PORTAL24 | Расмий канал
Ir al canal en Telegram
Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot
Mostrar más2025 año en números

84 908
Suscriptores
-42724 horas
-2 1567 días
-7 80430 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
Россия янги купюрани муомалага киритди
Россия Марказий банки Волга федерал округи рамзлари туширилган, 1000 рубл номинал қийматдаги янгиланган купюрани тақдим этган. У бугун, 26-декабрдан расман муомалага киритилган. Банкнота Нижний Новгород ва Волга федерал округига бағишланган. Олд томонидаги асосий тасвир – Нижний Новгород Кремлининг Николская минорaси. Орқа томонида эса Саратов автомобил кўприги, “Метеор-120Р” сувусти қанотли кемаси ҳамда Қозондаги Деҳқончилик саройи тасвирланган. Аввалги купюра каби янги банкнота ҳам кўкимтир рангда ишланган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент бош арчаси дунё рейтингидан жой олди
Бош арчанинг баландлиги 35 метр бўлиб, Тошкентни дунёнинг йирик мегаполислари қаторига қўшган. Пойтахтлардаги энг баланд янги йил арчалари рейтинги: 🔹57 м - Бразилия 🔹35 м - Тошкент 🔹35 м - Мадрид 🔹33 м - Жакарта 🔹30 м - Бухарест, Лиссабон 🔹28 м - Вена 🔹27 м - Варшава 🔹26 м - Москва, Прага 🔹25 м - Рим, Лондон 🔹23 м - БудапештInstagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғонада уйсиз аёл бедарак йўқолди
Қўқон шаҳар Пўстиндўз кўчаси 6-уй 2-хонадонда рўйхатда турган, доимий яшаш жойига эга бўлмаган 45 ёшли Нилуфар Сайидалиева 2024 йилнинг июнь ойларида номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Ушбу ҳолат юзасидан ИИБ томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда. Аёл ҳақида маълумотга эга бўлган шахслардан ИИБГА мурожаат қилиш сўралган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
02:49
Video unavailableShow in Telegram
2026 йилда коррупцияга қарши "фавқулодда ҳолат" эълон қилинади
"Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир! Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда «фавқулодда ҳолат» эълон қиламиз", – деди давлат раҳбари. Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
34.51 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Энди техникум талабаларига ҳам стипендия жорий қилинади
2026 йилдан бошлаб техникумларда “дуал таълим” асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади Шунингдек, “аъло” баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётган фарзандларимизга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
03:45
Video unavailableShow in Telegram
Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг — Президент
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бунда хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия тизими, банклар, йирик давлат корхоналари, вазирликлар ва ҳокимликлар — бирортаси ҳам назоратдан четда қолмайди. "Комплаенс хизмати фаолиятига тўсқинлик қилган ҳар қандай шахс коррупцияга шерик деб баҳоланади ва қонун доирасида жавобгарликка тортилади", — деди Давлат раҳбари.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
12.15 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Автокредит фоизларининг бир қисми давлат томонидан қопланади
Зарарли моддалар чиқарадиган эски автомашиналарнинг пойтахт, вилоят марказлари ва шаҳарларга кириши чекланади. Эски машинасини янгисига алмаштирган фуқароларга автокредит фоизларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Шунингдек, автомашинасига махсус фильтр ўрнатиб, зарарли чиқиндиларни камайтиришга тайёр бўлган ҳайдовчиларга харажатларнинг бир қисми субсидия асосида қопланади. Электромобиллар учун алоҳида имтиёзлар жорий этилади: маҳаллий электромобилларга 12 фоиз, хорижий электромобилларга 16 фоиз автокредит ажратилади. Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил этувчи тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади. Бундан ташқари, қувватлаш станцияларида автомашиналарни зарядлашда 1 кВт·соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Жиноят ҳақидаги аризаларни судгача етказиш жараёнига сунъий интеллект интеграция қилинади
Бу эса инсон омилини камайтиришга хизмат қилади, деди президент. Шунингдек, тергов судьяларига санкция бериш ва мажбурлов чораларини қўллаш ҳамда бекор қилиш ваколатлари берилади. Бундан ташқари, Халқ вакиллари ҳаёти институти жорий этилади: жамоатчилик аҳамиятига эга бўлган жиноятлар бевосита жамоатчилик вакиллари иштирокида тафтиш этилади. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
7.30 KB
01:05
Video unavailableShow in Telegram
Пойтахт ва вилоят марказларида тутунли автомобилларга чек қўйилади
“Дунё тажрибасидан келиб чиқиб, автомобиллар чиқараётган зарарли моддалар даражасига қараб, экологик стикерлар тизими жорий этилади. Катта миқдорда зарарли моддалар чиқарадиган автомашиналарнинг пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда шаҳарларга кириши чекланади. Бундай транспорт воситаларини янгисига алмаштириш ёки уларга филтр ўрнатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади”, — Президент.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
