uz
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
84 908
Obunachilar
-42724 soatlar
-2 1567 kunlar
-7 80430 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
3 нафар Марказий Осиёлик АҚШда ашаддий жиноятчилар қаторига кирди
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти “энг ёмонларнинг энг ёмони” деб топилган чет эллик жиноятчилар рўйхатини эълон қилган. Улар орасида уч нафар Қозоғистон фуқароси ҳам бор. Улардан бири Алабама штатининг Бруквуд шаҳрида қўлга олиниб, ҳужум қилиш ва ўғирланган мулкни эгаллашда айбдор деб топилган. Иккинчиси Флорида штатида ўғрилик учун, учинчиси эса Орегон штатида қурол билан ҳужум қилганлик учун ҳибсга олинган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
00:23
Video unavailableShow in Telegram
Сурияда масжид портлади: 6 киши ҳалок бўлди
Ҳодиса Ҳомс шаҳрида содир бўлиб, 20 киши жароҳатланди. Бунда ИШИДнинг қўли борлиги истисно этилмаяпти.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7673.MP41.98 MB
02:18
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда фуқаро қарзини тўлаш учун банкоматни ўмармоқчи бўлди
Қўлга олинган шахс банкоматни очишга уринган, аммо ичидаги сейфни очолмаган. Йигит трейдингда 10 миллион сўм қарз олгани ва унинг пулини кўпайтириб беришини айтган одамга ишониб, ютқазиб қўйганини билдирган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
BANKOMAT teleg.mp419.00 MB
Антеп каштачилик санъати ЮНEСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди
2025 йил 8-13 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида ЮНEСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 20-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Антеп каштачилик санъати мамлакат номидан ЮНEСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Шу тариқа Туркия ЮНEСКО рўйхатида дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Антеп каштачилик санъати асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, чуқур илдиз отган каштачилик техникасидир. Унда оқ мато устига оқ ип билан ишланиб, ипларни тортиш ва кесиш орқали нафис нақшлар ҳосил қилинади. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой шундай деди: “ЮНEСКО рўйхатига кирган Туркиядаги тирик маданий мерослар сони 32 тага етди ва мамлакатимиз дунёда энг кўп маданий элементлари рўйхатга олинган иккинчи давлат сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади”.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Россия янги купюрани муомалага киритди
Россия Марказий банки Волга федерал округи рамзлари туширилган, 1000 рубл номинал қийматдаги янгиланган купюрани тақдим этган. У бугун, 26-декабрдан расман муомалага киритилган. Банкнота Нижний Новгород ва Волга федерал округига бағишланган. Олд томонидаги асосий тасвир – Нижний Новгород Кремлининг Николская минорaси. Орқа томонида эса Саратов автомобил кўприги, “Метеор-120Р” сувусти қанотли кемаси ҳамда Қозондаги Деҳқончилик саройи тасвирланган. Аввалги купюра каби янги банкнота ҳам кўкимтир рангда ишланган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент бош арчаси дунё рейтингидан жой олди
Бош арчанинг баландлиги 35 метр бўлиб, Тошкентни дунёнинг йирик мегаполислари қаторига қўшган. Пойтахтлардаги энг баланд янги йил арчалари рейтинги: 🔹57 м - Бразилия 🔹35 м - Тошкент 🔹35 м - Мадрид 🔹33 м - Жакарта 🔹30 м - Бухарест, Лиссабон 🔹28 м - Вена 🔹27 м - Варшава 🔹26 м - Москва, Прага 🔹25 м - Рим, Лондон 🔹23 м - Будапешт
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси 👉🏻 Тўлиқ матн билан ушбу ҳавола орқали танишинг! Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Андижон йил номига бағишлаб баннер илиш бўйича доимгидек биринчида Суратда Андижон вилояти Хўжаобод тумани. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғонада уйсиз аёл бедарак йўқолди
Қўқон шаҳар Пўстиндўз кўчаси 6-уй 2-хонадонда рўйхатда турган, доимий яшаш жойига эга бўлмаган 45 ёшли Нилуфар Сайидалиева 2024 йилнинг июнь ойларида номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Ушбу ҳолат юзасидан ИИБ томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда. Аёл ҳақида маълумотга эга бўлган шахслардан ИИБГА мурожаат қилиш сўралган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
02:49
Video unavailableShow in Telegram
2026 йилда коррупцияга қарши "фавқулодда ҳолат" эълон қилинади
"Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир! Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда «фавқулодда ҳолат» эълон қиламиз", – деди давлат раҳбари. Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
34.51 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Энди техникум талабаларига ҳам стипендия жорий қилинади
2026 йилдан бошлаб техникумларда “дуал таълим” асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади Шунингдек, “аъло” баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётган фарзандларимизга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йилдан Электрон ҳукумат платформаси тубдан янгиланади
