Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ
Відкрити в Telegram
Молиявий билимлар Асосий блог: @shohida_ibragimova Курс бўйича: @Shohida_Ibragimova_admin Реклама учун: @muxlisa_gan1yeva
Показати більше2025 рік у цифрах

11 024
Підписники
-624 години
-997 днів
-28030 день
Архів дописів
📁 PDF “SMART MOLIYA” шаблонини қандай тўлдирилади?
1️⃣ Аввало SMART мақсадингизни аниқланг:
Мақсадни қуйидаги 5 талабга асосан SMART услубида ёзинг:
🔻S Specific (аниқ)
Нимага эришмоқчиман?
“Ҳар куни 10.000 сўм жамғараман”
🔻M Measurable (ўлчанадиган) Қанча?
Нима билан ўлчанади? “30 кунда 300.000 сўм”
🔻A Achievable (эришиладиган) Мен буни амалга ошира оламанми?
Ҳа, кунлик суммани ажрата оламан
🔻R Relevant (мен учун муҳим)
Бу нима учун менга муҳим? Молиявий барқарорлик учун.
🔻T Time-bound (муддатли) Қачонгача бажараман? 30 кун мобайнида
2️⃣ PDFдаги календарга қандай белгиланади?
📆 Чизиқга мақсадингизни йозинг. Ҳар куни мақсадга бирор ҳаракат қилсангиз — шу кунни белгиланг:
✅ Агар кунлик вазифани бажарган бўлсангиз:
– доирачага «✔️» белги қўйинг
– ёки ранги билан бўяб чиқинг
❌ Агар ташлаб юборилган кун бўлса:
– «✖️» белги қўйинг
– ёки бўямай қолдиринг
🏹 Масалан, мақсад:
Ҳар куни 10.000 сўм жамғариш
– Агар жамғарган бўлсангиз: 4-числони бўяб қўйинг ёки «✔️» деб ёзинг
– 5-числода унутиб қўйсангиз, бўямай қўясиз
3️⃣ Файлни қаерда сақланади?
📌 Бу PDFни:
🖱️Телефонда screenshot қилиб кунлик иш стикерига айлантиринг
🖱️Чоп қилиб, кўз олдизда илиб қўйинг
4️⃣ Натижани қай тарзда баҳоланади?
30 кундан сўнг календарда неча кун “✔️” белги бўлганини ҳисобланг:
25+ кун — Одати шаклланди
15–24 кун — Барқарор, лекин яна устидан ишлаш керак
<15 кун — Одат ҳали шаклланмаган.
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
❤🔥 25👍 9
📌 Энди SMART мақсадларингизни назорат қилиш учун махсус молия жадвалини тақдим қиламиз.
📝 У орқали сиз ҳар кунлик вазифаларингизни ёзиб, ✅ билан белгилаб борасиз ва ой охирида таҳлил қиласиз.
SMART MOLIYA.pdf1.44 MB
❤🔥 33🔥 12
📌 SMART ҳақида билиб олдингиз.
Энди эса уни амалда қўллаш ва фойдасини кўриш учун:
📝 ЎЗ МАҚСАДИНГИЗНИ SMART МЕТОДИ АСОСИДА ЁЗИНГ.
👏 37👍 15🔥 10
📌 SMART нима?
SMART — мақсадни тўғри, аниқ ва амалий қўйишга ёрдам берадиган 5 босқичдан иборат халқаро формула:
🔹 S — Specific (Аниқ):
Мақсадингиз умумий эмас, аниқ ва тушунарли бўлиши керак.
❌ «Пул топаман»
✅ «3 ойда 10 млн сўм пассив даромад топаман»
🔹 M — Measurable (Ўлчанадиган):
Натижани ўлчаш мумкин бўлмаса, бу орзудир.
❌ «Бой бўламан»
✅ «6 ойда 5 млн сўм жамғарма тўплайман»
🔹 A — Achievable (Эришиладиган):
Мақсад реал имкониятларга мос бўлиши керак.
❌ «1 ойда 1 миллиард топаман»
✅ «1 ойда 1.5 млн қўшимча даромад топаман»
🔹 R — Relevant (Шахсий муҳим):
Мақсадингиз сиз учун муҳим бўлиши керак. Бошқалар учун эмас.
✅ «Оилам хавфсизлиги учун 30% ипотека бошламаси жамғараман»
🔹 T — Time-bound (Муддатли):
Мақсадда аниқ муддат бўлиши керак.
✅ «2025 йил 31 декабргача 12 млн сўм жамғарма тўплайман»
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
🔥 48👍 22💯 3⚡ 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📍 1-ДАРС: Молиявий мақсад қандай қўйилади?
Молиявий фаровонлик — бу тасодиф эмас, яъни шунчаки инсон ўзидан-ўзи бой бўлиб қолмайди. У аниқ мақсадлар, режалар ва интизомли ҳаракат орқали шаклланади.
🎯 Биринчи қадам — мақсад қўйишни ўрганиш.
