es
Feedback
Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ

Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ

Ir al canal en Telegram

Молиявий билимлар Асосий блог: @shohida_ibragimova Курс бўйича: @Shohida_Ibragimova_admin Реклама учун: @muxlisa_gan1yeva

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
11 024
Suscriptores
-624 horas
-997 días
-28030 días
Archivo de publicaciones
📁 PDF “SMART MOLIYA” шаблонини қандай тўлдирилади? 1️⃣ Аввало SMART мақсадингизни аниқланг: Мақсадни қуйидаги 5 талабга асосан SMART услубида ёзинг: 🔻S Specific (аниқ) Нимага эришмоқчиман? “Ҳар куни 10.000 сўм жамғараман” 🔻M Measurable (ўлчанадиган) Қанча? Нима билан ўлчанади? “30 кунда 300.000 сўм” 🔻A Achievable (эришиладиган) Мен буни амалга ошира оламанми? Ҳа, кунлик суммани ажрата оламан 🔻R Relevant (мен учун муҳим) Бу нима учун менга муҳим? Молиявий барқарорлик учун. 🔻T Time-bound (муддатли) Қачонгача бажараман? 30 кун мобайнида 2️⃣ PDFдаги календарга қандай белгиланади? 📆 Чизиқга мақсадингизни йозинг. Ҳар куни мақсадга бирор ҳаракат қилсангиз — шу кунни белгиланг: ✅ Агар кунлик вазифани бажарган бўлсангиз: – доирачага «✔️» белги қўйинг – ёки ранги билан бўяб чиқинг ❌ Агар ташлаб юборилган кун бўлса: – «✖️» белги қўйинг – ёки бўямай қолдиринг 🏹 Масалан, мақсад: Ҳар куни 10.000 сўм жамғариш – Агар жамғарган бўлсангиз: 4-числони бўяб қўйинг ёки «✔️» деб ёзинг – 5-числода унутиб қўйсангиз, бўямай қўясиз 3️⃣ Файлни қаерда сақланади? 📌 Бу PDFни: 🖱️Телефонда screenshot қилиб кунлик иш стикерига айлантиринг 🖱️Чоп қилиб, кўз олдизда илиб қўйинг 4️⃣ Натижани қай тарзда баҳоланади? 30 кундан сўнг календарда неча кун “✔️” белги бўлганини ҳисобланг: 25+ кун — Одати шаклланди 15–24 кун — Барқарор, лекин яна устидан ишлаш керак <15 кун — Одат ҳали шаклланмаган. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
❤‍🔥 25👍 9
📌 Энди SMART мақсадларингизни назорат қилиш учун махсус молия жадвалини тақдим қиламиз. 📝 У орқали сиз ҳар кунлик вазифаларингизни ёзиб, ✅ билан белгилаб борасиз ва ой охирида таҳлил қиласиз.
Mostrar todo...
SMART MOLIYA.pdf1.44 MB
❤‍🔥 33🔥 12
📌 SMART ҳақида билиб олдингиз. Энди эса уни амалда қўллаш ва фойдасини кўриш учун: 📝 ЎЗ МАҚСАДИНГИЗНИ SMART МЕТОДИ АСОСИДА ЁЗИНГ.
Mostrar todo...
