ar
Feedback
Burchak | Rasmiy kanal

Burchak | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
326 828
المشتركون
-1 29424 ساعات
-9 2957 أيام
+109 09230 أيام
أرشيف المشاركات
00:22
Video unavailableShow in Telegram
⚡️⛽️ Пропан нархлари ошиши мумкин деган хабарлар тарқалмоқда. Шу боис, имкони борлар пропан қyйиб олишни кечиктирмасликлари тавсия этилади. Пропан ишлатадиган яқинларга ҳам хабар бериб қўяйлик. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
2.47 MB
😡 13
00:17
Video unavailableShow in Telegram
2025-йилнинг сўнги Жумаси муборак бўлсин! Кунларнинг Султони, Ҳайрли Жума муборак бўлсин ҚАДРДОНИМ! 🌙 Энг яқин инсонларни кириб келган «Жума» куни билан муборакбод этинг 🫂ЯҚИНЛАРНИ ДАРҲОЛ ТАБРИКЛАНГ INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
IMG_6911.MOV5.82 MB
11👍 4
00:47
Video unavailableShow in Telegram
⚡️❄️Россияда сўнгги 250 йилда бўлмаган совуқ бошланди🥶 Якутияда -56 даража совуқ бўляпти INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
4.28 MB
😨 8👏 3😱 2 1🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇦 Курск вилоятидаги йўқотишлардан сўнг Украинада деярли ҳарбий захира қолмади — The Guardian. Нашрга кўра, ҳозир Украина Қуролли кучларида инсон ресурси фақат фронт чизиғини қандайдир тарзда ушлаб туришга етарли, холос. Таъкидланишича, мавжуд сафарбарлик суръатлари на Россияга, на Украинага жанг майдонида вазиятни ўз фойдасига кескин ўзгартириш имконини бермоқда. Шу билан бирга, Россия ҳатто ҳозирги илгарилаш суръатларида ҳам камида бир йил ичида бутун Донбассни назорат остига олиши мумкин. Манба: The Guardian INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
4
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат ☄️Тошкентда пуллик автотураргоҳлар яқинидаги уйларда яшовчилар тунги вақтда бепул парковка қилишлари мумкин бўлади Пулли автотураргоҳлар учун резидент рухсатномалари тартиби тасдиқланди. 2026 йил 1 февралдан бошлаб пуллик автотураргоҳлар ҳудудида жойлашган уйлар аҳолиси автомобилларини тунги вақтда бепул қолдиришлари, кундуз кунлари эса имтиёзли асосда фойдаланишлари мумкин бўлади. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
🤣 11👎 5 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇳🇨🇳 Ҳиндистон Хитой билан эҳтимолий урушга ҳозирлик кўриб, Ҳимолай тоғларидаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтирмоқда — The Wall Street Journal Ҳиндистон Хитой билан 2020 йилги қуролли тўқнашувлардан сўнг баҳсли чегара бўйлаб йўллар, туннеллар, учиш-қўниш йўлаклари ва ҳарбий базаларни жадал равишда қурмоқда, дея ёзади газета. Расмийларнинг фикрича, кенг кўламли қурилиш қўшинларни тезроқ кўчириш ва Хитой билан эҳтимолий можарога тайёргарлик даражасини ошириш имконини беради. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
11👏 2🤣 1
🇧🇷 Бразилияда келажак иқлимини тақлид қиладиган «ўрмон вақт машинаси» ишга туширилди. Унинг ёрдамида олимлар табиатнинг ўзгаришларга реакциясини улар содир бўлишидан олдинроқ ўрганишлари мумкин бўлади. Ушбу тизим олтита улкан ҳалқасимон иншоотдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Амазонка ўрмонларидаги 50-70 та дарахтни қамраб олади. Уларнинг учтаси ўз ҳудудларига 2050-йилга прогноз қилинган иқлимни моделлаштириш учун юқори миқдордаги CО₂ ни юборади, қолган учтаси эса таққослаш мақсадида ҳозирги шароитни сақлаб туради. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
8.mp410.16 MB
10🔥 1👏 1
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Кечаси Россиянинг марказий ҳудудларини кучли қор бўрони қоплайди
Бугун кечқурун шамол тезлиги сониясига 20 метргача етадиган, қор уйумлари билан кузатиладиган кучли бўрон бошланади. Тамбов, Воронеж, Курск, Москва, Брянск, Орёл, Калуга ва Тула вилоятлари таъсир остида қолади. Москва вилоятида қор қоплами 6–9 смгача қалинлашади. Ҳарорат −3°C гача пасаяди, атмосфера босими 737 мм симоб устунигача тушади, бу эса об-ҳавога сезгир одамлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Совуқ об-ҳаво Янги йилгача сақланиб қолади, байрам арафасида −13°C гача совуқ кутилмоқда. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
ветер.MP41.34 MB
😱 5👏 3
00:14
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇦 «Мен Киевдан сўнгги бўлиб чиқаман. Энг ёмон ҳолатда ҳам тирик таслим бўлмайман» Бу Залужнийнинг сўзи ва шу иқтибос билан бошланади унинг «Темир генерал. Инсонийлик дарслари» номли китоби. (Ҳозирда Залужний Лондонда. Демак, айтилмасдан — қилинган) INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
IMG_4095.MOV4.88 MB