Кўпчилик инсонлар шундай хато қилади:
❌ Мақсади ноаниқ: “Кўпроқ пул топмоқчиман”
❌ Муддати йўқ: “Қачонлардир ўз бизнесимни очаман”
❌ Пул миқдори ўлчанмайди: “Бой бўлишни истайман”
Бундай хато мақсадлар билан хеч нимага эришиб бўлмайди. Аниқ вазифа тузилиши керак. Шунинг учун сизга SMART формуласи йордам беради.
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
🔥 44❤🔥 10🙏 3
☄️ Эртага биз биринчи дарсни бошлаймиз.
Яқинларингиз, дўстларингиз, оилангиздан камида 1–2 одамни ҳам ушбу каналда ушбу йўлга таклиф қилинг.
Чунки молиявий саводхонликни бирга ўрганиш, бирга ўсиш ҳар доим кучлироқ натижа беради.
🔗 https://t.me/moliyauzbek
Уларга канални юборинг ва “Мен билан бирга бошлайсанми?” деб сўранг.
💬 Сиз бугун кимни таклиф қиласиз? Изоҳларда ёзинг!
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
🔥 54❤🔥 16
✅ Молиявий Б нуқтага етиш сири:
Бу йўл бир кунда эмас, ҳар куни қадам-бақадам юриладиган йўл.
Агар сиз шу йўлда давом этишга рози бўлсангиз, ҳар куни пост орқали бир техника ўргатилади.
Ҳар бир техникани ўтказиб юбормасдан, бажариб борсангиз — Б нуқтага етиб борасиз.
📌 Тушунарли бўлиши учун:
Бу фақат назария эмас. Ҳар бир дарслик — амалий машқ, одат ва реал натижалар беради.
Ҳар куни биттадан техникани ўргансангиз, молиявий саводхонликда ўзингиз хоҳлаган даражага чиқишингиз мумкин.
💬 Изоҳга: “Розиман” деб ёзинг ва биринчи қадамингизни бошланг!
🔥 61👍 11😍 5
💭 Баланс ғилдирагини тўлдирмасдан кейинги босқичга ўтмаймиз.
Бу машқ — муаммоингизни аниқ кўрсатади.
Шунинг учун уни бажармасдан давом этишнинг фойдаси йўқ.
📌 Расмни юклаб олинг ёки қоғозга чизинг, 8 соҳани 1–10 балл билан баҳолаб тўлдиринг.
✅ Бажарганингизни изоҳларда ёзинг ёки суратини юборинг.
Шундан кейин кейинги босқични тушунтириб бераман.
👍 30
💡 Шу учун мен сизга баланс ғилдирагини тавсия қиламан.
Бу оддий машқ — ҳаётингиздаги барча соҳаларни кўриб чиқиб, ҳозирги А нуқтангизни аниқлашга ёрдам беради.
Баланс ғилдираги сизга шуни кўрсатади:
📌 Ҳаётингизда нимани яхши эплаяпсиз?
📌 Қайси соҳаларда орқада қоляпсиз?
📌 Ҳаётингизнинг қайси соҳалари сизни ичидан “еб” қўяяпти?
Шу оддий машқни бажарсангиз, сизни нима қийнаётганини аниқ тушунасиз ва кейинги ечимларга осон қадам ташлайсиз.
🤔 Қандай тўлдирилади?
📌 Баланс ғилдирагини чиқариб олинг (ёки оддий қоғозга чизиб олинг).
📌 Унда 8 та бўлим бор:
✅ Соғлиқ ва спорт
✅ Пул
✅ Карера ёки бизнес
✅ Дўстлар
✅ Оила
✅ Шахсий ривожланиш
✅ Ҳобби ва қизиқишлар
✅ Руҳий саломатлик
Ҳар бир бўлимни 1 дан 10 гача баҳоланг:
1 — қониқмаганман
10 — жуда қониқаман
Расмни чоп этиб ранг билан бўяб тўлдирсангиз ҳам, оддий қоғозга ёзиб чиқиб машқни бажарсангиз ҳам бўлади.
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
❤🔥 26
💭 Сизни тушуняпман…
Қанча ишламайлик, қанча ҳаракат қилмайлик — барибир ичимизда бир бўшлиқ қолади.
Пул етмайди, вақт етмайди, соғлиғимизни унутамиз, руҳий чарчаймиз…
Ҳаётимизда нимадир етишмаётгандек туюлади.
Мен биламан — сиз шунчаки ҳаракат қиляпсиз, лекин муаммонинг асл илдизини аниқлашга улгурмаяпсиз.
👍 27🔥 13❤🔥 8
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💭 Аввал ўзингизга жавоб беринг — кейин ечимга етасиз.
Молиявий фаровонликка эришиш учун бирданига ечим қидирманг.
Аввало бугунги ҳолатингизни тан олинг.
📌 Ўзингиздан сўранг:
➡️ Мени молияда энг кўп қийнаётган нарса нима?
➡️ Ҳозир қандай камчиликларим бор?
➡️ Қандай ютуқларим бор?
➡️ Ҳаётимдаги муҳим эҳтиёжларим нима?
📝 Шу саволларга изоҳларда жавоб ёзинг.
