Burchak | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
显示更多2025 年数字统计

326 836
订阅者
-1 29424 小时
-9 2957 天
+109 09230 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
🇺🇦 Курск вилоятидаги йўқотишлардан сўнг Украинада деярли ҳарбий захира қолмади — The Guardian.
Нашрга кўра, ҳозир Украина Қуролли кучларида инсон ресурси фақат фронт чизиғини қандайдир тарзда ушлаб туришга етарли, холос.
Таъкидланишича, мавжуд сафарбарлик суръатлари на Россияга, на Украинага жанг майдонида вазиятни ўз фойдасига кескин ўзгартириш имконини бермоқда.
Шу билан бирга, Россия ҳатто ҳозирги илгарилаш суръатларида ҳам камида бир йил ичида бутун Донбассни назорат остига олиши мумкин.
Манба: The Guardian
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 4
照片不可用在 Telegram 中显示
#Диққат
☄️Тошкентда пуллик автотураргоҳлар яқинидаги уйларда яшовчилар тунги вақтда бепул парковка қилишлари мумкин бўлади
Пулли автотураргоҳлар учун резидент рухсатномалари тартиби тасдиқланди. 2026 йил 1 февралдан бошлаб пуллик автотураргоҳлар ҳудудида жойлашган уйлар аҳолиси автомобилларини тунги вақтда бепул қолдиришлари, кундуз кунлари эса имтиёзли асосда фойдаланишлари мумкин бўлади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣 11👎 5❤ 2
照片不可用在 Telegram 中显示
🇮🇳🇨🇳 Ҳиндистон Хитой билан эҳтимолий урушга ҳозирлик кўриб, Ҳимолай тоғларидаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтирмоқда — The Wall Street Journal
Ҳиндистон Хитой билан 2020 йилги қуролли тўқнашувлардан сўнг баҳсли чегара бўйлаб йўллар, туннеллар, учиш-қўниш йўлаклари ва ҳарбий базаларни жадал равишда қурмоқда, дея ёзади газета.
Расмийларнинг фикрича, кенг кўламли қурилиш қўшинларни тезроқ кўчириш ва Хитой билан эҳтимолий можарога тайёргарлик даражасини ошириш имконини беради.
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 11👏 2🤣 1
🇧🇷 Бразилияда келажак иқлимини тақлид қиладиган «ўрмон вақт машинаси» ишга туширилди. Унинг ёрдамида олимлар табиатнинг ўзгаришларга реакциясини улар содир бўлишидан олдинроқ ўрганишлари мумкин бўлади.
Ушбу тизим олтита улкан ҳалқасимон иншоотдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Амазонка ўрмонларидаги 50-70 та дарахтни қамраб олади. Уларнинг учтаси ўз ҳудудларига 2050-йилга прогноз қилинган иқлимни моделлаштириш учун юқори миқдордаги CО₂ ни юборади, қолган учтаси эса таққослаш мақсадида ҳозирги шароитни сақлаб туради.
INSTAGRAM | TELEGRAM
8.mp410.16 MB
❤ 10🔥 1👏 1
00:07
视频不可用在 Telegram 中显示
Кечаси Россиянинг марказий ҳудудларини кучли қор бўрони қоплайди
Бугун кечқурун шамол тезлиги сониясига 20 метргача етадиган, қор уйумлари билан кузатиладиган кучли бўрон бошланади. Тамбов, Воронеж, Курск, Москва, Брянск, Орёл, Калуга ва Тула вилоятлари таъсир остида қолади. Москва вилоятида қор қоплами 6–9 смгача қалинлашади. Ҳарорат −3°C гача пасаяди, атмосфера босими 737 мм симоб устунигача тушади, бу эса об-ҳавога сезгир одамлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Совуқ об-ҳаво Янги йилгача сақланиб қолади, байрам арафасида −13°C гача совуқ кутилмоқда. INSTAGRAM | TELEGRAM
ветер.MP41.34 MB
😱 5👏 3
🇬🇭 Ганада минглаб одамлар сув тошқинига тайёргарлик кўришмоқда — одамлар ўзини пайғамбар деб эълон қилган Эбо Нуҳнинг кемаларига чиқиб олишга ҳаракат қилишмоқда.
