uz
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
84 693
Obunachilar
-42724 soatlar
-2 1567 kunlar
-7 80430 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Шомуродов Туркия чемпионатининг энг яхши футболчисига айланди
Элдор Шомуродов («Истанбул Башакшеҳир») Туркия чемпионатида гол+пас бўйича яққол пешқадамга айланди. Кеча, 17-турда Истанбулда «Газиантеп»га қарши ўйиндаги йирик ғалабага (5:1) у 1 гол ва 1 ассисти билан ҳисса қўшди. Шу тариқа голлари 12 тага, ассистлари 3 тага етди. Чемпионатда «Башакшеҳир» киритган жами 27 та голнинг 15 тасида у бевосита қатнашган. Марко Асенсио («Фенербаҳче») ҳисобида 8 гол ва 5 ассист бор. Пол Онуачу(«Трабзонспор») эса 11 гол ва 1 ассистга эришган. Яна бир юртдошимиз Аббосбек Файзуллаев ҳам «Газиантеп»га қаршиажойиб ўйин кўрсатди. У бир гол уришдан ташқари, йўллаган зарбасидан сўнг рақиб футболчиси автогол уриб қўйди. Йирик ғалабадан сўнг «Истанбул Башакшеҳир» турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди (23 очко).
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида жами 2 109 та корхоналар фаолият юритмоқда. Улардан 487 таси қўшма ва 1 622 таси хорижий корхоналардир. Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича: Тошкент шаҳри – 1 292 та Тошкент вилояти – 288 та Самарқанд вилояти – 111 та Фарғона вилояти – 70 та Андижон вилояти – 57 та Жиззах вилояти – 55 та Бухоро вилояти – 44 та Наманган вилояти – 42 та Хоразм вилояти – 31 та Навоий вилояти – 30 та Сурхондарё вилояти – 30 та Сирдарё вилояти – 22 та Қашқадарё вилояти – 19 та Қорақалпоғистон Республикаси – 18 та
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Майкл Жексоннинг тансоқчиси унинг Эпштейн билан тушган суратига изоҳ берди
Унга кўра, оммага эълон қилинган материалларда пайдо бўлган Жеффрий Эпштейн ва Майкл Жексон тушган сурат АҚШнинг Флорида штатида кўчмас мулкни кўздан кечириш вақтида олинган. Тансоқчининг айтишича, ўша пайтда поп қироли – Майкл Жексон ҳатто Эпштейн ким эканини ҳам билмаган. Шунчаки, хонанда барча мухлисларига нисбатан хушмуомала бўлган ва суратга тушишни ҳеч қачон рад этмаган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда қотиллик жинояти камайиб, номусга тегиш жинояти ортгани очиқланди
ИИВ масъулларининг таъкидлашича, 2024 йилда 60 та қотиллик жинояти қайд этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 31 тага тушган. ЙТҲ эса 9365 тадан 8738 тага камайган. Бироқ, номусга тегиш жинояти ўтган йилга нисбатан 359 тадан 381 тага кўпайган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Янги йил арафасида озиқ-овқат нархлари назоратга олинади
Рақобат қўмитаси Янги йил байрами арафасида аҳоли томонидан талаб кескин ошадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу муносабат билан “Korzinka”, “Makro”, “Havas”, “Baraka”, Magnum, Assorti, “B1” ва “Magnit” каби йирик савдо тармоқларига тегишли кўрсатмалар юборилди. Унга кўра, савдо тармоқлари етказиб берувчилар томонидан нархларни ўзгартириш, логистика харажатлари ёки бошқа омиллар сабабли нарх ошиши эҳтимоли ҳақида қўмитани тезкор хабардор қилиб бориши ҳамда нархларни асоссиз оширишга йўл қўймаслиги лозим. Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар қаторига гўшт, ёғ, шакар, ун, картошка, сабзи, пиёз ва бошқа асосий озиқ-овқат турлари киради.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Экостиккер бўйича жарималар 2026 йилдан қўлланилмайди
Ижтимоий тармоқларда 2026 йилдан “экологик ҳудуд”га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилади, деган нотўғри талқиндаги хабарлар тарқалмоқда. Расмий маълумотларга кўра, “Экологик транспорт” (экостиккер) тизими доирасида жарима чоралари фақат 2028 йилдан бошлаб жорий этилади. 🔹 2026 йил — тизимни йўлга қўйиш; 🔹 ҳайдовчиларни хабардор қилиш; 🔹 экологик маданиятни шакллантириш даври ҳисобланади. Шу боис, 2026–2027 йилларда экостиккер бўйича жарималар қўлланилмайди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Бола бошига кириб қолган дарахт шохчаси билан 5 йил яшади
Қозоғистонда 10 ёшли бола 5 йил аввал дарахт шохчасига йиқилиб жароҳат олган. Яра ювилиб, сўнг тикиб қўйилган. Аммо яра бир йил давомида яллиғланиб турган ва охир-оқибат бола операция қилинган. Шифокорлар операция ўтказиб, боланинг бошидан дарахт шохи бўлагини тўлиқ олиб ташлашган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Сегодня_хотим_поделиться_недавним_клиническим_случаем,_который,.mp41.28 KB
Италияда Санта Клауслар пойгаси ўтказилди
Италиянинг Венеция шаҳридаги Катта Каналда анъанавий Санта Клаус пойгаси бўлиб ўтган. Cаъ Фосcари университети ва шаҳар кенгаши кўмагида ташкил этилган тадбир канал бўйида байрамона тантаналарни бирлаштиради.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
AQM6HdfihVeN_VL1Px0nrGgrxrnnofsBbHLEJv05hf_a4Nth4BcRGmNpZMdaI_gV5.mp416.98 MB
2025-12-22 12.53.52.mp43.12 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Қозоғистонда 54 йиллик ҳарорат рекорди янгиланди
