uk
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
1 116 490
Підписники
-62924 години
-2 3777 днів
-7 85430 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📆 Яна бир ҳафта кўз очиб-юмгунча ўтди. Хўш, ТЕХНО оламда нима гап? Ҳафта давомида бўлиб ўтган янгиликларни эслаб ўтамиз. — iMac Pro қайтмоқда: нималар маълум?; — 2026-йилдан HDD’лар қимматлашади. Сабаби нимада?; — Nano Banana энди ортда қолди. OpenAI ChatGPT Images номли янги расм генераторини ишга туширди; — Букилувчи iPhone’нинг CAD-чизмалари тарқалди; — Instagram iPhone’даги Liquid Glass дизайнини синовдан ўтказмоқда; — Xiaomi 17 Ultra тақдимотига саноқли кунлар қолганда деярли барча тафсилотлар тармоқда маълум бўлмоқда; — Энди Gemini орқали AI ёки ҳақиқий видеоларни ажратиш имконияти пайдо бўлди; 👨‍💻 Рақамли дунёда адашиб қолмаслик учун “Kun.uz Технология” саҳифасини кузатиб боринг. 👉 https://t.me/+FhwW7Y1BQSthZDAy
Показати все...
389👍 63😁 21🔥 16🤔 14🤯 14😍 6😢 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд долларликдан ортиқ келишувларга эришилди Ушбу келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва сув ресурслари, транспорт ва шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, табиий офатлар хавфини бошқариш соҳаларини қамраб олади. 👉 https://kun.uz/kr/27466452 Kun.uz расмий канали
Показати все...
👍 1 090 328🔥 150😁 133🤔 45🤯 22😢 16😍 12
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Украина армияси Купянскни қисман озод этган, аммо бошқа участкаларда вазият оғирлашмоқда Украина қуролли кучлари мудофаасининг айнан қайси нуқталарида инқироз чуқурроқ? 👉 https://kun.uz/kr/32058309 Kun.uz расмий канали
Показати все...
👍 361 236😁 60😢 42🤯 41🤔 33🔥 14😍 10
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади Узоқ хориж мамлакатларидан ишчи кучи жалб этиш «тажрибаси»ни давом эттиришга қарор қилишган. 👉 https://kun.uz/kr/14390070 Kun.uz расмий канали
Показати все...
😁 1 663👍 387 280😢 85🤔 47🤯 31🔥 24😍 19
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Илон Маск 700 млрд доллардан ортиқ бойликка эга бўлган илк инсонга айланди Маск навбатдаги молиявий рекордни ўрнатди. Атиги беш кун олдин, 15 декабр куни у 600 млрд доллардан ортиқ бойликка эришган тарихдаги биринчи инсон бўлганди. 👉 https://kun.uz/kr/54533044 Kun.uz расмий канали
Показати все...
636🔥 308👍 304🤯 159😁 96🤔 58😢 30😍 28
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тимофей инсоният кўксига пичоқ урди – ҳафта дайжести Ҳафта давомида Москвада даҳшатли қотиллик содир бўлди, Купянск борасида тортишув давом этди, Трамп грин-картани бекор қилди. Роликда ҳафтанинг муҳим воқеаларини эслаймиз. 📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Показати все...
😢 596 251👍 74🤯 65😁 29🔥 15🤔 11
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АҚШ ҳарбийлари Венесуэла соҳиллари яқинида яна бир нефт танкерини қўлга олди Бу АҚШ президенти Доналд Трампнинг Венесуэлага келаётган ва ундан чиқаётган, Америка санкциялари остида бўлган барча нефт танкерларини тўлиқ блокировка қилиш тўғрисидаги буйруғидан бир неча кун ўтиб рўй берди. 👉 https://kun.uz/kr/22414397 Kun.uz расмий канали
Показати все...
😢 284 273🤯 132👍 61🤔 51😁 29🔥 6😍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Украина Россиянинг Каспий денгизидаги кемасига зарба берди Денгиз ҳудудидаги бурғилаш платформаси ҳам дронлар ҳужуми остида қолган. 👉 https://kun.uz/kr/16595488 Kun.uz расмий канали
Показати все...
👍 888 249😢 82😁 53🤯 47🔥 36🤔 34😍 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди Темирйўл кесишмасида тўхтаган ҳайдовчи транспортни қўл тормозига қўймасдан пастга тушган, натижада ҳаракатланиб кетган автобус уни олдиндаги транспортга қисиб қўйган. 👉 https://kun.uz/kr/50502935 Kun.uz расмий канали
Показати все...
😢 1 127 294🤔 45👍 37🤯 31🔥 19😁 15
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қумқўрғондан хушхабар: Ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб кредитга ўтказилган уйларнинг қарзорлигини ҳомий ташкилот тўлиқ ёпди Kun.uz Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб, аслида кредитга берилган уйлар қарздорлиги сўндирилмагани учун банк ихтиёрига тортиб олинаётгани ҳақида материал эълон қилганди. UNICON-SOFT раҳбарияти бу 8 нафар фуқаронинг муаммосига бефарқ қарамади – уларнинг кредитдан қарздорлиги (жами 1 млрд 344 млн) тўлиқ сўндирилиб, уй-жойлар кадастр ҳужжатлари ўз эгаларига қайтариб берилди. 👉 https://kun.uz/kr/64151024 Kun.uz расмий канали
Показати все...
👍 3 389 722🔥 148😢 64😁 53🤔 46😍 19🤯 15
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Мбаппе ва Ҳоланд Роналдунинг рекордларини такрорлади Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият. 📹 👉 https://kun.uz/kr/46152593 Kun.uz расмий канали
Показати все...