Эбо Ноаҳнинг таъкидлашича, Худо уни дунёнинг охири ва 25-декабрда (бугун) янги глобал сув тошқини ҳақида огоҳлантирган. Эбо Ноаҳ саккизта кема қурган ва минглаб издошларини тўплаган — кўпчилик нажот фақат у ерда эканлигига ишонишган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
6.MP427.03 MB
7.mp42.41 MB
🤣 36❤ 4😱 2🤬 2😡 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Душманларимиз Эроннинг қулаши ҳақидаги орзуларини ўзлари билан қабрга олиб кетишади — Эрон ташқи ишлар вазири
Аббoс Ароқчининг сўзларига кўра, Эроннинг душманлари иқтисодий вазиятни шундай ҳолатга олиб келишга уринмоқдаки, уларнинг фикрича, жамоатчилик норозилиги кучаяди, тизим ва ҳукумат эса ички муаммоларга дуч келади.
"Улар бу истакни ўзлари билан қабрга олиб кетади, ҳудди “12 кунлик уруш” давридагидек. Ўшанда маҳаллий ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланиш, қуролли кучларимизнинг қаршилиги ҳамда бутун халқ ва ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари туфайли биз бу инқирозни енгиб ўта олган эдик", — деди Ароқчи.
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 12🔥 12👍 5👏 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#қойил #тарқатинг
Энди хорижлик ўқитувчилар мактаб битирувчиларига бепул инглиз тили ўргатади
“Тошкент тажрибаси” асосида “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси бошланди ва ўқувчиларнинг хорижий тиллар бўйича билим даражаси тестлар орқали аниқланмоқда. Натижаларга кўра ўқувчилар даражаларга ажратилиб, дебат, speaking ва movie клублар, қўшимча дарслар ҳамда mock тестларга жалб этилади.
Барча машғулотлар хорижлик мутахассислар томонидан бепул ташкил этилади. Лойиҳа доирасида қарийб 40 минг нафар битирувчи синф ўқувчиси қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, улар мактабни тил билиш сертификати билан якунлаш имкониятига эга бўлишади.
Постни ўқувчилар, фарзанди битирувчи синф ўқувчиси бўлган ота-оналарга юбориб қўйинг.
❤ 4🤔 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🇺🇸🇻🇪 Оқ уй АҚШ ҳарбийларини Венесуэла нефтини ташишни блокадага олишга йўналтиришни буюрди — Reuters
Вашингтон агар Венесуэла ён бермаса, январ ойи охирига келиб оғир аҳволга тушиб қолади деган фикрда.
Агентлик хабарига кўра, блокада камида икки ой давом этади. Бу қуруқликдаги зарбалар эҳтимолини камайтиради, бироқ куч ишлатиш варианти ҳануз кўриб чиқилмоқда. Ҳозирги асосий урғу иқтисодий босим ва санкцияларга қаратилган.
17 декабр куни АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social тармоғида Венесуэлага бораётган ва у ердан келаётган санкция остидаги нефт танкерларига нисбатан “тўлиқ блокада” жорий этилганини эълон қилганди. Трамп бу чорани Венесуэла Қўшма Штатлардан "нефт, ер ва бошқа активларни ўғирлагани" билан изоҳлаган. Ноябр ойида АҚШ президенти Венесуэла ҳаво ҳудуди ёпилганини эълон қилган эди.
INSTAGRAM | TELEGRAM
😡 15❤ 8👏 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🇵🇸🇮🇱 14 та давлат Исроилнинг Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида янги аҳоли пунктларини барпо этиш ҳақидаги қарорини қоралади — CBC News
Белгия, Канада, Дания, Франция, Германия, Италия, Исландия, Ирландия, Япония, Малта, Нидерландия, Норвегия, Испания ва Буюк Британия Исроил ҳукуматининг томонидан Ғарбий Соҳилидаги Фаластин ерларида яҳудийлар учун 19 та янги аҳоли пунктини қурилишини тасдиқлашига қарши қўшма баёнот билан чиқди. Ҳужжатда бу қарор халқаро ҳуқуқни бузиши ва минтақавий барқарорликка таҳдид солиши қайд этилган.
АҚШ баёнотга қўшилмади ва уни имзолашдан бош тортган G7 даги ягона давлат бўлди.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👏 18❤ 6👍 5