3.88 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Президент: жиноий тўдаларга чек қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада жиноий тўдалар фаолиятига нисбатан қатъий позиция билдирди. Уларнинг тадбиркорларга босим ўтказиши, бизнесни эгаллашга уриниши, молиявий жиноятлар ва ноқонуний аралашувлари иқтисодиётга зарар етказаётгани таъкидланди. Айрим спортчилар “осон пул” илинжида жиноий гуруҳларга қўшилиб қолаётгани, шунингдек, айрим тўдаларнинг чет давлатларда ҳам фаолият юритаётгани қайд этилди. Президентнинг сўзларига кўра, бундай жиноий тўдаларга қарши курашишга давлатнинг етарли куч-қудрати бор ва уларга албатта чек қўйилади. Шу билан бирга, фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторлар қонун билан ишончли ҳимоя қилиниши урғулаб ўтилди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Президент топшириғи: нарко-жиноятларга қарши курашиш умуммиллий ҳаракатга айлантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада гиёҳвандлик ва нарко-жиноятларга қарши курашишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Бу йил 14 мингдан ортиқ нарко-жиноят қайд этилган бўлиб, 3 мингга яқини ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Наркотик савдосининг трансчегаравий ва виртуал тус олаётгани замонавий усул ва билимларни талаб этмоқда. Шу боис, нарко-жиноятларга қарши курашиш умуммиллий ҳаракат сифатида ташкил этилади. Республика ишчи гуруҳи наркотик манбаларини чеклаш, истеъмолчиларни эрта даволаш ва жамиятга қайтариш бўйича яхлит тизим яратиши белгиланди. Нарко-жиноятларга қарши курашиш — давлат билан бирга жамиятнинг умумий масъулияти экани алоҳида қайд этилди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон илк бор космосга чиқмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида илк бор миллий сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш ишлари бошланганини маълум қилди. Бу қадам Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик тараққиётида янги босқич бўлиши таъкидланди. Шунингдек, 2028 йил Самарқандда Халқаро астронавтика конгрессини ўтказиш режалаштирилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
3.63 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Эркин иқтисодий зоналар орқали 1 миллион юқори даромадли иш ўрни яратилади
Келгуси беш йилда эркин иқтисодий зоналарга дунёнинг машҳур брендлари жалб қилинади, улар учун махсус инвестициявий, солиқ, божхона ва ҳуқуқий режимлар жорий этилади. Бу орқали 180 миллиард долларлик хорижий инвестиция ҳисобига 1 миллион юқори даромадли иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шунингдек: Ҳар бир келишув лойиҳага айлантирилади ва сармоялар қисқа фурсатларда жалб қилинади. Инвестиция ва маҳаллий саноат тизимлари учун алоҳида самарали тизимлар йўлга қўйилади. Иқтисодиёт, молия, инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Иккита вазирлик фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади
Мирзиёев Иқтисодиёт ва молия ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликларининг фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Бу иқтисодиётни рақобатдош қилиш, инвестициялар самарадорлигини ошириш ва саноат тармоқларини технологик трансформация қилишга қаратилган. Шунингдек: Эркин иқтисодий зоналарга дунёнинг машҳур брендлари жалб қилинади. Ушбу зоналардаги корхоналар халқаро техник регламентлар, экологик ва меҳнат стандартларини қўллаши мумкин бўлади. Улар учун максус инвестициявий, солиқ, божхона ва ҳуқуқий режим жорий этилади, арбитраж низоларини кўриб чиқиш имконияти яратилади. Бу чоралар 180 миллиард долларлик хорижий инвестиция ҳисобига 1 миллион юқори даромадли иш ўрни яратишга хизмат қилади. Ҳар бир келишув лойиҳага айлантирилади, сармояларни қисқа фурсатларда жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигига масъул алоҳида тизим яратилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:32
Video unavailableShow in Telegram
Маҳалла раислари кўплиги кўриниб турибди — Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларига ҳазил қилди
2.93 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Келгуси йилда маҳалла инфратузилмаси учун вилоятларнинг ўзига 20 триллион сўм ажратилади
Келгуси йилда илк бор маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм вилоятларнинг ўзига берилади. Маблағлар аҳоли учун қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларга йўналтирилади, жумладан, маҳаллада иш ўринлари яратиш ва даромадли лойиҳаларни амалга ошириш. Шунингдек: Буджет маблағларини самарали ишлатишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади. Урбанизация ва шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича янги ислоҳотлар бошланади. Шаҳарларнинг тартибсиз кенгайишига чек қўйилади, экин майдонлари асоссиз қисқармайди. 45 та агломерация ҳудуди белгиланади. “Барқарор шаҳар” платформаси ишга туширилиб, “яшаш учун қулайлик индекси” юритилади ва ҳар бир маҳалладаги муаммолар аниқланиб, ечимлар таклиф қилинади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