Энди барча давлат идораларининг вазифа ва ваколатлари Ягона рақамли платформага интеграция қилинади. Платформага келиб тушган мурожаатлар сунъий интеллект орқали амалга оширилади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
03:45
Video unavailableShow in Telegram
Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг — Президент
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бунда хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия тизими, банклар, йирик давлат корхоналари, вазирликлар ва ҳокимликлар — бирортаси ҳам назоратдан четда қолмайди. "Комплаенс хизмати фаолиятига тўсқинлик қилган ҳар қандай шахс коррупцияга шерик деб баҳоланади ва қонун доирасида жавобгарликка тортилади", — деди Давлат раҳбари.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
12.15 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Автокредит фоизларининг бир қисми давлат томонидан қопланади
Зарарли моддалар чиқарадиган эски автомашиналарнинг пойтахт, вилоят марказлари ва шаҳарларга кириши чекланади. Эски машинасини янгисига алмаштирган фуқароларга автокредит фоизларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Шунингдек, автомашинасига махсус фильтр ўрнатиб, зарарли чиқиндиларни камайтиришга тайёр бўлган ҳайдовчиларга харажатларнинг бир қисми субсидия асосида қопланади. Электромобиллар учун алоҳида имтиёзлар жорий этилади: маҳаллий электромобилларга 12 фоиз, хорижий электромобилларга 16 фоиз автокредит ажратилади. Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил этувчи тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади. Бундан ташқари, қувватлаш станцияларида автомашиналарни зарядлашда 1 кВт·соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
00:31
Video unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлади. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
1.66 MB
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Жиноят ҳақидаги аризаларни судгача етказиш жараёнига сунъий интеллект интеграция қилинади
Бу эса инсон омилини камайтиришга хизмат қилади, деди президент. Шунингдек, тергов судьяларига санкция бериш ва мажбурлов чораларини қўллаш ҳамда бекор қилиш ваколатлари берилади. Бундан ташқари, Халқ вакиллари ҳаёти институти жорий этилади: жамоатчилик аҳамиятига эга бўлган жиноятлар бевосита жамоатчилик вакиллари иштирокида тафтиш этилади.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
7.30 KB
01:05
Video unavailableShow in Telegram
Пойтахт ва вилоят марказларида тутунли автомобилларга чек қўйилади
“Дунё тажрибасидан келиб чиқиб, автомобиллар чиқараётган зарарли моддалар даражасига қараб, экологик ст‌икерлар тизими жорий этилади. Катта миқдорда зарарли моддалар чиқарадиган автомашиналарнинг пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда шаҳарларга кириши чекланади. Бундай транспорт воситаларини янгисига алмаштириш ёки уларга филтр ўрнатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади”, — Президент.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
3.88 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Президент: жиноий тўдаларга чек қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада жиноий тўдалар фаолиятига нисбатан қатъий позиция билдирди. Уларнинг тадбиркорларга босим ўтказиши, бизнесни эгаллашга уриниши, молиявий жиноятлар ва ноқонуний аралашувлари иқтисодиётга зарар етказаётгани таъкидланди. Айрим спортчилар “осон пул” илинжида жиноий гуруҳларга қўшилиб қолаётгани, шунингдек, айрим тўдаларнинг чет давлатларда ҳам фаолият юритаётгани қайд этилди. Президентнинг сўзларига кўра, бундай жиноий тўдаларга қарши курашишга давлатнинг етарли куч-қудрати бор ва уларга албатта чек қўйилади. Шу билан бирга, фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторлар қонун билан ишончли ҳимоя қилиниши урғулаб ўтилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент топшириғи: нарко-жиноятларга қарши курашиш умуммиллий ҳаракатга айлантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада гиёҳвандлик ва нарко-жиноятларга қарши курашишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Бу йил 14 мингдан ортиқ нарко-жиноят қайд этилган бўлиб, 3 мингга яқини ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Наркотик савдосининг трансчегаравий ва виртуал тус олаётгани замонавий усул ва билимларни талаб этмоқда. Шу боис, нарко-жиноятларга қарши курашиш умуммиллий ҳаракат сифатида ташкил этилади. Республика ишчи гуруҳи наркотик манбаларини чеклаш, истеъмолчиларни эрта даволаш ва жамиятга қайтариш бўйича яхлит тизим яратиши белгиланди. Нарко-жиноятларга қарши курашиш — давлат билан бирга жамиятнинг умумий масъулияти экани алоҳида қайд этилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон илк бор космосга чиқмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида илк бор миллий сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш ишлари бошланганини маълум қилди. Бу қадам Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик тараққиётида янги босқич бўлиши таъкидланди. Шунингдек, 2028 йил Самарқандда Халқаро астронавтика конгрессини ўтказиш режалаштирилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
3.63 MB