uk
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
84 544
Підписники
-43224 години
-2 2917 днів
-8 08530 день
Архів дописів
00:17
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Тожикистонлик жангчи ўз ғалабасини Қобилжон Алиевга бағишлади
Тожикистонлик аралаш жанг санъати устаси Дилшод Норқўзиев (6-1) ўзбекистонлик Аббос Ҳайдаров (4-1) устидан қозонган ғалабасини Россияда ҳалок бўлган 10 ёшли Қобилжон Алиевга бағишлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
9.66 KB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тошкентда ҳайдовчи 2 автобус ўртасида қолиб кетиб, ҳалок бўлди
Бугун 20 декабр куни тахминан соат 16:56 ларда 55-йўналишда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси Сергели туманида темир йўл кесишмасида поезд ўтаётганлиги сабабли автобусни тўхтатиб турган. Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган 126-бўлган автобус ҳайдовчиси транспортни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб автобус олдига ўтганида автобус ўз инерсияси билан юриб кетиши оқибатида ҳайдовчи сиқилиб қолиб, воқеа жойида вафот этган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
00:24
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ҳиндистонда поезд филлар галасини босиб кетди
Деҳлига йўл олган поезднинг филлар галаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 7 та фил ҳалок бўлган, биттаси жароҳатланган. Ҳодиса Ассам штатидаги филлар учун мўлжалланган йўлак бўлмаган жойда содир бўлган. Тўқнашув бешта вагоннинг релсдан чиқиб кетишига сабаб бўлган, жабрланганлар бўлмаган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
1.41 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фарғонада аҳолининг тинчини бузган маст аёллар жазоланди
Фарғона шаҳрида фуқароларнинг тинчини бузиб, ички ишлар органи ходимларига қаршилик кўрсатган аёллар жазоланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона шаҳар, “Шакорқишлоқ” маҳалласи Тарона кўчасида соат тонги 04:00 ларда 2003 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. ва 2004 йилда туғилган Ф.О. (видеотасвирдаги аёллар) спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда шу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг тинчини бузаётгани аниқланган. Ушбу шахсларни тинчлантириш мақсадида етиб борган ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаоли қаршилик кўрсатган. Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-(майда безорилик) ва 194-моддаларига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Шавкат Мирзиёев Япониядан Россияга учиб кетди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Евросиё Олий иқтисодий кенгашининг йиғилиши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Японияда Мирзиёев шарафига қабул маросими ташкил этилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига “Кантей” қароргоҳида Япония парламенти аъзоси Санаэ Такаичи номидан қабул маросими уюштирилди. Тадбирда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, ишбилармон доиралар ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Россиядаги колонияда уч ўзбекистонлик теракт уюштирганликда гумонланмоқда
Россиянинг Ростов вилоятидаги жазони ижро этиш колониясида ИШИД тарафдори бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси террорчилик ҳужумини режалаштирганликда гумонланмоқда. Маълум қилинишича, улар колония ходимларини гаровга олиш ва биноларга ўт қўйишни кўзлаган. Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз вақтида чора кўрилиб, режа амалга оширилмаган. Гумонланувчилардан бири қотиллик, иккинчиси гиёҳванд моддалар муомаласи, учинчиси эса соғлиққа оғир қасддан зарар етказиш жиноятлари учун жазо ўтаётган бўлган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
00:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Мирзиёев журналистлардан ҳол сўради
Японияда Президент Шавкат Мирзиёев ректорлар билан учрашувдан чиқиб, навбатдаги тадбир томон йўл олар экан, йўлакда турган журналистлардан: «Чарчамайапсизларми?» деб ҳол сўради.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
4.62 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Президент Алиевга табрик йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни 64 ёшга тўладиган Илҳом Алиевга табрик мактубини йўллади. “Азиз дўстим, ҳаётингиздаги ушбу қувончли ва унутилмас сана муносабати билан Сизни яна бир бор самимий қалбдан табриклаб, Улуғ Тангридан Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, мамлакатингиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган масъулиятли давлат фаолиятингизда янги-янги ютуқлар, қардош Озарбайжон халқига эса тинчлик, осойишталик ва барқарор тараққиёт тилайман”, дейилади табрик якунида.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистонда Назарий физика институти ташкил этилади
