олинган. Мурожаатда келтирилишича, айрим объектлар бўйича ишлар аукцион орқали хусусий фирмаларга берилган бўлса-да, амалда ишларни корхонанинг ўз ишчилари ва техникалари бажарган. Бунга Жиззахдаги кўприк ва Ангрендаги Қорабоғсой кўприги мисол қилиб келтирилган. Энг оғир ҳолат эса ишчи-хизматчилар ҳаётида акс этмоқда. Мурожаатга кўра, сўнгги уч йилда оддий ишчиларнинг ойлиги оширилмаган, айни пайтда раҳбарлар ва бўлим бошлиқларининг маоши йил сайин кўтарилиб, айрим ҳолларда 20 миллион сўм ва ундан юқори даражага етган. Уч йилдан бери “картошка пули” берилмаган, бу йил эса ёзги ва қишки пойабзал билан ҳам таъминланмаган. Кеча бўлган кучли қор ёғиши пайтида ишчилар тешик ва йиртиқ сапокда, икки сутка давомида лой ва қум-тўз аралашмаси ичида, самосвал бортларида ишлашга мажбур бўлгани таъкидланган. Мурожаат муаллифи ушбу ҳолатлар ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф солаётганини, корхонада молиявий барқарорлик йўқолиб бораётганини билдириб, ваколатли идоралардан Қамчиқ автойўл ташкилотидаги вазиятни назоратга олишни сўраган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
65😢 25🔥 10 6🤔 3😱 2👍 1
00:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️УМРА "ВАСВАСАСИ"ДАН ФОЙДАЛАНИБ ХАЛҚНИ ЛЎХ ҚИЛГАНЛАР ЖАЗОЛАНДИ Навоий ва Наманган вилоятида лицензияси бўлмаса ҳам "Умрага" обориб обекламан деган мошенник, дин тужжори фирмалар аниқланиб жазоланди. Текширувлар чоғида Навоийдаги “PANORAMA TRAVEL” ва “SHAFFOF KICHIKSOY” МЧЖлари лицензиясиз Умра хизмати таклиф қилиб келаётгани аниқланди. Наманганда эса “Umra Ihlos Sardor domla”, “YUKSAK AHSAN travel” ва “Express Parvoz Milliy sayyohlik Operatori” каналлари орқали шундай реклама тарқатилгани маълум бўлди. Ўзбекистонда Умра сафарини ташкил этиш ҳуқуқига эга қонуний компаниялар сони ҳозирча 14 та. Қолганлари қонун ташқарисида. Рижол ва қорияларни лўх бўлиб қонунни билмаслиги уларни жавобгарликдан озод қилмайди. Пул ухлатган апрс дин тужжорларидан ашинчаси ичкарига апкириб қўйилган. Саудия жорий йилда "айланма йўллар билан" келадиган хожилар устидан назоратни кучайтирди. Уларга катта жарима солинди. Ўн йил Саудияга кира олмайдиган қилиб депорт қилишди. Ашаддийларини эса олти ой қамабам қўйишди. Умрага борганда ўзини ерларга отиб, онтарилиб йиғлайдиган ўзбек хотинларни дубинка билан уриб ҳайдаш бўйича Макка ва Маддина хавфсизлик хизматига алоҳида йўриқнома берилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показать все...
Умра васвасаси.MOV4.89 MB
65👍 45😁 27😱 19😢 9🤔 5🤬 4