407👍 128😁 35🔥 19🤯 8😢 2😍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Энергетикада катта истеъфо ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести Нефт-газ соҳасида кадрлар алмашинуви: Сангинов ва Сиддиқовдан фарқли равишда, Султоновга зарбоф тўн кийдирилмади. Шов-шувли жиноятга шов-шувли ҳукм: зўравонни қўллаган судялар устидан текширув бошланди. Тиббиётда электрон рецепт талаби: янги тизимга секин-аста ўтилади. Энг билимли ёшлар тақдирланди: улар орасида 1 млрд сўм олганлар ҳам бор. Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид айрим хабарлари – Kun.uz дайжестида. 📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Показати все...
476👍 114😁 67😢 29🤯 22🤔 3🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қиш энерготизимни синамоқда: Бугун қаерларда электр узилишлари бўлди? Сергелидаги электр узилиши айрим жойларда камида 19 соат давом этди. Умуман олганда, ҳам авариявий, ҳам режали таъмирлаш билан боғлиқ турлича давомийликдаги узилишлар Андижондан то Хоразмгача бир қатор ҳудудларни қамраб олди. 👉 https://kun.uz/kr/47021163 Kun.uz расмий канали
Показати все...
😁 971 357😢 260🤯 115👍 87🤔 37🔥 22😍 9
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Хорватия ва Сербияда ишлаётган ўзбекистонлик фуқаролардан мурожаатлар кўпайган – Миграция агентлиги Инсофсиз иш берувчилар иш ҳақининг тўланмаслиги ёки кечиктирилиши, қўшимча тўлов талаблари ва депортация билан таҳдидлар, ноқонуний ишлаётган фуқароларни тўсатдан ишдан бўшатиш ва кейинчалик ишлаб топилган маблағларни тўлашдан бош тортиш каби ҳолатлар содир этилган. 👉 https://kun.uz/kr/48172910 Kun.uz расмий канали
Показати все...
😢 922 411🤯 164🤔 139👍 55😁 39🔥 12😍 10
02:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
“Ҳукуматингиз кўмагини доимий ҳис қилишни истаймиз” – “Тоёта Тсушо” минтақавий директори Президент Японияга сафари чоғида ушбу давлатдаги энг катта бизнес вакиллари билан кўришиб, бизнес форуми ҳам ўтказди. Унда қатнашган кўплаб япон компаниялари аллақачон Ўзбекистон бозорида фаол. Kun.uz билан гаплашган “Toyota Tsusho” корпорацияси минтақавий директорига кўра, улар ҳукуматдан доимий кўмак истайди. 👉 https://kun.uz/kr/57829008 Kun.uz расмий канали
Показати все...
“Toyota Tsusho” mintaqaviy ijrochi direktori_1.mp412.20 MB
447😁 158👍 130🤔 20😢 17🔥 4
04:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экостикерлар жорий этила бошланди Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январидан экостикерлар жорий қилиш амалиёти бошланади. 👉 https://kun.uz/kr/70440085 Kun.uz расмий канали
Показати все...
ECO qayta_1.mp421.46 MB
🤯 321 206😁 150👍 73😢 31🤔 23🔥 16
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шавкат Мирзиёевдан Токиодан Санкт-Петербургга йўл олди Японияга ташриф дастуридан ўрин олган расмий тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Санкт-Петербургга жўнаб кетди. У ерда Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммити бўлиб ўтади. 👉 https://kun.uz/kr/14744647 Kun.uz расмий канали
Показати все...
👍 776🤔 418 277😁 184😢 81🤯 70🔥 58😍 14
01:36
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Фарғоналик 11-синф ўқувчиси Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютди Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи Ҳарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинди, у 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олди. Kun.uz мухбири у ўқийдиган мактабда бўлиб, кўрсатув тайёрлади. Дилафрўзнинг бу муваффақиятга эришиш йўли ҳақидаги ҳикоясини тез орада сайтимиз саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин. Kun.uz расмий канали
Показати все...
Reklama 144p.mp426.42 MB
👍 2 313 643🔥 153😁 32🤯 31😍 24😢 20🤔 18
Ўзбекистон ва Япония ўзаро муносабатларни янги даражага кўтарди Ўзбекистон президенти ва Япония бош вазирининг Токиодаги музокаралари якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, давлат раҳбарлари Келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ҳамкорликдаги янги лойиҳаларнинг умумий қиймати 12 млрд долларга баҳоланмоқда. Самарқандда Япония модели ва стандартларига асосланган махсус иқтисодий зона барпо этилади. Цукуба университети билан бирга Тошкентда Ўзбекистон–Япония университети очилади. 👉 https://kun.uz/kr/75865712 Kun.uz расмий канали
Показати все...
japam20_1.mp410.47 MB
👍 930 342😁 53🤔 24🔥 12😢 11🤯 3😍 1
02:45
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ Ўзбекистонда энг биринчи бўлиб HONOR компаниясини ичкаридан кўришга муваффақ бўлдик. Хитойдаги сафарда компаниянинг R&D тадқиқотлар марказига ташриф буюрдик ва қурилмалар билан ўтказиладиган синовларни ўз қолимиз билан амалга оширдик. Қолаверса, компаниянинг бош офиси ва Alpha Store дўконида ҳам мехмон бўлдик.
Бу бўйича тўлиқ видеони Youtube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
📹 YouTube'да томоша қилинг 💬 Telegram'да томоша қилинг
Показати все...
32.27 MB
340👍 143😁 23🔥 12🤔 9😢 3😍 2🤯 1