Янги қарорга кўра, Миллий университети ҳузурида Назарий физика институти ташкил этилади. Институтнинг асосий вазифалари этиб назарий физиканинг квант майдон назарияси, субатом физика, ночизиқли физика, гравитатсион майдон назарияси, квант тармоқлар ҳамда динамик тизимлар йўналишларида илмий анжуманлар ташкил этиш белгиланган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
00:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Буюк Британия Бош вазири Абрамовичга тахдид қилди
Буюк Британия Бош вазири Абрамовични «Челси» ни сотишдан олинган маблағларни тўлиқ Украинага ўтказиш билан таҳдид қилди: "Абрамовичга йўллаган хабарим: вақт тугаяпти. Ўз зиммасига олган мажбуриятни бажариб, дарҳол пул ўтказиб беринг. Акс ҳолда, биз судга мурожаат қилишга тайёрмиз, шунда бу маблағларнинг ҳар бир пенси Путиннинг ноқонуний уруши туфайли ҳалок бўлган одамларга етказилади", деган у.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
1.09 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Андижонда иш вақтида вафот этган ходиманинг фарзандига 793 млн сўм ундириб берилди
Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро онасининг тиббиёт бирлашмасида иш вақтида олган тан жароҳати оқибатида вафот этганлиги юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси раҳбари номига мурожаат қилган. Мурожаатга асосан Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасига нисбатан даъво киритилган. Суд қарорига кўра, жавобгар ташкилот ҳисобидан даъвогар фойдасига 793 млн 643 минг сўм миқдорида бир марталик нафақа ундирилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тошкентдаги аварияда йўловчи ҳалок бўлди
Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида «Ласетти» ва «Нексия-3» автомашиналари тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида «Нексия-3» автомобилида бўлган йўловчи вафот этган. Ҳайдовчиларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларнинг қонунийлигини текшириш учун онлайн-харита ишга туширилди
Унда барча қурилаётган объектлар уч тоифага ажратилган: 🔴 қизил — қурилиши тўхтатилган; 🔵 кўк — қурилиш жараёнида бўлган; ⚫️ қора — музлатилган (бекор қилинган) қурилиш лойиҳалари. Фойдаланувчилар объектларни кадастр маълумотлари орқали қидиришлари, шунингдек, йўналишлар бўйича саралашлари мумкин.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
00:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Энтони Жошуа Жейк Полни 6-раундда нокаут қилди: жанг гонорари 184 миллион доллар
Энтони Жошуа Жейк Полга қарши жангнинг 6-раундида кучли зарба билан рақибини нокаутга учратди. Аноним манбалар маълумотига кўра, ушбу жанг учун умумий мукофот пули 184 миллион долларни ташкил этган. Бу сумма тенг тақсимланиб, ҳар бир боксёр 92 миллион доллардан ишлаб топган. Таққослаш учун, Терренс Кроуфорднинг Сауль Альваресга қарши жангдаги мажбурий гонорари 10 миллион доллар бўлган, умумий даромади эса 50 миллион долларни ташкил этган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
11.45 MB
00:36
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Дубай кучли ёмғирлардан кейин сув остида қолди
Кўчаларда люкс спорткарлар сузиб юрибди, пляжларда эса ҳамма нарса сочилиб кетган. ОАЭда табиат офат бир неча кун буён давом этяпти. Аввал қум бўрони бўлган, кейин эса кучли жала ёмғирлар бошланган. Маҳаллий аҳоли масофавий ишга ўтказилди, сайёҳлар тиззагача сувда юрибди, боғлар ва пляжлар ёпилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
IMG_4036.MP43.17 MB
00:38
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бельгиядаги фермерлар норозилиги: Брюссель кўчалари картошкага тўлди
Европа фермерларининг Брюссельдаги норозилик намойиши оқибатида шаҳар кўчалари картошка билан тўлиб кетди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
IMG_9762.MP47.58 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Марказий Осиё – Япония 2040” ҳамкорлик стратегияси ишлаб чиқилади
Ушбу ҳужжатга минтақа мамлакатларининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш ва уларни глобал иқтисодий жараёнларга чуқур интеграция қилиш бўйича аниқ дастур ва лойиҳаларни киритиш мумкин бўлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этди
Президент Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди. Навбатдаги саммит Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон GovTech рейтингида 9-ўринга чиқди
Жаҳон банки эълон қилган 2025 йилги GovTech индексига кўра, Ўзбекистон 9-ўринни эгаллаб, дунёнинг энг илғор 10 давлати қаторига кирди. 2020 йилда мамлакатимиз 80-ўринда қайд этилган бўлса, бугунги кунда 71 поғона юқорилашга эришган. Демак, давлат бошқарувида рақамли трансформация жараёнлари жадаллашган. GovTech индекси давлат хизматларининг онлайн кўриниши, рақамли тизимлар ва фуқароларнинг электрон иштирок даражасини баҳолайди. 2025 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. Менимча, бу натижа рақамлар билан чекланиб қолмаслиги керак. Барибир энг асосий вазифа — рақамли давлат хизматлари фуқаролар учун ҳақиқатан ҳам қулай ва ишончли бўлиши.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...