🤣 40 6👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
1 январдан Андижон шаҳридаги автобусларда нақд шаклдаги тўлов қабул қилинмайди Йўловчилар банк картаси, ATTO картаси ёки мобил иловалар орқали тўлов қилиши мумкин, бунда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади. Инфокиоскдан олинадиган бир марталик QR-чипта эса 3000 сўм туради. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
👎 13👏 3 1😡 1
🇬🇭 Ганада минглаб одамлар сув тошқинига тайёргарлик кўришмоқда — одамлар ўзини пайғамбар деб эълон қилган Эбо Нуҳнинг кемаларига чиқиб олишга ҳаракат қилишмоқда. Эбо Ноаҳнинг таъкидлашича, Худо уни дунёнинг охири ва 25-декабрда (бугун) янги глобал сув тошқини ҳақида огоҳлантирган. Эбо Ноаҳ саккизта кема қурган ва минглаб издошларини тўплаган — кўпчилик нажот фақат у ерда эканлигига ишонишган. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
6.MP427.03 MB
7.mp42.41 MB
🤣 36 4😱 2🤬 2😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Душманларимиз Эроннинг қулаши ҳақидаги орзуларини ўзлари билан қабрга олиб кетишади — Эрон ташқи ишлар вазири Аббoс Ароқчининг сўзларига кўра, Эроннинг душманлари иқтисодий вазиятни шундай ҳолатга олиб келишга уринмоқдаки, уларнинг фикрича, жамоатчилик норозилиги кучаяди, тизим ва ҳукумат эса ички муаммоларга дуч келади. "Улар бу истакни ўзлари билан қабрга олиб кетади, ҳудди “12 кунлик уруш” давридагидек. Ўшанда маҳаллий ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланиш, қуролли кучларимизнинг қаршилиги ҳамда бутун халқ ва ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари туфайли биз бу инқирозни енгиб ўта олган эдик", — деди Ароқчи. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
12🔥 12👍 5👏 1
03:16
Video unavailableShow in Telegram
СССР давридаги Андижон шаҳрини бир айланамиз. Янги бозордан Эски шаҳарга қараб юрамиз, охирги манзил - Мебель фабрикаси. 1990 йилдан олдинги даврда туғилганларга видеони юбориб қўямиз) INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
28.03 MB
9🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
#қойил #тарқатинг Энди хорижлик ўқитувчилар мактаб битирувчиларига бепул инглиз тили ўргатади “Тошкент тажрибаси” асосида “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси бошланди ва ўқувчиларнинг хорижий тиллар бўйича билим даражаси тестлар орқали аниқланмоқда. Натижаларга кўра ўқувчилар даражаларга ажратилиб, дебат, speaking ва movie клублар, қўшимча дарслар ҳамда mock тестларга жалб этилади. Барча машғулотлар хорижлик мутахассислар томонидан бепул ташкил этилади. Лойиҳа доирасида қарийб 40 минг нафар битирувчи синф ўқувчиси қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, улар мактабни тил билиш сертификати билан якунлаш имкониятига эга бўлишади. Постни ўқувчилар, фарзанди битирувчи синф ўқувчиси бўлган ота-оналарга юбориб қўйинг.
إظهار الكل...
4🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸🇻🇪 Оқ уй АҚШ ҳарбийларини Венесуэла нефтини ташишни блокадага олишга йўналтиришни буюрди — Reuters Вашингтон агар Венесуэла ён бермаса, январ ойи охирига келиб оғир аҳволга тушиб қолади деган фикрда. Агентлик хабарига кўра, блокада камида икки ой давом этади. Бу қуруқликдаги зарбалар эҳтимолини камайтиради, бироқ куч ишлатиш варианти ҳануз кўриб чиқилмоқда. Ҳозирги асосий урғу иқтисодий босим ва санкцияларга қаратилган. 17 декабр куни АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social тармоғида Венесуэлага бораётган ва у ердан келаётган санкция остидаги нефт танкерларига нисбатан “тўлиқ блокада” жорий этилганини эълон қилганди. Трамп бу чорани Венесуэла Қўшма Штатлардан "нефт, ер ва бошқа активларни ўғирлагани" билан изоҳлаган. Ноябр ойида АҚШ президенти Венесуэла ҳаво ҳудуди ёпилганини эълон қилган эди. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
😡 15 8👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇵🇸🇮🇱 14 та давлат Исроилнинг Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида янги аҳоли пунктларини барпо этиш ҳақидаги қарорини қоралади — CBC News Белгия, Канада, Дания, Франция, Германия, Италия, Исландия, Ирландия, Япония, Малта, Нидерландия, Норвегия, Испания ва Буюк Британия Исроил ҳукуматининг томонидан Ғарбий Соҳилидаги Фаластин ерларида яҳудийлар учун 19 та янги аҳоли пунктини қурилишини тасдиқлашига қарши қўшма баёнот билан чиқди. Ҳужжатда бу қарор халқаро ҳуқуқни бузиши ва минтақавий барқарорликка таҳдид солиши қайд этилган. АҚШ баёнотга қўшилмади ва уни имзолашдан бош тортган G7 даги ягона давлат бўлди. INSTAGRAM | TELEGRAM
إظهار الكل...
👏 18 6👍 5