uk
Feedback
Pressuzb

Pressuzb

Відкрити в Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
23 227
Підписники
-724 години
-977 днів
-33130 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тошкентда ўтказилиши кутилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви олдидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди.
“Жаҳон тартиботининг кенг кўламда трансформацияга учраши, глобал иқтисо­диётни парчалашга қаратилган хатарлар, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар­нинг кескинлашиб бораётгани саъй-ҳа­ракатларимизни бирлаштириш йўлидаги интилишимизни кучайтирди. Буларнинг барчаси Марказий Осиё дав­латларидан янада жипс ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишни тақозо этади. Айнан шу­нинг учун ҳам бугунги кунда ҳамкорли­гимизни мустаҳкамлаш шунчаки сиёсий мақсад эмас, балки стратегик заруратдир. Марказий Осиё барқарорлик ва бунёдкор­лик ҳудудига, минтақавий ўзаро боғлиқ­лик барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганининг намунасига айланди”, дейилади давлат раҳбарининг мақоласида.
@pressuzb
Показати все...
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов ва Президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов Дэвид Беднар бошчилигидаги АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди. Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, эндиликда Ўзбекистон резидентлари Ўзбекистон банкларидаги ҳисобварақларидан маблағларни АҚШда корхоналар ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки филиалларини маблағ билан тўлдириш учун эркин ўтказишлари мумкин бўлади. @pressuzb
Показати все...
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” ва “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби тасдиқланди “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилади. Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 20 майга қадар Агентлик директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга ҳар йили 1 июнь – Агентлик ташкил этилган кун арафасида Агентлик директори томонидан кўкрак нишони тантанали равишда топширилади. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади. ⁃ “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ҳар йили 1 майга қадар тақдим этилади. Кўкрак нишони, қоида тариқасида, ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида тантанали вазиятда топширилади. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади. @pressuzb
Показати все...
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этилади — Президент фармони Президент Администрацияси раҳбарига Ўзбекистон томонидан Кенгаш таркибини, унинг регламентини ва фаолияти тартиб-таомилларини тасдиқлаш ваколати берилади. @pressuzb
Показати все...
2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими киритилади — Президент фармони @pressuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Отабек Умаров Президент давлат хавфсизлик хизмати куни билан табриклади “1991 йилда ташкил этилган бу хизмат Ватан ва Президент манфаатларини ҳимоя қилишда садоқат, жасорат ва ҳалоллик рамзига айланди. Барча ходимларга соғлик, матонат, ақл-заковат ва юксак масъулият билан юритаётган хизматингизда муваффақият тилайман. Юрт тинчлиги, барқарорлик ва фаровонлик сизнинг олижаноб фаолиятингизга ҳамроҳ бўлсин”, - деб ёзди О.Умаров. @pressuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️Тошкент шаҳрида айни пайтда 10 балли тирбандлик кузатилмоқда. @pressuzb
Показати все...
Uzbekistan Airways 11.11 акциясини эълон қилди 11 ноябрдан 18 ноябргача иқтисодий классдаги парвозлар учун чипталарни тарифдан 20% гача чегирма билан харид қилишин мумкин. Акция Ўзбекистондан амалга ошириладиган барча йўналишларга, шу жумладан бориш ва қайтиш авиақатновларига ҳам тааллуқли. @pressuzb
Показати все...
Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Пўлат Бобожонов ва мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова бошчилигида Оҳангарон тумани, Ойбулоқ қишлоғи ҳудудида дарахт экиш тадбири ташкил этилди. @pressuzb
Показати все...
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 11 ноябрь куни пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда Янги Тошкентда кўп функцияли футбол стадионини барпо этиш лойиҳаси билан танишади. Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ушбу иншоотга тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтади. @pressuzb
Показати все...
Исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди ва Сенатга юборилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ислом банк фаолиятига оид қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни асосий ҳамда якуний ўқишларда қабул қилди. У қуйидагиларни ўз ичига олади: ⁃ ислом молияси билан ишлаш учун лицензия олиш талаблари; ⁃ ушбу лицензияга эга банкларга савдо фаолияти билан шуғулланишга ва юридик шахслар капиталида тўғридан-тўғри иштирок этишга рухсат бериш; ⁃ ислом молияси соҳасини солиққа тортишни тартибга солувчи нормалар. Айни пайтда қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланишини кутмоқда, кучга кириши учун уни президент имзолаши керак: @pressuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тиббиётдаги ислоҳотлар давом этади, энди тизим ходимлари ҳам муносиб рағбатлантирилади Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасининг ўзига 230 трлн сўм сармоя (20 млрд доллар) йўналтирилди. Натижада жойларда 187 янги поликлиника ва шифохона ишга тушди, 1,2 минг муассаса реконструкция қилиниб, жиҳозланди. Бу шунчаки қуруқ рақамлар эмас, аксинча унинг ортида инсон ҳаёти, давлатнинг ғамхўрлиги ва миллатнинг соғлом келажаги турибди. Тиббиётдаги бу ишлар давом эттирилади. Энди тизим ходимларига ҳам давлатнинг ғамхўрлиги кучайтирилади. Шу жумладан, шифокорларнинг меҳнати учун илк бор тўлиқ ижтимоий кафолатлар тизими жорий этилмоқда: байрам мукофотлари, устамалар, дам олиш марказлари, ипотека ва таълим имтиёзлари. Давлат фақат талаб қилмайди, балки қадрлайди. @pressuzb
Показати все...
Тиббиёт ходимлари учун бир қатор янги имкониятлар эълон қилиниши кутилмоқда Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат тиббиёт университетига ташриф буюради. Давлат раҳбари университет фаолияти билан танишиб, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимларига давлат мукофотларини топширади ҳамда улар билан тизимдаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларни муҳокама қилади. Маълумотларга кўра, тиббиёт ходимлари учун кўплаб имкониятлар эълон қилиниши кутилмоқда. @pressuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе лавозимидан озод этилди. @pressuzb
Показати все...
❗️2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади — президент қарори @pressuzb
Показати все...
01:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Турли соҳа вакилларининг байрамида олис ҳудудларда фаолият юритадиган, уларнинг машаққатли меҳнатини кўрсатиб берадиган “Қаҳрамонлар” лойиҳасининг бу галги сони тиббиёт ходимлари кунига бағишланибди. Унда ўз касбига садоқат билан хизмат қилаётган бухоролик шифокор Отабек Наимовнинг фаолияти ва меҳнати очиб берилган. Лойиҳа “Агробанк” томонидан йўлга қўйилган бўлиб, ҳар галгидек бу сафар ҳам жуда қизиқарли кўрсатув тайёрлашган.
“Инсон ҳаётининг энг олий неъматларидан бири — соғлик. Шу неъматни асраш йўлида кеча-ю кундуз тиним билмай хизмат қилаётганлар бор — улар бизнинг шифокорларимиз, ҳақиқий қаҳрамонларимиздир”, - деб ёзади банк Telegram каналида.
Видеони Агробанкнинг YouTube саҳифасида томоша қилинг. @pressuzb
Показати все...
IMG_0437.MP433.86 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди. OncoDaily халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгиловчи етакчиларни ўз ичига олган "Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл" рейтингини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон Биринчи хоними, «Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор. Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган. @pressuzb
Показати все...
00:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Халқаро даражада ижтимоий тармоқларни портлатган “жест”. @pressuzb
Показати все...
2.28 MB
Ҳар куни қарийб 1 млн йўловчига хизмат кўрсатадиган Тошкент метросининг бекатларида “Турон китоб бекати” ташкил этилибди. Маърифат улашишга қаратилган ушбу эзгу ташаббус “Туронбанк” ҳомийлигида йўлга қўйилган. “Турон китоб бекати” жавонларидаги асарлар “Ишонч асосидаги китоб алмашинуви” тамойилига асосланади: йўловчи китобни олиб, манзилига етгунча ўқийди ва уни бошқа бекатдаги жавонга қайтаради. Шу орқали метро йўловчилари ўртасида ўқиш, фикрлаш ва билим алмашиш маданияти шаклланади.
“Банк фақат молиявий хизмат кўрсатувчи муассаса эмас, балки жамиятда маданий ва маънавий қадриятларни ривожлантирувчи кучли ижтимоий платформадир. ‘Турон китоб бекати’ орқали биз ҳар бир йўловчини ўқишга ундайдиган, фикрлашга чорлайдиган, маънавий бойлик улашадиган муҳит яратмоқдамиз”, - деди “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Чори Мирзаев.
@pressuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни “бутун дунёнинг президенти” деб атади ҳамда Марказий Осиёда доимий котибият ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. @pressuzb
Показати все...