Kun.uz | Расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

1 116 538
المشتركون
-62924 ساعات
-2 3777 أيام
-7 85430 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
Узоқ хориж мамлакатларидан ишчи кучи жалб этиш «тажрибаси»ни давом эттиришга қарор қилишган.
👉 https://kun.uz/kr/14390070
Kun.uz расмий канали
😁 1 663👍 387❤ 280😢 85🤔 47🤯 31🔥 24😍 19
Photo unavailableShow in Telegram
Илон Маск 700 млрд доллардан ортиқ бойликка эга бўлган илк инсонга айланди
Маск навбатдаги молиявий рекордни ўрнатди. Атиги беш кун олдин, 15 декабр куни у 600 млрд доллардан ортиқ бойликка эришган тарихдаги биринчи инсон бўлганди.
👉 https://kun.uz/kr/54533044
Kun.uz расмий канали
❤ 636🔥 308👍 304🤯 159😁 96🤔 58😢 30😍 28
Photo unavailableShow in Telegram
Тимофей инсоният кўксига пичоқ урди – ҳафта дайжести
Ҳафта давомида Москвада даҳшатли қотиллик содир бўлди, Купянск борасида тортишув давом этди, Трамп грин-картани бекор қилди. Роликда ҳафтанинг муҳим воқеаларини эслаймиз.
📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
😢 596❤ 251👍 74🤯 65😁 29🔥 15🤔 11
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ ҳарбийлари Венесуэла соҳиллари яқинида яна бир нефт танкерини қўлга олди
Бу АҚШ президенти Доналд Трампнинг Венесуэлага келаётган ва ундан чиқаётган, Америка санкциялари остида бўлган барча нефт танкерларини тўлиқ блокировка қилиш тўғрисидаги буйруғидан бир неча кун ўтиб рўй берди.
👉 https://kun.uz/kr/22414397
Kun.uz расмий канали
😢 284❤ 273🤯 132👍 61🤔 51😁 29🔥 6😍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Украина Россиянинг Каспий денгизидаги кемасига зарба берди
Денгиз ҳудудидаги бурғилаш платформаси ҳам дронлар ҳужуми остида қолган.
👉 https://kun.uz/kr/16595488
Kun.uz расмий канали
👍 888❤ 249😢 82😁 53🤯 47🔥 36🤔 34😍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
Темирйўл кесишмасида тўхтаган ҳайдовчи транспортни қўл тормозига қўймасдан пастга тушган, натижада ҳаракатланиб кетган автобус уни олдиндаги транспортга қисиб қўйган.
👉 https://kun.uz/kr/50502935
Kun.uz расмий канали
😢 1 127❤ 294🤔 45👍 37🤯 31🔥 19😁 15
Photo unavailableShow in Telegram
Қумқўрғондан хушхабар: Ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб кредитга ўтказилган уйларнинг қарзорлигини ҳомий ташкилот тўлиқ ёпди
Kun.uz Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб, аслида кредитга берилган уйлар қарздорлиги сўндирилмагани учун банк ихтиёрига тортиб олинаётгани ҳақида материал эълон қилганди. UNICON-SOFT раҳбарияти бу 8 нафар фуқаронинг муаммосига бефарқ қарамади – уларнинг кредитдан қарздорлиги (жами 1 млрд 344 млн) тўлиқ сўндирилиб, уй-жойлар кадастр ҳужжатлари ўз эгаларига қайтариб берилди.
👉 https://kun.uz/kr/64151024
Kun.uz расмий канали
👍 3 389❤ 722🔥 148😢 64😁 53🤔 46😍 19🤯 15
Photo unavailableShow in Telegram
Мбаппе ва Ҳоланд Роналдунинг рекордларини такрорлади
Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/kr/46152593
Kun.uz расмий канали
❤ 407👍 128😁 35🔥 19🤯 8😢 2😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Энергетикада катта истеъфо ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
Нефт-газ соҳасида кадрлар алмашинуви: Сангинов ва Сиддиқовдан фарқли равишда, Султоновга зарбоф тўн кийдирилмади. Шов-шувли жиноятга шов-шувли ҳукм: зўравонни қўллаган судялар устидан текширув бошланди. Тиббиётда электрон рецепт талаби: янги тизимга секин-аста ўтилади. Энг билимли ёшлар тақдирланди: улар орасида 1 млрд сўм олганлар ҳам бор.
Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид айрим хабарлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
❤ 476👍 114😁 67😢 29🤯 22🤔 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қиш энерготизимни синамоқда: Бугун қаерларда электр узилишлари бўлди?
Сергелидаги электр узилиши айрим жойларда камида 19 соат давом этди. Умуман олганда, ҳам авариявий, ҳам режали таъмирлаш билан боғлиқ турлича давомийликдаги узилишлар Андижондан то Хоразмгача бир қатор ҳудудларни қамраб олди.
👉 https://kun.uz/kr/47021163
Kun.uz расмий канали
😁 971❤ 357😢 260🤯 115👍 87🤔 37🔥 22😍 9
Photo unavailableShow in Telegram
Хорватия ва Сербияда ишлаётган ўзбекистонлик фуқаролардан мурожаатлар кўпайган – Миграция агентлиги
Инсофсиз иш берувчилар иш ҳақининг тўланмаслиги ёки кечиктирилиши, қўшимча тўлов талаблари ва депортация билан таҳдидлар, ноқонуний ишлаётган фуқароларни тўсатдан ишдан бўшатиш ва кейинчалик ишлаб топилган маблағларни тўлашдан бош тортиш каби ҳолатлар содир этилган.
