Burchak | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

326 750
Obunachilar
-1 29424 soatlar
-9 2957 kunlar
+109 09230 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Европа пойтахти тарихий илдизларидан узоқлашиб бормоқда
🇧🇪 Брюсселдаги болалар ва ўсмирларнинг 72,9% миграция тарихи бўлган оилалардан, яъни ЕИга кирмайдиган давлатлардан кўчиб келган ота-оналар фарзандлари ҳисобланади — StatBel (Бельгиянинг расмий статистикаси)
Фақат 10,5% бола ва ўсмирлар Бельгиянинг этник аҳолисидан туғилган.
Бу рақамлар Брюсселдаги демографик таркибнинг қандай ўзгарганини очиқ кўрсатади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👏 13❤ 5👍 1🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇧🇪🇮🇱 Белгия Исроилга қарши геноцид иши бўйича халқаро судда очилган даъвога қўшилди
Жанубий Африка Республикаси 2023 йил БМТ Олий судида Исроилга қарши иш очиб, уни Ғазодаги уруш ҳаракатлари билан «Геноцид конвенцияси»ни бузганликда айблаганди. Ушбу даъвога Белгиядан олдин Бразилия, Колумбия, Ирландия, Мексика, Испания ва Туркия ҳам қўшилган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 50
Photo unavailableShow in Telegram
🔥 Chery Tiggo 7 Pro — фоизсиз муддатли тўлов!
Tiggo 7 Pro’ни ҳозироқ фойдали шартларда харид қилинг:
✅ Йиллик ставка: 0%
✅ Ойлик тўлов: 3 900 000 сўмдан
✅ Муддат: 36 ойгача
📞 Маълумот учун: +998555000955
❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇬 Қирғизистонда 2026 йил 1 апрелдан педагог ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2 баравар оширилади
Бу ҳақда Халқ қурултойида мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди.
"Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз. Бу ўтакетган маданиятсизликдир. Биз бу икки муқаддас касбга ўз қадр-қимматини, жамиятдаги юксак мавқеини қайтариб беришимиз шарт", — деди президент.
Жапаровнинг сўзларига кўра, ҳозирда педагогларнинг ўртача маоши 26 минг сом (салкам 3,6 млн сўм)ни ташкил этади. 1 апрелдан бошлаб бу миқдор икки карра ошиб 52 минг сом бўлади. Шифокорларнинг ўртача иш ҳақи 31 минг 500 сом (4,3 млн сўм)ни ташкил этади, 1 апрелдан эса 62 минг 500 сомга етади.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ўртача ойлик маош 4 млн 188 минг сўмни, тиббиётда 3 млн 765 минг сўмни ташкил қилмоқда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 15👏 4🤣 3❤ 1
01:01
Video unavailableShow in Telegram
❗️🇪🇸🇮🇱 Испанияда исроилликлар ресторандан қувиб чиқарилди
Испанияда яшовчи ливанлик ресторан эгаси овқатланиш масканига ташриф буюрган исроилликларнинг қўпол муомаласи сабаб улар билан тортишиб қолган. Кейинроқ улар ўзларининг исроиллик эканини айтиб, “Вива Исраел” деб бақира бошлаган.
“Йўқолинглар! Фаластинликларни ваҳшийларча ўлдириб, кейин бу ерга дам олишга келасизларми”, дея уларни қувиб солган ресторан эгаси.
INSTAGRAM | TELEGRAM
8RhVmxpU0kY6Q6AN.mp45.69 MB
👍 88🔥 9❤ 7👏 6🤣 2
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ Запорожье АЭСда майнингга қизиқмоқда
Бу ҳақда Владимир Путин тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Россия президентининг сўзларига кўра, АҚШ билан объектни Украина иштирокисиз қўшма бошқариш масаласи муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, Америка ташаббуси билан электр энергиясини Украинага етказиб бериш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Путин алоҳида таъкидлашича, украиналик мутахассислар станцияда ишлашда давом этмоқда, бироқ энди улар Россия паспортларига эга.INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣 9❤ 5👎 3
Photo unavailableShow in Telegram
🎅☃️ Тошкентда Қорбоболар паради бўлиб ўтади
26 декабрь куни Миллий гвардиянинг Қорбобо кийимидаги ҳарбий оркестрлари Тошкент кўчалари бўйлаб юриш қиладилар. Парад қуйидаги учта манзил бўйича ўтказилади:
💎19:00 – Амир Темур хиёбонидан Марказий Янги йил арчаси томон сайр хиёбони бўйлаб;
💎20:30 – "Magic City" боғи: асосий кириш жойидан Янги йил арчаси томон;
💎21:30 – "Tashkent City Mall" савдо марказидан "Tashkent City" боғида жойлашган Янги йил арчасигача.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👎 40❤ 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️11 ойда Ўзбекистонга туристлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,5 млн нафарга ёки 47,4 фоизга ошган.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар: ➖ Қирғиз Республикаси – 3 млн нафар; ➖ Қозоғистон – 2,5 млн нафар; ➖ Тожикистон – 2,5 млн нафар; ➖ Россия – 923,8 минг нафар; ➖ Афғонистон – 429,4 минг нафар; ➖ Туркманистон – 341,4 минг нафар; ➖ Хитой – 250,5 минг нафар; ➖ Туркия – 161,9 минг нафар; ➖ Ҳиндистон – 73,4 минг нафар; ➖ Корея Республикаси – 44,1 минг нафар.INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 3👍 3👏 3
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇦 Курск вилоятидаги йўқотишлардан сўнг Украинада деярли ҳарбий захира қолмади — The Guardian.