👏 37👍 15🔥 10
📌 SMART нима? SMART — мақсадни тўғри, аниқ ва амалий қўйишга ёрдам берадиган 5 босқичдан иборат халқаро формула: 🔹 S — Specific (Аниқ): Мақсадингиз умумий эмас, аниқ ва тушунарли бўлиши керак. ❌ «Пул топаман» ✅ «3 ойда 10 млн сўм пассив даромад топаман» 🔹 M — Measurable (Ўлчанадиган): Натижани ўлчаш мумкин бўлмаса, бу орзудир. ❌ «Бой бўламан» ✅ «6 ойда 5 млн сўм жамғарма тўплайман» 🔹 A — Achievable (Эришиладиган): Мақсад реал имкониятларга мос бўлиши керак. ❌ «1 ойда 1 миллиард топаман» ✅ «1 ойда 1.5 млн қўшимча даромад топаман» 🔹 R — Relevant (Шахсий муҳим): Мақсадингиз сиз учун муҳим бўлиши керак. Бошқалар учун эмас. ✅ «Оилам хавфсизлиги учун 30% ипотека бошламаси жамғараман» 🔹 T — Time-bound (Муддатли): Мақсадда аниқ муддат бўлиши керак. ✅ «2025 йил 31 декабргача 12 млн сўм жамғарма тўплайман» 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
🔥 48👍 22💯 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
📍 1-ДАРС: Молиявий мақсад қандай қўйилади? Молиявий фаровонлик — бу тасодиф эмас, яъни шунчаки инсон ўзидан-ўзи бой бўлиб қолмайди. У аниқ мақсадлар, режалар ва интизомли ҳаракат орқали шаклланади. 🎯 Биринчи қадам — мақсад қўйишни ўрганиш. Кўпчилик инсонлар шундай хато қилади: ❌ Мақсади ноаниқ: “Кўпроқ пул топмоқчиман” ❌ Муддати йўқ: “Қачонлардир ўз бизнесимни очаман” ❌ Пул миқдори ўлчанмайди: “Бой бўлишни истайман” Бундай хато мақсадлар билан хеч нимага эришиб бўлмайди. Аниқ вазифа тузилиши керак. Шунинг учун сизга SMART формуласи йордам беради. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
🔥 44❤‍🔥 10🙏 3
☄️ Эртага биз биринчи дарсни бошлаймиз. Яқинларингиз, дўстларингиз, оилангиздан камида 1–2 одамни ҳам ушбу каналда ушбу йўлга таклиф қилинг. Чунки молиявий саводхонликни бирга ўрганиш, бирга ўсиш ҳар доим кучлироқ натижа беради. 🔗 https://t.me/moliyauzbek Уларга канални юборинг ва “Мен билан бирга бошлайсанми?” деб сўранг. 💬 Сиз бугун кимни таклиф қиласиз? Изоҳларда ёзинг! 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
🔥 54❤‍🔥 16
Молиявий Б нуқтага етиш сири: Бу йўл бир кунда эмас, ҳар куни қадам-бақадам юриладиган йўл. Агар сиз шу йўлда давом этишга рози бўлсангиз, ҳар куни пост орқали бир техника ўргатилади. Ҳар бир техникани ўтказиб юбормасдан, бажариб борсангиз — Б нуқтага етиб борасиз. 📌 Тушунарли бўлиши учун: Бу фақат назария эмас. Ҳар бир дарслик — амалий машқ, одат ва реал натижалар беради. Ҳар куни биттадан техникани ўргансангиз, молиявий саводхонликда ўзингиз хоҳлаган даражага чиқишингиз мумкин. 💬 Изоҳга: “Розиман” деб ёзинг ва биринчи қадамингизни бошланг!
Mostrar todo...
🔥 61👍 11😍 5
💭 Баланс ғилдирагини тўлдирмасдан кейинги босқичга ўтмаймиз. Бу машқ — муаммоингизни аниқ кўрсатади. Шунинг учун уни бажармасдан давом этишнинг фойдаси йўқ. 📌 Расмни юклаб олинг ёки қоғозга чизинг, 8 соҳани 1–10 балл билан баҳолаб тўлдиринг. ✅ Бажарганингизни изоҳларда ёзинг ёки суратини юборинг. Шундан кейин кейинги босқични тушунтириб бераман.
Mostrar todo...