✅ Кейинги қадамда сизга баланс ғилдираги орқали ўзингизни тўлиқ таҳлил қилишни ўргатаман.
Шунда сиз ҳақиқий А нуқтангизни тўлиқ кўриб чиқасиз.
Ва ундан кейин Б нуқта сари қандай бориш кераклиги бўйича аниқ йўл харитаси ҳам бераман.
🚀 Ҳамма нарса сизнинг бугун берган жавобингиздан бошланади.
💬 Сизнингча, сизни энг кўп қийнаётган нарса нима? Изоҳларда ёзинг 👇
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
🔥 16👍 9❤🔥 4
💭 Сизни ҳозир молия борасида энг кўп нима қийнамоқда? 🤔
Қарзми? Жамғара олмасликми? Харажатларни назорат қилмасликми? Ёки қаердан бошлашни билмасликми?
💬 Изоҳларда ёзинг: нима қийнамоқда ва нега деб ўйлайсиз? 👇
👍 19❤🔥 11
🤔 Ҳўш, у аёлига нима деди деб ўйлайсиз?
Шерзод аста дафтарни очиб, аёлига қаради ва шундай деди:
"Етар… эртадан бошлаб пулни биз бошқарамиз, пул бизни эмас."
Улар бирга:
✅ Ойлик даромад ва харажатларини ёзиб чиқишди.
✅ Кераксиз харажатларни топишди.
✅ Ҳар ой озгина бўлса ҳам жамғариш режасини тузишди.
✅ Келажакдаги мақсадларини ёзиб, деворга ёпиштиришди.
Орадан бир неча ой ўтгач…
Ой охирида қарз сўрамайдиган, жамғармаси бор, оиласи учун хотиржам одамга айланди.
💡 Хулоса:
Пулни бошқаришни бугун бошламасангиз — у сизни бошқаришда давом этади.
🚀 Бугун қарор қилинг:
"Пул — хизматкор бўлиши керак, хўжайин эмас!"
💬 Сиз ҳам шу қарорни қабул қиласизми? Изоҳларда ёзинг 👇
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
❤🔥 29💯 15👍 8🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💭 Пулни сиз бошқаряпсизми, ёки пул сизни?
Ҳаётимизда шундай одамлар кўп: ишлайди, топади, аммо пул барибир етмайди.
Сабаби, пулни кўпайтириш эмас, уни бошқариш муҳим.
👨💼 Шерзоднинг ҳикояси…
Шерзод 28 ёшда, оилали, икки фарзанди бор.
Ой бошида ойлик олади.
Пулни қўлига олганда ичида ғурур пайдо бўлади:
"Мана, оиламни боқаман."
Аммо… ой ўртасига етганда пул тугайди.
Бир қарз, икки қарз…
Ой охирида эса бошини чангаллаб ўтиради:
"Нега етмаяпти? Ахир ишлаяпман-ку…"
шунчаки ишлайди.
Аммо пул уни бошқаради…
Бир куни кечқурун аёлига қаради ва деди:
"Етар… эртадан…"
🤔 Ҳўш, у аёлига нима деди деб ўйлайсиз?
Изоҳларда ёзинг 👇
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
🔥 27👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💭 Пулни сиз бошқаряпсизми, ёки пул сизни?
Ҳаётимизда шундай одамлар кўп: ишлайди, топади, аммо пул барибир етмайди.
Сабаби, пулни кўпайтириш эмас, уни бошқариш муҳим.
👨💼 Шерзоднинг ҳикояси…
Шерзод 28 ёшда, оилали, икки фарзанди бор.
Ой бошида ойлик олади.
Пулни қўлига олганда ичида ғурур пайдо бўлади:
"Мана, оиламни боқаман."
Аммо… ой ўртасига етганда пул тугайди.
Бир қарз, икки қарз…
Ой охирида эса бошини чангаллаб ўтиради:
"Нега етмаяпти? Ахир ишлаяпман-ку…"
шунчаки ишлайди.
Аммо пул уни бошқаради…
Бир куни кечқурун аёлига қаради ва деди:
"Етар… эртадан…"
🤔 Ҳўш, у аёлига нима деди деб ўйлайсиз?
Изоҳларда ёзинг 👇
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
📊 Пулни сақлашми ёки уни ўстиришми?
1950 йилдан бери АҚШ доллари қийматини деярли 93% йўқотди…
💵 1950 йилда 1 доллар — бугунги 0.07 доллар қийматга тушиб қолган.
🚀 Битcоин эса атиги 15 йилда нархини юз минглаб баробар оширди:
2010 йилда 1 Битcоин = $0.30 бўлган.
Бугун эса… $100,000+ дан ошди!
💡 Сиз ҳам пулингизни фақат сақлаяпсизми?
Ёки уни ишлашга қўйяпсизми?
📌 Хулоса битта:
Пулингизни қадрсизланишига йўл қўйманг — уни ишланг, уни ўстиринг!
💬 Сизнингча, келажакда қайси актив энг барқарор бўлиши мумкин? Изоҳларда ёзинг 👇
📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
🔥 13