Нашрга кўра, ҳозир Украина Қуролли кучларида инсон ресурси фақат фронт чизиғини қандайдир тарзда ушлаб туришга етарли, холос.
Таъкидланишича, мавжуд сафарбарлик суръатлари на Россияга, на Украинага жанг майдонида вазиятни ўз фойдасига кескин ўзгартириш имконини бермоқда.
Шу билан бирга, Россия ҳатто ҳозирги илгарилаш суръатларида ҳам камида бир йил ичида бутун Донбассни назорат остига олиши мумкин.
Манба: The Guardian
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 5
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат
☄️Тошкентда пуллик автотураргоҳлар яқинидаги уйларда яшовчилар тунги вақтда бепул парковка қилишлари мумкин бўлади
Пулли автотураргоҳлар учун резидент рухсатномалари тартиби тасдиқланди. 2026 йил 1 февралдан бошлаб пуллик автотураргоҳлар ҳудудида жойлашган уйлар аҳолиси автомобилларини тунги вақтда бепул қолдиришлари, кундуз кунлари эса имтиёзли асосда фойдаланишлари мумкин бўлади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣 12👎 5❤ 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇳🇨🇳 Ҳиндистон Хитой билан эҳтимолий урушга ҳозирлик кўриб, Ҳимолай тоғларидаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтирмоқда — The Wall Street Journal
Ҳиндистон Хитой билан 2020 йилги қуролли тўқнашувлардан сўнг баҳсли чегара бўйлаб йўллар, туннеллар, учиш-қўниш йўлаклари ва ҳарбий базаларни жадал равишда қурмоқда, дея ёзади газета.
Расмийларнинг фикрича, кенг кўламли қурилиш қўшинларни тезроқ кўчириш ва Хитой билан эҳтимолий можарога тайёргарлик даражасини ошириш имконини беради.
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 11👏 2🤣 1
🇧🇷 Бразилияда келажак иқлимини тақлид қиладиган «ўрмон вақт машинаси» ишга туширилди. Унинг ёрдамида олимлар табиатнинг ўзгаришларга реакциясини улар содир бўлишидан олдинроқ ўрганишлари мумкин бўлади.
Ушбу тизим олтита улкан ҳалқасимон иншоотдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Амазонка ўрмонларидаги 50-70 та дарахтни қамраб олади. Уларнинг учтаси ўз ҳудудларига 2050-йилга прогноз қилинган иқлимни моделлаштириш учун юқори миқдордаги CО₂ ни юборади, қолган учтаси эса таққослаш мақсадида ҳозирги шароитни сақлаб туради.
INSTAGRAM | TELEGRAM
8.mp410.16 MB
❤ 10🔥 1👏 1
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Кечаси Россиянинг марказий ҳудудларини кучли қор бўрони қоплайди
Бугун кечқурун шамол тезлиги сониясига 20 метргача етадиган, қор уйумлари билан кузатиладиган кучли бўрон бошланади. Тамбов, Воронеж, Курск, Москва, Брянск, Орёл, Калуга ва Тула вилоятлари таъсир остида қолади. Москва вилоятида қор қоплами 6–9 смгача қалинлашади. Ҳарорат −3°C гача пасаяди, атмосфера босими 737 мм симоб устунигача тушади, бу эса об-ҳавога сезгир одамлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Совуқ об-ҳаво Янги йилгача сақланиб қолади, байрам арафасида −13°C гача совуқ кутилмоқда. INSTAGRAM | TELEGRAM
ветер.MP41.34 MB
😱 5👏 3
