ch
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

前往频道在 Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
1 116 428
订阅者
-62924 小时
-2 3777
-7 85430
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада бешта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритди. 👉 https://kun.uz/kr/08928084 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 2 207 420🔥 126😁 33😢 13😍 9🤔 3🤯 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Мирзиёев, Раҳмон ва Жапаровга Толстой номидаги тинчлик мукофоти топширилди Уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу мукофотга муносиб деб топилган. 👉 https://kun.uz/kr/04931458 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 1 380😁 662 353🔥 244🤔 115🤯 66😢 40😍 11
01:49
视频不可用在 Telegram 中显示
Дунёнинг учинчи иқтисодиёти – Германия ҳақида катта ҳужжатли фильм Германия иккига бўлинган даврда ҳатто Берлинда деворнинг икки тарафидаги ҳаёт бир-биридан кескин фарқ қилган. Бир Германияда банан оддий маҳсулот, иккинчисида тансиқ мева бўлган. Бир тарафнинг болалари “Барби”, иккинчи тарафники эса социализмча “Сонни” қўғирчоқларини ўйнашган. SUBYEKTIV’нинг навбатдаги “Германия” ҳужжатли фильмида қизиқ тарих ва очилмаган ҳужжатлар очилади. 📹 ТЎЛИҚ КЎРСАТУВНИ КЎРИШ
显示全部...
Reels_16~1.mp432.73 MB
👍 409 390😁 53🔥 39🤯 23😢 19🤔 12
照片不可用在 Telegram 中显示
📆 Яна бир ҳафта кўз очиб-юмгунча ўтди. Хўш, ТЕХНО оламда нима гап? Ҳафта давомида бўлиб ўтган янгиликларни эслаб ўтамиз. — iMac Pro қайтмоқда: нималар маълум?; — 2026-йилдан HDD’лар қимматлашади. Сабаби нимада?; — Nano Banana энди ортда қолди. OpenAI ChatGPT Images номли янги расм генераторини ишга туширди; — Букилувчи iPhone’нинг CAD-чизмалари тарқалди; — Instagram iPhone’даги Liquid Glass дизайнини синовдан ўтказмоқда; — Xiaomi 17 Ultra тақдимотига саноқли кунлар қолганда деярли барча тафсилотлар тармоқда маълум бўлмоқда; — Энди Gemini орқали AI ёки ҳақиқий видеоларни ажратиш имконияти пайдо бўлди; 👨‍💻 Рақамли дунёда адашиб қолмаслик учун “Kun.uz Технология” саҳифасини кузатиб боринг. 👉 https://t.me/+FhwW7Y1BQSthZDAy
显示全部...
389👍 63😁 21🔥 16🤔 14🤯 14😍 6😢 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд долларликдан ортиқ келишувларга эришилди Ушбу келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва сув ресурслари, транспорт ва шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, табиий офатлар хавфини бошқариш соҳаларини қамраб олади. 👉 https://kun.uz/kr/27466452 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 1 090 328🔥 150😁 133🤔 45🤯 22😢 16😍 12
照片不可用在 Telegram 中显示
Украина армияси Купянскни қисман озод этган, аммо бошқа участкаларда вазият оғирлашмоқда Украина қуролли кучлари мудофаасининг айнан қайси нуқталарида инқироз чуқурроқ? 👉 https://kun.uz/kr/32058309 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 361 236😁 60😢 42🤯 41🤔 33🔥 14😍 10
照片不可用在 Telegram 中显示
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади Узоқ хориж мамлакатларидан ишчи кучи жалб этиш «тажрибаси»ни давом эттиришга қарор қилишган. 👉 https://kun.uz/kr/14390070 Kun.uz расмий канали
显示全部...
😁 1 663👍 387 280😢 85🤔 47🤯 31🔥 24😍 19
照片不可用在 Telegram 中显示
Илон Маск 700 млрд доллардан ортиқ бойликка эга бўлган илк инсонга айланди Маск навбатдаги молиявий рекордни ўрнатди. Атиги беш кун олдин, 15 декабр куни у 600 млрд доллардан ортиқ бойликка эришган тарихдаги биринчи инсон бўлганди. 👉 https://kun.uz/kr/54533044 Kun.uz расмий канали
显示全部...
636🔥 308👍 304🤯 159😁 96🤔 58😢 30😍 28
照片不可用在 Telegram 中显示
Тимофей инсоният кўксига пичоқ урди – ҳафта дайжести Ҳафта давомида Москвада даҳшатли қотиллик содир бўлди, Купянск борасида тортишув давом этди, Трамп грин-картани бекор қилди. Роликда ҳафтанинг муҳим воқеаларини эслаймиз. 📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
显示全部...
😢 596 251👍 74🤯 65😁 29🔥 15🤔 11
照片不可用在 Telegram 中显示
АҚШ ҳарбийлари Венесуэла соҳиллари яқинида яна бир нефт танкерини қўлга олди Бу АҚШ президенти Доналд Трампнинг Венесуэлага келаётган ва ундан чиқаётган, Америка санкциялари остида бўлган барча нефт танкерларини тўлиқ блокировка қилиш тўғрисидаги буйруғидан бир неча кун ўтиб рўй берди. 👉 https://kun.uz/kr/22414397 Kun.uz расмий канали
显示全部...