👍 30
Hayot balansi g’ildiragi.pdf2.24 KB
🔥 20💯 3
💡 Шу учун мен сизга баланс ғилдирагини тавсия қиламан. Бу оддий машқ — ҳаётингиздаги барча соҳаларни кўриб чиқиб, ҳозирги А нуқтангизни аниқлашга ёрдам беради. Баланс ғилдираги сизга шуни кўрсатади: 📌 Ҳаётингизда нимани яхши эплаяпсиз? 📌 Қайси соҳаларда орқада қоляпсиз? 📌 Ҳаётингизнинг қайси соҳалари сизни ичидан “еб” қўяяпти? Шу оддий машқни бажарсангиз, сизни нима қийнаётганини аниқ тушунасиз ва кейинги ечимларга осон қадам ташлайсиз. 🤔 Қандай тўлдирилади? 📌 Баланс ғилдирагини чиқариб олинг (ёки оддий қоғозга чизиб олинг). 📌 Унда 8 та бўлим бор: ✅ Соғлиқ ва спорт ✅ Пул ✅ Карера ёки бизнес ✅ Дўстлар ✅ Оила ✅ Шахсий ривожланиш ✅ Ҳобби ва қизиқишлар ✅ Руҳий саломатлик Ҳар бир бўлимни 1 дан 10 гача баҳоланг: 1 — қониқмаганман 10 — жуда қониқаман Расмни чоп этиб ранг билан бўяб тўлдирсангиз ҳам, оддий қоғозга ёзиб чиқиб машқни бажарсангиз ҳам бўлади. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
❤‍🔥 26
💭 Сизни тушуняпман… Қанча ишламайлик, қанча ҳаракат қилмайлик — барибир ичимизда бир бўшлиқ қолади. Пул етмайди, вақт етмайди, соғлиғимизни унутамиз, руҳий чарчаймиз… Ҳаётимизда нимадир етишмаётгандек туюлади. Мен биламан — сиз шунчаки ҳаракат қиляпсиз, лекин муаммонинг асл илдизини аниқлашга улгурмаяпсиз.
Mostrar todo...
👍 27🔥 13❤‍🔥 8
Photo unavailableShow in Telegram
💭 Аввал ўзингизга жавоб беринг — кейин ечимга етасиз. Молиявий фаровонликка эришиш учун бирданига ечим қидирманг. Аввало бугунги ҳолатингизни тан олинг. 📌 Ўзингиздан сўранг: ➡️ Мени молияда энг кўп қийнаётган нарса нима? ➡️ Ҳозир қандай камчиликларим бор? ➡️ Қандай ютуқларим бор? ➡️ Ҳаётимдаги муҳим эҳтиёжларим нима? 📝 Шу саволларга изоҳларда жавоб ёзинг. ✅ Кейинги қадамда сизга баланс ғилдираги орқали ўзингизни тўлиқ таҳлил қилишни ўргатаман. Шунда сиз ҳақиқий А нуқтангизни тўлиқ кўриб чиқасиз. Ва ундан кейин Б нуқта сари қандай бориш кераклиги бўйича аниқ йўл харитаси ҳам бераман. 🚀 Ҳамма нарса сизнинг бугун берган жавобингиздан бошланади. 💬 Сизнингча, сизни энг кўп қийнаётган нарса нима? Изоҳларда ёзинг 👇 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
🔥 16👍 9❤‍🔥 4
💭 Сизни ҳозир молия борасида энг кўп нима қийнамоқда? 🤔 Қарзми? Жамғара олмасликми? Харажатларни назорат қилмасликми? Ёки қаердан бошлашни билмасликми? 💬 Изоҳларда ёзинг: нима қийнамоқда ва нега деб ўйлайсиз? 👇
Mostrar todo...