👉 https://kun.uz/kr/48172910
Kun.uz расмий канали
😢 922❤ 411🤯 164🤔 139👍 55😁 39🔥 12😍 10
02:19
Video unavailableShow in Telegram
“Ҳукуматингиз кўмагини доимий ҳис қилишни истаймиз” – “Тоёта Тсушо” минтақавий директори
Президент Японияга сафари чоғида ушбу давлатдаги энг катта бизнес вакиллари билан кўришиб, бизнес форуми ҳам ўтказди. Унда қатнашган кўплаб япон компаниялари аллақачон Ўзбекистон бозорида фаол. Kun.uz билан гаплашган “Toyota Tsusho” корпорацияси минтақавий директорига кўра, улар ҳукуматдан доимий кўмак истайди.
👉 https://kun.uz/kr/57829008
Kun.uz расмий канали
“Toyota Tsusho” mintaqaviy ijrochi direktori_1.mp412.20 MB
❤ 447😁 158👍 130🤔 20😢 17🔥 4
04:34
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экостикерлар жорий этила бошланди
Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январидан экостикерлар жорий қилиш амалиёти бошланади.
👉 https://kun.uz/kr/70440085
Kun.uz расмий канали
ECO qayta_1.mp421.46 MB
🤯 321❤ 206😁 150👍 73😢 31🤔 23🔥 16
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёевдан Токиодан Санкт-Петербургга йўл олди
Японияга ташриф дастуридан ўрин олган расмий тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Санкт-Петербургга жўнаб кетди. У ерда Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
👉 https://kun.uz/kr/14744647
Kun.uz расмий канали
👍 776🤔 418❤ 277😁 184😢 81🤯 70🔥 58😍 14
01:36
Video unavailableShow in Telegram
Фарғоналик 11-синф ўқувчиси Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютди
Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи Ҳарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинди, у 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олди.
Kun.uz мухбири у ўқийдиган мактабда бўлиб, кўрсатув тайёрлади. Дилафрўзнинг бу муваффақиятга эришиш йўли ҳақидаги ҳикоясини тез орада сайтимиз саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
Kun.uz расмий канали
Reklama 144p.mp426.42 MB
👍 2 313❤ 643🔥 153😁 32🤯 31😍 24😢 20🤔 18
Ўзбекистон ва Япония ўзаро муносабатларни янги даражага кўтарди
Ўзбекистон президенти ва Япония бош вазирининг Токиодаги музокаралари якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, давлат раҳбарлари Келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ҳамкорликдаги янги лойиҳаларнинг умумий қиймати 12 млрд долларга баҳоланмоқда.
Самарқандда Япония модели ва стандартларига асосланган махсус иқтисодий зона барпо этилади. Цукуба университети билан бирга Тошкентда Ўзбекистон–Япония университети очилади.
👉 https://kun.uz/kr/75865712
Kun.uz расмий канали
japam20_1.mp410.47 MB
👍 930❤ 342😁 53🤔 24🔥 12😢 11🤯 3😍 1
02:45
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Ўзбекистонда энг биринчи бўлиб HONOR компаниясини ичкаридан кўришга муваффақ бўлдик.
Хитойдаги сафарда компаниянинг R&D тадқиқотлар марказига ташриф буюрдик ва қурилмалар билан ўтказиладиган синовларни ўз қолимиз билан амалга оширдик. Қолаверса, компаниянинг бош офиси ва Alpha Store дўконида ҳам мехмон бўлдик.
Бу бўйича тўлиқ видеони Youtube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.📹 YouTube'да томоша қилинг 💬 Telegram'да томоша қилинг
32.27 MB
❤ 340👍 143😁 23🔥 12🤔 9😢 3😍 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Исроил сулҳга қарамай Ғазодаги бошпанага ҳужум уюштирди: камида 6 киши ҳалок бўлди
Исроил танкларидан отилган снарядлар кўчирилганлар учун бошпанага айлантирилган мактаб биносига теккан. Ҳужум —Қатар, Миср ва Туркия вакиллари сулҳнинг кейинги босқичи муҳокамаси учун АҚШда бўлиб турган вақтда юз берди.
👉 https://kun.uz/kr/16656784
Kun.uz расмий канали
😢 878🤯 336❤ 214🤔 23🔥 16😁 10👍 9😍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Яшнободда Lacetti қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб Nexia-3 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди
20 декабр куни соат 03:45 ларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Lacetti ва Nexia-3 автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Nexia-3 автомашинаси йўловчиси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
👉 https://kun.uz/kr/63136026
Kun.uz расмий канали
😢 504❤ 252🤯 48👍 28🔥 16😁 5🤔 4
Саида Мирзиёева “Сеҳрландия” мултфилми ҳақида: “Бу – биринчи қадам”
Тошкентда “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” мултфилмининг премьераси бўлиб ўтди. Унда қатнашган Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева асарни болалар учун миллий контент яратишдаги биринчи қадам деб атади. “Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мултфилмларни кўриб улғайиши жуда муҳим”, деди у.
👉 https://kun.uz/kr/00802531
Kun.uz расмий канали
👍 886❤ 438😁 265🔥 56🤯 44🤔 38😢 29😍 11