😢 284 273🤯 132👍 61🤔 51😁 29🔥 6😍 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Украина Россиянинг Каспий денгизидаги кемасига зарба берди Денгиз ҳудудидаги бурғилаш платформаси ҳам дронлар ҳужуми остида қолган. 👉 https://kun.uz/kr/16595488 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 888 249😢 82😁 53🤯 47🔥 36🤔 34😍 6
照片不可用在 Telegram 中显示
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди Темирйўл кесишмасида тўхтаган ҳайдовчи транспортни қўл тормозига қўймасдан пастга тушган, натижада ҳаракатланиб кетган автобус уни олдиндаги транспортга қисиб қўйган. 👉 https://kun.uz/kr/50502935 Kun.uz расмий канали
显示全部...
😢 1 127 294🤔 45👍 37🤯 31🔥 19😁 15
照片不可用在 Telegram 中显示
Қумқўрғондан хушхабар: Ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб кредитга ўтказилган уйларнинг қарзорлигини ҳомий ташкилот тўлиқ ёпди Kun.uz Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб, аслида кредитга берилган уйлар қарздорлиги сўндирилмагани учун банк ихтиёрига тортиб олинаётгани ҳақида материал эълон қилганди. UNICON-SOFT раҳбарияти бу 8 нафар фуқаронинг муаммосига бефарқ қарамади – уларнинг кредитдан қарздорлиги (жами 1 млрд 344 млн) тўлиқ сўндирилиб, уй-жойлар кадастр ҳужжатлари ўз эгаларига қайтариб берилди. 👉 https://kun.uz/kr/64151024 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 3 389 722🔥 148😢 64😁 53🤔 46😍 19🤯 15
照片不可用在 Telegram 中显示
Мбаппе ва Ҳоланд Роналдунинг рекордларини такрорлади Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият. 📹 👉 https://kun.uz/kr/46152593 Kun.uz расмий канали
显示全部...
407👍 128😁 35🔥 19🤯 8😢 2😍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Энергетикада катта истеъфо ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести Нефт-газ соҳасида кадрлар алмашинуви: Сангинов ва Сиддиқовдан фарқли равишда, Султоновга зарбоф тўн кийдирилмади. Шов-шувли жиноятга шов-шувли ҳукм: зўравонни қўллаган судялар устидан текширув бошланди. Тиббиётда электрон рецепт талаби: янги тизимга секин-аста ўтилади. Энг билимли ёшлар тақдирланди: улар орасида 1 млрд сўм олганлар ҳам бор. Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид айрим хабарлари – Kun.uz дайжестида. 📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
显示全部...
476👍 114😁 67😢 29🤯 22🤔 3🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Қиш энерготизимни синамоқда: Бугун қаерларда электр узилишлари бўлди? Сергелидаги электр узилиши айрим жойларда камида 19 соат давом этди. Умуман олганда, ҳам авариявий, ҳам режали таъмирлаш билан боғлиқ турлича давомийликдаги узилишлар Андижондан то Хоразмгача бир қатор ҳудудларни қамраб олди. 👉 https://kun.uz/kr/47021163 Kun.uz расмий канали
显示全部...
😁 971 357😢 260🤯 115👍 87🤔 37🔥 22😍 9
照片不可用在 Telegram 中显示
Хорватия ва Сербияда ишлаётган ўзбекистонлик фуқаролардан мурожаатлар кўпайган – Миграция агентлиги Инсофсиз иш берувчилар иш ҳақининг тўланмаслиги ёки кечиктирилиши, қўшимча тўлов талаблари ва депортация билан таҳдидлар, ноқонуний ишлаётган фуқароларни тўсатдан ишдан бўшатиш ва кейинчалик ишлаб топилган маблағларни тўлашдан бош тортиш каби ҳолатлар содир этилган. 👉 https://kun.uz/kr/48172910 Kun.uz расмий канали
显示全部...
😢 922 411🤯 164🤔 139👍 55😁 39🔥 12😍 10
02:19
视频不可用在 Telegram 中显示
“Ҳукуматингиз кўмагини доимий ҳис қилишни истаймиз” – “Тоёта Тсушо” минтақавий директори Президент Японияга сафари чоғида ушбу давлатдаги энг катта бизнес вакиллари билан кўришиб, бизнес форуми ҳам ўтказди. Унда қатнашган кўплаб япон компаниялари аллақачон Ўзбекистон бозорида фаол. Kun.uz билан гаплашган “Toyota Tsusho” корпорацияси минтақавий директорига кўра, улар ҳукуматдан доимий кўмак истайди. 👉 https://kun.uz/kr/57829008 Kun.uz расмий канали
显示全部...
“Toyota Tsusho” mintaqaviy ijrochi direktori_1.mp412.20 MB
447😁 158👍 130🤔 20😢 17🔥 4
04:34
视频不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экостикерлар жорий этила бошланди Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январидан экостикерлар жорий қилиш амалиёти бошланади. 👉 https://kun.uz/kr/70440085 Kun.uz расмий канали
显示全部...
ECO qayta_1.mp421.46 MB
🤯 321 206😁 150👍 73😢 31🤔 23🔥 16
照片不可用在 Telegram 中显示
Шавкат Мирзиёевдан Токиодан Санкт-Петербургга йўл олди Японияга ташриф дастуридан ўрин олган расмий тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Санкт-Петербургга жўнаб кетди. У ерда Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммити бўлиб ўтади. 👉 https://kun.uz/kr/14744647 Kun.uz расмий канали
显示全部...
👍 776🤔 418 277😁 184😢 81🤯 70🔥 58😍 14