👍 19❤‍🔥 11
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Инсон ўсиши учун баъзида қийин пайтларни кечиб ўтиши керак... 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
0721 (1)(1).mp43.19 MB
❤‍🔥 26👍 7🔥 5💯 1
🤔 Ҳўш, у аёлига нима деди деб ўйлайсиз? Шерзод аста дафтарни очиб, аёлига қаради ва шундай деди: "Етар… эртадан бошлаб пулни биз бошқарамиз, пул бизни эмас." Улар бирга: ✅ Ойлик даромад ва харажатларини ёзиб чиқишди. ✅ Кераксиз харажатларни топишди. ✅ Ҳар ой озгина бўлса ҳам жамғариш режасини тузишди. ✅ Келажакдаги мақсадларини ёзиб, деворга ёпиштиришди. Орадан бир неча ой ўтгач… Ой охирида қарз сўрамайдиган, жамғармаси бор, оиласи учун хотиржам одамга айланди. 💡 Хулоса: Пулни бошқаришни бугун бошламасангиз — у сизни бошқаришда давом этади. 🚀 Бугун қарор қилинг: "Пул — хизматкор бўлиши керак, хўжайин эмас!" 💬 Сиз ҳам шу қарорни қабул қиласизми? Изоҳларда ёзинг 👇 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
❤‍🔥 29💯 15👍 8🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
💭 Пулни сиз бошқаряпсизми, ёки пул сизни? Ҳаётимизда шундай одамлар кўп: ишлайди, топади, аммо пул барибир етмайди. Сабаби, пулни кўпайтириш эмас, уни бошқариш муҳим. 👨‍💼 Шерзоднинг ҳикояси… Шерзод 28 ёшда, оилали, икки фарзанди бор. Ой бошида ойлик олади. Пулни қўлига олганда ичида ғурур пайдо бўлади: "Мана, оиламни боқаман." Аммо… ой ўртасига етганда пул тугайди. Бир қарз, икки қарз… Ой охирида эса бошини чангаллаб ўтиради: "Нега етмаяпти? Ахир ишлаяпман-ку…" шунчаки ишлайди. Аммо пул уни бошқаради… Бир куни кечқурун аёлига қаради ва деди: "Етар… эртадан…" 🤔 Ҳўш, у аёлига нима деди деб ўйлайсиз? Изоҳларда ёзинг 👇 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
🔥 27👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
💭 Пулни сиз бошқаряпсизми, ёки пул сизни? Ҳаётимизда шундай одамлар кўп: ишлайди, топади, аммо пул барибир етмайди. Сабаби, пулни кўпайтириш эмас, уни бошқариш муҳим. 👨‍💼 Шерзоднинг ҳикояси… Шерзод 28 ёшда, оилали, икки фарзанди бор. Ой бошида ойлик олади. Пулни қўлига олганда ичида ғурур пайдо бўлади: "Мана, оиламни боқаман." Аммо… ой ўртасига етганда пул тугайди. Бир қарз, икки қарз… Ой охирида эса бошини чангаллаб ўтиради: "Нега етмаяпти? Ахир ишлаяпман-ку…" шунчаки ишлайди. Аммо пул уни бошқаради… Бир куни кечқурун аёлига қаради ва деди: "Етар… эртадан…" 🤔 Ҳўш, у аёлига нима деди деб ўйлайсиз? Изоҳларда ёзинг 👇 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
01:30
Video unavailableShow in Telegram
Замонавий молия тизими қандай ишлайди? 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
34.77 MB
👍 21🔥 6💯 3 1😁 1
📊 Пулни сақлашми ёки уни ўстиришми? 1950 йилдан бери АҚШ доллари қийматини деярли 93% йўқотди… 💵 1950 йилда 1 доллар — бугунги 0.07 доллар қийматга тушиб қолган. 🚀 Битcоин эса атиги 15 йилда нархини юз минглаб баробар оширди: 2010 йилда 1 Битcоин = $0.30 бўлган. Бугун эса… $100,000+ дан ошди! 💡 Сиз ҳам пулингизни фақат сақлаяпсизми? Ёки уни ишлашга қўйяпсизми? 📌 Хулоса битта: Пулингизни қадрсизланишига йўл қўйманг — уни ишланг, уни ўстиринг! 💬 Сизнингча, келажакда қайси актив энг барқарор бўлиши мумкин? Изоҳларда ёзинг 👇 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
🔥 13
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Сени пули йўқ укангнинг нонуштаси. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Mostrar todo...
nonushta.mp46.93 MB
😁 34💯 8 2👍 1