Бу йил Қозоғистонда ноябрь ойида об-ҳаво ғайриоддий даражада илиқ бўлган, ойнинг иккинчи ярмида ҳатто ҳарорат рекордлари қайд этилган. Синоптикларга кўра, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ақтўбе метеорология станциясида ҳаво ҳарорати +13,2 даражага етиб, 2023 йилда қайд этилган аввалги рекордни (+10,6 даража) ортда қолдирган. 26 ноябрь куни Қарағанда метеорология станциясида +9,4 даража максимал ҳарорат қайд этилиб, 1971 йилги рекорд (+6,9 даража)дан юқори бўлган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда фаолият юритади
Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бунинг асосий сабаби – газ босими пасайган вақтларда вазирлик ва ҳокимликлар томонидан биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ (ёқилғи) билан узлуксиз таъминлаш ҳисобга олинади. Яъни, жамоат транспортининг барқарор ишлаши, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Телефондан узоқ фойдаланиш депрессияга олиб келади — тадқиқот
Кореялик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, телефонда кунига тўрт соатдан ортиқ вақт ўтказиш ўсмирларда стрессни кучайтириши ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш фикрини келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, смартфонлардан тез-тез фойдаланадиган болаларда уйқу бузилиши ва депрессив аломатлари кузатилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Энди газ тармоғи иситиш ва овқат тайёрлаш учун улаб берилмайди
Ўзбекистонда газни фақат «ёқиш», жумладан, иситиш ва овқат тайёрлаш учун ишлатадиган истеъмолчилар учун газ етказиб бериш бўйича техник шартлар бериш тўхтатилди. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
01:06
Video unavailableShow in Telegram
Индонезияда сув тошқинлари мингдан ортиқ одам умрига зомин бўлди
Табиий офатдан, шунингдек, 7 мингдан зиёд одам жароҳат олган, яна 175 киши бедарак йўқолган, дея хабар берди мамлакатнинг табиий офатлар бўйича агентилиги. Фавқулодда ҳодиса сабаб 1 млн ортиқ аҳоли ўз уйларини тарк этишга ҳам мажбур бўлган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
24.94 MB
01:07
Video unavailableShow in Telegram
"Мен бу ҳолатдан шокдаман" Ваниҳоят, Путин Қобилжоннинг ўлими ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга тожикистонлик Қобилжоннинг ўлдирилиши билан боғлиқ масалада ҳамдардлик билдирди. Ушбу фожиа бўйича Россия раҳбари Тожикистон Президентига баёнот берган. У мазкур жиноятдан чуқур ҳайратда қолганини айтиб, айбдорлар, албатта, жазоланишини таъкидлаган. Россия президенти Қобилжоннинг ўлдирилиши ходисасини терактга тенглаштирди.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
4.73 MB
00:18
Video unavailableShow in Telegram
🔞Туркияда 5-синф ўқувчиси директорини отиб ташлади
Мерсин шаҳрида 12 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси мактаб ҳовлисида 39 ёшли директорига милтиқдан ўқ узган. Директор оғир жароҳат олган ва аҳволи оғир экани айтилмоқда. Вояга етмаган ўқувчи қўлга олинган, унинг отаси ҳам ҳибсга олинган. Мактабда дарслар тўхтатилган.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
1.97 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев Россияга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Янги йил байрами арафасида қор ёғиши мумкин Бу ҳақда “Ўзгидромет” директори ёзиб қолдирди. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Туркиядан Бишкекка 179 нафар йўловчини олиб кетаётган самолёт Тошкентга қўнди
Бунга Бишкек аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Ўзбекистонга визаси бўлмаган фуқаролар жўнаб кетгунга қадар Тошкент халқаро аэропортининг транзит зонасида сақланади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Мирзиёев "Эрмитаж"га ташриф буюрди
Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейига ташриф буюрди. Етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейларидан бирининг экспозицияси билан танишдилар. Ташриф чоғида Россия ва Европа тарихи ҳамда бадиий меросининг асосий босқичларини акс эттирган Бош музей мажмуаси заллари билан танишилди. Делегациялар раҳбарлари Александр залида бўлиб, бадиий кумуш экспозициясини кўздан кечирдилар, шунингдек, тантанали маросимлар ва расмий тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган Пикетлар зали ва Герблар залига ташриф буюрдилар. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган бетакрор буюмлар сақланувчи Олтин хазина, афсонавий “Товус” механик соати жойлашган Кичик Эрмитажнинг Павилёнлар зали меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Қашқадарёда 134 нафар талаба хотин-қизларнинг контракт пули тўлаб берилди
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишига кўмаклашиш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан тегишли қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, вилоятдаги 134 нафар талаба хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун тўлов-шартнома харажатларига қарийб 1 млрд 128 млн сўм маблағ ажратилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...